PFK TURON YAYPAN
1.17K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Эҳҳҳҳ... Қарши ҳужумда ажойиб вазиятга чиқиб бораётгандик. Бу вазиятда Билолхон Тошмирзаевнинг жарима майдони ичкарисига йўллаган узатмаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.
👍4
Бурчак тўпи тепамиз. Билолхон Тошмирзаев тўпни етказиб берди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Вуууууҳҳҳ!!! Қандай зарбаааа!!! Абдулазизхон Абдурашидов қайтган тўпга кучли аниқ зарба берганди, рақиб посбони тўпни қийинчилик билан қайтариб қолди!
👍2
🟨Сариқ карточка

Билолхон Тошмирзаев бош ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
👍3
ГОООООООЛЛЛЛ!!!

Учрашувда ҳисоб тенглашди! Гол муаллифи ўша сиз яхши таниган Норбеков!

Шоҳназар чап қанотдан жарима майдони ичкарисига етказиб берилган тўпни аниқ зарба билан дарвозанинг олис пастки бурчагига йўналтириб қўймоқда!
👍7🔥1
Халқаро ўртоқлик учрашуви.

"Черноморец Одесса" (Украина) - "Турон" (Ўзбекистон) 1:1 #LIVE

(Биринчи бўлим)

Гол: Алефиренько, 7 (1:0), Норбеков, 18 (1:1)
Зўр ҳужум ташкил этаяпмиз! Эҳҳҳҳ... Шоҳназар Норбековнинг узатмасига Душан Стоилкович бир оз етмай қолди, акс холда вакилларимизда навбатдаги гол учун жуда яхши имконият юзага келаётганди.
👍3
Халқаро ўртоқлик учрашуви.

"Черноморец Одесса" (Украина) - "Турон" (Ўзбекистон) 1:1 #LIVE

(Биринчи бўлим)

Голлар: Алефиренько, 7 (1:0), Норбеков, 18 (1:1)
👍2
Рақибларимиз томонидан ташкил этилган ҳужум хавфли чиқди, бу вазиятда дарвоза томон яқин масофадан йўлланган зарбани жамоамиз посбони Достонбек Тўхтабоев маҳорат кўрсатиб қайтариб қолди.
👍3
Бугунги учрашувда жамоамиз сафида Босния давлати фуқароси, ҳужумчи Недо Туркович ҳам Австрия давлати фуқароси, ҳимоячи Стипе Кучурлар кўрикдан ўтишмоқда.
👍3
Рақибларимизда хавфли жарима тўпи.
Дарвоза томон йўлланган зарбани жамоамиз посбони Достонбек Тўхтабоев аниқ ҳаракат билан эгаллаб олди.
👍4
Вакилларимиз ижросидаги жарима зарбаси хавфли чиққанди, ҳимоячилар қийинчилик билан тўпни ўз жарима майдонларидан узоқлаштиришди.
👍3
Учрашувнинг биринчи бўлими якунига етди, танаффус.
👍4
Халқаро ўртоқлик учрашуви.

"Черноморец Одесса" (Украина) - "Турон" (Ўзбекистон) 1:1 #Танаффус

Голлар: Алефиренько, 7 (1:0), Норбеков, 18 (1:1)

Биринчи бўлим якунланди!
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Алефиренько томонидан ҳисоб очилган вазият.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Стоилковичдан навбатдаги узатма ва Норбековдан навбатдаги гол.

Ҳужумнинг шаклланиши ва учрашувда ҳисоб тенглашган вазият.
👍3
Жамоалар майдонга қайтишди.
Учрашувнинг иккинчи бўлимига старт берилди!