PFK TURON YAYPAN
1.16K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Вуҳҳҳ!!! Мезбонлардан жуда хавфли ҳужум! Ёшлар жамоамиз дарвозабони Жавоҳир Мақсудовга тасанно! Посбонимиз бирга-бир вазиятга чиқиб борган ҳужумчининг зарбасини қайтариб қолди!
👏5⚡1👍1
Энди вакилларимиздан ҳужум! Зўр узатма! Миразиз Муҳаммадалиев қанотдан жарима майдони ичкарисига ёриб кирди, зарба йўллади, аммо бир озгина ноаниқ.
U-19 Биринчилиги. 22-тур.

"Хоразм" (U-19) - “Турон" (U-19) 0:0 #LIVE

(Биринчи бўлим)
👍4🔥3
"Хоразм" (U-19) вакилларида хавфли жарима тўпи.
🤩5👍2
Дарвозагача чамаси 18-20 метрлар масофа бор.
🤩5🥰2👍1
Вуҳҳҳҳ!!! Мезбонлар бу вазиятда айёрона йўл тутишди, зарба бериш ўрнига тўп жарима майдони ичкарисига ташлаб берилганди, посбонимиз ўз ўрнида! Яна Жавоҳир Мақсудов хавфни бартараф этиб ўзини кўрсатмоқда!
👏6❤3👍1
Мезбонларда навбатдаги жарима тўпи.
🤩4👏1
Бу сафар тўғридан-тўғри дарвозамиз томон зарба йўлланганди, Жавоҳир Мақсудов тўпни муштлари билан уриб қайтарди.
👍4🙏1
U-19 Биринчилиги. 22-тур.

"Хоразм" (U-19) - “Турон" (U-19) 0:0 #LIVE

(Биринчи бўлим)
Вакилларимиз хавфли ҳужум ташкил этишганди, бу вазиятда Умиджон Ўктамалиевнинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди. Акс холда Муҳаммаджаъфар Усмонов ва Фаррухжон Қодировларда қулай имконият юзага келиши мумкин эди.
👍6
Мезбонларда бурчак тўпи.
Тўп жарима майдони ичкарисига ташлаб берилганди, Авазжон Муродов боши билан тўпни жарима майдонидан узоқлаштиришга муваффақ бўлди.
👍2
Ёшлар жамоамиз сардори Жасурбек Хурсанов майдон марказида фаоллик намойиш этмоқда.
👍2
Учрашувнинг биринчи бўлими якунига етди, танаффус.
U-19 Биринчилиги. 22-тур.

"Хоразм" (U-19) - “Турон" (U-19) 0:0 #Танаффус

Биринчи бўлим якунланди!
❤5🔥2
Жамоалар майдонга қайтишмоқда.
Учрашувнинг иккинчи бўлими бошланди!
Олға Турон, олға йигитлар!!!
U-19 Биринчилиги. 22-тур.

"Хоразм" (U-19) - “Турон" (U-19) 0:0 #LIVE

(Иккинчи бўлим)
🔥5👍1
Шоҳжаҳон Умаровнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди.
👍3