PFK TURON YAYPAN
1.17K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Ёшлар жамоалари мураббийлари билан учрашув ташкил этилди

Бугун клубимиз қароргоҳидаги анжуманлар залида ёшлар жамоаларимиз мураббийлари билан академия директори Абдуваҳоб Аҳмадалиев ва бош мураббий Бахтиёр Ашурматовлар иштирокида учрашув ташкил этилди. Учрашувда футбол клуби ривожланишидаги ҳар бир босқич юзасидан алоҳида муҳокамалар ташкил этилди ва бу борада келгусида амалга оширилиши лозим бўлган аниқ мақсад ва вазифалар белгилаб олинди.

www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#футбол #учрашув #мақсад #вазифа #омад #муваффақият #жамоа #турон
👍13❤2
Асосий таркиб жамоамиз машғулотлари давом этмоқда

Хабарингиз бор, клубимиз мураббийлар штаби томонидан ишлаб чиқилган тайёргарлик режасига кўра, Бахтиёр Ашурматов бош мураббийлигидаги асосий таркиб жамоамиз вакиллари 19-декабрь кунидан Яйпан шаҳридаги клубимиз қароргоҳида қишки ўқув-йиғин машғулотларига киришишди. Куннинг икки қисмида ташкил этилаётган машғулотларда футболчиларнинг жисмоний тайёргарликларини тиклаш ва маромида ушлаб туриш машқларига эътибор қаратилмоқда.

Эътиборингизга фитнес залида ташкил этилган бугунги машғулотлардан олинган фотолавҳалар тақдим этилмоқда.


www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#машғулот #тайёргарлик #меҳнат #маҳорат #матонат #омад #муваффақият #жамоа #турон
👍26❤3🔥3🎉3
Хумоюн Муртозаев билан шартнома муддати икки йиллик муддатга узайтирилди

Хабарингиз бор, маҳоратли ҳужумчи Хумоюн Муртозаев ортда қолган икки мавсумдан буён жамоамиз сафидаги ёрқин ўйинлари билан мухлислар эътиборини қозониб келмоқда. Жумладан, у жорий мавсумнинг ўзида рақиблар дарвозасига 15 та гол киритди ва жамоамиз тўпурарига айланди.

Ўзаро келишувга кўра, бугун Хумоюн Муртозаев ва клубимиз ўртасидаги шартнома яна икки йиллик муддатга узайтирилди.

Клубимизнинг барча вакиллари ва мухлислари номидан Хумоюн Муртозаевга жамоамиздаги навбатдаги фаолиятида ҳам улкан зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#трансфер #омад #муваффақият #оила #жамоа #турон
👏25👍18❤3🎉2🙏2
Расман! Азимжон Аҳмедов жамоамиз аъзосига айланди!

Янги мавсумдан Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этадиган жамоамиз таркибни янада кучайтириш мақсадида трансфер жараёнларига қизғин киришди. Хусусан, бугун Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчи Азимжон Аҳмедов жамоамиз сафига қўшилди. Тажрибали футболчи ва клубимиз ўртасида бир йиллик муддатга мўлжалланган расмий шартномага имзо чекилди.

Маълумот учун, Азимжон Аҳмедов бугунга қадар "Навбаҳор", "Пахтакор" клубларида, шунингдек Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафидаги ўзининг ёрқин ўйинлари билан футбол мухлисларининг меҳрини қозонган.

Клубимиз вакиллари ва барча футбол мухлислари номидан Азимжон Аҳмедовнинг жамоамиздаги фаолиятида муваффақиятлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.


www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#трансфер #омад #муваффақият #оила #жамоа #турон
👍60👏10⚡3🔥3🤩1
Расман! Шоҳназар Норбеков жамоамиз аъзосига айланди!

Айни кунларда Бахтиёр Ашурматов бош мураббийлигидаги асосий таркиб жамоамиз сафига бир қатор маҳоратли футболчилар келиб қўшилиши давом этмоқда. Жумладан, бугун иқтидорли ҳужумчи Шоҳназар Норбеков ва клубимиз ўртасида бир йиллик муддатга мўлжалланган расмий шартномага имзо чекилди.

Шоҳназар Норбеков бугунга қадар "Қўқон-1912", АГМК, "Сурхон" ва "Металлург" клублари сафида майдонга тушган.

Клубимиз вакиллари ва барча футбол мухлислари номидан Шоҳназар Норбековнинг жамоамиздаги фаолиятида муваффақиятлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.


www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#трансфер #омад #муваффақият #оила #жамоа #турон
🔥24👍21👏3🤩2❤1
Билолхон Тошмирзаев билан амалдаги шартнома икки йиллик муддатга узайтирилди

Хабарингиз бор, маҳоратли футболчи Билолхон Тошмирзаев ортда қолган мавсумни ижара асосида Қўқон шаҳрининг "Қўқон-1912" клубига ўтказганди. Тошмирзаев янги мавсум олдидан жамоамизга қайтди ва ўзаро келишувга кўра у билан клубимиз ўртасидаги шартнома яна икки йиллик муддатга узайтирилди.

Клубимизнинг барча вакиллари ва мухлислари номидан Билолхон Тошмирзаевга жамоамиздаги навбатдаги фаолиятида ҳам улкан зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.


www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#трансфер #омад #муваффақият #оила #жамоа #турон
👏27👍20🔥3🤩3❤2