PFK TURON YAYPAN
1.16K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Учрашувнинг бошланиш қисмидан фотолавҳалар.
👍4
Ўйин аввалида жамоавий суратлар.
👍3
Ҳар икки жамоа бош мураббийлари.
Ўйин жараёнидан фотолавҳалар.
👍8
Про-лига. 19-тур.

"Турон" - "Бухоро" 1:1 #LIVE

(Биринчи бўлим)

Гол: Абдулазизхон Абдурашидов, 16 (1:0), Абдухолиқ Қурбонов, 24 (1:1)
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдулазизхон Абдурашидовнинг голи.
👍5🔥3❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдухолиқ Қурбонов ҳисобни тенглаштирган вазият.
👏5🤩2
БИРИНЧИ БЎЛИМ ШАРҲИ:

3-дақиқа. "Бухоро"нинг ҳужуми хавфли чиқди. Қанотдан етказиб берилган тўпни Сергей Морозов қайтаришга муваффақ бўлди.

5-дақиқа. Вакилларимиз жарима зарбаси ижро этишди. Абдуғани Камоловнинг жарима майдони ичкарисига етказиб берган узатмасига ҳужум чизиғимиз вакиллари бир оз етмай қолишди.

7-дақиқа. Ўйин илк дақиқаларданоқ асабий кечмоқда. Футболчилар майдонда бир оз тортишиб кетишди.

9-дақиқа. ГОООООЛ! Жарима зарбасидан етказиб берилган тўпга Хушнудбек Авилов боши билан зарба йўллаб гол урди!

Бироқ Авиловнинг голи ўйиндан ташқари холат сабаб инобатга олинмади.❌

12-дақиқа. Меҳмонларнинг ҳужуми хавфли чиқди. Қанотдан узатиб берилган тўпни жамоамиз посбони Акмал Турсунбоев эгаллаб олди.

14-дақиқа. Вакилларимизда жарима тўпи. Абдуғани Камолов тўғри дарвоза томон зарба йўллаганди, унинг зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

16-дақиқа. ГОООООООЛ!!!

Учрашувда ҳисоб очилди! Дониёр Исмоиловнинг узатмаси хавфли чиқди, Абдулазизхон Абдурашидов кучли зарба билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди!

18-дақиқа. Дониёр Исмоилов бир оз жароҳат олган кўринади, унинг ўрнига Қаҳрамон Баҳодиров майдонга туширилди.

24-дақиқа. Гол! "Бухоро" вакиллари ҳисобни тенглаштиришди. Гол муаллифи Абдухолиқ Қурбонов.

31-дақиқа. Марлен Чобановнинг боши билан йўллаган зарбасини "Бухоро" посбони эгаллаб олди.

33-дақиқа. 🟨Бош ҳакам меҳмонлар вакили Жасур Азимовга сариқ карточка кўрсатди.

38-дақиқа. Вакилларимизда бурчак тўпи. Сардор Тельяковнинг етказиб берган тўпини меҳмонлар ҳимоя чизиғи вакиллари қайтаришга муваффақ бўлишди.

41-дақиқа. 🟨Бош ҳакам Хушнудбек Авиловни огоҳлантирди.

42-дақиқа. "Бухоро" вакиллари жарима зарбаси ижро этишди. Жарима майдони ичкарисига узатилган тўп жамоамиз ҳимоя чизиғи вакиллари томонидан қайтарилди.

45-дақиқа. Биринчи бўлимга бош ҳакам томонидан бир дақиқа қўшиб берилди.

45+1. Учрашувнинг биринчи бўлими якунланди, танаффус.
👍5🔥2