👍3
Илк дақиқаларданоқ ҳар икки жамоа вакиллари ҳужумкор ўйин намойиш этмоқдалар.
👍2
"Хўжанд" вакиллари бурчак тўпи ижро этишганди, ҳимоя чизиғимиз вакиллари тўпни қайтаришга эришдилар.
👏4🤩1
Рақиблар сафида бир қатор тажрибали футболчилар ҳаракат қилаётгани боис, ўйиндаги устунлик бир оз уларга ўтгандек кўринмоқда.
Бироқ ёшлар жамоамиз вакиллари томонидан ташкил этилаётган ҳужумлар хавфли тус олмоқда.
👍4
Вуҳҳҳ!!! Азизбек Илҳомжонов қанотдан ажойиб рейд уюштириб тўпни жарима майдони ичкарисига ташлаб берганди! Голга жуда яқин келдик! Сўнги паллада ҳимояси тўпга улгуриб қолди.
Ёшлар жамоамиз вакиллари ўйин борасида ҳеч бир жиҳатдан тажрибали рақибдан қолишаётганлари йўқ.
Эҳҳҳ... "Хўжанд" вакиллари қарши ҳужумдан фойдаланиб ҳисобни очишди.
"Ҳоким кубоги-2023"
1-тур.
"Турон" (U-21) - “Хўжанд" 0:1 #LIVE
(Биринчи бўлим)
Гол: Фирдавс Абдусалимов, 17 (0:1)
1-тур.
"Турон" (U-21) - “Хўжанд" 0:1 #LIVE
(Биринчи бўлим)
Гол: Фирдавс Абдусалимов, 17 (0:1)
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эҳҳҳ... Азизбек Эргашалиевнинг зарбасини "Хўжанд" посбони қайтаришга эришди.
🤩8
"Хўжанд" вакиллари томонидан ташкил этилган ҳужум хавфли чиққанди, дарвоза томон йўлланган зарбани ёшлар жамоамиз посбони Жавоҳир Мақсудов қайтаришга муваффақ бўлди.
👍3
Жамоамиз сардори Жасурбек Хурсанов бир нечта рақибларни ортда қолдириб хавфли ҳужум ташкил этганди, "Хўжанд" сафида ўйнаётган Элнурбек Турғунов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.