PFK TURON YAYPAN
1.17K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Олға Турон, олға йигитлар!!!
👍2
Халқаро ўртоқлик учрашуви.

"Черноморец Одесса" (Украина) - "Турон" (Ўзбекистон) 0:0 #LIVE

(Биринчи бўлим)
👍2
Вакилларимиз томонидан ташкил этилган илк ҳужум хавфли чиқди. Билолхон Тошмирзаевнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси ҳимоячига томонидан қайтарилди.
Дастлабки дақиқаларда устунлик вакилларимиз томонида бўлмоқда.
🟨Сариқ карточка

Абдулазизхон Абдурашидов бош ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
Эҳҳҳҳ... Кутилмаган вазиятда гол ўтказиб юбордик.
👍2🥰2🤩1
Узоқ масофага йўлланган узатмани қабул қилишда жамоамиз посбони посбони Достонбек Тўхтабоев хатога йўл қўйди ва чаққонлик билан тўпни эгаллаб олган рақиб ҳужумчиси бўш қолган дарвозани осонлик билан ишғол қилди.
🥰3
Халқаро ўртоқлик учрашуви.

"Черноморец Одесса" (Украина) - "Турон" (Ўзбекистон) 1:0 #LIVE

(Биринчи бўлим)

Гол: Алефиренько, 7 (1:0)
👍4
Ўтказиб юборилган голдан сўнг жамоамиз вакиллари ҳужумкорликни янада жонлантиришди.
Эҳҳҳҳ... Қарши ҳужумда ажойиб вазиятга чиқиб бораётгандик. Бу вазиятда Билолхон Тошмирзаевнинг жарима майдони ичкарисига йўллаган узатмаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.
👍4
Бурчак тўпи тепамиз. Билолхон Тошмирзаев тўпни етказиб берди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Вуууууҳҳҳ!!! Қандай зарбаааа!!! Абдулазизхон Абдурашидов қайтган тўпга кучли аниқ зарба берганди, рақиб посбони тўпни қийинчилик билан қайтариб қолди!
👍2
🟨Сариқ карточка

Билолхон Тошмирзаев бош ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
👍3
ГОООООООЛЛЛЛ!!!

Учрашувда ҳисоб тенглашди! Гол муаллифи ўша сиз яхши таниган Норбеков!

Шоҳназар чап қанотдан жарима майдони ичкарисига етказиб берилган тўпни аниқ зарба билан дарвозанинг олис пастки бурчагига йўналтириб қўймоқда!
👍7🔥1
Халқаро ўртоқлик учрашуви.

"Черноморец Одесса" (Украина) - "Турон" (Ўзбекистон) 1:1 #LIVE

(Биринчи бўлим)

Гол: Алефиренько, 7 (1:0), Норбеков, 18 (1:1)
Зўр ҳужум ташкил этаяпмиз! Эҳҳҳҳ... Шоҳназар Норбековнинг узатмасига Душан Стоилкович бир оз етмай қолди, акс холда вакилларимизда навбатдаги гол учун жуда яхши имконият юзага келаётганди.
👍3
Халқаро ўртоқлик учрашуви.

"Черноморец Одесса" (Украина) - "Турон" (Ўзбекистон) 1:1 #LIVE

(Биринчи бўлим)

Голлар: Алефиренько, 7 (1:0), Норбеков, 18 (1:1)
👍2
Рақибларимиз томонидан ташкил этилган ҳужум хавфли чиқди, бу вазиятда дарвоза томон яқин масофадан йўлланган зарбани жамоамиз посбони Достонбек Тўхтабоев маҳорат кўрсатиб қайтариб қолди.
👍3
Бугунги учрашувда жамоамиз сафида Босния давлати фуқароси, ҳужумчи Недо Туркович ҳам Австрия давлати фуқароси, ҳимоячи Стипе Кучурлар кўрикдан ўтишмоқда.
👍3