PFK TURON YAYPAN
1.17K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Ёшлар жамоамиз вакиллари ўйин борасида ҳеч бир жиҳатдан тажрибали рақибдан қолишаётганлари йўқ.
Эҳҳҳ... "Хўжанд" вакиллари қарши ҳужумдан фойдаланиб ҳисобни очишди.
Фирдавс Абдусалимов гол муаллифи.
"Ҳоким кубоги-2023"

1-тур.

"Турон" (U-21) - “Хўжанд" 0:1 #LIVE

(Биринчи бўлим)

Гол: Фирдавс Абдусалимов, 17 (0:1)
👍2
Пенальти! Жамоамиз фойдасига!
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эҳҳҳ... Азизбек Эргашалиевнинг зарбасини "Хўжанд" посбони қайтаришга эришди.
🤩8
Ҳисоб ўзгармай қолди.
Ёшлар жамоамиз вакиллари ҳужумкорликни янада оширдилар.
"Хўжанд" вакиллари томонидан ташкил этилган ҳужум хавфли чиққанди, дарвоза томон йўлланган зарбани ёшлар жамоамиз посбони Жавоҳир Мақсудов қайтаришга муваффақ бўлди.
👍3
Жамоамиз сардори Жасурбек Хурсанов бир нечта рақибларни ортда қолдириб хавфли ҳужум ташкил этганди, "Хўжанд" сафида ўйнаётган Элнурбек Турғунов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
Бурчак тўпи тепамиз. Абдураҳим Сайдуллаев томонидан жарима майдони ичкарисига етказиб берилган тўпни "Хўжанд" посбони эгаллаб олишга муваффақ бўлди.
👏3
Учрашувни жонли эфирда кузатиб бориш учун ҳавола

https://youtu.be/cm2dXMPS-sE
Биринчи бўлим якунланди, танаффус.
"Ҳоким кубоги-2023"

1-тур.

"Турон" (U-21) - “Хўжанд" 0:1 #Танаффус

Гол: Фирдавс Абдусалимов, 17 (0:1)

Биринчи бўлим якунланди!
👍3
Учрашувнинг иккинчи бўлими бошланди.
Олға Турон, олға йигитлар!!!
👏4
Жамоамиз сафида ўзгаришлар:

Жавоҳир Мақсудов, Расул Абдураҳмонов, Самандар Асқаров, Асадбек Қосимовлар ўрнига Хушнудбек Отажонов, Умиджон Ўктамалиев, Беҳрузбек Мисиралиев, Самандар Содиқовлар ўйинга қўшилишди.
👍4
Афсус, иккинчи тўпни ҳам ўтказиб юбордик.
"Ҳоким кубоги-2023"

1-тур.

"Турон" (U-21) - “Хўжанд" 0:2 #LIVE

(Иккинчи бўлим)

Гол: Фирдавс Абдусалимов, 17 (0:1), Жаҳонгир Эргашев, 57 (0:2)
🤩6👍2🥰2
Ёшлар жамоамиз сафида ўзгариш:

Ўлмасбек Раҳмонов ўрнига Беҳрузбек Жумаев ўйинга қўшилди.