PFK TURON YAYPAN
1.16K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Учрашувнинг бошланиш қисмидан фотогалерея.
🔥7👏1
Бугунги учрашувни бошқариб борувчи ҳакамлар гуруҳи ва ҳар икки жамоа сардорлари
🔥6👍1
Ўйин аввалида жамоавий суратлар
🔥8❤1
Ҳар икки жамоа бош мураббийлари
🔥12👏2
Ўйин жараёнидан лавҳалар.
🔥9❤1
Гол эмас, голлар завқи!!!

#TURON_MEDIA
🔥11❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азизбек Ибрагимов ўйинда ҳисобни очган вазият.
👍12🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азизбек Ибрагимовнинг иккинчи голи
👍12🔥3❤1👏1
Биринчи бўлим шарҳи

1-дақиқа. Учрашувга старт берилди! Олға Турон, олға йигитлар!!!

3-дақиқа. Дастлабки дақиқалар ҳар икки жамоанинг фаол ҳаракатлари билан ўтмоқда.

4-дақиқа. Ғолиббек Сарибоев ўнг қанотдан яхши узатма берганди, бироқ Сардор Абдунабиев тўпга бир оз етмай қолди.

5-дақиқа. ГОООООООЛ!!! Азизбек Ибрагимов!!! Тажрибали ҳужумчи ўйинда тезкор гол уришга муваффақ бўлди!

9-дақиқа. ГОООООООЛ!!! Бизнинг Азизбек Ибрагимовни янада яхшироқ таниб олинг! Тажрибали ҳужумчи яна бир бор "Андижон" дарвозасини ишғол қилмоқда!

15-дақиқа. Рақиб дарвозасига киритилган голлардан руҳланган вакилларимиз ҳужумкорликни янада оширишди.

22-дақиқа. Ўйиндаги ташаббус "Андижон" томонига ўтди. Меҳмонлар дарвозамиз яқинида бир нечта хавфли вазиятларни юзага келтиришди.

28-дақиқа. Ўйин суръати бир оз тушди.

33-дақиқа. "Андижон" сафида ўзгариш. Иброҳим Мухторов ўрнига Иззатилла Абдулҳақов ўйинга қўшилди.

41-дақиқа. Вакилларимиз ижросидаги жарима зарбаси хавфли чиқди.

44-дақиқа. Бурчак тўпи тепамиз. Тўп етказиб берилди! Жуда хавфли! Такроран бурчак зарбаси. Вуҳҳҳ!!! Абдулазизхон Абдурашидовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси хавфли, бир оз ноаниқ.

45-дақиқа. Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди.

45+1. Биринчи бўлим якунланди, танаффус.
👍18