Buxgalter PRO l ГораБух
5.85K subscribers
1.38K photos
103 videos
374 files
965 links
Бухгалтерлар учун эксклюзив канал!
Маслаҳатлар, тавфсиялар, амалий кейслар ва уларга осон ечимлар.

BuxgalterPRO.uz - содда тилда қўлланмалар.

Савол-жавоб: @maslahatplus

Реклама: @ad0890

Админ: @tj1890

Автоматизация: @Next_Node_automation
Download Telegram
🔍ЯТТ ва Кичик тадбиркорлик субъектлари бўйича йиллик ҳисоботлар

Кичик тадбиркорлик субъектлари йил охирада фақат бухгалтерия баланси (Ф1) ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (Ф2) ларнигина топширади (БҲМС-20).

Кичик тадбиркорлик субъектлари эса —жами даромади 10 млрдгача бўлган субъектлардир. (ПФ-21 l 10.02.2023)

🖥 Кичик тадбиркорлик субъектларига ЯТТ, микрофирма ва кичик корхоналар киради.

Агар жами даромади 10 млрд+ бўлса қуйидагиларни барчасини топширади (БҲМС-1):
🔍бухгалтерия баланси;
🔍молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот;
🔍хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот;
🔍пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот.

👋 ЯТТ ҳам баланс ва ФинРез топширадими шунда?
Йўқ топширмайди. Сабаби БҲМС-20 талаблари барча кичик тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилади, якка тартибдаги тадбиркорлар ва фермер хўжаликлари бундан мустасно.

@buxgalterPRO_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Didox дан ЭСФ ларни оптом скачать килиб, ичидан бирма бир ПДФ файлларни олиб чиққанлар борми?
Anonymous Poll
38%
Ха
62%
Йўқ
1) Дидоксдан скачать килинган ЗИП файлни танлайсиз

2) ПДФ файлларни сақлаш учун бирорта папкани танлайсиз (янги папка создать қилганиз яхши файллар сони кўп бўлса)

3) Запустить қиласиз.

Бу программа ВИНДОВС учун. Агар дастурни ишга тушурганда ВИНДОВСдан ойна очилса, "выполнить в любом случае" ни босасиз.

Ишлатиб кўрганлар фикр ва изохларингизни ёзиб юборсангизлар хурсанд бўлар эдик.
extract_pdf.exe
26.6 MB
Didox дан скачать қилинган ЗИП файлни ичидан ПДФ ларни олиб, сақлаб берадиган дастур.

1) Дидоксдан скачать килинган ЗИП файлни танлайсиз

2) ПДФ файлларни сақлаш учун бирорта папкани танлайсиз (янги папка создать қилганиз яхши файллар сони кўп бўлса)

3) Запустить қиласиз.

🖥 Демо
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
MUNIS тизими
– MUNIS тизимида тўловлар аниқ "Тўлов хизматлари провайдери" орқали амалга оширилади - бу MUNIS тизимига уланган ва тўлов жараёнида иштирок этадиган ташкилотнинг биллинг тизимидир.

MUNIS тизимида тўловлар 16:30 га қадар амалга оширилади. Ундан сўнг урилган барча тўловлар ошибка бўлади, эртаси куни қайтадан уриш керак бўлади.

Биз ўзимиз кўпроқ:
Алимент, штрафларни тўловларига, инвойсли берилган давлат хизматларига ишлатамиз. Божхонага ҳам урса бўлади деб ўқидим, лекин амалда уриб кўрмаганман.
Телеграм PREMIUM борлар каналга овоз бериб юборишни иложи бўлса, овоз бериб юборсангиз яҳши бўлар эди. Каналга тема ранг танлашга ёрдам бўлади.

https://t.me/boost/buxgalterpro_uz
BuxgalterPRO дан савол:

Бола туғулганда суюнчи пул мавжуд. Агар ОНА эгизак фарзанд кўрсачи? Суюнчи пули қанча ҳисобланади?
Anonymous Poll
46%
Фақат бир фарзандга
44%
Ҳар болага алоҳида
10%
Аниқ билмадим
Buxgalter PRO l ГораБух
BuxgalterPRO дан савол:

Бола туғулганда суюнчи пул мавжуд. Агар ОНА эгизак фарзанд кўрсачи? Суюнчи пули қанча ҳисобланади?
Қонунчиликда “эгизак учун икки ҳисса” деган алоҳида нормаси йўқ.

Ҳозирги қонунчилик (2024 йилдан бошлаб) суюнчи пули расман биринчи фарзанд учун берилади, иккинчи фарзанд учун эса фақат ижтимоий реестрга киритилган оилалар олади.

✈️ ВМҚ 550 l 23.10.2023
✈️ ВМҚ 110 l 05.03.2024
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
✅ 2026 йил 1 январдан бошлаб ЭҲФ да реал вақт режимида хавф даражасини аниқлаш тизими жорий этилмоқда.

Бунда, ҚҚС суммаси сотувчи ёки харидор томонидан бюджетга тўлиқ тўлангандан кейин ҳисобга олиниши назарда тутилмоқда (🤦‍♂️ Бу ҳисоботгача налогни тўлаб қўйиш керак дегани).

🗓 Мазкур тизим 22.12.2025 дан бошлаб тест режимида, 01.01.2026 дан эса тўлиқ ишга ишга тушади.

🔍 Аввалроқ каналга бу тизим қандай ишлаши хақида видео ташланган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ун заводига тажрибали бухгалтер керак!

✔Иш жойи: Тошкент ш, Қўйлиқ, панелний атрофи
✔Иш вақти: 5/2 графикда, соат 09:00 дан 17:00 гача.
✔Иш ҳақи: Суҳбат асосида (тажрибангизга қараб келишилади).

Талаблар:
🔍Соҳа тажрибаси: Ун заводи ёки ишлаб чиқариш корхоналарида иш тажрибасига эгалик;
🔍Билимлар: Импорт ва экспорт операциялари бўйича яҳши тажрибага эга билиш;
🔍Кўникмалар: Бухгалтерия ҳисобини бошидан охиригача мустақил юрита олиш;
🔍Шахсий сифатлар: Аниқлик, ишга ўта масъулиятли билан ёндашув.

❗️ Иш онлайнга, аутсорсингга берилмайди. Бу бўйича безовта қилинмасин.

Мурожаат учун: 950170888
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📍 Гохида солиқ кодекси ва бошқа қонунчиликларда "аҳоли пунктлари", "йирик шаҳарлар", "кичик шаҳарчалар" ёки "кичик қишлоқлар" ибораларини учратишимиз мумкин. Улар хақида шаҳарсозлик кодексининг 12-моддасида келтирилган бўлиб, қуйидагилардан иборат:


Аҳолининг сонига қараб ШАҲАРлар қуйидагиларга бўлинади:
✔энг йирик - аҳолисининг сони бир миллиондан ортиқ кишидан иборат;
✔йирик - аҳолисининг сони икки юз эллик мингдан бир миллионгача кишидан иборат;
✔катта - аҳолисининг сони юз мингдан икки юз эллик минггача кишидан иборат;
✔ўртача - аҳолисининг сони эллик мингдан юз минггача кишидан иборат;
✔кичик - аҳолисининг сони эллик минггача кишидан иборат бўлган шаҳарлар.

Аҳолининг сонига қараб ШАҲАРЧАлар қуйидагиларга бўлинади:
✔катта - аҳолисининг сони йигирма мингдан ортиқ кишидан иборат;
✔ўртача - аҳолисининг сони ўн мингдан йигирма минггача кишидан иборат;
✔кичик - аҳолисининг сони ўн минггача кишидан иборат бўлган шаҳарчалар.

Аҳолининг сонига қараб ҚИШЛОҚлар ва овуллар қуйидагиларга бўлинади:
✔йирик - аҳолисининг сони беш мингдан ортиқ кишидан иборат;
✔катта - аҳолисининг сони уч мингдан беш минггача кишидан иборат;
✔ўртача - аҳолисининг сони бир мингдан уч минггача кишидан иборат;
✔кичик - аҳолисининг сони бир минггача кишидан иборат бўлган қишлоқлар ва овуллар.

☘️ Рекреация зоналари - туризмни ва аҳолининг оммавий дам олишини ташкил этиш учун мўлжалланган бўлиб, кўкаламзорлар ҳудудлари ва объектлари (шаҳар ўрмонлари, ўрмон-боғлар, истироҳат боғлари, хиёбонлар, боғлар, сайилгоҳлар), ҳайвонот боғлари, ҳовузлар, пляжлар, соҳилбўйи объектлари ва бошқа объектларни ўз ичига олади.

@buxgalterPRO_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Buxgalter PRO l ГораБух
✅ 2026 йил 1 январдан бошлаб ЭҲФ да реал вақт режимида хавф даражасини аниқлаш тизими жорий этилмоқда. Бунда, ҚҚС суммаси сотувчи ёки харидор томонидан бюджетга тўлиқ тўлангандан кейин ҳисобга олиниши назарда тутилмоқда (🤦‍♂️ Бу ҳисоботгача налогни тўлаб…
Бу тартиб бутун Ўзбекистондаги барча фирмаларни ҚҚСни ҳисобга ололмасликни эмас, балки айнан Обнал деб тахмин қилинган контрагентларнинг ЭСФ ларига тегишли.

Ҳар бир ЭСФга паст, ўрта ёки юқори риск берилади. Юқори рискли ЭСФ бўйича ҚҚС фақат:
✈️ сотувчи ҚҚСни бюджетга тўлаганидан кейин, ёки
✈️ харидор солиқ агенти сифатида ҚҚСни ўзи тўлаб берганда ҳисобга олинади.

Маслаҳат: 01.01.2026 ни кутмасдан хар бир кирувчи ЭСФдан контрагентларни текшириш, амалга иложи борича шу кундан киритиб, отдел снабжение билан ишлаш чораларини кўриб қўйиш керак.

💡 Харидор қилиб, айнан бир ЭСФ бўйича ҚҚСни тўлаб беради, бундай ЭСФлар кўп бўлса қандай қилинади деган саволлар мавжуд.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1С универсальный отчет: Йиллик реализацияни текшириб чиқиш учун. Яна қўшимча бандлар масалан контрагент, шартнома, валюта, хаттоки коментарий ларни ҳам қўшсангиз ва ОТБОРЫ дан турли ҳил филтрлар берсангиз бўлади. (фойлаланмаганлар учун)

Фойдаланганлар: Сизлар яна қайси мақсадларда ишлатасизлар?


@buxgalterPRO_uz
"ЕҲФ хавф даражасини баҳолаш" вебинаридан муҳим нуқталар

🔍 Янги тизим ТахГАП эмас, фарқи шундаки у операцияларнинг бутун занжирини эмас, балки 2 корхона ўртасидаги ЭСФларни автоматик бахолайди.

🔍 Янги тизим бутун Ўзбекистон бўйлаб барча ЭСФ ларни максимум 10% хавфи юқори деб баҳоланади.

🔍 ЭСФ авал Яшил бўлган бўлса, кейин хеч қачон Қизилга ўзгариб қолмайди, Қизилдан Яшилга эса ўзгариши мумкин. У ҚҚС ни тўлангач автомат яшилга айланади.

🔍 Қизил дегани бу ўша контрагентнинг ОБНАЛ дегани эмас, балки шунча ҚҚСни тўланмаслик хавфини билдиради.

👋 Савол: Айнан Қизил бўлиб қолган ЭСФдаги ҚҚС тўланган/маганлигини қаердан билса бўлади?
Бу бўйича техник имконият 01.01.2026 дан ишга тушади. Солиқ тўловчи кабинетида ЭСФ нинг реестри ҳам автомат юритиб борилади. Уша реестрни ўзида РАНГ билан ажратиб қўйилади. Қизил турган ЭСФ устига босиб, айнан ўша қизил ЭСФ даги ҚҚСни тўлаш мумкин бўлади. Тўлов автомат шаклланганда ўша ЭСФ бўйича тўлов қилинганлиги кўрсатилади.

👋 Умумий тўланган ҚҚС бўйича...
Тўлов ФИФО усулида бўлади. Тўланган сумма реестрдаги санама сана тартибланган холдаги ЭСФ ларнинг ҚҚС суммалари тўланган бўлиб, ўзгариб боради.

👋 КорпКарта чеклари, ГТД бўйича холат қандай?
Янги тизим фақат ЭСФ ларга тегишли. У КорпКарта чеклари, ГТД бўйича ишламайди. Хавф фақат ЭСФ ларни баҳолайди.

👋 Отчет 20 чида топширилса, тўловини ҳамма ҳам 20 чида қиладику. Бу ҳолатда нима қилиш керак?
ЭСФ реал вақт режимида баҳоланади. У ЭСФ лар ҳисобот топшириш муддати келмасидан аввал олинги ойда жўнатилган бўлади. Бу холатда 20 чигача ёки сиз агар вақтлироқ ҚҚС жўнатмоқчи бўлсангиз, ҳисобга олмоқчи бўлган ҚҚС суммаси аллақачон сизга ЭСФ юборган сотувчи томонидан тўланган бўлиши керак.
Умумий тўланган ҚҚС, умумий реестр бўйича ЭСФ лардаги ҚҚС суммасини сотиб олувчиларда яшил қилиб кўрсатади. Бу дегани сиз ҚҚС ни ҳисобга олишингиз учун, сотувчи аллақачон ҚҚСга тўлов қилиб қўйган бўлиши керак. Агар сиз ҚҚС ҳисоботини вақти топширмоқчи бўлсангизу, лекин товар олган сотувчингиз ҳисоботни 20 куни топширса, ўшу куни ҚҚС тўласа, сиз ҳам ҳисоботни ўша куни топширингиз, топширганда ҳам ундан кейин топширингиз керак.
Ёки бунинг ечими бор: Сотувчига тўловни 20 чидан кейин тўлаб беришингиз ва агар у сизга берган ЭСФ даги ҚҚС тўламаган бўлса, сиз тўлаб ҚҚС ни ҳисобга оласиз. Сотувчига эса ўша ҚҚС суммасига тўловни камрок тўлайсиз.

👋 0 ставкали ҚҚС бўйича реализация ёки экспорт қилинса
Бу система фақат ЭСФ лардаги ҚҚС сумма мавжуд бўлган ҳолатларни кузатиб боради. Уларда 0 ставка бўлганлиги учун, улар шунчаки баҳоланмайди.

👋 Айланма солиқ тўловчиларга нима бўлади?
ҚҚС сиз ЭСФ лар баҳоланмайди.

👋 ҚҚСдан олдиндан тўловда бўлса нима бўлса нима бўлади?
Тизим бу ҳолатни ҳам ҳисобга олади. Агар масалан 300 млн сўм олдиндан тўлов бўлиб, бу ойда 250 млн сўмлик ҚҚС чиқса, у чиқарган барча ЭСФ лар яшил бўлади, чиқарган ЭСФ лар учун ҚҚС тўлаш шарт бўлмайди.

👋 Харидор ҳам, Сотувчи ҳам ҚҚС тўлаб юборса, Харидорга ҚҚС қайтариладими?
Қисқа жавоб: йўқ, харидорга эмас, сотувчига қайтарилади.
Масалан, харидор 112 млн сўмлик ЭСФ қабул қилди, шундан 12 млн сўм ҚҚС. Ҳисобот санасида сотувчининг пули йўқлиги учун ушбу ҚҚС тўлай олмади, лекин инкассовой поручение билан, ҚҚС ни тўлашга банкга 12 млн сўмлик талабнома юборди. Харидор эса ҳисобот санасида шу ҚҚС ни тўлаб юборди 12 млн сўм. Орадан 3 кун ўтгач сотувчи счетига пул келди ва банкга қўйган талабнома бажарилиб ҚҚС тўлади 12 млн сўм. Кўрганимиздек давлатга 12 млн сўм 2 марта тўлаб юборилди. Бу 12 млн сўм сотувчига қайтарилади, харидорга эмас. Харидор тўлаган пул унинг кредиторлик қарзини камайтиради. Харидор қолган 100 млн сўмни сотувчига тўлаб беради ва шунда жами 112 млн тўланган бўлади.

👋 Қизил рангдаги 112 млн сўмлик ЭСФ келди. Харидор солиқ агенти сифатида сотувчига 112 эмас, 100 млн сўмни тўлаб, солиққа 12 млн сўмни тўламоқчи. Бу учун сотувчидан розилик олиш шартми?
Аввало қонунчиликга ҳам керакли ўзгартиришлар киритиш талаб этилади. Тизим ишга тушгач, розилик сўраш шарт бўлмайди. Яъни барибир сотувчи харидордан 12 млн сўмни олиб, давлатга тўлаган бўлар эди.

@buxgalterPRO_uz (постни ўғирлаш тақиқланади)
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Buxgalter PRO l ГораБух
"ЕҲФ хавф даражасини баҳолаш" вебинаридан муҳим нуқталар 🔍 Янги тизим ТахГАП эмас, фарқи шундаки у операцияларнинг бутун занжирини эмас, балки 2 корхона ўртасидаги ЭСФларни автоматик бахолайди. 🔍 Янги тизим бутун Ўзбекистон бўйлаб барча ЭСФ ларни максимум…
Давоми

👋 Коммунал бўйича кирувчи ЭСФ лар масаласи қандай?
Шундай корхоналар борки, Электр-энергия, газ ва бошқа шунга ўхшаш ташкилотлар, ўз активлар етарли бўлган, қарздорликларни доим тўлайдиган йирик солиқ тўловчи корхонадан келадиган барча ЭСФ лар яшил бўлади. Хаттоки у ташкилотларнинг ҚҚСдан қарзи бўлса ҳам.

👋 Қизил ЭСФ лар ва рейтингни алоқаси борми? Жавоб: Йўқ. У алоҳида тизим.

👋 ЭСФларни баҳолашда қандай мезонларга қараб ажратиб олинади?
🔍Солиқ тўловчининг молиявий ва мулик ҳолати;
🔍Тадбиркорлик субъектининг тоифаси;
🔍Рўйхатга олиш маълумотлари;
🔍Корхонанинг раҳбари ҳақидаги маълумотлар;
🔍Молия хўжалик операцияларининг хусусиятлари;
🔍Расмийлаштирилаётган ЭСФларнинг иқтисодий мазмуни ва хк.

👋 Бу тизимдаги ФИФО усули қандай ишлайди?
Масалан сотувчи 3 ой давомида ҚҚС тўлай олмади. 100 та ЭСФ юборган. Биринчи юборган 30 та ЭСФ даги ҚҚС суммаси 30 млн, Кейинги 70 тасида эса 15 млн сўм. Сотувчи хозир 40 млн сўм тўласа, дастлабки 30 таси ва кейингиларидан қисман ЭСФ лар яшил рангга айланади. Агар харидор сотувчи учун қизил ЭСФ даги ҚҚС тўласа, ФИФО унга амал қилмайди ва харидорни ЭСФси хаттоки 70 чи ўринда турган бўлса ҳам, ҳисобга олиш мумкин бўлади.

👋 Хисобот топширилгандан кейин қизил ЭСФ лардаги ҳисобга олинмаган ҚҚС суммасини ҳисобга олиш учун қайта ҳисобот топшириш керакми?
Йўқ. Қайта ҳисобот юбориш шарт бўлмайди. Сабаби қизил ЭСФ эски сана билан яшил бўлмайди, балки қачон тўланган бўлса, ўша ойда яшилга айланади. Қачонки қизил ЭСФ лар яшилга айланса, айнан ўша даврга ҳисобга олиш мумкин бўлади. Масалан 20 чи декабр куни НОЯБР ойи учун ҚҚС ҳисоботида 15 млн сўмлик қизил ЭСФ даги ҚҚС ҳисобга олинмай қолди. Сотувчи эса буни 25-декабр куни тўлади. Бу ЭСФ ни энди декабр ойида ҳисобга олиш мумкин бўлади.

⚠️ Ёдда тутинг: ЭСФдаги ҚҚС суммасини ҳисобга олиш санаси ва ЭСФ санаси бошқа бошқа бўлиши мумкин. Қизил ЭСФ дегани бу чегирилмайдиган харажатга борадиган ЭСФ дегани эмас.

@buxgalterPRO_uz (постни ўғирлаш тақиқланади)

↗️ Вебинарни тўлиқ варианти
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM