Buxgalter PRO l ГораБух
5.85K subscribers
1.38K photos
103 videos
374 files
965 links
Бухгалтерлар учун эксклюзив канал!
Маслаҳатлар, тавфсиялар, амалий кейслар ва уларга осон ечимлар.

BuxgalterPRO.uz - содда тилда қўлланмалар.

Савол-жавоб: @maslahatplus

Реклама: @ad0890

Админ: @tj1890

Автоматизация: @Next_Node_automation
Download Telegram
Buxgalter PRO l ГораБух
"ЕҲФ хавф даражасини баҳолаш" вебинаридан муҳим нуқталар 🔍 Янги тизим ТахГАП эмас, фарқи шундаки у операцияларнинг бутун занжирини эмас, балки 2 корхона ўртасидаги ЭСФларни автоматик бахолайди. 🔍 Янги тизим бутун Ўзбекистон бўйлаб барча ЭСФ ларни максимум…
Давоми

👋 Коммунал бўйича кирувчи ЭСФ лар масаласи қандай?
Шундай корхоналар борки, Электр-энергия, газ ва бошқа шунга ўхшаш ташкилотлар, ўз активлар етарли бўлган, қарздорликларни доим тўлайдиган йирик солиқ тўловчи корхонадан келадиган барча ЭСФ лар яшил бўлади. Хаттоки у ташкилотларнинг ҚҚСдан қарзи бўлса ҳам.

👋 Қизил ЭСФ лар ва рейтингни алоқаси борми? Жавоб: Йўқ. У алоҳида тизим.

👋 ЭСФларни баҳолашда қандай мезонларга қараб ажратиб олинади?
🔍Солиқ тўловчининг молиявий ва мулик ҳолати;
🔍Тадбиркорлик субъектининг тоифаси;
🔍Рўйхатга олиш маълумотлари;
🔍Корхонанинг раҳбари ҳақидаги маълумотлар;
🔍Молия хўжалик операцияларининг хусусиятлари;
🔍Расмийлаштирилаётган ЭСФларнинг иқтисодий мазмуни ва хк.

👋 Бу тизимдаги ФИФО усули қандай ишлайди?
Масалан сотувчи 3 ой давомида ҚҚС тўлай олмади. 100 та ЭСФ юборган. Биринчи юборган 30 та ЭСФ даги ҚҚС суммаси 30 млн, Кейинги 70 тасида эса 15 млн сўм. Сотувчи хозир 40 млн сўм тўласа, дастлабки 30 таси ва кейингиларидан қисман ЭСФ лар яшил рангга айланади. Агар харидор сотувчи учун қизил ЭСФ даги ҚҚС тўласа, ФИФО унга амал қилмайди ва харидорни ЭСФси хаттоки 70 чи ўринда турган бўлса ҳам, ҳисобга олиш мумкин бўлади.

👋 Хисобот топширилгандан кейин қизил ЭСФ лардаги ҳисобга олинмаган ҚҚС суммасини ҳисобга олиш учун қайта ҳисобот топшириш керакми?
Йўқ. Қайта ҳисобот юбориш шарт бўлмайди. Сабаби қизил ЭСФ эски сана билан яшил бўлмайди, балки қачон тўланган бўлса, ўша ойда яшилга айланади. Қачонки қизил ЭСФ лар яшилга айланса, айнан ўша даврга ҳисобга олиш мумкин бўлади. Масалан 20 чи декабр куни НОЯБР ойи учун ҚҚС ҳисоботида 15 млн сўмлик қизил ЭСФ даги ҚҚС ҳисобга олинмай қолди. Сотувчи эса буни 25-декабр куни тўлади. Бу ЭСФ ни энди декабр ойида ҳисобга олиш мумкин бўлади.

⚠️ Ёдда тутинг: ЭСФдаги ҚҚС суммасини ҳисобга олиш санаси ва ЭСФ санаси бошқа бошқа бўлиши мумкин. Қизил ЭСФ дегани бу чегирилмайдиган харажатга борадиган ЭСФ дегани эмас.

@buxgalterPRO_uz (постни ўғирлаш тақиқланади)

↗️ Вебинарни тўлиқ варианти
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қурилаётган объектлар ҳақида онлайн маълумот олиш

1) dshk.shaffofqurilish.uz сайт;
2) Вилоят белгиланади;
3) Керакли иконкани босилади (видео).

🔵 – қурилаётган
🔴 – қурилиши тўхтатилган
⚫️ – қурилиши бекор қилинган

Объект танлаб ва "QR паспортни кўриш" тугмасини боссангиз қурилиш хақида ва унинг тугатилиш керак бўлган санасини билишингиз мумкин.

😁 Уйга тўлов қилганлар бир кириб текшириб қўйиш зарар қилмайди.

Манба: @shaffof_qurilish
Қурилиш ва савдо соҳаси бухгалтерлари, юристлари диққатига!

2026 йилдан бошлаб устав капиталига киритилган товарнинг манбасини 15 кун ичида шахсий кабинет орқали
юборишингиз керак.

✈️ Масалан таъсисчи Техномартдан сотиб олган 36 млн сўмлик ноутбукни устав капиталига киритди дейлик. Бухгалтер/юрист 15 кун ичида солиқ кабинет орқали Техномартдан олинган чекни илова қилиб, юбориш лозим бўлади.

🖥 Қонуний асос ПФ-246 l 10.12.2025й, г -банди

Қурилиш ва савдо соҳаларидаги юридик шахслар томонидан ўзларининг устав капитали ва ундаги ўзгаришлар, шу жумладан, устав капиталига киритилган товарлар тўғрисидаги маълумотларнинг (электрон ҳисобварақ-фактура, онлайн назорат касса техникаси чеки, божхона юк декларацияси, нотариус томонидан тасдиқланган олди-сотди шартномаси ва бошқа ҳужжатлар) ҳисоби юритилади ва мазкур турдаги операциялар амалга оширилгандан сўнг 15 кун муддатда шахсий кабинет орқали солиқ органлари маълумотлар базасида мажбурий акс эттирилади.


➖➖➖➖➖➖➖
Реал хаётда эса хозиргача савдо корхоналарида сотилган товарларни бозордан нақдга олиб келиб, кирим қилинаётган эди. Бозорда эса бунга чекни олиш бироз қийинроқ (юмшатилган ибора). Кейинги йилдан буни имкони йўқ.

Ечими борми?
Мавжуд вазиятга реал кўз билан қарайдиган бўлсак, хозирча бозордан нақдга сотиб олишни тўхтатишни имкони йўқ. Лекин харакат бошланган. Унгача ечим сифатида энди таъсисчи битта ЯТТ очиш керак бўлади. Бозордан нақдга олиб, фирмага сотади, солиғини тўлайди.

✅Айтганча: 01.01.2026 дан бошлаб ЯТТ ларнинг айланма солиқ ставкаси 1% га тушурилади (ПҚ-247, 13.08.2025).

Қаердан пайдо бўлди бу?
Биринчидан анча йиллардан бу муаммолар бор эди ва ечими эртами кечки қилиниши керак эди. Бундай бўлишига яна сабабларидан бири сифатида УЗУМ маркетда савдо қилаётган тадбиркорларнинг оммавий мурожаатлари ҳам бўлиши мумкин. Сабаби улар бозордан нақдга олиб, солиқ тўлаб сотаётган эдилар. Янги фармон эса яширин бозордан кўпчиликни ёруғликга олиб чиқишга қаратилганлиги аниқ.

Хозир нима қилиш керак?
Агар сиз бухгалтер бўлсангиз нима қилишни ўзингиз биласиз. Агар сиз тадбиркор бўлсангиз бухгалтерингиздан сўранг.

@buxgalterpro_uz - постни танишларга юбориб қўйиш эсдан чиқмасин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔔 01.01.2026 дан бошлаб:

Қуйидаги ҳисоботларни топшириш мажбурий эмас:

⚡ Юридик шахс: Мол-мулк солиғи;
⚡ Юридик шахс: ер солиғи;
⚡ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоботлари.

🔵 Лекин: Улар юборган ҳисобот хато бўлса сиз 5 иш куни ичида тузатишингиз мумкин бўлади.

✈️Асос: Президент фармони

@buxgalterPRO_uz тег: отчет не надо, топширилмайди
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қишда сезон йўқ, пул кам, хар соатда кредит обороткани кўриладиган пайти..., директорга солиқни кечиктириб бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинлиги айтилса қаймоқдек ёқиб тушса керак 😁


Солиқ қарзларини бўлиб-бўлиб тўлаш ёки кечиктириш учун ариза юбориш:

https://my3.soliq.uz/legal/cabinet/pay-tax-debt/making-application

⚡Эътибор берингки аризага “Тасдиқловчи ҳужжатлар” бириктирилиши лозим. Сабабга қараб бириктириладиган ҳужжатлар сони "1 тонна" ёки 1 дона бўлиши мумкин. Энг осони расмдаги варианти.

💡Шахсан ўзим фойдаланмаганман. Яқин орада фойдаланганлар ёки фойдаланмоқчи бўлганлар бўлса изоҳда ёзиб юборинглар. Процесни каналга тўлиқ қилиб жойлаймиз.


@buxgalterpro_uz - постни улашиш эсдан чиқмасин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📌
Ёрдамчи бухгалтерлар учун энг кўп қўлланиладиган 60 та проводка.

🔍1 хафтада хеч бўлмаса 1 марта скрол қилиб қўриш тавсия этилади.

Проводкага қўшимчалар бўлса изоҳда ёзиб қолдинг, қўшиб жойланади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ПФ-246 l 10.12.2025й.pdf
7.7 MB
ПФ-246 l 10.12.2025й.

Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

@buxgalterPRO_uz
Диққат: ЭСФларда янги назорат!

2026 йил 1 январдан бошлаб лицензия талаб қилинадиган соҳаларда:
🔂Автоматик текширув: ЭСФ расмийлаштиришдан олдин сотувчининг лицензия/рухсатнома борлиги тизим орқали текширилади;
⚠️ Тақиқ: Лицензия/рухсатнома бўлмаса, ЭСФ жўнатиб бўлмайди.

Асос: ПФ-246 l 10.12.2025й.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
@buxgalterpro_uz – бу бухгалтерлар учун фойдали каналлардан бири бўлиб унда:

🔂Амалий бухгалтериядаги кейсларга ечимлар;
🔂Содда тилда тавфсиялар ва қўлланмалар;
🔂Янгиликлар ва муҳим ўзгаришлар;
🔂Қўлай инфо ойна каби маълумотларни олишингиз мумкин.

Профессионал бухгалтер бўлишингизда ёрдам беради.

🔍 https://t.me/buxgalterpro_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Гохида ҳисоботни вақтли топшириб, солиқни охирги куни тўлаш режа қилинганда тўловга банк поручение қўйиш эсдан чиқади. Эртасига соат 9 ларда савол бўлади:
1) Хозир қўйиб юбораймикин?
2) Қўйиб юборсам, солиқ ҳам қўйиб юборса 2 марта ечиб олмайдими?
3) Солиқ ўзи инкасса қўйганини қаердан билсам бўлади? ва хк

Солиқ томонидан қўйилган инкасса талабномаларини қуйидагича кўришингиз мумкин (расмга қаранг).

Линк: https://my3.soliq.uz/legal/cabinet/profile-new/finances/collectionagreements


@buxgalterPRO_uz - шу саволларни берган танишларга юбориб қўямиз ☺️
Кўп жойларда дам олиш кунларини шошилиб, хато постлар қўйишди. Buxgalter PRO эса хар доимгидек қонуний асоси билан пост қилади😊.

Қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари:
✈️ 31 декабрь 2025 – чоршанба (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар);
✈️ 2 январь – жума (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар);
✈️ 3 январь – шанба (олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун)

Хуллас, 5 кун кетма-кет уйдасиз:
31-декабрь-чоршанба;
1-январь-пайшанба;
2-январь-жума;
3-январь-шанба;
4-январь-якшанба;

Асос: ПФ-257 l 24.12.2025й.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЎРҚ-1104 l 25.12.2025 @buxgalterPRO_uz.pdf
2.9 MB
🤩🤩🤩 buxgalterPRO_uz

Ўзбекистон Республикасининг янги Қонуни, 25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1104-сон


Киритилган асосий ўзгаришлар:

🔍Тадбиркорларни тугатиш: 1 йил давомида фаолият кўрсатмаган "ҳаракатсиз" якка тартибдаги тадбиркорлар ва корхоналар судсиз, рўйхатдан ўтказувчи орган қарори билан тугатилиши мумкин.

🔍Хизмат кўрсатиш ва сервис: 30 ёшгача бўлган ходимлари бор умумий овқатланиш, меҳмонхона ва сервис соҳасидаги тадбиркорлар учун ижтимоий солиқ 1% қилиб белгиланди (2025–2028 йй.).

🔍Енгил саноат: Тикув, пойабзал ва чарм корхоналари учун фойда солиғи 2%, ижтимоий солиқ 1% этиб белгиланди.

🔍Юқори технологиялар: Янги технологияли маҳсулот ишлаб чиқарувчилар фойда солиғидан (0%) ва ускуналар эгаллаган ер учун мол-мулк солиғидан 3 йилга озод қилинди.

🔍Креатив парк: Резидентлар учун даромад ва ижтимоий солиқ ставкалари 50% га камайтирилди.

🔍Қишлоқ хўжалиги: Яйлов хўжаликлари ер солиғидан озод қилинди, янги кооперативлар учун ижтимоий ва даромад солиғи 1% этиб белгиланди.

🔍Уй-жой ва ипотека: "Янги Ўзбекистон" массивларида ер солиғидан 12 ойлик имтиёз берилди, ипотека облигациялари бўйича даромадлар 2030 йилгача солиқдан озод қилинди.

🔍Фармацевтика: Дори воситалари ишлаб чиқариш учун олиб кириладиган полиэтилен гранулалар акциз солиғидан озод этилди.

@buxgalterPRO_uz - қонунчиликда янгиликлар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤩🤩🤩 buxgalterPRO_uz

Солиқ кодекси 83-моддага янги 2-қисм киритилмоқда (ЎРҚ-1104 l 25.12.2025):
Солиқ имтиёзларидан фойдаланилганидан кейин жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобланган солиқ суммасининг камайишига олиб келадиган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботлари уларнинг асослилиги солиқ органлари томонидан ўрганиб чикилганидан кейин кабул килинади.

Аввалги 2 – 6 қисмлари тегишинча 3 – 7 қисмлар деб ҳисобланади.

🔔 Бундан ташқари янги солиқ имтиёзлар ва ўзгаришлар хам бор, бир очиб ўқиб қўйсангиз ўзизга яҳши.

Асос: ЎРҚ-1104 l 25.12.2025

@buxgalterPRO_uz - қонунчиликда янгиликлар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Солиқ жарималари кескин камайтирилди!

✅5 иш кунигача кечикишга — ЖАРИМА ЙЎҚ! Лекин бу енгилликни олиш учун охирги 3 ой ҳисоботлар ўз вақтида топширилган бўлиши керак!

Янги жарима миқдорлари (2026 йил дан):
🔍Фуқароларга: 1 БҲМ (аввал 3 БҲМ эди);
🔍Мансабдор шахсларга: 3 БҲМ (аввал 10 БҲМ эди).

Бир ойда нечта ҳисобот кечикса ҳам — фақат 1 марта жарима.

Асос: ЎРҚ-1108 l 25.12.2025й.

@buxgalterPRO_uz - қонунчиликда янгиликлар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бухгалтерлар диққатига!

⚡ Декабрь ойи иш ҳақи 30-санагача тўланиши керак!

Қонуний асос МК-253м ва «16 кунлик қоида»:
✔Иш ҳақи тўлаш муддатлари ички ҳужжатда ёки улар мавжуд бўлмаганда ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас.
✔«16 кунлик қоида» - Аванс ва Ойлик тўлаш орасидаги танаффус 16 кундан кўп бўлмаслиги керак.
✔Иш ҳақи тўланадиган кун дам олиш кунига ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келиб қолганда иш ҳақи ушбу кунлар арафасида тўланади.


🔔Иш ҳақини тўлаш кечиктирилганлиги учун корхона ходим олдида моддий жавобгар бўлади (МК-333м).

@buxgalterPRO_uz - муҳим эслатмалар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МҲХСга ўтиш бўйича

​ПҚ-282 l 15.09.2025 й. ни ижросини таъминлаш мақсадида, ижтимоий аҳамиятга эга ташкилотларни аниқлаш мезонлари белгиланди (Рўйхат рақами: МЮ 3736, 27.12.2025 й.).

​✅ Кимлар ижтимоий аҳамиятга эга ташкилотлар ҳисобланади?

​А) Фаолият турига кўра:
🔹​Тижорат банклари ва микрокредит ташкилотлари;
🔹​ Факторинг ва суғурта ташкилотлари;
🔹​ Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари;
🔹 ​Биржалар ва инвестиция фондлари;
🔹​ Қимматли қоғозлари фонд биржаси листингига киритилган ташкилотлар;
🔹​ Устав фондида давлат улуши 50% ва ундан юқори бўлган айрим ташкилотлар.
​
Б) Молиявий кўрсаткичларига кўра (охирги 2 йил давомида бир вақтда қуйидаги шартлар бажарилса):
✔​ Активлар баланси: 1 000 000 баравар БҲМ (БРВ) дан кам бўлмаса;
✔​ Йиллик соф тушум: 1 000 000 баравар БҲМ дан кам бўлмаса;
​Ходимлар сони: Ўртача 500 кишидан кам бўлмаса.
​💡 Маълумот учун: Бугунги кунда 1 000 000 БҲМ = 412 млрд сўмни ташкил этади.


✍️​ Бу нима учун муҳим?
Ушбу тоифага кирувчи ташкилотлар Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига (МҲХС) ўтиши ва қатъий аудит текширувидан ўтиши шарт.

@buxgalterPRO - МСФО бўйича янгиликлар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари учун моддий ёрдам (картошка пули) бўйича кичик қўлланма

Ушбу материалда:
1. Моддий ёрдам нима ва у нима учун берилади;
2. Қандай шаклларда берилиши мумкин;
3. Солиқ оқибатлари (ЖШДС, ИС, ҚҚС, Фойда);
4. Проводкалар, хужжатлаштириш
5) Хужжат намуналари (буйруқ, низом)ни юклаб олиш.

Ўқиб чиқиш учун линк

Агар қуйидаги саволга тўғри жавоб бера олсангиз, демак бу мавзуда яхши билимга эгасиз.

2025 йилда ходим қуйидагиларни олди:
🔍Қишлоқ хўжалик маҳсулоти сотиб олиш учун маблағлар бериш 2,3 млн сўм
🔍Ходимга меҳнатда майиб бўлганлиги - 1 млн сўм
🔍Фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан - 1,2 млн сўм

👇 ЖШДС ва Ижтимоий солиқ (ИС) суммасини ҳисоблаб, изоҳда ёзинг.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🆓 0 бухгалтердан - бухгалтергача

Бухгалтерия йўналишини битирган ёки бухгалтерия курси бўйича ўқиб, иш ўрганмоқчи бўлган йигитларга 3 ойлик устоз-шогирд тизими асосида иш ўргатилади.

3 ой ичида қуйидагиларни ўрганасиз:
✔Бирламчи хужжатлар билан ишлаш;
✔Дидокс, банк клиент, ишчиларга карта очиш;
✔Корпоратив карта бўйича отчетлар қилиш;
✔Иш хақи ҳисоботлари;
✔ҚҚС ҳисоботи текшириш, хатоларни топиш;
✔Кирувчи фактураларни товарлар кесимида анализ қилиб, тўғри счетларга олиб бориш;
✔Барча ишларда 1Сга доступ берилади ва 3 ой ичида кўрсатилган ишлар бўйича ишлайдиган ёрдамчи бухгалтер бўлиб қоласиз;
✔Бундан ташқари бухгалтер одоб-аҳлоқи, ўзини тутиши, қайси ишларни бухгалтер қилиши керак, қайсиларини эса қилиш вазифасига кирмаслигини билиб оласиз;
✔Айтаман десак, гаплар кўп, келиб кўриб биласиз қолган нарсаларни.

📌 Нархи: қанча?
Бепул. Лекин ишга масъулиятли бўлиш, 9.00 да келиб 18.00 да кетиш, Чин дилдан ўрганишга иштиёқ бўлиши, иш пайтида хаёл суриб ўтирмаслик ва ўзаро хурмат талаб этилади.

🔍 Жойлар сони: фақат 1 дона. Сухбат асосида олинади. Сергели, Хонабод д25. Мурожаат учун: @tj1890

p/s: 3 ой ўтгач ишга олиб қолинмайди. Лекин иш топишда, кейинчалик ишларида доимий ёрдам берилади, бепул маслаҳат олиб туришингиз мумкин бўлади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
PAYNET XOLIS @buxgalterPRO_uz.pdf
7.6 MB
✔ Основные условия Xolis;
✔ Как открыть самозанятость и ИП через Xolis?
✔ Прием оплаты по QR-коду;
✔ Выставление счета на оплату;
✔ Прием наличных средств;
✔ Вывод денежных средств;
✔ Оплата с business-кошелька;
✔ Электронные счета-фактуры

Файл получен от: Анжелики Ким, ведущего специалиста и преподавателя по МСФО в Узбекистане.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM