F Tech Uz | Fazliddin
4.51K subscribers
7.65K photos
2.97K videos
326 files
2.3K links
IT yangilik, video tavsif
va texnika narxlari


Alyo Alyo +998917792250
Telegram @Uzgadget_admin2


Online sotuv @uz_gadget_shop

Offline sotuv @isave_uz

Reklama @Reklama_TexnoGadget

Savol chat guruhga https://t.me/texnogadget_group




29.07.2018
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гаджет хар қандай рекламани шоу қилиб беради.
Apple компанияси AirPods2 ни тақдим этди.

2019 йилги AirPods2 кўринишида хеч қандай ўзгариш рўй бермади.

Ичида янги чип H1 ўрнатилган, ушбу чип хисобига наушниклар ускуналар орасида жуда тез ўзаро боғланади.

Олдин Siri, икки марта наушник устига чертиш билан ёқилса, хозирда эса овоз билан - «Салом, Сири» дейиш билан ишга тушади.

Гаплашиш жараёнида ишлаш 2 соатдан 3 соатга кўпайди, мусиқа эшитишда эса аввалгидек 5 соатгача ишлайди, умуман қувватлаш ғилофи билан бирга 24 соат ишлайди.

AirPods иккинчи авлодини буюртма бертш имкони бор,
симсиз қувватлаш ғилофлик версияси - $199,
оддий ғилоф версияси эса $159.

AirPods биринчи авлод эгалари фақат симсиз қувватловчи ғилофни ҳам алохида олишлари мумкин у - $79 айланади.
Huawei Mate X 34,2 млн сўмга 😱
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Google Duplex, суний интелектлик ёрдамчи. Сиз унга вазифа берасиз ва у идрокни ишга солиб вазифани бажариш учун сиз билан суҳбатлашади ва вазифани бажаради. Гапириши ҳам инсон овозига ўхшайди, ушбу хизмат хозирда АҚШ нинг кўпгина штатларида ишга тушган.
Xiaomi дан янги смартфон, кутилаётган янги смартфон дисплейи, AMOLED диагонали 6,8 дюйм, 2340 х 1080 пиксел, томонлар нисбати 19,5:, дисплей олди панели 90,3% ташкил этади. Бармоқ изи сканери дисплей остида жойлашади.

Олди камера оролча кўринишда 24 Мп, диафрагмаси F/2,0. Асосий камерасида портрет режими ва турли чиройли қилувчи фунциялари ҳам бўлади ва улар 20, 16 и 8 Мп, диафрагмалари F/1,6, F/1,8 ва F/1,9. Шу билан бирга фазалик автофок ва оптик стабилизация бўлиши ҳам кутилмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Citroen дан мини туркумидаги электр-мошина, уни ҳайдовчилик гувоҳномасиз ҳам бошқариш мумкин😃
Facebook, ушбу ном конфендциаллик сўзига антоним бўлиб қолди.
Ушбу тамғани олиб ташлаш учун компания системадаги хатоликни, яъни компания ходимлари миллионлаб парольларни кўриш имкони бўлган ўзгартирди.
Барча пароллар очиқ текст форматида система ичида сақланган.

Киберхавфсизлик соҳасидаги KrebsOnSecurity ҳисоботида айтилишича 200 000 000 дан 600 000 000 гача фойдаланувчилар пароллари очиқ холда сақланган, ва улар Facebook нинг 20 минг ходими 2012 йилдан бери кўриши мумкин бўлган.

Ушбу пароллар "Facebook дан ташқарига чиқмаган ва хозирги кунгача хеч қандай хавф туғилмаган" - деди Facebook компанияси.

Парол билан боғлиқ муаммо январ ойида оддий текшириш жараёнида аниқланган. Жабр кўрганлар Facebook Lite версини ишлатувчилар, бу асосан интернет тезлиги паст бўлган худудларда ишлатилади.
Xiaomi дан Roborock Sweep T6 робот чанг-ютгич. У олдинги авлод чанг-ютгичдан 50% шовқинсиз ва қуввати пасаймаган ҳолда ишлайди, бундай натижага янги двигатель орқали эришилган.
Махсулот 2 йиллик кафолатга эга, янги тозалаш қисми ечиб олиш ва унда тиқилиб қолган соч ва чангларни тез ва оссон олиб ташлаш мумкин. Янги бошқариш сиситемаси 20% гача тоза ишлашни таъминлайди.
Аккумулятори 5400 мА соат, бир қуватдан 2,5 соат ишлайди. Сўриб олиш қуввати 2000 Па, 14 хил датчик билан мужассамланган, 2 см баладликдаги тўсиқдан ошиб ўта олади.
Нархи 417 доллар, маҳсулот 4 апрелда сотувга чиқади.
Motorola Moto Z4 нинг кўриниши маълум бўлди.
У Google Pixel фалсафасини қўллаган ҳолда асосий камерани битта модуллик қилиб чиқармоқда.
Демак камераси Sony дан 48-мегапикселлик датчик.
Процессори SoC Snapdragon 855, наушниклар учун разъём қолади ва экранида томчисимон олди камера бўлади.

Номи Moto Z4 Play бўлиб чиқиши ҳам мумкин.
Huawei P30 ва P30 Pro тақдимоти 27 мартда Парижда бўлиб ўтади.

Кутилаётган нархлари P30 нинг 6/128 ГБ версияси - 750 евро, P30 Pro нинг 8/128ГБ версияси 1000 евро ва 8/256ГБ версияси 1100 евро бўлиши кутилмоқда.

Р30 Pro нинг асосий фишкаси бу 4 модуллик камера:
40Мп - диафрагма f/1.6 +оптик стабиллизация,
20Мп - диафрагма f/2.2 кенг бурчаклик,
сенсор SuperSpectrum (фотодаги чуқурликни аниқлаш учун),
8Мп - диафрагма f/3.4, перископ.

Яна бир антиқа томони Dual-View Video - бу асосий камера ва кенг бурчак камераларига биг вақтнинг ўзида видео тасвирга олиш имкони мавжудлиги.
Ҳурматли каналимиз аъзолари, конкурсда иштирок этиш ва смарт-браслет ютиб олиш шартлари қуйидаги видеода келтирилган:

https://www.youtube.com/watch?v=npmrTDHQnYA&t=15s
F Tech Uz | Fazliddin pinned «Ҳурматли каналимиз аъзолари, конкурсда иштирок этиш ва смарт-браслет ютиб олиш шартлари қуйидаги видеода келтирилган: https://www.youtube.com/watch?v=npmrTDHQnYA&t=15s»
Samsung Galaxy A90 ёки A80 рамкалари минимал даражада бўлиши кутимоқда, шундай бўлса кутамиз...
Samsung Galaxy S10 смартфонлари процессори Exynos 9820 версияси Snapdragon 855 га қараганда бир соатгача кам ишламоқда ва унумдорлик ишлашда ҳам анча паст натижаларни кўрсатмоқда.

Аккумулятор қувватини WatsApp, Viber ва Facebook Mesenger лари орқали интернет қўнғироқни амалга оширгандан сўнг, жуда сезиларли камайиши аниқланди. Бундай ноқулайликдан фақат смартфонни ўчириб ёқиш қутқаради.
Xiaomi телефонларини тутиб, смартфонни ўчириб ёқиш фақат система янгиланиши келганда ишлатаман, сизчи?
Xiaomi Mi9 SE смартфони энди жаҳон бозорига глобал версиясида чиқади. Смартфон дисплейи 5,97 дюйм, дисплей ости бармоқ изи сканери бор. Процессори Аждарча 712, 6/128ГБ хотира, 48,13 ва 8Мп камера ҳамда 3070 мА соатлик аккумулятор билан мужассамланган, қувватлаш 18Вт лик.
Apple News + сервиси 8000$ ни ўрнига 10$/ойига деб бошлайди тақдимотида, бу билан кўпгина журналларда уланишдан кўра битта Apple нинг сервисига уланиб пулни тежаб қолиш мумкин. Ушбу сервиси АҚШ ва Канада давлатларида ишлатиш мумкин, биринчи ойига текин, кузда эса Австралия ва Буюк-Британияда ишга тушади.

Apple News + сервиси орқали 300 дан зиёд турли электрон журнал ва газеталар ичида - Wired, GQ, The Wall Street Journal, National Geographic, Vanity Fair кабиларни барчасига кириш имкони мавжуд.
Агарда ушбу журналларнинг барчасига обуна бўлсангиз 8000$ доллар сарф қилиш мумкин экан.

Ва энг мухими маълумот ва янгиликлар кўрилганда хеч қандай статистика олиб борилмайди ва сизни жонига тейгунча реклама бериб борилмайди.
Тақдимотда Apple Card кредит картаси ҳам тақдим этилди, бу карта нимага керак деган савол туғилади.

Apple бунга қуйидагича изоҳ берди:

Ушбу карта фойдаланувчилари смартфондан Apple Wallet иловаси орқали рўйхатдан ўтиб рақамли карта олиш имкони беради ва бу карталар Apple Pay системаси ишлайдиган барча жойларда ишлатиш мумкин.

Барча тўловлар, баланс текшириш каби ишларни илова орқали амалга ошириш мумкин. Картани буюртма қилиш ҳам мумкин, унда на рақам ва тугаш санбаси бўлмайди.

Apple кэшбэк 1% ни картани ишлатса, 2% Apple Pay ишлатилса ва 3% компания дўконларида ишлатилганда қайтариб беради.

Ушбу сервиси ҳамкорлари Goldman Sachs ва MasterCard, яна бир хусусияти бу кредитлар чекловсизлигидир.
Тақдимот жуда қайноқ бўлди чунки яна бир сервис Apple TV+ ҳам кўрсатилди, унда турли каналлар HBO ва Showtime га кириш ва Аппл томонидан тақдим етилган контентни кўриш мумкин. Хозирда 25 та проект устида иш олиб борилмоқда уларсериаллар ва филмлардир. Apple TV+ да реклама бўлмайди ва филмларни юклаб олиш имкони бўлади.
Тренд ортидан қувиб Nokia X71 дисплейда оролча кўринишдаги олди камералик смартфонини тақдим этади. Асосий камераси 3 талик бўлиб, асосий датчиги 48 Мп, шу билан бирга кенг бурчак остидаги120 градуслик датчик ҳам бўлади.

Бармоқ изи сканери орқа панелда қолгани уни нархи унчалик қиммат бўлмаслиги таъминлайди.

Қолган техник кўрсаткичларни фақатгина 2 апрел куни тақдимотда билиб олишимиз мумкин.
Sharp дан букулувчан смартфон концепти..
Кейинги йил букулувчан смартфонлар йили бўлади, хозирда барча йирик смартфонсозлар ўз букулувчан смартфонлар қандай бўлиши керакли ҳақида кўз олдига келтириб, қайси йўналишда ривожланишни аниқлаб олишди.