PFK TURON YAYPAN
1.16K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
БИРИНЧИ БЎЛИМ ШАРҲИ:

3-дақиқа. "Бухоро"нинг ҳужуми хавфли чиқди. Қанотдан етказиб берилган тўпни Сергей Морозов қайтаришга муваффақ бўлди.

5-дақиқа. Вакилларимиз жарима зарбаси ижро этишди. Абдуғани Камоловнинг жарима майдони ичкарисига етказиб берган узатмасига ҳужум чизиғимиз вакиллари бир оз етмай қолишди.

7-дақиқа. Ўйин илк дақиқаларданоқ асабий кечмоқда. Футболчилар майдонда бир оз тортишиб кетишди.

9-дақиқа. ГОООООЛ! Жарима зарбасидан етказиб берилган тўпга Хушнудбек Авилов боши билан зарба йўллаб гол урди!

Бироқ Авиловнинг голи ўйиндан ташқари холат сабаб инобатга олинмади.❌

12-дақиқа. Меҳмонларнинг ҳужуми хавфли чиқди. Қанотдан узатиб берилган тўпни жамоамиз посбони Акмал Турсунбоев эгаллаб олди.

14-дақиқа. Вакилларимизда жарима тўпи. Абдуғани Камолов тўғри дарвоза томон зарба йўллаганди, унинг зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

16-дақиқа. ГОООООООЛ!!!

Учрашувда ҳисоб очилди! Дониёр Исмоиловнинг узатмаси хавфли чиқди, Абдулазизхон Абдурашидов кучли зарба билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди!

18-дақиқа. Дониёр Исмоилов бир оз жароҳат олган кўринади, унинг ўрнига Қаҳрамон Баҳодиров майдонга туширилди.

24-дақиқа. Гол! "Бухоро" вакиллари ҳисобни тенглаштиришди. Гол муаллифи Абдухолиқ Қурбонов.

31-дақиқа. Марлен Чобановнинг боши билан йўллаган зарбасини "Бухоро" посбони эгаллаб олди.

33-дақиқа. 🟨Бош ҳакам меҳмонлар вакили Жасур Азимовга сариқ карточка кўрсатди.

38-дақиқа. Вакилларимизда бурчак тўпи. Сардор Тельяковнинг етказиб берган тўпини меҳмонлар ҳимоя чизиғи вакиллари қайтаришга муваффақ бўлишди.

41-дақиқа. 🟨Бош ҳакам Хушнудбек Авиловни огоҳлантирди.

42-дақиқа. "Бухоро" вакиллари жарима зарбаси ижро этишди. Жарима майдони ичкарисига узатилган тўп жамоамиз ҳимоя чизиғи вакиллари томонидан қайтарилди.

45-дақиқа. Биринчи бўлимга бош ҳакам томонидан бир дақиқа қўшиб берилди.

45+1. Учрашувнинг биринчи бўлими якунланди, танаффус.
👍5🔥2
Про-лига. 19-тур.

"Турон" - "Бухоро" 1:1 #Танаффус

Голлар: Абдулазизхон Абдурашидов, 16 (1:0), Абдухолиқ Қурбонов, 24 (1:1)

Биринчи бўлим якунланди!
👍5
Про-лига. 19-тур.

"Турон" - "Бухоро" 2:2 #LIVE

(Иккинчи бўлим)

Голлар: Абдулазизхон Абдурашидов, 16 (1:0), Абдухолиқ Қурбонов, 24 (1:1), Рўзимбой Аҳмедов, 50 (1:2), Хумоюн Муртозаев-пен., 62 (2:2)
👍18🙏4🤩2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рўзимбой Аҳмедов меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан вазият.
❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хумоюн Муртозаевнинг пенальтидан киритган голи.
👍6❤3
ИККИНЧИ БЎЛИМ ШАРҲИ:

46-дақиқа. Учрашувнинг иккинчи бўлими бошланди.

47-дақиқа. Вакилларимиз ижросидаги ҳужум хавфли чиқди. Жарима майдони ичкарисига етказиб берилган тўпни "Бухоро" посбони Никола Стошич эгаллаб олишга эришди.

49-дақиқа. Жамоамиз вакиллари бурчак зарбаси ижро этишди. Бу вазиятда бош ҳакам ҳужумда ўйин қоидаси бузилган деб топди.

50-дақиқа. Гол! "Бухоро" ҳисобда олдинга чиқиб олди! Бу вазиятда қанотдан етказиб берилган тўпни Рўзимбой Аҳмедов аниқ зарба билан дарвозага жойлаб қўйди.

54-дақиқа. Вакилларимизда жарима тўпи. Абдуғани Камоловнинг жарима майдони ичкарисига етказиб берган узатмасини ҳимоячилар қайтаришди, унинг ўзи йўллаган такрорий зарба ноаниқ.

59-дақиқа. Вакилларимиз ижросидаги ҳужум хавфли тус олди. Жарима майдони ичкарисига етказиб берилган узатмадан сўнг Хумоюн Муртозаевда яхши имконият юзага келганди. Бироқ унинг ортга йўллаган узатмасини ҳимоячи қайтаришга муваффақ бўлди.

61-дақиқа. Пенальти! Жамоамиз фойдасига! Бу вазиятда меҳмонлар ўз жарима майдонлари ичкарисида Жасурбек Ўриновни йиқитишди.

62-дақиқа. ГОООООООЛ!!!

Хумоюн Муртозаев! Жамоамиз тўпурари 11 метрлик нуқтадан аниқ зарба йўллаб ҳисобни тенглаштирди.

64-дақиқа. Абдуғани Камолов ўрнига Сардор Абдунабиев ўйинга қўшилди.

66-дақиқа. "Бухоро"нинг ҳужуми жуда хавфли чиқди, бу вазиятда Рустам Абдуҳамидовнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

68-дақиқа. Хумоюн Муртозаевнинг боши билан йўллаган зарбасини меҳмонлар посбони Никола Стошич эгаллаб олди.

70-дақиқа. Сардор Тельяковга нисбатан қўполлик ишлатилди. Вакилларимизда жарима тўпи.

71-дақиқа. Сардор Абдураимовнинг жаримадан йўллаган зарбаси "жонли девор"га тегиб қайтди.

76-дақиқа. 🟨Сергей Морозов бош ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

82-дақиқа. Пенальти! Жамоамиз фойдасига! Бу вазиятда меҳмонлар футболчиси жарима майдони ичкарисида тўпни қўли билан ўйнаб юборди.

83-дақиқа. Вуҳҳҳ!!! Хумоюн Муртозаевнинг зарбасини Никола Стошич қайтаришга эришди!

84-дақиқа. Сардор Тельяковнинг ўрнига Азизбек Ибрагимов ўйинга қўшилди.

88-дақиқа. 🟨Эътирозлар учун "Бухоро" бош мураббийи Хаким Фузайлов огоҳлантирилди.

90-дақиқа. Иккинчи бўлимга бош ҳакам томонидан 4 дақиқа қўшиб берилди.

90+1. Қаҳрамон Баҳодировнинг жарима майдони ичкарисига йўллаган узатмаси хавфли чиққанди, сўнги паллада ҳимоячи тўпга улгуриб қолди.

90+2.🟥Хумоюнмирзо Иминов майдондан четлатилди.

90+3. Вакилларимиз кетма-кет ҳужум ташкил этмоқдалар.

90+4. Учрашув якунланди, дуранг.

Эътиборингиз учун ташаккур азиз мухлислар! Навбатдаги ўйинларда жамоамиз вакилларига омад ёр бўлсин!
🔥11👍8
Про-лига. 19-тур.

"Турон" - "Бухоро" 2:2 #Тугади

Голлар: Абдулазизхон Абдурашидов, 16 (1:0), Абдухолиқ Қурбонов, 24 (1:1), Рўзимбой Аҳмедов, 50 (1:2), Хумоюн Муртозаев-пен., 62 (2:2)

Учрашув якунланди!
❤13👍7👏1🙏1
Forwarded from Proliga
🐺 Pro liga. 19-tur uchrashuvi bo'lib o'tdi. Bugungi bellashuvdan so‘ng musobaqa jadvali yuqoridagi ko‘rinishda

📲 https://t.me/ProLigaUZB
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11
Forwarded from Proliga
🐺 Pro liga 19-turidan so‘ng to‘purarlar jadvali

📲 https://t.me/ProLigaUZB
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8❤1👏1🤩1
ТУРОН - БУХОРО

Учрашувдан фотогалерея

#TURON_MEDIA
👍6❤1