Мезбонлар сафида ўзгариш:
Шаҳзод Шайманов Собит Синдаровни алмаштирди.
Шаҳзод Шайманов Собит Синдаровни алмаштирди.
👏6👍2
Ҳозирча захирадан ўйинга қўшилган футболчиларимиз биронта вазиятда ҳам кўзга ташланаётганлари йўқ.
Биз эса Суперлига йўлида асосий рақобатчиларимизга ютқазишга асло ҳаққимиз йўқ.
👍3👏3
👍4
Вуҳҳҳ!!! Микола Агапов деярли бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади! Унинг зарбаси дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетмоқда!
👍2👏2
Бу вазиятда ҳимоя чизиғимиз вакиллари томошабин вазифасини аъло даражада бажариб беришди.
👏3🎉2
Сардор Абдураимов томонидан етказиб берилган тўпга Азизбек Ибрагимов боши билан зарба йўллаганди, ноаниқ.
Мезбонларнинг яна бир ҳужуми хавфли тус олаётганди, бу вазиятда улар ҳимоячимизга нисбатан ўйин қоидасини бузишди.
Вуҳҳҳҳ!!! Ўйинда ҳисоб тенглашиши мумкин эди! Хумоюн Муртозаевдан тўпни қабул қилиб олган Азизбек Ибрагимов дарвоза томон зарба йўллаганди, бу вазиятда тўп ҳимоячига тегиб қолди!
👍3❤1
Мезбонлар посбони Равшанбек Ягудин тиббий ёрдамга муҳтожлигини айтмоқда.