Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси
3.64K subscribers
11K photos
3.55K videos
320 files
14.4K links
Целью создания и деятельности Ассоциации являются содействие в обеспечении профессиональной и научной деятельности специалистов фармацевтического профиля, повышение эффективной деятельности аптечных и фармацевтических организаций РУз.
Download Telegram
Рақобат қўмитаси фармацевтика соҳасида улгуржи дистрибуция билан шуғулланувчи корхоналарни огоҳлантиради
 
🇺🇿 Республикамизга жорий йилнинг 9 ойи давомида 305 та корхоналар томонидан дори воситалари импорт қилинган бўлиб, шундан 47,2 фоизи 5 та импортёр ҳиссасига тўғри келмоқда.

🔻 Таҳлилларга кўра, 2026 йил 1 октябрь ҳолатига 2023 йилга нисбатан чакана дорихоналар бирлашиши ёки ёпилиши натижасида 8 фоизга қисқарган филиаллар сони эса 33,8 фоизга кўпайган.

Маълумот учун:
2023 йилда жами 13 744 та дорихона мавжуд бўлган:
➡️Улгуржи дорихоналар — 521 та;
➡️Чакана дорихоналар — 13 223 та, шундан:
➡️Асосий дорихоналар — 8 584 та;
➡️Филиаллар — 4 639 та.

2024 йилда дорихоналар сони 5,6 фоизга камайиб, 13 010 тани ташкил этган:
➡️Улгуржи дорихоналар — 466 та;
➡️Чакана дорихоналар — 12 544 та, шундан:
➡️Асосий дорихоналар — 8 416 та;
➡️Филиаллар — 4 128 та.

2026 йил 1 октябрь ҳолатига жами 14 598 та дорихона мавжуд бўлган:
➡️Улгуржи дорихоналар — 449 та;
➡️Чакана дорихоналар — 14 149 та, шундан:
➡️Асосий дорихоналар — 7 940 та;
➡️Филиаллар — 6 209 та.


🌐 Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда айрим импортёрлар ва улгуржи дистрибьюторлар томонидан талаб юқори бўлган дори воситаларини харид қилишда бошқа препаратларни ҳам мажбурий тарзда қўшиб сотиш ҳолатлари юзасидан шикоятлар кўпаймоқда.

🤩 Бундай ҳолатлар кичик тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий манфаатларига зарар етказиши, уларнинг фаолиятини чеклаши ва бозордаги рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу боис, Қўмита томонидан дори воситаларининг улгуржи савдосида рақобатга зид шартлар қўйилиши билан боғлиқ ҳолатлар ўрганилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасига асосан, устун музокара кучи деб қуйидаги ҳолат эътироф этилади:

Устун мавқега эга бўлмаган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи томонидан:

🟣Битим шартларини;
🟣Товарлар реализация қилинадиган ҳудудни;
🟣Нархни белгилашга бир томонлама таъсир кўрсатиш имкониятининг мавжудлиги.

Шунингдек, Қонуннинг 18-моддасига кўра, қуйидаги ҳолатлар устун музокара кучини суиистеъмол қилиш ҳисобланади:

🔘Камситувчи шарт-шароитларни белгилаш — товарни реализация қилишда ёки олишда камситувчи шарт-шароитларни белгилаш;

🔘Товарлар муомаласи ҳажмини қисқартириш — товар ёки молия бозорида тақчилликни келтириб чиқариш ёки сақлаб туриш мақсадида нархларнинг ошишига ва (ёки) истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зарар етказилишига олиб келадиган тарзда товарлар муомаласи ҳажмини қисқартириш;

🔘Шартнома тузишда қўшимча шартлар белгилаш — шартнома тузишга фақат контрагент томонидан бошқа товарни олиш ёки реализация қилиш ёхуд контрагентнинг товарни ўзга хўжалик юритувчи субъектлардан олишдан ёки бошқа хўжалик юритувчи субъектларга реализация қилишдан ўзини тийиши шартини белгилаш.

 
✈️ Шу билан бирга, рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, жумладан, рақобатчилар томонидан ишлаб чиқарилган товарларни харид қилиш ёки реализация қилишни тақиқлаш ёхуд чеклаш ҳолатлари учун молиявий санкциялар қўлланилиши мумкин.

✈️ Бунда санкция миқдори ҳуқуқбузарлик содир этилган даврда, бироқ охирги 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатда товарларни реализация қилишдан олинган тушум суммасининг 5 фоизини ташкил этади.

🔎 Айни пайтда, Рақобат қўмитаси томонидан дори воситаларининг улгуржи савдосида рақобатга зид шартлар қўйилиши билан боғлиқ ҳолатлар ўрганилмоқда.

‼️ Хусусан, талаб юқори бўлган дори воситаларини харид қилишда бошқа буюртма берилмаган препаратлар ёки товарларни ҳам мажбурий сотиб олиш шарти қўйилгани аниқланса ва ушбу ҳаракатлар рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилиши деб топилса, хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли жавобгарлик чоралари қўлланилиши мумкин.

Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥2❤1
Forwarded from Dori-Darmon AK (@Doridarmon_AKbot)
​​#Дунё_фармацевтика
Қарағай скипидаридан янги авлод оғриқ қолдирувчи воситаси яратилди

Россиялик олимлар ўсимлик хомашёси — *қарағай скипидари (қарағай смоласидан олинадиган учувчан суюқлик) асосида янги оғриқ қолдирувчи воситани* ишлаб чиқди.

Препарат Россия Фанлар академияси Новосибирск органик кимё институти олимлари томонидан ишлаб чиқилган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, янги воситани синтез қилиш усули содда ва экологик жиҳатдан қулай бўлиб, мураккаб кимёвий ўзгартиришларни талаб этмайди. Препарат ўсимлик эфир мойларидан олинадиган изопулегол моддаси асосида бир босқичда синтез қилинади. Унинг ишлаб чиқариш жараёнига жорий этилиши ҳам нисбатан осон.

Олимлар янги оғриқ қолдирувчи воситанинг ҳайвонлардаги синовларида унинг хавфсизлиги ва самарадорлигини тасдиқлаган. Энди тадқиқотчилар ишланмани кейинги босқичга олиб чиқишни режалаштирмоқда.

Бироқ препарат ҳали инсонларда клиник синовлардан ўтказилиши керак. Уни тиббиёт амалиётида қўллаш ва бозорга чиқариш учун қўшимча тадқиқотлар талаб этилади.

Telegram | Facebook|vebsahifa| Instagram | You Tube
❤2
Forwarded from GRANDPHARM
Вирус папилломы человека (ВПЧ) часто протекает без симптомов, но если его не выявить вовремя, он может привести к раку шейки матки.

✨ПЦР-тест на ВПЧ помогает обнаружить вирус на самой ранней стадии, поэтому позаботьтесь о своём здоровье уже сегодня.

• • •

Odam papilloma virusi (OPV) ko’pincha hech qanday belgisiz kechadi, ammo o’z vaqtida aniqlanmasa, bachadon bo’yni saratoniga olib kelishi mumkin.

✨OPV uchun PZR-test virusni dastlabki bosqichdayoq aniqlashga yordam beradi, shuning uchun sog’lig’ingizni bugundan asrang.
👍2
Forwarded from MedPharm Agency
Евроосиё иқтисодий комиссияси делегацияси BioPharma City фаолияти билан танишди

Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Бақитжан Сағинтаев бошчилигидаги делегация “BioPharma City” фармацевтика кластерида бўлиб, Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фаолияти, амалга оширилган лойиҳалар ҳамда кластерни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари билан танишди.

Делегация вакилларига кластер ҳудудида барпо этилган объектлар, амалга оширилган ишлар ва келгусидаги ривожланиш режалари ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, меҳмонлар фармацевтика музейи ва кўргазма марказини кўздан кечириб, ҳудуднинг бош режаси билан танишдилар. Соҳани рақамлаштириш доирасида жорий этилган ечимлар ва амалга оширилган лойиҳалар хусусида ҳам ахборот тақдим этилди.

Дастур давомида делегация Фармацевтика техник университетида ҳам бўлиб, таълим муассасасида яратилган шароитлар, ўқув жараёни ва амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Университет ректори олиб борилаётган фаолият, таълим йўналишлари ҳамда мутахассислар тайёрлаш жараёни ҳақида маълумот берди.

Мазкур мулоқот “BioPharma City” фармацевтика кластери салоҳиятини намоён этиш, унинг инфратузилмаси ва илмий-таълим имкониятларини кенг тарғиб қилиш, шунингдек, соҳада минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш учун муҳим аҳамият касб этади.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
❤2🔥1