PFK TURON YAYPAN
1.17K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Анталия йиғинидан дараклар

Хабарингиз бор, Бахтиёр Ашурматов бош мураббийлигидаги асосий таркиб жамоамиз вакиллари айни кунларда Туркия давлатининг Анталия шаҳрида мавсумолди тайёргарлик жараёнини олиб боришмоқда.

Жамоамизнинг бугунги машғулотлари денгиз бўйида ташкил этилди.

Сиз кутаётган кадрлар.


www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#хориж #йиғин #тайёргарлик #меҳнат #маҳорат #омад #муваффақият #жамоа #турон
👍16🥰4❤1🔥1
Анталиядаги машғулотлар давом этади!

Куннинг иккинчи қисмида ташкил этилган машғулотлардан олинган махсус фотоларни томоша қилинг!

Сиз кутаётган кадрлар.
Биз сизга барчасини батафсил кўрсатамиз!


www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#хориж #йиғин #тайёргарлик #меҳнат #маҳорат #омад #муваффақият #жамоа #турон
👍15🥰4🔥1
Туркияда ташкил этиладиган дастлабки ўртоқлик ўйинлари вақти маълум бўлди

Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда Бахтиёр Ашурматов бош мураббийлигидаги асосий таркиб жамоамиз вакиллари Туркия давлатида мавсумолди тайёргарлик жараёнини олиб бормоқдалар. Анталия шаҳрида ташкил этилаётган ўқув-йиғин машғулотлари доирасида ўтказиладиган дастлабки ўртоқлик ўйинлари вақти маълум бўлди.

1-февраль, чоршанба.

"Турон" (Ўзбекистон) - "Единство УБ" (Сербия)

5-февраль, якшанба.

"Турон" (Ўзбекистон) - "Черноморец Одесса" (Украина)

Хориж йиғини доирасида ташкил этиладиган навбатдаги учрашувлар ҳақида келгусидаги хабарларимизда батафсил маълумот берамиз.


www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#хориж #йиғин #футбол #учрашув #омад #муваффақият #жамоа #турон
👍23🔥1
Носир Отақўзиевни табриклаймиз!

Бугун Фарғона вилояти футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носир Отақўзиев ўз таваллуд айёмини нишонламоқда. "Турон" футбол клуби ҳамда жамоамизнинг барча мухлислари номидан Носир Отақўзиевни бугунги таваллуд айёми билан муборакбод этган холда
соғлик-саломатлик ва куч-қувват, келгусидаги фаолиятига улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Туғилган кунингиз муборак бўлсин Носирбек Набиқўзиевич!


Ҳурмат билан,

"Турон" футбол клуби жамоаси
👍16
БУГУН ФУТБОЛ!

🏆"Ҳоким кубоги-2023".

🗓 3-тур. 30-январь, душанба

⏰14:00.

НАВБАҲОР U-21 - ТУРОН U-21


🏟Қувасой. "Цементчи" ўйингоҳи.

Ўтказиб юборманг! Учрашув тафсилотларини биз билан биргаликда кузатиб боринг!

#футбол #учрашув #кубок #омад #муваффақият #жамоа #турон
🔥5👍2
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари!
👍3
Бугун "Ҳоким кубоги-2023" мусобақасида 3-тур учрашувлари давом эттирилади.
Тур доирасида U-21 ёшлар жамоамиз вакиллари "Навбаҳор" U-21 жамоасига қарши майдонга чиқадилар.
Ёшлар жамоамиз таркиби:

#Асосий_таркиб
97.Акмал Содиқов, 47.Сардор Солиев, 48.Самандар Содиқов, 70.Жасурбек Хурсанов (С), 40.Муҳсин Маҳмудов, 31.Лазиз Мўйдинов, 27.Азизбек Эркинов, 26.Асадбек Саидхонов, 33.Ўлмасбек Раҳмонов, 74.Умиджон Ўктамалиев, 29.Даврон Сотволдиев.

#Захира
94.Хушнуд Отажонов, 24.Расул Абдураҳимонов, 64.Мурод Ғаффоров, 85.Абдувосит Абдунабиев, 45.Асадбек Қосимов, 71.Абдурасул Қаюмбаев, 80.Омадбек Абдубаннопов, 28.Қувончбек Чўлпонов, 96.Азизбек Эргашалиев.

#Бош_мураббий
Рустам Аъзамов
👍7