Халқаро ўртоқлик учрашуви.
"Единство УБ" (Сербия) - "Турон" (Ўзбекистон) 0:1 #LIVE
(Иккинчи бўлим)
Гол: Шоҳназар Норбеков, 17 (0:1)
"Единство УБ" (Сербия) - "Турон" (Ўзбекистон) 0:1 #LIVE
(Иккинчи бўлим)
Гол: Шоҳназар Норбеков, 17 (0:1)
👍3
Яна бир вазият! Абдуғани Камоловнинг зарбаси! Эҳҳҳҳ.... Тўп ҳимоячига тегиб қолди.
👍6
Кетма-кет уч бор бурчак зарбаси ижро этдик. Сўнги вазиятда Билолхон Тошмирзаевнинг зарбаси дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.
👍11🎉2
Яна бир ҳужум! Бу галги вазият якунида Абдуғани Камоловнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси бир оз ноаниқ чиқди.
🔥4
Вууууҳҳҳ!!! Зўр вазият!!! Азизбек Ибрагимов бош билан Хумоюн Муртозаев томон ажойиб узатма берганди, бу вазиятда рақиб посбони олдинга чиқиб тўпни эгаллаб олди. Акс холда яна бир гол гувоҳига айланишимиз муқаррар эди.
👍14❤2
Хумоюн Муртозаев рақиб ҳимоячига босим ташкил этди, якунда вакилларимиз тўпни эгаллаб олишди. Тўп Азизбек Ибрагимовда! Эҳҳҳҳ... Тажрибали ҳужумчининг узатмаси ўтмай қолди.
🤩8❤2
Рақибларимиз дастлаб жарима, кейин эса бурчак зарбаси ижро этишди. Очиғини айтганда, тўп майдоннинг иккинчи қисмига етиб ҳам келмаётгани боис Раҳимжон Давронов зерикиб ҳам қолаётганди. Ҳар икки вазият ҳимоя чизиғимиз вакиллари томонидан бартараф этилди.
Хумоюн Муртозаевнинг босими натижасида навбатдаги бурчак зарбаси юзага келди.
👍9❤1
Тўп етказиб берилди! Эҳҳҳҳҳ... Билолхон Тошмирзаев ҳимоячилар томонидан қайтарилган тўпга тезлик билан зарба йўллаганди, ноаниқ.
👍8
Вуҳҳҳҳ!!! Абдуғани Камолов бурчак зарбасидан тўпни тўғридан-тўғри дарвоза томон йўналтирганди, дарвозабон қийинчилик билан тўпни қайтарди.
👍13
Бахтиёр Ашурматов бош мураббийлигидаги асосий таркиб жамоамиз вакиллари халқаро ўртоқлик учрашувида Сербиянинг "Единство УБ" клубини мағлубиятга учратдилар.
🔥17👍1