Вуҳҳҳ!!! Вакилларимиздан хавфли ҳужум! Хушнудбек Авиловнинг узатмаси Хумоюн Муртозаевга қадар ўтмай қолди! Шундай бўлса-да, ҳимоячига теккан тўп дарвоза томон йўналганди, "Машъал" посбони қийинчилик билан тўпни ушлаб қолди.
👍5
Ўйинда бир оз тўхталиш, мезбонлар вакили Саидмаҳмудхон Ғуломовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Ҳаммаси жойида ва давом этамиз. Футболчи ўйинни давом эттирмоқда.
Жарима майдони ичкарисида юзага келган "талатўп"дан сўнг ҳимоя чизиғимиз вакиллари қийинчилик билан хавфни бартараф этдилар.
Амирулло Собиров бошчилигидаги фан клубимиз вакиллари жамоамиз тўпурари Хумоюн Муртозаевдан гол талаб қилмоқдалар.
👍2
👍3
"Машъал" сафида ўзгариш:
Саидмаҳмудхон Ғуломов ўрнига Худоёрхон Сагдуллаев ўйинга қўшилди.
Саидмаҳмудхон Ғуломов ўрнига Худоёрхон Сагдуллаев ўйинга қўшилди.
Сиёвуш Хабибуллоев йўналиши бўйлаб узатилган тўп майдон ташқарисига чиқиб кетиб қолди.
Вуҳҳҳ!!! Хушнудбек Авилов! Жамоамиз ҳимоячиси мезбонлар томонидан ташкил этилаётган ҳужумни ишонч билан бартараф этди.
👍4
Иккинчи бўлим аввалида жамоамиз сафида ўзгариш:
Сиёвуш Хабибуллоев ўрнига Сардор Абдунабиев ўйинга қўшилди.
Сиёвуш Хабибуллоев ўрнига Сардор Абдунабиев ўйинга қўшилди.