Buxgalter PRO l ГораБух
5.85K subscribers
1.38K photos
103 videos
374 files
966 links
Бухгалтерлар учун эксклюзив канал!
Маслаҳатлар, тавфсиялар, амалий кейслар ва уларга осон ечимлар.

BuxgalterPRO.uz - содда тилда қўлланмалар.

Савол-жавоб: @maslahatplus

Реклама: @ad0890

Админ: @tj1890

Автоматизация: @Next_Node_automation
Download Telegram
Ҳаммага ассалому алайкум. Аллоҳ ҳаммамизга 2026 йилни баракали ва муваффаққиятли қилсин.

🔍Эслатма: ЭСФ ларни қараб туриш эсдан чиқмасин. Қизил ЭСФ лардаги ҚҚС ҳисобига кўпроқ солиқ чиқса асабийлашиб юрмаслик учун, ёрдамчи бухгалтерларингизга алоҳида топшириқ беринг. Кунлик келган ЭСФ ларни барчасини кўриб, назорат қилиб туришсин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Пул кўчирувчилар диққатига!!!

Хар бир шартномани синчковлик билан ўрганиб, керак бўлса ҚҚСни хисобга олиш ва уни тўлаш механизмини шартномага киритишни талаб қилинглар, эртага ҚҚС хисобга ўтмаса аросатда қолиб юрманглар, юристингиздан хар томонлама маслахат олиб сўнг кўчиринглар, давай давай ўтмайди энди, компания зарар кўриш эхтимоли жуда баланд.

✈️ Автор: @buxgalterfrilanser
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Йил бошида кўпчилик бухгалтерларни қийнайдиган муаммо ижара бўйича минимал қийматлар

Сиз учун деярли барча ҳудудларда турар ва нотурар жойларни ижара бериш бўйича қийматларни бир жойга жамлаб қўйдик

Бундан ташқари каналда солиқ имтиёзлари, бухгалтерлар учун қўлланмалар жойлаб борилади.

Ҳозироқ @Nurullo_Bobomuradov каналига обуна бўлинг ва барча муҳим маълумотларни қўлга киритинг
2025 йил декабрь ойи учун январь ойида юборилган ҚИЗИЛ ЭСФ лар ҚҚС ҳисоботида тўлиқ ҳисобга олинмоқда. Эътиборни январь ойида келган ЭСФ ларга қаратамиз 😇.

@buxgalterPRO_uz - шу бўйича савол берганларга жўнатиб қўйиш эсдан чиқмасин. Эшитгандан кўра, кўргани яҳши.

❗️ Расмдаги ЭСФ 2026 йил 2-январда келган
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Яҳши бухгалтер бўлмоқчи бўлганлар албатта буларни РУ-УЗ форматда ва уларнинг қисқартирмаларини албатта билиши зарур

🔘Закон — Қонун
🔘Приказ — Буйруқ
🔘Положение — Низом
🔘ПП (Постановление Президента) — ПҚ (Президент қарори)
🔘УП (Указ Президента) — ПФ Президент Фармони
🔘ЗРУ (Закон Республики Узбекистан) — ЎРҚ (Ўзбекистон Республикасининг Қонуни)
🔘НСБУ (Национальные стандарты бухгалтерского учета) — БҲМС (Бухгалтерия ҳисоботи миллий стандартлари)
🔘МСФО (международный стандарт финансовой отчетности) — МҲХС (Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари)

@buxgalterPRO_uz - ёрдамчи бухгалтерларга ва яхши бухгалтер бўлмоқчи бўлганларга жўнатиб қўямиз.

✈️ Қўшимчалар бўлса изоҳда ёзинг, қўшиб қўямиз.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тил ўрганишга мотивация 😊

Шу талабларга жавоб берадиган ва агарда иш қидираётган бўлишса ёзинглар @tj1890 га. Ойлик 2000 $ (ошириш ўзизни кўрсатишингизга боғлиқ). ИШГА ОЛИНДИ.
2026 йил учун патент суммалари қаердан олса бўлади?

Солиқ кодексида ЯТТ лар учун умуман патент сўзи ишлатилмаган, лекин амалиётда ишлатиб келинар эди. Солик кодексида бу "Қатъий белгиланган миқдорлардаги солиқ (383-м.)" кўринишида келтирилган эди. Хозирда бу модда умуман чиқариб ташланди.

🔍 2026 йилдан эса айнан шу қатъий белгиланган миқдорлардаги солиқ ставкаси ўрнига 1% айланма солиқ ставкаси жорий этилди. Бу солиқ кодексида 467-моддада "Якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар - 1 %" кўринишида келтирилган.

Лех.Уз даги ўзбекча вариантдаги солиқ кодексига бу ўзгартириш киритилган. Рус тили варианти эса эски холатда турибди.

@buxgalterPRO_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
01.01.2026 дан корхоналар, ЯТТлар муМехнатУз да рўйхатдан ўтказишлари шарт:

✈️ Барча турдаги меҳнат таътилларни;
✈️ Барча турдаги ГПХ шартномаларни.

Асос: ВМҚ 796 l 17.12.2025й. - @buxgalterPRO_uz

✅ Кадрларга, аутсорсларга иш ва ойлик кўпаядиган бўлди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤦‍♂️ 1 млрд сўмлик лимит аслида 1 млрд эмаслиги хақида ёки Сиз уже НДСда бўлишингиз мумкин!

Кўпчилик тадбиркорлар 2025 йил ўртасида янги фирма очиб, 2025 йилда 950 млн сўмда оборотни тўхтатиб "1 млрд сўмдан ошмади, энди айланмада қолсам бўлади" деб ўйлашади. Аслида эса солиқ кодексида (462-модда) жуда муҳим қоида бор.

Қоида қандай ишлайди?
Агар сиз корхонангизни йилнинг ўртасида очган бўлсангиз, сизга бериладиган лимит ҳам йил охиригача қолган кунларга қараб камаяди.
Формула: 1 млрд сўм ÷ 365 кун × Сиз ишлаган кунлар сони

Мисол билан кўрамиз:
Сиз корхонангизни 1 ноябрдан очдингиз. Йил тугашига 61 кун қолди. Бу ҳолатда сизнинг лимитингиз: 1 млрд : 365 х 61кун =167 млн сўм.

Хулоса: Агар сиз 2 ой ичида бор-йўғи 167 млн сўмлик савдо қилсангиз ҳам, лимитдан ошган ҳисобланасиз ва кейинги йилдан ҚҚС ҳамда Фойда солиғи тўлашга ўтасиз. 950 млн сўмни эса гапирмаса ҳам бўлади.

🖥 Солиқ кодексидаги матни:
СК462: Агар янги ташкил этилган юридик шахсда ёки янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорда товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромад суммаси рўйхатдан ўтилган санадан то календарь йил тугагунига қадар, 365 га бўлинган ва рўйхатдан ўтилган санадан то календарь йил тугагунига қадар бўлган кунлар сонига кўпайтирилганда бир миллиард сўмга тенг суммадан ошса, у ҳолда бундай шахслар рўйхатдан ўтилган йилдан кейинги йилдан эътиборан қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлашга ўтади.

@buxgalterPRO_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти халқ депутатлари кенгашининг қарори хақида ёхуд 2026 да мантиқни ишлатиб солиқ тўлаймизми?

🔍Кенгаш қарорларидан 2026 йил мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун белгиланган энг кам ижара тўловига қўлланиладиган коэффициентларни кўриб чиқаётгандим. Кўриш чоғида қуйидагиларга дуч келдим.

🔂Тошкент вилояти: VII-26-162-10-0-K/25 қорори (расмга қаранг)
Кўрганингиздек жадвалда ва хужжатнинг бошқа бирор жойида бу жадвал МИНГ сўмда деб кўрсатилган жойи йўқ 🤦‍♂️.
🔘 Унинг устига мол-мулки ижарага бериш учун коэффициентлар фақат жисмоний шахслар учун деб кўрсатилган. "Юридик шахс" сўзи ё тушиб қолган, ёки уларга коэффициент қўллаш шарт эмас ва базавий ставкани қўллаш керак деган хулоса чиқади (агар мантиқни ўчириб, қонун хужжатига қарайдиган бўлсак).

Қолган жойлар:

🔂Тошкент шахри: Тўғри
🔂Самарқанд вилояти: Тўғри (коэффициент ўзи келтирилган. Сўмда ўзимиз ҳисоблаб оламиз).
🔂Фарғона вилояти: "Кўчмас мулк объектлари ижара қийматининг 1м2 ..." кўринишида келдирилган. Бундан "юридик ва жисмоний шахсларга бирдек тегишли деб" деб мантиқий хулосага келишингиз керак. Аслида эса аниқ ёзилиши керак эди.

🔂Наманган вилояти: унда ҳам "Кўчмас мулк объектлари ижара қийматининг 1м2 ..." кўринишида келтирилган.

🔂Қашқадарё вилояти: Тўғри

🔂Жиззах вилояти: Тўғри

🔂Бухоро вилояти: Тўғри

🔂Андижон вилояти: Тўғри

🔂Хоразм вилояти: Унда ҳам, "кўчмас мулк объектлари ижара қийматининг 1м2 ..." кўринишида келдирилган. Бундан "юридик ва жисмоний шахсларга бирдек тегишли деб" деб мантиқий хулоса қилмасак бўлмайди.

🚀 Тошкент вилояти халқ депутатлари кенгашининг қарорига тез орада ўзгартириш киритишларига умид қиламиз.

@buxgalterPRO_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Энди қўлай кўринишда:
2026 йил учун кўчмас мулкни ижарага беришнинг энг кам ставкалари (шунчаки керакли вилоятни босинг)

https://buxgalterpro.uz/tools/eng_kam_ijara_stavkalari_2026.html
Контрагентлар бўйича анализ субконто олиш (валюта+)

Йил охирида контагентлар билан ишлайдиган ёрдамчи бухгалтер худди шундай қилиб, албатта кўринглар 2025 йил қилиб. Подразделение кўп бўлган фирмаларда, Шартномалар кўп бўлган фирмаларда албатта камчилик, хато бўлади. Бу ҳисобот тури уларни аниқ, чиройли форматда кўрсатиб беради.

Бош бухгалтерингизни сизга хурматини оширмоқчи бўлсангиз - сизни ишингиз бўлмаса ҳам бўш вақтингизда кўриб қўйинг.

Фақат поставщикдан келган шартномаларга отбор килиш


@buxgalterPRO_uz - постни "илм тарқатмоқчи" бўлиб @ белгисини олиб ташлаб оғирламанглар. Хар бир ўғирлаган постингиз учун жавоб берасиз.
🔍Ховлиққан чала блоггер: Шок. Буни кўришингиз керак! Энди нима бўлади?
🔍БухгалтерПРО: Лоппилламасдан, ўпкангизни босинг. Нима бўлди ўзи?

... a few moments later ⏲

🔍Ўша блоггер: Учет энди 1С дан солиққа кўчар экан, ўз кўзим билан кўрдим.
🔍БухгалтерПРО: 🤦‍♂️ ха сизни кўзизга шифо нур. Мен сизга тушунтираман:
Энди НДФЛ отчет топшириш муддатига 5 кун қолгангунга қадар проактив хизматга ҳисобланган иш ҳақи ва бошқа даромадлар, имтиёзлар ва бошқа маълумотларни киритиб бориш керак бўлади.

Бухгалтерга тушунтирганда: Ойлик хар ой хар хил чиқадиган фирмалар энди отчетни деярли 2 марта топшириш керак бўлади. Биринчиси, бу ойлик реестр, иккинчиси реестрга кирмай қолган камчиликлар (уни бўлиши аниқ) маълумотлар бўйича ҳисобот


Солиқ қандай қилиб НДФЛ отчет топшириб берар экан? деб савол берганларга жўнатиб қўямиз.

@buxgalterPRO_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM