Жамоалар ЎзПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга тушиб келишди.
👍8
👍2
Учрашувнинг дастлабки дақиқалари тенг курашлар остида ўтмоқда.
👍3
Хумоюн Муртозаев ва Аъзамжон Алиевлар тандеми ҳужум чизиғида мезбонлар ҳимоячиларига босим уюштиришмоқда.
👍3
🎉3👍1
Тўп жарима майдони ичкарисига етказиб берилди! Марлен Чобанов! Ёш ҳимоячимиз бу вазиятда боши билан тўпни узоқлаштиришга эришди.
Энди вакилларимиздан ҳужум! Аъзамжон Алиев! Тажрибали футболчи Хумоюн Муртозаевнинг узатмасидан сўнг мезбонлар дарвозаси томон зарба йўллаганди, бир озгина ноаниқ!
"Андижон" вакиллари ҳужум ташкил этишганди, жамоамиз посбони Низомиддин Зиёвутдинов фаоллик намойиш этиб тўпни жарима майдонидан узоқлаштирди.
👍1
Абдулазизхон Абдурашидовнинг ўнг қанотдан ташкил этган ҳужуми хавфли чиқди.
Мезбонлар дарвозамизга тўп киритишнинг уддасидан чиқишганди, бироқ бу вазиятда Шаҳбоз Эркинов ўйиндан ташқари холатда қолиб кетган экан. Гол инобатга олинмади.
Вуҳҳҳ!!! Вакилларимиздан ҳужум! Хумоюн Муртозаев! Жамоамиз тўпурарининг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси жуда хавфли чиқди!
Мезбонлардан хавфли ҳужум! Фарҳод Соҳибжоновнинг узатмасидан сўнг Шаҳбоз Эркинов дарвоамиз томон зарба йўллаганди, Низомиддин Зиёвутдинов ўз ўрнида.
👍1