FinUP | Saida'zam Xo'jayev
2.05K subscribers
186 photos
70 videos
11 files
202 links
Moliyaviy savodxonlik va shaxsiy moliya.
Pulni to‘g‘ri boshqarish, jamg‘arish, ko‘paytirish va himoya qilish.
Aloqa: 👉 https://t.me/finup_admin1
Download Telegram
🤩АГАР СЕН…

✅ Ҳаракат қилсанг — имконият бор.
❌ Ҳаракат қилмасанг — имконият йўқ.

Ғалаба кафолат эмас.
Лекин уриниш — ягона йўл.

🗝 Бугун бир қадам ташла.
Ҳаракат сендан, натижа Аллоҳдан.

👤 Саидаъзам Хўжаев

✅ @finupuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍25💯14👏6🔥3😎2
🫂 Тинч ухлашимизга сабабчи бўлган инсон — Виктор Миллс

Тасаввур қилинг, 1956 йил. P&G компанияси инженери Виктор Миллс набирасига қараб туриб, бир муаммога дуч келди:
латта йўргакларни тинимсиз ювиш ва қуритиш ҳақиқий азоб эди. Ўшанда у ўзига савол берди: «Ота-оналарни бу ташвишдан қутқарадиган бир марталик таглик яратса бўлмасмикан?»

Аммо бу иш осон бўлмаган:

❌Илк мағлубият: Биринчи прототиплар жуда ноқулай ва у давр учун қиммат (донаси 10 цент) эди. Одамлар буни «пулни ҳавога учириш» деб ҳисоблашган.

📌Қизиқ факт: Энг биринчи «Памперслар» ҳозиргидек ёпишқоқ тасмали (липучкали) эмас, балки оддий тўғноғичлар (булавка) билан қадалган!

Миллс панд бериши мумкин бўлган молиявий хатарларга қарамай, ғоясидан воз кечмади. Кўплаб хатолар ва доимий такомиллаштиришлардан сўнг, 1961 йилда бозорга биз билган «Pampers» чиқиб келди.

Бугун бу миллиардлаб долларлик индустрия, лекин бу тарихнинг негизида оддий бир инсоннинг кундалик ҳаётни енгиллаштириш истаги ётибди.

❗️Хулоса: Буюк лойиҳалар доим ҳам идеал ҳолатда туғилмайди. Зўр ғоя ва тиришқоқликнинг бирлашиши шуни кўрсатадики, дунёни ўзгартириш учун мураккаб формула шарт эмас — реал муаммога ечим топиш ва қийинчиликларга қарамай олдинга интилиш кифоя.

👤 Саидаъзам Хўжаев

✅ @finupuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏16👍7💯7❤‍🔥3
❓ Одамларнинг 90% нега бой бўлмайди

Кўпчилик бой бўлишни истайди.
Лекин уларнинг қуйидаги 5 та одати камбағалликда ушлаб туради:

♦️ Бошқалар фикридан қўрқиш
“Одамлар нима дейди?” деган фикр кўп имкониятлардан махрум қилади.
Бойлар эса бошқаларнинг фикридан эмас, ўз мақсадларидан келиб чиқиб ҳаракат қиладилар.

🔺 Зарарли одатлар
Тамаки, алкоголь, қимор — булар нафақат соғлиқни, балки пулларингизни ҳам секин-аста “йўқ” қилади.
Бу пулларни инвестиция қилиш учун ишлатиш мумкин эди.

♦️ Пулни нотўғри бошқариш
Кўпчилик кўпроқ пул топса, муаммо ҳал бўлади деб ўйлайди. Аммо ҳақиқат шундаки: пулни бошқаришни билмаган одам қанча топмасин, барибир пулсиз қолади.

🔺 Тушунмаган нарсага пул тикиш
“Тез бойиш” схемалари кўпчиликни алдаб қўяди. Ҳақиқий бойлик билим, сабр ва тўғри қарорлар орқали келади.

♦️ Аниқ молиявий мақсаднинг йўқлиги
Агар мақсад бўлмаса, пул ҳам бефойда нарсаларга сарфланиб кетади. Бойликка аниқ мақсад ва режалар билан эришилади.

🤑 Ўзингизни текшириб кўринг:
Шу 5 та одатдан қайсилари сизда бор❓

✏️Агар самимий жавоб бера олсангиз, молиявий ҳаётингизни ўзгартиришни айнан шу ердан бошлайсиз.

👤 Саидаъзам Хўжаев

✅ @finupuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍35🔥6💯5👏2😢2😱1
📌 Pul hayotdagi eng muhim narsa emas, lekin agar u yetarli bo'lmasa, u eng muhim narsaga aylanadi.
Saidmurod Davlatov


✅ @finupuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍30😎7🔥4💯1
💵Пул бахт келтирадими?

👤 Саидаъзам Хўжаев

✅ @finupuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11🔥10💯3🤝1😎1
💛🩵💙❤️🩷❤️

"Пиёлалар" ортидан қувманг.

Бир куни бир гуруҳ бой ва фаровон яшашни орзу қилаётган йигитлар ўзларининг устозлари олдига келишди. Улар ҳаётдаги муаммолари ҳақида гапира бошлашди: "пул топиш қийин", "имкониятлар кам", "ҳаёт адолатсиз", "бойликка эришишнинг иложи йўқ?"...

Устоз уларга келилар бир маза қилиб қаҳва ичайлик деди. У қаҳва қайнатиб, патнисда турли хил пиёлалар олиб келди – оддий ва қимматбаҳо, шиша ва чинни, сопол ва пластик пиёлалар.

Меҳмонлар пиёлаларни танлаб бўлгач, устоз уларга қараб табассум қилди:

— Эътибор беринг, ҳаммангиз энг чиройли ва қимматбаҳо пиёлаларни танладингиз. Аммо аслида муҳими қаҳванинг ўзи, пиёла эмас-ку! Пиёла — бу шунчаки идиш, у қаҳвани мазалироқ қилмайди.

Бойликка интилишда ҳам шундай: кўпинча одамлар "чиройли ҳаёт" — қиммат машиналар, бренд кийимлар, ҳашаматли уйлар ортидан қувади. Аммо асл бойлик — бу тинчлик, бахт, соғлик, яқинлар билан ўтказилган вақт, ўз касбидан завқланишдир.

Ташқи кўриниш — бу фақат "пиёла". Ҳаётнинг мазмуни эса ичкарида. Муҳим нарсани иккинчи даражали нарсалардан ажрата олинг.

Асл мазмунни унутманг! Фақат "пиёла"лар ортидан қувиб юрмасдан, Ҳаётингизнинг "қаҳва"сидан завқланиб яшанг!


👤 Саидаъзам Хўжаев

✅ @finupuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍38🔥10👏4💯3🎉1🫡1
🐸 Биринчи навбатда “ҚУРБАҚАНИ ЕБ ҚЎЙИНГ”

Тайм-менежментдаги энг машҳур қоидалардан бири.

“Қурбақа” – бу сиз эрталабдан кечгача орқага суриб юрадиган ёқимсиз, лекин жуда муҳим иш.

Масалан:
🟠Харидорга қўнғироқ қилиш
🟠Ҳисоботни ёзиб тугатиш
🟠Топшириқни бошлаш

✅ Қоида жуда оддий:
Энг “қийин” ишни биринчи навбатда бажаринг. “Қурбақани” еб қўйинг.

Нима учун?
Чунки эрталаб куч-қувват ва ирода кўп бўлади. Шу битта ишни битирсангиз, куни бўйи енгил юрасиз. Асабингиз тинч, қалбингиз хотиржам бўлади.

🎓 Марк Твен айтади:
“Агар ишингиз қурбақани ейиш бўлса, уни эрталаб қилинг. Агар иккита қурбақа емоқчи бўлсангиз, каттасидан бошланг”.

Эртага эрталаб биринчи навбатда қайси "Қурбақани ейсиз"?😓
Изохларда ёзинг✏️

👤 Саидаъзам Хўжаев

✅ @finupuz
👍14🔥9🤣6👏5💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍13❤‍🔥2🎉2🔥1👏1🤝1
Денежная игра: 100 вопросов о богатстве финансовая грамотность Саидазам Ходжаев
https://uzum.uz/product/2082418?utm_source=sharing&utm_medium=product_page_android&utm_campaign=native
🔥9👍5🎉3❤‍🔥2😎1
📌Муваффақият учун 9 қадам

Тадбиркор ва «Чегарадан ташқари чиқ» китоби муаллифи Ден Вальдшмидт муваффақиятсизликни янги имкониятга айлантиришга ёрдам берадиган 8 та қадамни тавсия қилади:

1️⃣Мағлубиятни охирги манзил деб қабул қилманг.
Буюк инсонлар ҳам кўп марта мағлубиятга учраган, аммо бу нарса уларни асло тўхтатмаган.

2️⃣Хатоларни таҳлил қилинг.
Нима нотўғри бўлганини аниқлаб, хулоса чиқаринг.

3️⃣Тикланиб олиш учун ўзингизга вақт беринг.
Спорт, дам олиш ва тинчланиш стрессдан чиқишга ёрдам беради.

4️⃣Сизни қўллаб-қувватлайдиган одамлар билан вақт ўтказинг.
Илҳомлантирадиган ва тўғри маслаҳат берадиган инсонларни топинг.

5️⃣Ҳар куни ривожланинг.
Илм ўрганиш мотивацияни сақлаб туради.

6️⃣Устоз ёки маслаҳатчи топинг
Тажрибали инсон сиз кўринмаган томонларни кўришга ёрдам бера олади.

7️⃣Кичик қадамлар билан ҳаракат қилинг.
Секин-аста олдинга юриш ўз кучингизга ишончни кўпайтиради.

8️⃣Ўзингизни таҳлил қилинг.
Бўлаётган қийинчиликлар сабабини тушунган одам тўғри қарор қабул қилади.

❗️Хулоса:
Муваффақиятсизлик — бу тушкунликка тушишга сабаб эмас.
Бу — тўғри йўлни топиш учун берилган сабоқ холос.

👤 Саидаъзам Хўжаев

✅ @finupuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💯12👏5👍4🔥3🎉1🤝1🫡1
🌟Муваффақиятнинг 2 калити:
🗝Эътибор ва эътироф

👤 Саидаъзам Хўжаев

✅ @finupuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💯10👍5❤‍🔥3👏3🔥1🎉1🤝1🫡1
🚩 Молиявий масъулият: қарз олиш ва бериш?

💵Қарзни қайтариш - бу жуда нозик масаладир. Айрим одамлар қарз олганларидан кейин, уни қайтаришга қийналадилар — буни тушуниш мумкин, чунки қарзни қайтариш вақт, меҳнат ва интизом талаб қилади.

❗️ Агар сиз кимгадир қарз бермоқчи бўлсангиз, буни онгли равишда қилинг.

✅ Қарз суммаси сиз воз кечишга рози бўладиган миқдорда бўлсин ва ҳақиқатан ҳам муҳтож бўлган, сизга яқин одамларгагина қарз беринг.

✅ Қарз қайтиб келишига тўлиқ ишонч билан қарамаслик керак. Уни кафолатланган натижа деб эмас, балки пул қайтса — ёқимли бонус сифатида қабул қилиш тўғри бўлади.

👤 Саидаъзам Хўжаев

✅ @finupuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍19👏10💯6🔥2😱2
🤦‍♂️ Пул инсонни ўзгартирмайди, балки унинг асл қиёфасини кўрсатиб беради!

🤗 Кўп одамларда пул билан боғлиқ ички тўсиқлар бор ва айнан шу тўсиқлар моддий фаровонликка эришишга халақит беради. Агар сиз "пул одамни бузади" ёки "барча муаммоларнинг сабаби" деб билсангиз, онг ости даражасида ўзингиз даромадингизни оширишга қарши ишлай бошлайсиз.

🔺Салбий фикрлар одатда болаликдан шаклланади ва атроф-муҳит орқали мустаҳкамланади.
Бизга кўпинча "пул бахт келтирмайди", "бой одамлар ҳалол бўлмайди" деган гаплар айтилган бўлади. Шахсий тажриба ҳам бу фикрларни кучайтиради ва инсон ўйлаб қолади: агар бойлик яхши бўлса, нега у менда йўқ?

♦️Аслида пул — бу сизнинг меҳнат ва вақтингиз қанча туришини ифодаловчи ўлчовдир.
Пул инсонни ўзгартирмайди, у фақат инсон аслида ким эканини кўрсатади.

👤 Саидаъзам Хўжаев

✅ @finupuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💯10👍4😱3🤝2
💪 Инсонни ҳаракатга келтирадиган куч

Ҳаётда инсонни олға бошлайдиган нарса — бу ички куч, яъни мотивация.

Агар инсонда шу куч бўлмаса, у тез чарчайди, тушкунликка тушади, бошлаган ишини ярим йўлда ташлаб кетади.

Баъзан инсонга устоз керак бўлади. Баъзан эса илҳом берадиган бошқа одам. Китоблар, видеолар, ҳатто сунъий интеллект ҳам инсонга йўл кўрсатиши мумкин.

❗️Лекин энг муҳим нарса —
инсон нима учун яшаётганини ва нима учун ҳаракат қилаётганини билишидир.

Агар мақсад бўлмаса, ҳеч қандай мотивация узоққа олиб бормайди.

Ҳақиқий куч битта жойдан келади —
➡️ инсон ўз мақсадини аниқ билганида.

Ўзингизга савол беринг:
✅Мен нима учун яшаяпман?
✅Нима учун ишлаяпман?
✅Нима учун пул топмоқчиман?
✅Менинг мақсадим нима?

Шу саволларга жавоб бор жойда мотивацияни қидиришга ҳожат йўқ!

🏆Мақсад аниқ бўлса —
инсонни ҳеч ким тўхтата олмайди.

👤 Саидаъзам Хўжаев

✅ @finupuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏16💯8👍5🔥5❤‍🔥3
🫂 Сартарошликдан молиячигача?

Бугун молия ва сартарошлик бир-биридан узоқ соҳадек туюлади. Лекин XVIII асрда Францияда бу икки соҳа бир-бирига жуда яқин бўлган.

Ўша даврда сартарошлар соч ола туриб, бой ва зодагон одамлар билан кўп суҳбатлашган. Одамлар эса уларга ишонган, сирларини айтган. Шу билан бирга даромади, харажатлари ва бойлиги ҳақида ҳам гапириб қўйган.

Сартарошлар эса бу маълумотларни эшитиб, одамларга пул ҳақида маслаҳат бера бошлаган. Баъзилари эса янада олдинга ўтиб, мижозларга қарз ҳам бера бошлаган.

Шундай қилиб, оддий сартарошлар аста-секин молиявий маслаҳатчига айланган.

Ҳатто улардан бири — Жан-Батист Бишон — сартарошликдан топган пулини ишга солиб, кейинчалик ўз банкини ҳам очган.

Бу ҳикоя нимага ўргатади?

✅ Катта имкониятлар баъзан кутилмаган жойда бўлади
✅ Ишонч — энг катта капитал
✅ Қайси соҳада ишлашингиздан қитъий назар, имкониятни кўра олиш муҳим!

P.S. хозирги кундаги сартарошлар ҳам анча-мунча сирларни биладилар чоғи😎

👤 Саидаъзам Хўжаев

✅ @finupuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥18👍8👏4❤‍🔥3🎉1💯1🤝1
🛫Емириладиган пул ҳақида тарихий факт

Тасаввур қилинг: пулингиз бор… лекин агар уни ишлатмасангиз, у “емирилиб” боради 😨

🚩1932-йил. Австриянинг кичик шаҳри Вöргл.
Инқироз даври — иш йўқ, бизнес деярли тўхтаган, одамлар пулларини ёстиқ тагида ушлаб ўтирибди, дўкон ва бозорларда савдо жудаям кам.

Шунда шаҳар ҳокими ноодатий қарор қабул қилади…

Улар “эрийдиган пул” чиқаришади.
Бу пулни ишлатмасангиз — у ҳар ой қийматини йўқотиб боради.
Пулни йўқотмасликни хохласангиз, унда тезроқ сарфланг.

Натижа ҳайратланарли бўлди:

— Одамлар пулни ушлаб ўтирмасдан, тезроқ ишлата бошлашди
✅ Дўконлар яна жонланди
✅Қурилишлар бошланди
✅ Ишсизлик камайди

Пул айланишни бошлади — ва шаҳар “тирилди”.

Лекин бу узоқ давом этмади…

⚠️ Австрия марказий банки лойиҳани тўхтатди.

Нега?

Чунки агар бу тизим бошқа шаҳарларга ҳам тарқалса:
🆘 ҳар ким ўз пулини чиқаришни бошлайди
🆘 давлат пул устидан назоратни йўқотади
🆘 марказий банк кераксиз бўлиб қолиши мумкин. Ва бунинг оқибатида бошқа муаммолар келиб чиқиши муқаррар эди

✍️ Хулоса:
Асосий муаммо одамлар пулни ишлатмай, ушлаб ўтирганида эди.
Пул ўз-ўзидан бойлик келтирмайди.
У ҳаракат қилгандагина — бойлик келади.


👤 Саидаъзам Хўжаев

✅ @finupuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍22🔥7👏3❤‍🔥2😢2😱1
🔺 Инвестицияда аллокация

Кўп одамлар сармоя киритаётганда фақат пул ишлашни ўйлайди. Лекин пулни қандай тақсимлашни билиш ҳам мухимлигини англамайдилар.

Аллокация — бу оддий қилиб айтганда, сармоянгизни турли жойларга бўлиб қўйиш:

✅ бир қисми — акцияларга
✅ бир қисми — кўчмас мулкка
✅ яна бир қисми — бизнес ёки стартапларга

🟠Нега бу муҳим?
Чунки ҳамма пулни битта жойга инвестиция қилсангиз, пулингизни йўқотиш хавфи катта бўлади.

🟠Агар тўғри тақсимласангиз:
Бир активнинг қиймати тушса ҳам — бошқаси ўсиши мумкин.
Натижада сиз камроқ йўқотиб барқарор ўсасиз

🟠Масалан:
Акциялар ва бизнес — кўпроқ даромад беради, лекин хавфи юқори
Кўчмас мулк — камроқ даромад, лекин барқарор

❕Яна бир муҳим нарса

Ҳаммагаям битта стратегия тўғри келавермайди.
Ёш бўлсангиз — кўпроқ риск қилишингиз мумкин
Оилавий масъулиятлар кўп бўлса — барқарорлик муҳимроқ

🟠Хулоса:
Пул ишлаш — биринчи қадам.
Пулни тўғри тақсимлаш — бойликка олиб борадиган йўл.

👤 Саидаъзам Хўжаев

✅ @finupuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍26🔥6🤝4❤‍🔥1🎉1💯1😎1
💥 Чегараларни бузган қиз ҳикояси

Кичик бир қиз осмонга қараб ўтирарди.
Юлдузларга тикилиб, ичида бир ҳаёл уни тинч қўймас эди:

“Мен космосга учаман”🚀

Атрофдагилар эса кулардилар.
Кимдир айтарди:
❌ Бу сен учун эмас.
Кимдир ўйларди:
❌ Бу мумкин эмас.

Лекин у қиз тўхтамади.

Унинг исми — Мэй Джемисон.

У фақатгина орзу қилмади — балки ҳаракат қилди.
✔️Шифокор бўлди.
✔️Инженерликни ўрганди.
✔️Дунёни бошқаларга нисбатан кенгроқ кўришни ўрганди.

Ва бир кун келиб… у ҳақиқатан ҳам космосга учди 😀

Лекин бу ҳикоянинг энг муҳим жойи — парвоз эмас.

Балки, Мэй Джемисоннинг фикрлаш тарзи.

У номаълумликдан қўрқмади —
аксинча, қўрқув бор жойга юрди.
Чунки айнан қўрқув бор жойда ўсиш борлигини биларди.

У ўрганишдан тўхтамади —
чунки тушунардики:
билим — бу орзуларга эришишнинг янги эшикларидир.

🔺Джемисоннинг ҳаёт қоидаси эса жуда оддий:
“Бошқа инсонларнинг қарашлари орзуларингизни чегаралашига йўл қўйманг.”


🔺 Энди савол:

Сиз қаерда ўзингизни чеклаяпсиз🔓?

Қаерда сиз аллақачон
“ўз космосингизга” учишингиз мумкин эди — лекин ҳали ҳам қадам ташламаяпсиз?

Балки сизга керак бўлган нарса — фақат битта қарордир.

У ҳам бўлса... Бошлаш!!!😀

👤 Саидаъзам Хўжаев

✅ @finupuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍20🔥9🎉3💯2
❓Бу формулани қандай тушундингиз, изоҳларда ўз жавоб вариантингизни ёзинг👇

👤 Саидаъзам Хўжаев

✅ @finupuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥10👍4💯3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💰 Даромад = манбалар сони * даромадлилик

👤 Саидаъзам Хўжаев

✅ @finupuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18🔥4😎3❤‍🔥1🎉1