PFK TURON YAYPAN
1.17K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Ёшлар жамоамиз куннинг иккинчи учрашувида ғалабага эришди

Хабарингиз бор, бугун Рустамжон Аъзамов бош мураббийлигидаги U-21 жамоамиз вакиллари Фарғона шаҳрида "Нефтчи" U-21 жамоаси билан 2 та ўртоқлик учрашувида майдонга тушдилар. Дастлабки ўйин ёшларимизнинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланган бўлса, иккинчи учрашувда фаолликни оширган вакилларимиз 5:1 ҳисобида ғалабага эришдилар.

Ёшларимиз сафида голларга Акбаржон Исмоилжонҳожиев (2 та), Ўлмасбек Раҳмонов (2 та), Раҳматулло Раҳимов (1 та)лар муаллифлик қилишди.


"Турон" матбуот хизмати
👍16🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хумоюн Муртозаевнинг "Хўжанд" дарвозасига киритган биринчи голи.

#TURON_MEDIA
🔥6👍4❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Турон" - "Хўжанд"

Биринчи гол, иккинчи гол ва учинчи гол. Барчасини битта видео орқали томоша қилинг!

#TURON_MEDIA
👍13🔥1👏1
Тарихда илк бор. Ёшлар жамоамиз сафига легионер футболчи трансфер қилинди

Барчангизга маълум, янги 2023-йилги мавсумда "Турон" жамоамиз яна Coca-Cola Суперлигада иштирок этади. Таркибни янада кучайтириш, ёшлар жамоамиз таркибига мунтазам иқтидорли футболчиларни жалб этиш мақсадида U-21 жамоамиз таркибига легионер футболчи жалб этилди. Хусусан, 19 ёшли Камерун давлати фуқароси, ёш ҳужумкор футболчи Абега Энянг (Abega Enyang) эндиликда Рустам Аъзамов бош мураббийлигидаги U-21 жамоамиз сафида ҳаракат қилади.

Маълумот учун, Абега Энянг Камерун давлатининг номдор "Destino Restoration” академиясидан ёшларимиз сафига жалб этилди. Ёш футболчи Камерун U-20 терма жамоасига номзод ҳисобланади.


“Турон" матбуот хизмати
👍50🤩6🙏2🔥1
Бизнес учун тайёр сотув дўконлари ижарага берилади

Ижара нархи келишув асосида.

Манзил: Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳри. "Ўзбекистон" ўйингоҳи.

Батафсил маълумот учун алоқа рақами:
+998916821082
+998911810477

Шошилинг! Бизнес учун қулай имкониятни қўлдан бой берманг!
👍6🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент йиғини. Навбатдаги ўйинда ҳам ғалаба

Coca-Cola Суперлиганинг янги мавсумига тайёргарлик жараёнини пойтахтимиз Тошкент шаҳрида давом эттираётган асосий таркиб жамоамиз вакиллари бугун навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушдилар. Бахтиёр Ашурматов бош мураббийлигидаги жамоамизга бугунги ўйинда Муборакнинг "Машъал" клуби рақиблик қилди. Қизиқарли ва томошабоп руҳда ўтган баҳс 2:1 ҳисобида вакилларимизнинг ғалабаси билан якунланди. Жамоамиз сафида киритилган голларга Аюбхон Исақов ва Азизбек Ибрагимовлар муаллифлик қилишди.

Эътиборингизга мазкур учрашувда киритилган голлар видеоси ҳавола этилмоқда.


"Турон" матбуот хизмати
👍21⚡4🔥1
Forwarded from UzPFL
⚽️ Superliga. 1-tur uchrashuvlari boshlanish vaqtlari

📲 https://t.me/uzpfl
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍28🔥2
Тошкент йиғини якунланди

Хабарингиз бор, Бахтиёр Ашурматов бош мураббийлигидаги асосий таркиб жамоамиз вакиллари жорий йилнинг 11-февраль санасидан пойтахтимиз Тошкент шаҳрида Coca-Cola Суперлиганинг янги мавсумига тайёргарлик жараёнини олиб бораётгандилар. Эндиликда мазкур йиғин Яйпан шаҳрига кўчди ва мавсумолди тайёргарликнинг сўнги қисми клубимиз қароргоҳида давом эттирилади.

Пойтахтдаги йиғин давомида вакилларимиз қуйидаги ўртоқлик учрашувларида майдонга тушдилар:


18-феврал, шанба.

"Турон" (Ўзбекистон) - Хўжанд" (Тожикистон) 3:0

19-февраль, якшанба.

"Турон" (Яйпан) - "Машъал" (Муборак) 2:1

Айтиб ўтилганидек, тайёргарликнинг сўнги босқичи Яйпан шаҳрида давом этади. Маълумот учун, жамоамиз Coca-Cola Суперлиганинг 1-турида ўз майдонида Бухоронинг "Бухоро" клубига қарши майдонга тушадилар. Учрашув, 5-март, якшанба куни "Ўзбекистон" ўйингоҳида соат 17:00да бошланади.

www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#тайёргарлик #йиғин #футбол #учрашув #омад #муваффақият #оила #жамоа #турон
👍17⚡3🔥3
Видео кетма-кетлик. "Ўзбекистон" ўйингоҳи захира майдонида ташкил этилган бугунги машғулотлардан лавҳалар.

#TURON_MEDIA
👍17🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жараён давом этмоқда! Хумоюн Муртозаевнинг нигоҳлари жамоамиз мухлисларига қаратилган.

"Ўзбекистон" ўйингоҳи захира майдонида ташкил этилган бугунги машғулотлардан лавҳа.

#TURON_MEDIA
👍12❤2🔥2🙏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Видео кетма-кетлик. Қадрдонларингизни яқин кадрларда кўриб олинг!

"Ўзбекистон" ўйингоҳи захира майдонида ташкил этилган бугунги машғулотлардан лавҳалар.

#TURON_MEDIA
🔥7👍3⚡1
Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ўртоқлик баҳсида Уммон устидан зафар қучди

Айни кунларда пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини олиб бораётган Ўзбекистон U-20 терма жамоаси "Пахтакор" стадионида навбатдаги халқаро ўртоқлик учрашувини ўтказди. Тажрибали мутахассис Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги терма жамоамиз Уммон устидан 2:0 ҳисобида ғалабага эришдилар.


Халқаро ўртоқлик учрашуви.

Ўзбекистон - Уммон 2:0


Маълумот учун, U-20 терма жамоамизнинг мазкур йиғинида клубимизнинг икки вакиллари - Хумоюншоҳ Сайётов ва Саидафзалхон Аҳроровлар ҳам иштирок этмоқдалар.


www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#U20 #йиғин #машғулот #маҳорат #матонат #омад #муваффақият
👍17🔥1