PFK TURON YAYPAN
1.15K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Клубимиз академияси ёшлари халқаро ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишди

Қишки танаффус вақтида клубимиз академияси ёш футболчиларининг жисмоний фаоллиги ва маҳоратларини ошириш мақсадида халқаро ўртоқлик ўйинлари ташкил этилди. "Ўзбекистон" ўйингоҳи захира майдонида ташкил этилган учрашувларда ёшларимизга Қирғизистоннинг "Нур Баткен" клуби академияси вакиллари рақиблик қилдилар. Қизиқарли ва голларга бой ўтган беллашувларда қуйидаги натижалар қайд этилди.

2008-йилда туғилган футболчилар ўртасида:

"Турон" - "Нур Баткен" 2:1

2009-йилда туғилган футболчилар ўртасида:

"Турон" - "Нур Баткен" 4:0

Клубимиз академияси мураббийлари ва ёш футболчилари қўлга киритилган ғалабалар билан табриклаб, келгусидаги ўйинларда омад ва ғалабалар ёр бўлишини тилаймиз.

www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#футбол #учрашув #меҳнат #маҳорат #матонат #омад #муваффақият #жамоа #турон
👍28🎉2🤩2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ТУРОН - НУР-БАТКЕН

2009-йилда туғилган ёш футболчилар иштирокида ташкил этилган халқаро ўртоқлик учрашувида киритилган голлар ва хавфли вазиятларни томоша қилинг!

#TURON_MEDIA
👍14⚡2👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ТУРОН - НУР-БАТКЕН

2008-йилда туғилган ёш футболчилар иштирокида ташкил этилган халқаро ўртоқлик учрашувида киритилган голлар ва хавфли вазиятларни томоша қилинг!

#TURON_MEDIA
👍22🎉3
"Ўзбекистон" ўйингоҳи майсалари махсус мато билан ўраб қўйилди.

#TURON_MEDIA
🔥45👏9👍8🎉3
8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган муносабати билан барча Ўзбекистон ҳалқини ва юртдошларимизни чин қалбимиздан табриклаймиз!

Юртимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолиги ҳеч қачон бизни тарк этмасин. Ватанимиз тараққиёти йўлида самарали меҳнат қилаётган юртдошларимизга муваффақиятлар, мустаҳкам соғлиқ, оилавий тинчлик-хотиржамлик тилаймиз.
👍17🥰4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Турон-медиа" тақдим этади!

Жамоамиз вакиллари томонидан жорий мавсумда рақиблар дарвозаси 41 бор ишғол этилди. Мазкур видеолавҳа орқали барча голларни томоша қилишингиз мумкин.

#TURON_MEDIA
👍15🎉1
Forwarded from UzPFL
⚽️ O‘zbekistonda qishki transfer oynasi ochildi. Mavsumlar oralig‘idagi mazkur transfer oynasi 2023-yilning 15-fevral sanasiga qadar davom etadi.

📲 https://t.me/uzpfl
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15👏6
10-декабр "Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинган кун"

Ҳурлигим рамзисан, тинчликдан нишон, 
Сен борсан гул юртим бахтларга макон,
Мадҳингни куйлашдан чарчамайди тил,
Токи сўзларингдан лол қолсин жаҳон.

Сен юртнинг жамоли, ҳурлик тимсоли,
Қалбимнинг машъали  қуёш мисоли,
Сенда мужассамдир нурли келажак,
Авлодлар камоли, бахту иқболи.

Сенсан яхшиларга меҳрибон, йўлдош,
Дўсту биродарга доимо дилдош,
Бахтдан масрур бўлиб турганда ҳар чоқ,
Дилдан куйлашади ҳар бир кекса ёш.

Миллат, элатларга тилайсан нажот,
Аждодим руҳлари сенда барҳаёт,
“Аждодлар мардона руҳи сенга ёр”,
Мангу жаранлайвер токи бор ҳаёт.

Йўлимга нур, зиё  сочган шамсиям,
Диллардан дилларга кўчган фахриям,
Қўшиқлар ичида ўзинг шоҳ қўшиқ,
Оламни маҳлиё қилган мадҳиям!
❤4👍2
Бугун 10-декабрь Халқаро футбол куни. БМТ ташаббуси билан ҳар йили ушбу санада Халқаро футбол куни (World Football Day) нишонланади. Миллионлар ўйини бўлган футболни ривожлантириш ва уни оммавийлаштириш, футбол орқали халқлар ўртасидаги тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлаш асосий мақсад қилиб олинган. Футбол сўзи инглиз тилидан олинган бўлиб foot – оёқ, ball – тўп деган маънони англатади.

2019 йил 4 декабрда “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони асосида мамлакатимизда профессионал футболни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб берилган ва жойларда мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор самарали ишлар олиб борилмоқда.

Ушбу кун бутун дунё бўйлаб футболчилар, мухлислар ва футболга алоқадор ҳар бир мутахассис томонидан катта кўтаринкилик билан нишонланади. "Турон" футбол клуби барчангизни Халқаро футбол куни билан муборакбод этади!
👍18❤1⚡1
Forwarded from UzPFL
🔴 Superliga formati o‘zgarishini 7 ta klub yoqladi — https://pfl.uz/uzb/news/detail/15033

📲 https://t.me/uzpfl
📲 PFL.uz rasmiy sahifalari

Twitter | Instagram | Facebook | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍17👏1🙏1
Легионер футболчилар жамоамизни тарк этишди

Янги мавсумдан Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган жамоамиз 3 нафар легионер футболчилар билан хайрлашди. Жумладан, ортда қолган мавсум давомида жамоамиз сафида ҳаракат қилган Сергей Морозов, Сиёвуш Ҳабибуллоев ва Шарифбек Раҳматовлар билан ўзаро келишувга кўра дўстона хайрлашилди.

“Турон” футбол клуби ушбу легионер футболчиларга жамоамиздаги фаолиятлари учун миннатдорчилик билдирган холда уларга келгусида омад ва муваффақиятлар ёр бўлишини тилаб қолади.


Ҳаммаси учун раҳмат, йигитлар!

www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#легионер #омад #муваффақият #жамоа #турон
👍13