PFK TURON YAYPAN
1.16K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Жамоалар майдонга қайтишмоқда.
Иккинчи бўлим аввалида жамоамиз сафида ўзгаришлар:

Сардор Тельяков, Дониёр Исмоиловлар ўрнига Азизбек Ибрагимов ва Сардор Абдунабиевлар ўйинга қўшилишди.
Учрашувнинг иккинчи бўлими бошланди!
Олға Турон, олға йигитлар!!!
👍2
Про-лига. 18-тур.

"Турон" - "Хоразм" 0:1 #LIVE

(Иккинчи бўлим)

Гол: Акмал Турсунбоев-автогол, 27 (0:1)
Вакилларимиз иккинчи бўлимнинг илк дақиқалариданоқ ҳужумкор ўйин намойиш этмоқдалар.
Жамоамиз ижросидаги жарима тўпи самарасиз якунланди.
Меҳмонлар ҳужум ташкил этишганди, бу вазиятда Роки Марчиано ўйиндан ташқари холатда қолиб кетди.
👍4
Вуҳҳҳ!!! Вакилларимиздан ҳужум! Абдулазизхон Абдурашидовнинг жарима майдони ичкарисидан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди!
Ҳимоя чизиғимизда йўл қўйилган хато эвазига "Хоразм"да қулай вазият юзага келганди, вазият яна ўша Роки Марчианонинг зарбаси билан якунланди, ноаниқ.
Учрашувнинг танаффус вақтида ташкил этилган "Омадли чипта соҳиби" акцияси жараёнидан фотолавҳалар.
Жамоамиз сафида ўзгариш:

Абдулазизхон Абдурашидов ўрнига Қаҳрамон Баҳодиров ўйинга қўшилди.
Вакилларимиз ҳужумкорликни янада оширишди.
Кетма-кет ташкил этилаётган ҳужумларимиз самара келтирмаяпти.
Аксинча, "Хоразм"нинг қарши ҳужумлари хавфлироқ тус олаяпти.
👍1