Buxgalter PRO l ГораБух
5.85K subscribers
1.38K photos
103 videos
374 files
965 links
Бухгалтерлар учун эксклюзив канал!
Маслаҳатлар, тавфсиялар, амалий кейслар ва уларга осон ечимлар.

BuxgalterPRO.uz - содда тилда қўлланмалар.

Савол-жавоб: @maslahatplus

Реклама: @ad0890

Админ: @tj1890

Автоматизация: @Next_Node_automation
Download Telegram
Buxgalter PRO l ГораБух
Янги жойга рассчетной бухгалтер булиб борганда тезда билиб олиш керак булган инфо лардан бири: 🔍 Уруш қатнашчилари, байналминал жангчилар, Чернобил аварияси қатнашчилари, қарамоғида 16 ёшга тўлмаган 3 ва ундан ортиқ боласи борлар ҳамда ижтимоий хавфли касалликка…
✈️ Бунга яна бир қўшимча.

Агар ходим йил давомида янги ишхонага кирса, эски иш жойидан янги иш жойига шу календарь йилида иш ҳақи ва бошқа даромадлари учун солиқ имтиёзлари қўлланган ёки қўлланмагани ҳақида маълумотнома тақдим қилиши керак. Ушбу маълумотнома олинмаса, 4.22 ли имтиёзни ушбу йил учун қўллаш мумкин эмас.


🤩 Нодиржон Саидов
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли ҳамкасблар!

Каналимиздаги тажрибаси 7 йилдан ошган профессионал бухгалтерларнинг билими — жамиятимизнинг катта активидир. Сизларнинг биргина тўғри маслаҳатингиз туфайли бошқалар ишни хатосиз ва тартибли йўлга қўйиб олишади.

Экспертларимизга илтимос:
Ойига атиги 6 та саволга вақт ажратиб жавоб берсангиз ҳам, хали янги бухгалтерлар учун катта ёрдам бўлади. Сиз туфайли вазиятга оптимал ечимни олишади.

Савол берувчиларга тавсия ва талаблар:

🔍 Вазиятни тўлиқ тушунтиринг: Савол беришда эринмасдан ҳолатни (солиқ режими, операция мазмуни ва ҳ.з.) батафсил баён қилинг. Вазият қанчалик аниқ ёритилса, жавоб ҳам шунчалик тўғри бўлади;
🔍Иложи борича:Саволни реал вазиятдан беришга харакат қилинг;
🔍Ҳурмат сақланг: Савол беришда мутахассисларнинг даражаси ва тажрибасини инобатга олинг, интернетда осон топса бўладиган жуда оддий саволларни берманг;
🔍Фактчекинг: Берилган жавобни ўзингиз ҳам мустақил текшириб кўринг. Жавоб берувчи ҳам инсон, хато қилиши мумкин.
🔍Миннатдорчилик: Берилган жавоб ва ажратилган вақт учун миннатдорчилик билдиришни унутманг.

🔂 Янгилик:
Гуруҳимиздаги тажрибали мутахассисларнинг мақомини (статусини) алоҳида белгилаб қўямиз. Бу уларнинг билим даражасини ва гуруҳдаги ўрнини кўрсатиб туради.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Гурухда жавоб берувчиларга тадбиқ этилиши режалаштирилган қисқартирмалар:

1. LEV (Даража / Малака)
TOP — Топ эксперт (энг юқори малака)
EXP — Эксперт (катта тажриба)
PRO — Профессионал (кучли мутахассис)
MST — Мастер / Устоз (ўқитувчилик қила оладиган)
ADV — Advanced (илғор)

2. SEC (Соҳа / Сфера)
TAX — Солиқ ва солиқ оптималлаштириш
PRD — Ишлаб чиқариш (Производство)
CON — Қурилиш (Construction)
SRV — Хизмат кўрсатиш (Services)
TRD — Савдо (Trade / Ритейл)
MED — Тиббиёт (Медицина)
AGR — Қишлоқ хўжалиги (Agro)
LOG — Логистика ва транспорт
ITP — IT парки резидентлари билан ишлаш
IFR — Халқаро стандартлар (IFRS/МСФО)

3. POS (Лавозим / Роль)
CHF — Бош бухгалтер (Chief Accountant)
BUX — Бухгалтер
DIR — Молиявий директор (CFO)
AUD — Аудитор
CNS — Консультант / Маслаҳатчи
TAX — Солиқ мутахассиси
ANL — Аналитик / Таҳлилчи
OUT — Аутсорсер (бир нечта фирма эгаси)

4. EXP (Тажриба / Стаж)
05Y, 08Y, 10Y, 15Y, 20Y, 25Y, 30Y

🟢 Мисол: EXP|TAX|CHF|10Y - солиққа ихтисослашган, 10 йиллик тажрибага эга эксперт даражасидаги бош бухгалтер.


🔍 Илтимос, ўз фикр ва таклифларингизни ёзсангизлар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Buxgalter PRO l ГораБух
Гурухда жавоб берувчиларга тадбиқ этилиши режалаштирилган қисқартирмалар: 1. LEV (Даража / Малака) TOP — Топ эксперт (энг юқори малака) EXP — Эксперт (катта тажриба) PRO — Профессионал (кучли мутахассис) MST — Мастер / Устоз (ўқитувчилик қила оладиган) ADV…
Кўпчиликни талаб ва таклифларига кўра бироз соддалаштирилди. Унга кўра 3 тагача йўналиш ва иш тажрибаси йили қолдирилди.

1. Фаолият соҳалари (Секторлар):

TRD — Trade — Савдо (Улгуржи ва чакана савдо, дистрибьюторлик)
PRD — Production — Ишлаб чиқариш (Завод, фабрика, цех ва қайта ишлаш)
SRV — Service — Хизмат кўрсатиш (Консалтинг, маиший ва профессионал хизматлар)
CON — Construction — Қурилиш (Лойиҳалаш, қуриш ва таъмирлаш)
F&B — Food & Beverage — Умумовқатланиш (Ресторан, кафе ва тайёр озиқ-овқат)
ITP — IT-Park — Ахборот технологиялари (Дастурлаш ва рақамли хизматлар)
LOG — Logistics — Транспорт ва логистика (Юк ташиш ва омборхона хизматлари)
EXP — Export/Import — ТИФ (Ташқи иқтисодий фаолият ва божхона)
MED — Medicine — Тиббиёт ва дорихона (Клиникалар ва фармацевтика)
EDU — Education — Таълим (Мактаб, боғча ва ўқув марказлари)
AUD — Audit — Аудит ва Назорат (Ички ва ташқи аудит, текширув)
TAX — Tax — Солиқлар ва маслаҳат (Солиқ ҳисоби ва солиқ ҳуқуқи)

2. Иш стажи (Тажриба даражаси):

03Y — 1-3 years — 1-3 йил (Бошланғич тажриба)
05Y — 3-5 years — 3-5 йил (Ўрта даражадаги тажриба)
10Y — 5-10 years — 5-10 йил (Юқори тажриба)
15+ — 10-15+ years — 10-15 йилдан ортиқ (Эксперт даражаси)

🤦‍♂️ Мураккаб қилиб нима кераги бор?
🔍 Компетенция фильтри: Саволга берилган жавоб назарий билимми ёки кўп йиллик амалий тажриба натижасими — дарров аён бўлади;
🔍 Жавобнинг "вазни": 15+ йиллик стажга эга экспертнинг қисқа жавоби 3 йиллик ходимнинг узун тахминларидан кўра ишончлироқ қабул қилинади;
🔍 Хатолик хавфини камайтириш: Сиз айнан ўз соҳангиз (масалан, TAX ёки AUD) бўйича мутахассисдан жавоб олаётганингизга амин бўласиз;
🔍 Экспертлик сегментацияси: Бир вақтнинг ўзида ҳам ишлаб чиқариш (PRD), ҳам экспортни (EXP) биладиган ноёб мутахассисларни тезкор аниқлаш имкони;
🔍 Масъулият ҳисси: Статусини очиқ кўрсатган мутахассис ўз даражасига мос, асосланган ва сифатли жавоб беришга интилади;
🔍 Профессионал иерархия: Гуруҳда ким маслаҳатчи ва ким ўрганувчи эканлиги аниқ чегараланади, бу эса маслаҳатларнинг аниқлигини оширади;
↗️ Қисқартирмаларни 95% кундалик хаётимизда учрайдиган сўзлардан тузилган. Эслаб қолишга хожат ҳам деярли йўқ. Ўқийсиз тушунасиз.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
СтатусКонструктор.html
10.4 KB
@maslahatplus каналида йўналиш ва тажрибани кўрсатувчи статусни тузувчи конструктор.

🤗 Гурухда саволлага жавоб берадиган мутахасислар (Сизлардан Аллоҳ рози бўлсин) сизлардан илтимос, шу конструкторга кириб, белгилсангиз ўзи ўзи автомат равишга статус ясаб беради. Шу статусни шахсийимга (@tj1890) га ёки гурухда ёзиб юборинглар.
Солиқ кодекси қисмларга ажратилган холда 06.04.2026 га актуал:

https://buxgalterpro.uz/mc/tls/sk.html

✈️ "Dynamic island" функцияси билан телефонда керакли моддага ўтиш жуда осон
✈️ Бундан ташқари "Dynamic island"да хозирда қайси модданинг қайси қисмида турганлигингизни кўриб туришингиз мумкин. Бу айниқса телефондан ўқиганда энг керакли нарсалардан (кўп ўқиганлар нима хақида гап кетаётганини яҳши тушунади :) ).

💎 Сизлар учун Ўзбекистондаги бундай қулайликларга эга уникал маҳсулот 😇

👋 Фикрингизни қолдирсангиз хурсанд бўламиз
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркор юриши: 2026 йил 15 январда счетга устав фонди ошириш учун деб 135 млн сум туширилган. 12-мартда эса 130 млн сум устав фондини камайтириш деб қайтариб олган.

Солиқчи юриши: МЧЖ тўғрисидаги қонун бўйича "бир ойдан кечиктирмай жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши жамиятнинг устав фондини кўпайтириш билан боғлиқ бўлган таъсис ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилиши керак." эди деб камайтирилган 130 млн сўмга 12% даромад солиқ ҳисобланиши керак демоқда.

Сизнинг юришингиз: Шундай бўлиши керакки (агар иложи бўлса) бир юриш билан солиқчини мот қилишингиз керак.

@buxprouz
Buxgalter PRO l ГораБух
Тадбиркор юриши: 2026 йил 15 январда счетга устав фонди ошириш учун деб 135 млн сум туширилган. 12-мартда эса 130 млн сум устав фондини камайтириш деб қайтариб олган. Солиқчи юриши: МЧЖ тўғрисидаги қонун бўйича "бир ойдан кечиктирмай жамият иштирокчиларининг…
Жавоб юриш ходи:

«МЧЖ тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддаси 5, 7 ва 8-қисмлари занжир ифодаси:
✔ 5 ва 7-қисм: Устав фондини кўпайтириш қарори ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт. Ўзгартиришлар фақат рўйхатдан ўтган кундан бошлаб кучга киради.
✔ 8-қисм: Ушбу муддатларга риоя қилмаслик — кўпайтиришнинг амалга оширилмаган деб эътироф этилишига сабаб бўлади.

Хулоса: Кўпайтириш «амалга оширилмаган» деб топилгач, пулнинг қайтарилиши дивиденд ёки даромад эмас, балки битим амалга ошмагани сабабли ўз маблағини қайтариб олиш ҳисобланади.

🔂Гурухда энг яҳши жавоб берган А. Инатовга (@Aziz_Inatov_N) ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз.

Максимум бориши мумкин бўлган точка: буни СК14 моддасига олиб, %сиз қарз бериш мақсад қилинган деб фоиз даромад ҳисоблаши ва фойда солиғи ҳисобланилиши мумкин.

🖥 Айтганча «МЧЖ тўғрисида»ги Қонун 2025 йил 7 февралда янгиликлар киритилган. Уни ўқишга қулай қилинган янги варианти ҳам buxgalterpro.uz сайтига жойлаштирилди. Охиридаги -5 ни -7 қилинса 7-қисмига олиб боради.

🔗 15-модда 5-қисм, 7-қисм, 8-қисм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Хурматли каналимиз аъзолари!

Иложи борича гурухда активроқ бўлинг. Саволларга билганингизча жавоб бераверинг. Хато қилсангиз, айнан хато қилганингиз учун тўғри жавоб эсингизда қолади. Юқори малакали мутаҳасислар жавобини таҳлил қилишга харакат қилинг. Қайси таянч нуқталарга таяниб жавоб беришяпти, бу профессионал фикрлашни ўрганишда катта ёрдам беради.

Экселда 2-устунли жавоб ёзиш жойи қиласиз. Биринчисига ўзингизни жавобингизни, 2-чисига энг тўғри, асосли жавоб берган мутахасисни жавобини ёзасиз. Шу ишни 2-3 ой такрорлаб борасиз. 2-3 ойдан кейин аввалги жавобларингиз ва янги жавобларингизни фарқини текшириб борасиз.
🔍 Бухгалтерия бўйича вакансияларни ўз ичига олган энг йирик каналлардан бири

✈️ Ўзингизга мос келадиган ишни бу каналдан осонроқ топинг.

✈️ Актуал вакансиялар бу ерда: https://t.me/Buxgalteriyaishorinlarii
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
✅ Янги бошловчилар учун солиқ солиш курси (янги дарс+)

🟢 3-этапли курснинг 1-этапи бўйича янги 3-дарсни эълон қиламиз.

Агар сиз 2026 йилда солиқларни мустақил ўрганишни мақсад қилган бўлсангиз, солиқ кодексини очиб, "ОСОН" лигидан қайтариб ёпиб қўйган бўлсангиз - бу курс айнан сизлар учун. Курс материали янги ўрганувчиларнинг Мегабайтига қараб ёзилган😁. Дарслар buxgalterpro.uz платформасига жойлаштириб борилмоқда.

1-дарс. Давлат, жамият ва ундаги солиқларнинг аҳамияти
2-дарс. Солиқ, йиғим, божлар ва уларнинг фарқи. Солиқ принциплари.
3-дарс. Солиқ тўловчи хуқуқ ва мажбуриятлари 🆕

@buxgalterpro_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🎉 Харбий хизматчилар/аскарлар

Янги ПҚ-134: Бухгалтерлар учун муҳим жойлари:


✔Имтиёзли кредитлар ва 15% лик ўсиш талаби
Тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган собиқ аскарларга 5 млрд сўмгача кредитлар бўйича фоиз компенсацияси берилади. Бухгалтер учун энг муҳим жиҳати — компенсациянинг учинчи йилида имтиёзни сақлаб қолиш учун йиллик тушум аввалги йилга нисбатан камида 15 фоизга ошган бўлиши шарт.

✔Ходимларни ўқитиш харажатларини қоплаш
Хусусий секторда фаолият юритаётган ҳарбий хизматни ўтаган ёшларнинг касб-ҳунарга ўқиш харажатлари ваучер асосида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади. Бу корхона учун ходимлар малакасини бепул ошириш имкониятини англатади.

✔Таълим кредити ва соатбай иш ҳақи
Таълим кредити: Хизмат даврида олий таълимга тўлов-контракт асосида кирганларга биринчи ўқув йили учун Таълим кредитини молиялаштириш жамғармасидан маблағ ажратилади.
Соатбай ҳақи: 2026 йил 1 майдан бошлаб аскарларга дарс ўтувчи педагогларга меҳнат ҳақи соатбай асосида ҳисобланади.

Манба: ПҚ314 l 07.04.2026 @buxgalterPRO_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ПҚ130 l 07.04.2026 l @buxgalterPRO_uz.pdf
970.3 KB
Озиқ-овқат, Фермер хўжалиги соҳасида ишлайдиган бухгалтерлар диққатига

07.04.2026 да сизлар учун ПҚ130 қабул қилинди. Муҳим жойини келтирамиз:
1. Гўшт маҳсулотлари импорти учун транспорт субсидияси. 2026 йил 1 апрелдан 1 августгача бўлган даврда мол ва қўй гўштини ҳаво транспорти орқали импорт қилувчи тадбиркорлик субъектларига харажатларнинг бир қисми қоплаб берилади

2. Наслдор қорамол импорти учун компенсация. 2026 йил 1 апрелдан 31 декабргача хориждан ҳаво транспорти орқали олиб келинган наслдор қорамоллар учун субсидия ажратилади.

🔵 Специфик талаблар бор, тўлиқ ўқиб чиқишни тавсия қиламиз. Хужжат илова қилинди.

@buxgalterPRO_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нимагадур менда Э-ИМЗО олдин ишлаб турган ключларимни ҳам паролини нотуғри, ключга зарар етган деяпти.
🔍 Солиқ низоси даврида тўловни тўхтатиб туриш мумкин

Агар текширув натижасида ҳисобланган солиқлардан норози бўлиб, юқори турувчи солиқ органи ёки судга шикоят қилсангиз:
🔍Ижро тўхтатилади: Шикоят кўриб чиқилаётган даврда қўшимча солиқ ва жарималарни ундириш вақтинча тўхтатиб турилади.
🔍Асос: Солиқ кодексининг 231-моддаси.
🔍Муддат: Юқори орган қарори чиққунча ёки суд қарори қонуний кучга киргунга қадар.

@buxgalterPRO_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕌 Тошкент шаҳридаги ЭНГ ЙИРИК масжидлардан бири бўлиши кутилаётган Янгиҳаёт туманидаги "Қуддус-Шариф" масжиди қурилишига ўз ҳиссангизни қўшинг

5614682213758966
Алиматов Абдувахоб Капитал банк

5614682216728164
Аминов Ихтиёр Капитал банк

8600490476890272
Умаров Исломбек Капитал банк

Мурожаат учун 
+998975503232 Шарофиддин

@quddussharifuz