Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси
3.64K subscribers
11K photos
3.57K videos
320 files
14.4K links
Целью создания и деятельности Ассоциации являются содействие в обеспечении профессиональной и научной деятельности специалистов фармацевтического профиля, повышение эффективной деятельности аптечных и фармацевтических организаций РУз.
Download Telegram
Forwarded from MedPharm Agency
🔴 Ўзбекистон - CPHI Milan 2026 кўргазмасида

📌 Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси фармацевтика соҳасидаги энг йирик халқаро кўргазмалардан бири - "CPHI Milan 2026" да иштирок этмоқда.

✅ Кўргазманинг биринчи куни Агентлик директори "Merck", "Lupin Healthcare", "Syngene" каби йирик халқаро компаниялар ҳамда кўплаб соҳа вакиллари билан қатор учрашув ва музокаралар ўтказди.

✅ Мулоқотларда инвестиция, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, технологиялар трансфери ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон фармацевтика саноатининг салоҳияти ва янги ҳамкорлик имкониятлари тақдим этилди.

✅ Италиянинг Милан шаҳрида ўтказилаётган "CPHI Milan 2026" доирасидаги учрашувлар Ўзбекистон фармацевтика саноатининг халқаро алоқаларини кенгайтириш, янги инвестициявий лойиҳаларни шакллантириш ва жаҳон бозоридаги иштирокини кучайтириш учун муҳим мулоқот майдони бўлмоқда.

❗️ Эслатиб ўтамиз, Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан ташкил этилган “Made in Uzbekistan” миллий стендида 15 га яқин маҳаллий фармацевтика компанияси ўз маҳсулот ва имкониятларини намойиш этмоқда.
На русском | In English

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2👍1
Forwarded from MedPharm Agency
🔴 Ўзбекистоннинг дори нархларини мақбуллаштириш сиёсати халқаро мукофот билан эътироф этилди

📌 Ўзбекистонда аҳолининг сифатли, хавфсиз ва мақбул нархдаги дори воситалари билан таъминланиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган ислоҳотлар халқаро фармацевтика ҳамжамияти томонидан эътироф этилди.

✅ Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг дори воситалари нархларини мақбуллаштириш, референт нархларни шакллантириш, нархлар мониторингини рақамлаштириш ва аҳолига очиқ ахборот тақдим этишга қаратилган «Making Medicines Affordable in Uzbekistan: Reference Pricing, Digital Monitoring and Public Access» лойиҳаси "CPHI Pharma Awards 2026" халқаро мукофотининг «Excellence With Purpose» номинациясида ғолиб деб топилди.

✅ Жорий йилнинг 6 октябрь куни Милан шаҳрида эълон қилинган мазкур натижа Ўзбекистонда аҳоли манфаатларини кўзлаб амалга оширилаётган тизимли ислоҳотларнинг халқаро миқёсдаги эътирофидир.

✅ Лойиҳа доирасида дори воситалари учун референт нархларни белгилаш, нархларни мунтазам таҳлил қилиш ва мониторингини рақамлаштириш, шунингдек, аҳолига дори воситалари нархлари ҳақида очиқ ва қулай ахборот тақдим этиш механизмлари такомиллаштирилмоқда.

✅ Референт нарх тизимининг асосий мақсади — дори воситалари нархининг асоссиз оширилишининг олдини олиш, бозорда адолатли нарх шаклланишини таъминлаш ва аҳоли учун дори воситаларини янада мақбул нархларда харид қилиш имкониятини яратишдан иборат.

✅ "CPHI Pharma Awards" фармацевтика соҳасида инновация, самарадорлик, ҳамкорлик ва ижтимоий аҳамиятга эга ташаббусларни эътироф этади. «Excellence With Purpose» номинацияси эса беморлар ва жамият манфаатларига қаратилган, ижобий ижтимоий таъсирга эга лойиҳаларни баҳолайди.

✅ Ўзбекистон лойиҳасининг мазкур номинацияда ғолиб деб топилиши мамлакатда дори воситалари нархларини мақбуллаштириш, шаффофликни таъминлаш ва рақамли назорат механизмларини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар халқаро профессионал ҳамжамият эътиборига тушганини кўрсатади.

✅ Бу - Ўзбекистон фармацевтика тизими учун муҳим халқаро эътироф бўлиб, аҳоли манфаатларига йўналтирилган ислоҳотларни изчил давом эттиришга яна бир туртки бўлиб хизмат қилади.
На русском | In English

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4🔥1
​​Реимбурсация доирасида маркировкаланган дори воситалари қандай тартибда реализация қилинади?

Реимбурсация дастури доирасида дори воситаларини беморларга бериш ҳамда дорихоналарнинг тегишли харажатларини қоплаш жараёни рақамли маркировка, электрон рецепт, фискал чек ва электрон ҳисоб-фактура (ЭҲФ) маълумотларини ўзаро интеграция қилиш орқали рақамлаштирилмоқда.

✅Шифокор беморга реимбурсация дастури доирасига киритилган дори воситалари бўйича электрон рецепт расмийлаштиради.

✅Бемор электрон рецепт асосида дорихонадан дори воситасини олади.

✅ Дорихона дори воситасини беришда онлайн-НКМ ёки виртуал касса орқали фискал чек шакллантириб, беморга тақдим этади.

✅ Фискал чекда электрон рецептнинг ID рақами ҳамда дори воситасининг рақамли маркировка коди акс эттирилади.

✅ Чек маълумотлари Фискал маълумотлар оператори (ФМО) орқали қабул қилиниб, маркировка коди “Асл белгиси” тизимида муомаладан чиқарилади ҳамда тегишли маълумотлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига узатилади.

✅ Дорихона берилган дори воситалари бўйича харажатларни қоплаш мақсадида ЭҲФ расмийлаштиради, тасдиқланган маблағлар эса Жамғарма томонидан қоплаб берилади.

Ҳурматли фуқаролар!
Дорихонадан дори воситаларини харид қилишда, шу жумладан реимбурсация дастури доирасида фискал чекни албатта талаб қилинг.

Шунингдек, дори воситасида рақамли маркировка коди мавжудлигини текширинг ва унинг ҳақиқийлигини “Солиқ” мобил иловаси ёки “Асл белгиси” мобил иловаси орқали аниқланг.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa| Instagram | You Tube
❤3
Forwarded from Xushnudbek.uz
Kimyo bo‘yicha 2026-yilgi Nobel mukofotiga fransuz olimi Anri Kagan hamda yaponiyalik Kenso Soai sazovor bo‘ldi.

Ular asimmetrik organik sintezda chiziqsiz effektlar va avtokatalizni kashf etgani uchun taqdirlanishdi.


👉 @xushnudbek 👈
❤3
Forwarded from Edu.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Sunʼiy_intellekt #Oʻquv_qoʻllanma

😍 Sun’iy intellekt va ta’lim amaliyoti: gumanitar fanlar nashri

Sun’iy intellektning imkoniyatlari va chegaralarini qanday anglash mumkin?

Bugun sun’iy intellekt jamiyatning turli sohalarida, xususan, ta’lim va ilm-fan jarayonlarida keng qo‘llanilayotgan zamonaviy texnologiyalardan biriga aylanmoqda. Uni to‘g‘ri anglash, imkoniyatlari va cheklovlarini bilish zamonaviy bilim va ko‘nikmalarning muhim qismidir.

Oliy ta’limni rivojlantirish va global hamkorlik markazi tomonidan tayyorlangan “Sun’iy intellekt va ta’lim amaliyoti: gumanitar fanlar” o‘quv qo‘llanmasida sun’iy intellektning asosiy tushunchalari, rivojlanish yo‘nalishlari va ta’limdagi imkoniyatlari izchil yoritilgan.

Qo’llanmada:
🔹 sun’iy intellektning asosiy tushunchalari va xususiyatlari;
🔹 kuchli va zaif sun’iy intellekt o‘rtasidagi farqlar;
🔹 umumiy va maxsus sun’iy intellekt tushunchalari;
🔹 inson intellekti va mashina intellektining o‘ziga xos jihatlari;
🔹 sun’iy intellektning ishlash tamoyillari;
🔹 chuqur o‘qitish texnologiyasining ichki mantig‘i;
🔹 multimodal sun’iy intellekt va uning muammolari;
🔹 zamonaviy sun’iy intellektning imkoniyatlari va chegaralari kabi muhim masalalar qamrab olingan.


Mazkur qo‘llanma orqali talabalar sun’iy intellektning ilmiy asoslarini tushunish, uning imkoniyatlarini to‘g‘ri baholash hamda texnologiya haqidagi turli qarashlarni tanqidiy tahlil qilish bo‘yicha zarur bilimlarga ega bo‘ladilar.

“Sun’iy intellekt va ta’lim amaliyoti: gumanitar fanlar” — sun’iy intellektni tushunish, uning imkoniyatlari va chegaralarini anglash hamda ta’limning zamonaviy tendensiyalarini o‘zlashtirish uchun muhim manba.

Qo‘llanmani itstudy.uz portali orqali o‘qishingiz mumkin.

Facebook | Instagram | YouTube | Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3
Forwarded from Dori-Darmon AK
ЭЪЛОН
Вакант лавозим учун очиқ танлов

“Дори-Дармон” акциядорлик компанияси томонидан ходимлар бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимига очиқ танлов эълон қилинади.

Штат бирлиги: 1 та

Талаблар:
➖ Олий маълумотга эга бўлиш;
➖ Меҳнат қонунчилиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини яхши билиш;
➖ Давлат тилини мукаммал билиш (рус ва инглиз тилларини билиш устунлик беради);
➖ Ишга масъулият ва жавобгарлик билан ёндоша олиш;
➖ Компьютер ва ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш (1C, ЯММТ, Excel);
➖ Ҳужжатлар билан ишлаш кўникмасига эга бўлиш;
➖ Шахсий фазилатлар: ташкилотчилик, ташаббускорлик, хушмуомалалик, маданиятлилик, ижодкорлик ва юқори масъулият ҳисси;
➖ Компаниянинг стратегик мақсадларига эришишга ҳисса қўша олиш.

Ҳужжат топшириш учун: officеchorsu@doridarmon.uz
☎️ Қўшимча маълумот учун : 78-120-16-85

Facebook
| Instagram |Telegram| You Tube
❤3
Forwarded from Dori-Darmon AK (@Doridarmon_AKbot)
​​ЭЪЛОН
«Дори-Дармон» акциядорлик компанияси IT жамоасига малакали мутахассисни ишга таклиф қилади!

🎯 Асосий вазифалар:
🔹 NIS.uz / NIS.GOV.UZ платформаларида рейтинг кўрсаткичларини юритиш ва ҳисоботларни ўз вақтида топшириш;
🔹 Компаниянинг рақамлаштириш ва киберхавфсизлик бўйича IT-индексларини таҳлил қилиш;
🔹Рейтинг кўрсаткичларини яхшилаш бўйича таклиф ва чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
🔹 Рақамли технологиялар вазирлиги, Киберхавфсизлик маркази, my.gov.uz ва бошқа давлат ташкилотлари билан расмий ёзишмаларни юритиш;
🔹Келиб тушган сўровлар бўйича расмий хатлар, жавоблар ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаш;
🔹Шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш, киберхавфсизлик ва критик ахборот инфратузилмаси (КАИ) талабларини жорий этиш жараёнларида иштирок этиш;
🔹IT ва ахборот хавфсизлиги бўйича ички ҳужжатлар, регламентлар ва ҳисоботларни тайёрлаш.

👨‍💻 Номзодга қўйиладиган талаблар:
✅ IT, рақамлаштириш, ахборот хавфсизлиги ёки давлат органлари билан ишлаш соҳасида иш тажрибаси;
✅ Ўзбекистон Республикасининг IT, электрон ҳукумат, киберхавфсизлик ва шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини яхши билиш;
✅ NIS.uz ёки шу каби давлат ҳисобот тизимлари билан ишлаш тажрибаси;
✅ Давлат рақамлаштириш рейтинглари ва уларни шакллантириш мезонларини тушуниш;
✅ Ўзбек ва рус тилларини эркин билиш, ҳар икки тилда расмий хат ва ҳужжатлар тайёрлай олиш;
✅ Критик ахборот инфратузилмаси (КАИ), ахборот тизимлари реестрлари ва маълумотларни ҳимоя қилиш талаблари бўйича базавий техник билим;
✅ MS Excel ва MS Word дастурларида ишлашни яхши билиш;
✅ Электрон ҳужжат айланиши тизимларида ишлаш тажрибаси;
✅ Масъулиятлилик, диққатлилик, таҳлилий фикрлаш кўникмаси.

💼 Биз таклиф қиламиз:
✔️ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмий ишга қабул қилиш;
✔️Барқарор ва ўз вақтида тўланадиган иш ҳақи;
✔️ Иш ҳақи — суҳбат натижаларига кўра келишилади;
✔️ Қулай ва замонавий иш муҳити;
✔️ АТ профессионал жамоаси билан ишлаш;

🕐 Иш графиги: 5/2, 09:00–18:00.
📩 Номзодлар ўз резюме (объективка)ларини officеchorsu@doridarmon.uz га юборишлари мумкин.
☎️ Қўшимча маълумот учун: 78-120-38-18

Facebook | Instagram |Telegram| You Tube
❤2
#Дорилар
Бурун томчиларига "қарамлик"🧬

Шундай одамларни биласизми, чўнтагида ёки сумкасида доим бурун спрейи юради? Улар бурун томчисисиз ухлай олишмайди ва нафас оломай қолишади.


Бу қандай юз беради?
☝️ Бурун томирларини торайтирувчи томчиларни 5 КУНДАН ОРТИҚ ишлатиш мутлақо мумкин эмас!

📍 Агар 5 кундан кўп ишлатилса, бурун шиллиқ қаватидаги томирлар дорисиз ўз-ўзидан кенгая олмайдиган бўлиб қолади. Бу тиббиётда «медикаментоз ринит» (доридан келиб чиққан қарамлик) дейилади.

❗️Оқибатда инсон йиллаб бурун спрейига қарам бўлиб яшайди, бурун ичи сурункали шишади ва ҳид билиш қобилияти йўқолади.
💡 Қарамликдан чиқиш йўли: Томчиларни бирданига тўхтатиш ёки босқичма-босқич фақат бир бурун тешигига озироқ томизиб, иккинчисини денгиз суви (Аква Марис) билан ювиш орқали 1-2 ҳафтада аста-секин сурункали қарамликдан халос бўлиш мумкин.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa| Instagram | You Tube
👍3
​​#Ҳуқуқий_бурчак
Улгуржи ташкилотлар дори воситалари ва тиббий буюмларни омборхонада сақлашда қандай тартибларга амал қилиши керак?

Дори воситалари ва тиббий буюмларни қабул қилиш ҳамда сақлаш Вазирлар Маҳкамасининг 185-сон қарори ҳамда 0319-15-сон СанҚваМ га асосан қатъий белгиланган тартибда амалга оширилади

✅ Дори воситаларини ва тиббий жиҳозларни улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар омборхона бинолари санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларга жавоб бериши;

✅ Омборхона бинолари дори воситаларининг ва тиббий жиҳозларнинг физик-кимёвий, фармакологик ва токсикологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда, дори воситаларининг ва тиббий жиҳозларнинг тўғри сақланишини таъминлайдиган шароитларга эга бўлиши керак.

✅ Омборхонада дори воситаларини ва тиббий жиҳозларни қабул қилиш ва сақлаш жойлари бир-биридан ажратилган бўлиши лозим.

✅ Омборхонада дори воситаларини ва тиббий жиҳозларни қабул қилиш омборхонанинг қабул қилиш бўлими томонидан амалга оширилади. Юклаш-тушириш ишларини олиб боришда дори воситаларини ва тиббий жиҳозларни ёғин-сочинлардан, қуёш нурларининг бевосита таъсирларидан, юқори ёки паст ҳароратдан ҳимоя қилиш таъминланади.

✅ Ҳар бир келган маҳсулот мувофиқлик сертификатига ва Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтказилганлик гувоҳномасига эга бўлиши шарт.

✅ Рақамли маркировка қилинган дори воситалари ва тиббий буюмларни қабул қилишда зарур махсус ускуналар ва дастурий таъминотлар ишлатилиши таъминланади.

Сақлаш қоидалари:
✅ Дориларнинг физик-кимёвий хоссалари, яроқлилик муддати ва ишлаб чиқарувчи талабларига (ҳарорат, намлик, ёруғликдан ҳимоя қилиш) риоя қилинган ҳолда сақланади.

❗️ Мувофиқлик сертификати йўқ ёки рўйхатдан ўтказилмаган маҳсулотларни сақлаш ҳамда реализация қилиш қатъиян тақиқланади.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa| Instagram | You Tube
👍2