PFK TURON YAYPAN
1.16K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Турон ФК раҳбариятидан жуда миннатдормиз. Ўзи Про лигада бўла туриб, Coca-cola Суперлигада иштирок этаётган икки қўшнисига уйидан жой берди. Майдон яна ҳам чидаб берди. Респект.
👍38👏4
Про-лиганинг навбатдаги учрашувлари тақвими

10-11 октябрь кунлари Про-лигада 21-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Тақвимга кўра, жамоамиз мазкур турда дам олади.

Қуйида Про-лиганинг А жадвали тўлиқ тақвими келтириб ўтилган.


21-тур
10 октябрь, душанба

АНДИЖОН — БУХОРО

11 октябрь, сешанба 
МАШЪАЛ — ХОРАЗМ

22-тур
16 октябрь, якшанба

ХОРАЗМ — АНДИЖОН

17 октябрь, душанба
ТУРОН — МАШЪАЛ

23-тур
23 октябрь, якшанба

БУХОРО — ХОРАЗМ

24 октябрь, душанба 
АНДИЖОН — ТУРОН

24-тур
28 октябрь, жума

АНДИЖОН — МАШЪАЛ

29 октябрь, шанба
БУХОРО — ТУРОН

25-тур
5 ноябрь, шанба

ТУРОН — ХОРАЗМ

6 ноябрь, якшанба
МАШЪАЛ — БУХОРО

26-тур
12 ноябрь, шанба

БУХОРО — АНДИЖОН

13 ноябрь, якшанба
ХОРАЗМ — МАШЪАЛ

27-тур
18 ноябрь, жума

АНДИЖОН — ХОРАЗМ

МАШЪАЛ — ТУРОН

28-тур
24 ноябрь, пайшанба

ТУРОН — АНДИЖОН

ХОРАЗМ — БУХОРО

Олдиндаги баҳсларда жамоамизга омад ва ғалабали онлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

"Турон" матбуот хизмати
👍30⚡2🎉2🔥1
Forwarded from Proliga
🐺 Pro liga. Bizni oldinda kutib turgan uchrashuvlar

📲 https://t.me/proligauzb
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
Бахтиёр Ашурматов жамоамиз бош мураббийи лавозимига тайинланди

Бугун клубимиз қароргоҳида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди. Клуб раҳбарияти иштирокида ташкил этилган йиғилишда яқин ўтмишнинг ёрқин футболчиси, таниқли мутахассис Бахтиёр Ашурматов жамоа бош мураббийи сифатида таништирилди. Бугунга қадар клубимиз бош мураббийи лавозимида ишлаб келган истеъдодли мутахассис Анвар Бердиев мураббийлар штабида Бахтиёр Ашурматовга яқиндан ёрдам беради.

Ашурматов бугунга қадар АГМК, "Гулистон" ва "Сурхон", "Бухоро", "Андижон", "Навбаҳор" ва "Қўқон-1912" клубларида фаолият олиб борган. Шунингдек, мураббийлик фаолияти давомида Олмалиқнинг АГМК клуби билан Ўзбекистон кубоги бош совринини қўлга киритган.

Янги бош мураббийга клубимиз раҳбарияти томонидан мусобақа жадвалида юқори ўринларга эга чиққан холда мавсум якунида жамоани Суперлигага олиб чиқиш вазифаси қўйилди.

"Турон"га хуш келибсиз Бахтиёр Аъзамович! Жамоамиздаги фаолиятингизда омад ва муваффақиятлар ёр бўлишини тилаймиз!


"Турон" матбуот хизмати
👍34🔥6🥰1
Анвар Бердиев клубимиздаги фаолиятини давом эттиради

Хабарингиз бор, истеъдодли мутахассис Анвар Бердиев ўтган мавсумдан буён клубимизда фаолият олиб бормоқда. Жорий мавсум аввалида бош мураббий сифатида иш бошлаган мураббий бугунга қадар жамоамизнинг кўплаб ғалаба ва ютуқларига ўз ҳиссасини қўшди.

Бир оз аввал маълум қилинганидек, эндиликда жамоа бош мураббийи лавозимига таниқли мутахассис Бахтиёр Ашурматов тайинланди. Клубимиз раҳбарияти қарорига кўра, Анвар Бердиев асосий таркиб жамоамиз мураббийлар штабида Бахтиёр Ашурматовга яқиндан ёрдам беради.


"Турон" матбуот хизмати
👍47
Бахтиёр Ашурматов бош мураббийлигида илк машғулот ўтказилди

Аввал хабар берганимиздек, бугун Бахтиёр Ашурматов жамоамиз бош мураббийлигига тайинланди. Клубимиз раҳбарияти томонидан қўйилган вазифаларни адо этишни мақсад қилган таниқли мутахассис асосий таркиб жамоамиз вакиллари билан илк машғулотини ўтказди.

Эътиборингизга "Ўзбекистон" ўйингоҳида ташкил этилган бугунги машғулотлардан олинган фотолавҳалар ҳавола этилмоқда.
👍7🙏1
Бугунги машғулотлардан фотолавҳалар.
❤4👍2🙏1