Harley-Davidson LiveWire электромотоцикл CES 2019 кўргазмасида тақдим этилди. Олдиндан буюртма бериш нархи 29799 доллар, матоцикл шу йилнинг августидан эркин сотувга чиқади. 3,5 сонияда 100км/соат тезлашади, 175 кмга қуввати етади, 1 соат қувватлантириш 20 км йулни босиб ўтишга етади. Хатто мобил алоқа тармоғи LTE да хам ишлайди, бу дегани смартфон орқали мотоцикл холати, уғирланса қаерда жойлашгани ҳакида тулиқ маълумот олиш мумкин.
Redmi моделлик смартфонлар Xiaomi дан алоҳида ҳамёнбоп сериядаги телефонлар чиқаради ва алоҳида компания кўринишида бўлади. Лю Вэйбинг олдин Gionee компаниясининг президенти лавозимида ишлаган хозирда Redmi компаниясининг бошлиғи этиб тайинланди. Эслатиб ўтамиз бугун Redmi сериясидаги янги телефон тақдимоти бўлиб ўтади. Xiaomiда эса MI ва MI MIX моделллик смартфонлар чиқарилади.
📣📣📣Хурматли каналимиз обуначилари, каналимиз обуначилари сони 100 тага етганда эртага смарт браслет уйналади. Браслет мутлақо бепул, ўйин шартлари оссон. Электрон почтангиз орқали телефон рақамингиз ва тулиқ исми шарифингизни ёзиб темасига Texno Gadget1 деб ёзишни унитманг. Ютуқ random иловаси орқали аниқланади.
F Tech Uz | Fazliddin pinned «📣📣📣Хурматли каналимиз обуначилари, каналимиз обуначилари сони 100 тага етганда эртага смарт браслет уйналади. Браслет мутлақо бепул, ўйин шартлари оссон. Электрон почтангиз орқали телефон рақамингиз ва тулиқ исми шарифингизни ёзиб темасига Texno Gadget1 деб…»
Ана Redmi Note 7 тақдимоти ҳам тугади. Демак процессор Snapdragon 660, USB Type-C, аудио разъем 3,5 мм, дисплей 6,3 дюйм ва олди камера томчисимон кўринишда, камера 48 МР, пиксел хажми 1,8 мкм. Нархи 3/32 ГБ учун 150 доллар, 4/64 ГБ эса 175 доллар ва 6/64 учун эса 205 доллардан 15 январдан сотувга чиқади. Redmi янгилик билан чикдими бозорга - Йуқ. Нархи лекин бозорни бузвориши аниқ.
👍1
Nokia 8.1 Plus рамкасиз экран, 6,22 дюйм пикселлар сони Full HD+, олди камера учун дисплейда фақат камера учун жой ажратилган. Телефон орқа томонида иккитали камера ва бармоқ изи сканери. Албатта смартфон системаси Android One да ишлади. Афсус сотувга чиқиш муддати маълум эмас. Nokia телефонлари уз мустаҳкамлиги билан танилган эди. Охирги йиллардаги смартфонлари ҳам хозирги смартфонлар ичида энг мустаҳкам смартфонлар қаторига киради.
Gillette эркаклар соқол олишида қулайлик ўйлаб топди, яъни тиғлар сонини кўпайтириб қолмасдан балки Heated Razor деб номланган технология билан мужассамлади. Тиғларни бир сониядан ҳам тезрок муддат ичида +45-50°С гача қиздириб, соқол олишни янада қулай ва самарали бўлишини таъминлади. Тиғлар ўрнатилган аккумуляторда орқали қиздирилади, аккумулятор махсус симсиз қувватлагичлар ёрдамида қувват олади. Нархи 160 АҚШ доллари.
Тугрисини этсам Meizu ҳамиша антиқа смартфонлар кутиб қоламан. Бу сафар Meizu Note 9 модели айтишларича Snapdragon 675 процессор билан, 48 МР камера ва 4000 мА саотлик аккумулятори билан мужассамланган бўлади. Хозирда урф булаётган дисплейда томчисимон олди камера бўлади. Антиқалгини сезмадим, балки иновацион технология бўлиши ҳам мумкин, кутамиз.
CES 2019 дан янгилик, Sony симсиз шишали колонка тақдим этди. Гаджет номи LSPX-S2 Glass Sound Speaker 32 та ёритиш даражаси мавжуд. Баланд частоталар учта актуатор орқали шиша цилиндирга таъсир этиш билан керакли частотада тебраниш натижасида тўвуш хосил этади, овоз чукурлигни бериш учун тагида динамик ҳам бор, у паст ва ўрта частоталарни чиқаради. Бир қувватдан 8 соат ишлайди. Май ойида сотувга чиқиши режалаштирилган, нархи 550 Фунт.
20 январда тақдим этиладиган Samsung смартфонларида қўлланилган аккумуляторлари хақида маълумот бериб ўтамиз: Galaxy S10+ ники 4000 мА соат, Galaxy S10 ники 3500 мА соат, Galaxy S10 E (Lite) ники 3100 мА соат ва 5G мобил алоқа тармоғида ишлайдиган номи Beyond X (модель рақами SM-G977) аккумулятори 5000 мА соат. Шу билан бирга букулувчан смартфон номи Galaxy Flex ҳам тақдим этилади ва у 6200 мА соатлик аккумулятор билан мужассамланган бўлади, бундай катта аккумулятордан ускуна 2 кун ишлаши аниқ.
Lenova ноутбук смартфон ва смарт соатларни, ақилли будилник билан тўлдирди. Ушбу гаджет Lenovo Smart Clock деб номланиб CES 2019 кўргазмасида тақдим этилди. У кўпрок Amazon, Xiaomi ва Google ақилли колонкалари билан рақобташиш учун чиқарилган. Пластик ва мато билан қопланган, 1ГБ оператив ва 8ГБ ички хотира, Google Assistant ақилли ёрдамчи сервисида ишлайди. Bluetooth 5.0 ва Wi-Fi 802.11ac албатта бор. Ўлчами ва вазни - 113,8 х 79,2 х 79,8 мм ва 328 гр. Сотилиш нархи 80 доллар, эркин сотувга шу йили баҳорда чиқади.