PFK TURON YAYPAN
1.16K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Ўйинолди машғулотлардан лавҳалар.
👍4🎉1
Жамоалар ЎзПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга тушиб келишмоқда.
👍6
Биринчи бўлим шарҳи

1-дақиқа. Учрашувга старт берилди!

Олға Турон, олға йигитлар!!!

3-дақиқа. Вакилларимиз илк дақиқаларданоқ ҳужумкор ўйин намойиш этмоқдалар. Вуҳҳҳ!!! Сиёвуш Ҳабибуллоевнинг қанотдан йўллаган узатмаси хавфли чиқди!

5-дақиқа. Роки Марчиано қанотдан ҳужумга отланганди, Марлен Чобанов фаоллик кўрсатиб тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

6-дақиқа.⚽️Гол! Роки Марчиано тезкор гол киритиб ҳисобни очди!

17-дақиқа. Вакилларимиз ҳисобни тенглаштириш мақсадида кетма-кет ҳужум ташкил этмоқдалар.

25-дақиқа. "Хоразм" вакилларининг қарши ҳужумлари хавфли тус олаяпти.

31-дақиқа. 🥅Жамоамиз вакиллари бурчак зарбаси ижро этишди. Вазият хавфли тус олди, мезбонлар қийинчилик билан тўпни ўз жарима майдонларидан узоқлаштирдилар.

36-дақиқа. 🥅Навбатдаги бурчак зарбасини ижро этдик. Ўйиндаги устунлик ва вазиятлар жамоамиз томонида бўлмоқда, аммо ҳозирча мезбонлар дарвозаси ишғол этилмади.

38-дақиқа. Вуҳҳҳ!!! Сиёвуш Ҳабибуллоевнинг узатмасидан сўнг Жасурбек Ўринов боши билан дарвозага зарба эди, бу вазиятда тўп бир оз ноаниқ йўналиш олиб майдон ташқарисига чиқиб кетиб қолди.

40-дақиқа. 🟨Мезбонлар футболчиси Бобиржон Асқаров бош ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

42-дақиқа. Вуҳҳҳ!!! Голга жуда яқин келгандик! Сиёвуш Ҳабибуллоевнинг жаримадан йўллаган зарбаси жуда хавфли чиққанди, дарвозага кириб кетаётган тўпни мезбонлар посбони Умиджон Хамроев қайтаришга эришди.

45-дақиқа. ⚽️ГООООООЛ!!!

Азизбек Ибрагимов! Тажрибали ҳужумчи аниқ зарба билан мезбонлар дарвозасини ишғол этиб ҳисобни тенглаштирди!


45+1. Биринчи бўлим якунланди, танаффус.
❤12👍4👏1
Про-лига. 20-тур.

"Хоразм" - "Турон" 1:1 #Танаффус

Голлар: Роки Марчиано, 6 (1:0), Азизбек Ибрагимов, 45 (1:1)

Биринчи бўлим якунланди!
👍14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Роки Марчиано ўйинда ҳисобни очган вазият.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азизбек Ибрагимов аниқ зарба билан ҳисобни тенглаштирган вазият.
👍5
Иккинчи бўлим шарҳи

46-дақиқа. Учрашувнинг иккинчи бўлими бошланди!

Олға Турон, олға йигитлар!

47-дақиқа. Ҳар икки жамоа вакиллари иккинчи бўлимни фаол ҳужумлар билан бошладилар.

51-дақиқа. Вакилларимиз томонидан хавфли ҳужум ташкил этилганди, сўнги паллада "Хоразм" посбони тўпни эгаллаб олди.

57-дақиқа. Мезбонлар Низомиддин Зиёвутдинов бир оз олдинга чиқиб кетганидан унумли фойдаланиш мақсадида узоқ масофадан зарба йўллашганди, тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

65-дақиқа. Роки Марчианонинг жарима майдони ичкарисида йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

67-дақиқа. Вакилларимиз жарима зарбаси ижро этишганди, сўнги паллада тўп майдон ташқарисига чиқиб кетиб қолди.

68-дақиқа. ⬅️➡️Жамоамиз сафида ўзгариш. Сардор Абдунабиев ўрнига Абдулазизхон Абдурашидов ўйинга қўшилди.

70-дақиқа.⚽️ Гол! Роки Марчиано индивидуал маҳорат эвазига дарвозамизни иккинчи бор ишғол қилди!

73-дақиқа. Вуҳҳҳ!!! Абдулазизхон Абдурашидов ҳимоячининг хатосидан сўнг тўпни эгаллаб олганди, бироқ унинг узатмасига жамоадошлари улгурмай қолишди. Бу вазиятда ҳисобни тенглаштиришга жуда яқин келгандик.

77-дақиқа. Вакилларимизда жарима тўпи. Зарба йўлланди! Эҳҳҳҳ... Яна ҳимоячилар тўпни қайтаришмоқда!

79-дақиқа. "Хоразм" сафида ўзгариш. Шоҳжаҳон Султонмуродов ўрнига Тимур Машарипов ўйинга қўшилди.

86-дақиқа. Ҳисобни тенглаштириш мақсадида вакилларимиз кетма-кет ҳужум ташкил этмоқдалар.

88-дақиқа. Сардор Абдураимовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини мезбонлар посбони қийинчилик билан қайтариб қолди.

90-дақиқа. Сергей Морозов ва Миразиз Муҳаммадалиевлар захирадан ўйинга қўшилишди.

90+1. Вакилларимиз мезбонлар жарима майдони атрофида "қамал" ташкил этмоқдалар.

90+3. Учрашув якунланди, мағлубият.

Эътиборингиз учун ташаккур азиз мухлислар!

Навбатдаги учрашувларда жамоамизга омад ва ғалабали онлар ёр бўлсин!
👍17🥰2
Про-лига. 20-тур.

"Хоразм" - "Турон" 2:1 #Тугади

Голлар: Роки Марчиано, 6 (1:0), Азизбек Ибрагимов, 45 (1:1), Роки Марчиано, 70 (2:1)

Учрашув якунланди!
🤩18👍7⚡3🥰1
Forwarded from Proliga
🐺 Pro liga. 20-tur uchrashuvi bo'lib o'tdi. Bugungi bellashuvdan so‘ng musobaqa jadvali yuqoridagi ko‘rinishda

📲 https://t.me/ProLigaUZB
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10🤩4⚡1🙏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги ўйинда киритилган барча голлар видеоси.
🤩14👍8⚡1