Ўйин аввалида жамоамиз етакчилари Сардор Абдураимов ва Азимжон Аҳмедовлар клубимиз таъсисчиси Қодирхон ҳожи Аҳмедовни "Турон"ниннг барча вакиллари ва мухлислари номидан бугунги таваллуд куни билан муборакбод этишди.
👏13🎉7👍3
Учрашув ҳар икки жамоанинг фаол ҳужумлари билан бошланди.
👍4
"Хўжанд" вакиллари жарима зарбаси ижро этишди, бу вазиятда фаол ҳаракат қилган жамоамиз вакиллари жарима майдонимиз яқинида юзага келаётган хавфни бартараф этишди.
👍6
Вакилларимиздан хавфли ҳужум! Душан Стоилкович яхши вазиятга чиқиб борди, зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.
👍4
Пенальти! Бош ҳакам дарвозамиз томон 11 метрлик жарима зарбаси белгилмоқда.
👍3
Зарба йўлланди! Жаҳонгир Эргашевнинг дарвозамиз томон йўлланган зарбаси ноаниқ чиқди, тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.
👍2
👍3
Зўр ҳужум! Эҳҳҳҳ... Душан Стоилковичнинг қулай узатмасини Закария голга айлантира олмади! Бегларишвилининг боши билан йўллаган зарбаси бир оз ноаниқ чиқди.
👍2
Вуҳҳҳ!!! Яна Стоилкович! Душаннинг жарима майдони ичкарисидан йўллаган зарбасини дарвозабон катта қийинчилик билан қайтарди!
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айни дақиқаларда Фарғона футбол мактаби майдонида ёшлар жамоамиз иштирокидаги ўйин ҳам бошланиш арафасида. Жамоалар ўйинолди машғулотларни давом эттирмоқдалар.
👍8
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар жамоамиз иштирокидаги учрашув ҳам старт олмоқда. Бош мураббий Рустам Аъзамов ўйинолди кўрсатмаларни бериб ўтди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Нефтчи" U-21 - “Турон" U-21 ўртоқлик учрашуви ҳам старт олди.
🤩4👍1🔥1