PFK TURON YAYPAN
1.16K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Амирулло Собиров бошчилигидаги фан клубимиз вакиллари жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун "Бухоро" спорт мажмуасига етиб боришган.
🔥5
Биринчи бўлим шарҳи

1-дақиқа. Учрашувга старт берилди! Олға Турон, олға йигитлар!

2-дақиқа. Сардор Тельяковнинг узоқ масофадан мезбонлар дарвозаси томон йўллаган зарбаси бир оз ноаниқ чиқди.

3-дақиқа. "Бухоро" вакиллари Марлен Чобановга нисбатан ўйин қоидасини бузишди.

5-дақиқа. Вакилларимиз кетма-кет ҳужумлар ташкил этишди, Аъзамжон Алиевнинг дарвоза томон йўллаган зарбасига бир оз аниқлик етишмади.

7-дақиқа. Мезбонлар ҳужум ташкил этишганди, Марлен Чобанов хавфни бартараф этди.

8-дақиқа. 🥅 "Бухоро" вакиллари бурчак тўпи ижро этишди, ҳимоя чизиғимиз вакиллари хавфни бартараф этишди.

10-дақиқа. Вакилларимиз ҳужум ташкил этишганди, бу вазиятда Сиёвуш Ҳабибуллоевнинг қанотдан йўллаган узатмачи ҳужумчиларимизга қадар ўтмай қолди.

11-дақиқа. Мезбонлар футболчиси Хумоюнмирзо Иминовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси хавфли, бироқ ноаниқ.

13-дақиқа. Вуҳҳҳ! Абдулазизхон Абдурашидов қанотдан ажойиб рейд ташкил этганди, унга нисбатан қўполлик ишлатилди.

17-дақиқа. 🥅Мезбонлар бурчак зарбаси ижро этишганди, Низомиддин Зиёвутдинов барчадан баланд сакраган холда тўпни эгаллаб олди.

19-дақиқа. Мезбонлар қанотдан ҳужум ташкил этаётган Сиёвуш Ҳабибуллоевни қўполлик билан тўхтатиб қолишди.

23-дақиқа. Мезбонларнинг қанотдан ташкил этган ҳужумини Хушнудбек Авилов фаоллик эвазига қайтариб қолди.

25-дақиқа. Хумоюн Муртозаев ажойиб узатма билан Сардор Тельяковни яхши вазиятга чиқарганди, бу вазиятда Сардор жарима майдони ташқарисида йиқилиб тушди. Бош ҳакам ўйин қоидаси бузилмаган деб топди.

27-дақиқа. Вуҳҳҳ! Сиёвуш Ҳабиуллоев қанотдан йўлланган узатмага боши билан зарба берганди, бироқ унинг зарбаси бир оз кучсиз чиқиб қолди. Мезбонлар посбони Никола Стошич тўпни эгаллаб олишга эришди.

30-дақиқа. Сиёвуш Ҳабибуллоев тўпни эгаллаб олиб олдинги чизиққа узатма берганди. Бироқ узатма ноаниқ чиқди.

32-дақиқа. Мезбонларнинг ҳужуми якунида Рўзимбой Аҳмедов ўйиндан ташқари холатда қолиб кетди.

33-дақиқа. Мезбонлар жарима зарбаси ижро этишди. Жамоа сардори Обид Жўрабоевнинг зарбасини Низомиддин Зиёвутдинов эгаллаб олишга муваффақ бўлди.

35-дақиқа. Абдулазизхон Абдурашидовнинг жамоамиз сардори Сардор Абдураимов томон йўллаган узатмаси хавфли тус олаётганди, бу вазиятда мезбонлар ҳимоячиси тўпга улгуриб қолди.

З7-дақиқа. Мезбонларнинг ҳужуми ва якунда Сирож Мелиев ўйиндан ташқари холатда қолиб кетди.

40-дақиқа. Вуҳҳҳ!!! "Бухоро"дан жуда хавфли ҳужум! Бу вазиятда Сирож Мелиевнинг яқин масофадан дарвозамиз томон йўллаган зарбасини жамоамиз посбони Низомиддин Зиёвутдинов оёқлари билан қайтарди! Баракалла, Низомиддин!

42-дақиқа. Учрашувда бир оз тўхталишлар юзага келди. Мезбонлардан Файзуллобек Жуманқўзиев, жамоамиздан Аъзамжон Алиевларга тиббий ёрдам кўрсатилди. Ҳаммаси жойида! Ҳар икки футболчи ҳам ўйинни давом эттирмоқда.

45-дақиқа. Биринчи бўлимга бош ҳакам томонидан 2 дақиқа қўшиб берилди.

45+1. Мезбонлар томонидан ташкил этилган ҳужум ноаниқ зарба билан якунланди.

45+2. Учрашувнинг биринчи бўлими якунига етди, танаффус.
👍13🔥1
Про-лига. 24-тур.

"Бухоро" - "Турон" 0:0
#Танаффус

Биринчи бўлим якунланди!
🔥4👍1
Учрашувнинг бошланиш қисмидан лавҳалар.

©"Бухоро" матбуот хизмати
👍3
Ўйин аввалида жамоавий суратлар

©"Бухоро" матбуот хизмати
👍3
Ўйин жараёнидан лавҳалар.

©"Бухоро" матбуот хизмати
🎉4
Жамоалар майдонга қайтишмоқда.
Про-лига. 24-тур.

"Бухоро" - "Турон" 1:0 #LIVE

(Иккинчи бўлим)

Гол: Рўзимбой Аҳмедов, 48 (1:0)
🤩11👍5🙏2