NextNode automation — 1C Робот автоматизация
Photo
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тамаки, пиво, маиший техника маҳсулотларини чакана савдо қилувчи тадбиркорлик субъектларига
✈️ Маркировкаланган товарларнинг ҳақиқий қолдиғини аниқлаш мақсадида инвентаризациядан ўтказиш ва уни солиқ тўловчининг шахсий кабинетида “Рақамли маркировкаланган маҳсулотлар айланмаси тизими” ҳисобга олиш лозим.
🔍 Қўшимча саволлар учун “Алкоголь, тамаки ва маиший техника маҳсулотлари қолдиқларини хатловдан ўтказиш” : https://t.me/+IvNGPZIgZItmZGIy ёки 71-244-98-09 (ички рақам 01635, 01392, 01248, 01592, 01377)
@buxgalterpro_uz
@buxgalterpro_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from NextNode automation — 1C Робот автоматизация
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1С Робот Автоматизация: Янги версияси 3.7
1) НДФЛ ҳисоботдан ИНПС реейстр тайёрлаб берадиган Функциянал қўшилди. Шунчаки НДФЛ ҳисоботнинг илова файлини танлайсиз, тайёр ИНПС реейстрни оласиз 1-2 сония.
2) DIDOXда ключлар билан ишлаш, бир фирмадан 2-чи фирмага ўтишда жуда қулайлик берадиган функциянал қўшилди. Шунчаки бошқа ключни танлайсиз ва киришни босасиз (чиқиб, қайта кириб, ключлар орасидан қидириб ўтириш шарт эмас😰 ).
🚀 Хеч кимда йўқ функция: Ключларни қидиришда фирма номини лотинча ёзяпман деб, FIRMA сўзини "ашкьф" қилиб ёзсангиз ҳам топиб беради.
Мурожаат учун: @tj1890 l Жорий нархи
1) НДФЛ ҳисоботдан ИНПС реейстр тайёрлаб берадиган Функциянал қўшилди. Шунчаки НДФЛ ҳисоботнинг илова файлини танлайсиз, тайёр ИНПС реейстрни оласиз 1-2 сония.
2) DIDOXда ключлар билан ишлаш, бир фирмадан 2-чи фирмага ўтишда жуда қулайлик берадиган функциянал қўшилди. Шунчаки бошқа ключни танлайсиз ва киришни босасиз (чиқиб, қайта кириб, ключлар орасидан қидириб ўтириш шарт эмас
Мурожаат учун: @tj1890 l Жорий нархи
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 211-сон қарори ва Президентнинг ПФ-70-сон Фармони асосида бухгалтерлар учун энг муҳим янгиликлар ва ўзгаришлар:
1. Имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестри (211-сон қарор)
Бухгалтерлар учун солиқ ва божхона имтиёзларини қўллашда шаффофлик яратилади:
🔍 Ягона электрон база: 2026 йил 1 сентябрга қадар "subsidiya.mf.uz" платформаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) билан интеграция қилинади.
🔍 Имтиёзлар ҳақида тўлиқ маълумот: Реестрда имтиёзнинг номи, тури (солиқ, божхона ва ҳ.к.), ҳуқуқий асоси (НҲҲ ҳаволаси), амал қилиш муддати ва қўллаш тартиби кўрсатилади.
🔍 Жавобгарлик: Имтиёзлардан мақсадсиз фойдаланганлик учун белгиланган жавобгарлик чоралари ва уни қўлловчи органлар ҳақидаги маълумотлар ҳам реестрга киритилади.
🔍 Ишончлилик: Давлат органлари имтиёзлар бекор қилинганда ёки ўзгарганда бир ҳафта ичида реестрни янгилаши шарт.
2. Энергия самарадорлиги ва харажатлар сметаси (ПФ-70-сон Фармон)
Бюджет ташкилотлари ва давлат иштирокидаги корхоналар бухгалтерлари учун молиявий режалаштиришга оид талаблар:
🔍 Мажбурий ажратмалар: Бюджет ташкилотлари харажатлар сметасидаги 4-гуруҳ харажатларининг камида 5 фоизини ҳамда бюджетдан ташқари маблағларининг камида 15 фоизини энергия самарадорлиги лойиҳаларига йўналтириши белгиланди.
🔍 Давлат корхоналари учун: Давлат иштирокидаги корхоналар, банклар ва суғурта компаниялари энергия самарадорлигини ошириш тадбирларини ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштиради.
🔍 ЭСКО хизматлари учун тўлов: 2027 йилдан бошлаб, энергия сервис компаниялари (ЭСКО) томонидан тежалган энергия ресурслари қийматига тенг миқдордаги тўловлар учун Энергия самарадорлиги жамғармасига маблағлар ажратиб борилади.
3. Бинолар учун янги тоифа ва стандартлар
🔍 "С" тоифаси талаби: 2026 йил 1 июлдан бошлаб янги қуриладиган ёки реконструкция қилинадиган давлат бинолари ва корхоналари учун энергия самарадорлигининг "С" ва ундан юқори тоифасига эга бўлиш мажбурий этиб белгиланди.
🔍 Рақамли мониторинг: 2026 йил 1 октябрга қадар Big Data ва сунъий интеллект асосида энергия истеъмолини таҳлил қилиш тизими йўлга қўйилади.
4. Кадрлар малакасини ошириш
🔍 Квоталар ошиши: 2026/2027 ўқув йилида "Энергия тежамкорлиги ва энергоаудит" магистратура йўналишига қабул квоталари 25 фоизга оширилади.
🔍 Қайта тайёрлаш: Ёқилғи-энергетика тармоғи корхоналари раҳбар ва техник ходимлари учун малака ошириш тизими йўлга қўйилади.
@buxgalterPRO_uz
1. Имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестри (211-сон қарор)
Бухгалтерлар учун солиқ ва божхона имтиёзларини қўллашда шаффофлик яратилади:
2. Энергия самарадорлиги ва харажатлар сметаси (ПФ-70-сон Фармон)
Бюджет ташкилотлари ва давлат иштирокидаги корхоналар бухгалтерлари учун молиявий режалаштиришга оид талаблар:
3. Бинолар учун янги тоифа ва стандартлар
4. Кадрлар малакасини ошириш
@buxgalterPRO_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КорпКарта чекни регистрация қилиш
КорпКарта чекни регистрация қилишни янги осон йўли. Шунчаки ҚР-кодни сканер қиласиз дастур керакли жойга ўзи жойлаштириб беради. Ишингиз тезлигини анча ошириб беради.
Демо Видео
КорпКарта чекни регистрация қилишни янги осон йўли. Шунчаки ҚР-кодни сканер қиласиз дастур керакли жойга ўзи жойлаштириб беради. Ишингиз тезлигини анча ошириб беради.
Демо Видео
СК461: ЎзРес. божхона чегараси орқали товарларни олиб киришни (импортни) амалга оширувчи ю.шахслар, ЯТТлар ва ЎЎБҚ шахслар ҚҚС тўловчига айланади.
СК45 да қийматга эга бўлиб, сотса бўладиган барча нарсалар ТОВАРлар дейилади.
📍 Асосий нуқта бу: "ЎзРес. божхона чегараси орқали" деган иборадир. Хизматлар импорти эса бу чегарадан ўтмайди.
✅ Тўғри жавоб: Солиқ органидан чиқиб, талаб қилган солиқчи адашган.
🤔 Жавобларга қарасам жуда кўпчилик (200 та одамдан 120 одам) аллақачон ҚҚС га ўтиб кетишди😢. Дўстлар, шунчаки таҳмин жавоб берманглар, иккилансангиз бу ўша мавзуни қайтариб олиш керак дегани.
Биргина нотўғри қарорингиз билан бизнес ёпилиб кетиши мумкин ахир. Ўзим кўрганим 3-4 тадбиркорлик субъекти. Бухгалтери нотуғри тавсия берган, ҚҚС суммаси эса у кўтара олмайдиган даражада катта чиқиб, кредит олиб ёпди. Кейин эса фаолиятини ҳам тўхтатди. Биргина эътиборсизлик билан, кимнингдур яҳши ниятда очган бизнеси тамом бўлди 😔. Ўз устимизда ишлайдиган пайт келиб, тугаяпти. Яхши бухгалтер деган шахарга бориш учун самолёт, поезд, автобус кетиб бўлди. Энди қиммат бўлса ҳам, такси чақириш керак. Шароитингиз кўтармаса 2-3 киши бўлиб чақиринглар (нима демоқлигимни менимча тушундингиз 😊).
🛡 Тавсиям: Хабарингиз бор @buxgaltersiz каналида текин солиқ кодекси дарслари бўляпти. Қатнашинглар, улгурмаётган бўлсангизлар сотиб олинглар. Яна @Nurullo_Bobomuradov нинг малака ошириш курслари жўда зўр. Жуда қисқа муддат ичида катта билим, инструментларга эга бўласизлар (Менимча бу курсни Ўзбекистонда аналоги йўқ, тармоқларда ўзини тўхтамасдан PR қилиб, 6-9 млнга ўқитадиган бази ўзини Премиум деб ўйлайдиган ўқув курсларидан яҳшироқ). Яна севиб ўқийдиганларим @Shahzod_consultant, @avantaj_buxgalteriya ларни доим ўқиб кузатиб боришни тавсия қиламан.
Рекламага қанча олдим? :Ўзимга ёққани учун тавсия қилдим. Реклама учун олинган пул 0,0 сўм.
СК45 да қийматга эга бўлиб, сотса бўладиган барча нарсалар ТОВАРлар дейилади.
🤔 Жавобларга қарасам жуда кўпчилик (200 та одамдан 120 одам) аллақачон ҚҚС га ўтиб кетишди😢. Дўстлар, шунчаки таҳмин жавоб берманглар, иккилансангиз бу ўша мавзуни қайтариб олиш керак дегани.
Биргина нотўғри қарорингиз билан бизнес ёпилиб кетиши мумкин ахир. Ўзим кўрганим 3-4 тадбиркорлик субъекти. Бухгалтери нотуғри тавсия берган, ҚҚС суммаси эса у кўтара олмайдиган даражада катта чиқиб, кредит олиб ёпди. Кейин эса фаолиятини ҳам тўхтатди. Биргина эътиборсизлик билан, кимнингдур яҳши ниятда очган бизнеси тамом бўлди 😔. Ўз устимизда ишлайдиган пайт келиб, тугаяпти. Яхши бухгалтер деган шахарга бориш учун самолёт, поезд, автобус кетиб бўлди. Энди қиммат бўлса ҳам, такси чақириш керак. Шароитингиз кўтармаса 2-3 киши бўлиб чақиринглар (нима демоқлигимни менимча тушундингиз 😊).
Рекламага қанча олдим? :
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ФизЛицодан товарлар олинганда Акт закупни my3.soliq.uz да автомат тўлдириш.
https://t.me/Next_Node_automation/37
https://t.me/Next_Node_automation/37
Қурилиш ва савдо соҳаси бухгалтерлари, юристлари учун эслатма.
2026 йилдан бошлаб устав капиталига киритилган товарнинг манбасини 15 кун ичида шахсий кабинет орқали юборишингиз керак.
✈️ Масалан таъсисчи Техномартдан сотиб олган 36 млн сўмлик ноутбукни устав капиталига киритди дейлик. Бухгалтер/юрист 15 кун ичида солиқ кабинет орқали Техномартдан олинган чекни илова қилиб, юбориш лозим бўлади.
🖥 Қонуний асос ПФ-246 l 10.12.2025й, г -банди
2026 йилдан бошлаб устав капиталига киритилган товарнинг манбасини 15 кун ичида шахсий кабинет орқали юборишингиз керак.
Қурилиш ва савдо соҳаларидаги юридик шахслар томонидан ўзларининг устав капитали ва ундаги ўзгаришлар, шу жумладан, устав капиталига киритилган товарлар тўғрисидаги маълумотларнинг (электрон ҳисобварақ-фактура, онлайн назорат касса техникаси чеки, божхона юк декларацияси, нотариус томонидан тасдиқланган олди-сотди шартномаси ва бошқа ҳужжатлар) ҳисоби юритилади ва мазкур турдаги операциялар амалга оширилгандан сўнг 15 кун муддатда шахсий кабинет орқали солиқ органлари маълумотлар базасида мажбурий акс эттирилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Маркировкаланган товарларни сотишда ЭСФ қаторларини тўлдиришда сиз қандай йўл тутасиз?
Қўлда хар бир қаторни шу жойларини тўлдириб чиқасизларми? ёки бирор осон йўлини йўлга қўйганмисизлар?
Осон йўлини йўлга қўйганлар ёзиб юборинглар, қийналганларга ёрдам бўлади.
Қўлда хар бир қаторни шу жойларини тўлдириб чиқасизларми? ёки бирор осон йўлини йўлга қўйганмисизлар?
Осон йўлини йўлга қўйганлар ёзиб юборинглар, қийналганларга ёрдам бўлади.
Спецификация, Рецепт, Норма расхода, Калькуляция
✅ Спецификация=Рецепт=Таркиб
У маҳсулот нималардан иборат эканлигини кўрсатади. Мисол учун: Битта стул учун — 1 та ўриндиқ, 4 та оёқ ва 10 та винт.
✅ Норма расхода=Сарфлаш нормаси
У маҳсулот нималардан иборат эканлигини кўрсатади ва бунга + яна ишлаб чиқаришдаги чиқиндилар ва йўқотишлар ҳам қўшилади. Мисол учун: Стул оёғини ясашда ёғоч қириндига чиқишини ҳисобга олиб, 1 метр эмас, 1.1 метр ёғоч ёзилиши.
✅ Калькуляция (Таннарх ҳисоби)
Бу маҳсулотнинг пулдаги қиймати. Бунга нафақат хом ашё, балки ишчилар ойлиги, электр энергияси ва ижара харажатлари ҳам киради.
🔴 Солиқчилар учун энг муҳими — бу норма расхода.
Нима учун: Сиз харажатларни атайлаб ошириб кўрсатиб, фойда солиғини камайтирмаётганингизни текшириш учун. Нормадан ортиқча хом ашё ишлатилса, «чегирилмайдиган харажат» деб ҳисоблаши учун.
🔴 Бухгалтер учун энг муҳими — Калькуляция.
Нима учун: Корхона зарарга кирмаслиги учун маҳсулотни неча пулдан сотиш кераклигини билиш, омбордаги қолдиқларни ҳисоблаш ва соф фойдани чиқариш учун
@buxgalterPRO_uz
У маҳсулот нималардан иборат эканлигини кўрсатади. Мисол учун: Битта стул учун — 1 та ўриндиқ, 4 та оёқ ва 10 та винт.
У маҳсулот нималардан иборат эканлигини кўрсатади ва бунга + яна ишлаб чиқаришдаги чиқиндилар ва йўқотишлар ҳам қўшилади. Мисол учун: Стул оёғини ясашда ёғоч қириндига чиқишини ҳисобга олиб, 1 метр эмас, 1.1 метр ёғоч ёзилиши.
Бу маҳсулотнинг пулдаги қиймати. Бунга нафақат хом ашё, балки ишчилар ойлиги, электр энергияси ва ижара харажатлари ҳам киради.
Нима учун: Сиз харажатларни атайлаб ошириб кўрсатиб, фойда солиғини камайтирмаётганингизни текшириш учун. Нормадан ортиқча хом ашё ишлатилса, «чегирилмайдиган харажат» деб ҳисоблаши учун.
Нима учун: Корхона зарарга кирмаслиги учун маҳсулотни неча пулдан сотиш кераклигини билиш, омбордаги қолдиқларни ҳисоблаш ва соф фойдани чиқариш учун
@buxgalterPRO_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Маркировкалаш кечиктирилади!
Президент қарори билан ичимлик суви ва ичимликларни рақамли маркировкалашнинг 2-босқичи (агрегация) тўхтатилади.
Асосий ўзгаришлар:
✅ Маркировкалаш муддати номаълум вақтга узайтирилади.
✅ Солиқ кодексининг 227-1-моддаси бўйича жарималар камайтирилади.
✅ Савдо ва общепит учун жарималар тушумга қараб эмас, фиксация қилинган миқдорда этиб белгиланади.
Тез орада янги қарор чикиб, солик кодексига узгартириш киритилади деган умиддамиз
Президент қарори билан ичимлик суви ва ичимликларни рақамли маркировкалашнинг 2-босқичи (агрегация) тўхтатилади.
Асосий ўзгаришлар:
Тез орада янги қарор чикиб, солик кодексига узгартириш киритилади деган умиддамиз
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
8184199.pdf
1.2 MB
Хозирги кунда шубҳали операция деб қаралиши учун картадан картага кирувчи ўтказма 206 млн сўмдан ошиши керак.
🔂 9 августдан кучга кирадиган янги тартибга кўра эса бу сумма 175 млн сўмга тушурилади.
@buxgalterPRO_uz
💳 Директорга займ берганда, аник қилиб шартнома рақами, санаси ва мақсадини ёзиш эсдан чиқмасин.
@buxgalterPRO_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Jensen Huang — NVIDIA компаниясининг асосчиси ва бош директори (CEO).
“Энг ақлли одам — ҳамма нарсани биладиган эмас. Тўғри савол бера оладиган ва тез ўрганадиган одам.”
Жуда чуқур маъноли сўзлар. Кейинги 3-5 йиллик шахсий ривожланишингизнинг асосий йўналишларини белгилаб беради. Англаб етгунизга қадар хар куни камида 1 марта кўриш тавсия этилади.
Ўрнингизни ИИ олиб қўйишни истамасангиз, харакатингизни бошланг.
@buxgalterPRO_uz
“Энг ақлли одам — ҳамма нарсани биладиган эмас. Тўғри савол бера оладиган ва тез ўрганадиган одам.”
Жуда чуқур маъноли сўзлар. Кейинги 3-5 йиллик шахсий ривожланишингизнинг асосий йўналишларини белгилаб беради. Англаб етгунизга қадар хар куни камида 1 марта кўриш тавсия этилади.
Ўрнингизни ИИ олиб қўйишни истамасангиз, харакатингизни бошланг.
@buxgalterPRO_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Гурухдаги мутахасисларнинг статуслари бўйича расшифровка
💳 Статус тузувчи конструктор
🤗 Гурухда саволлага жавоб берадиган мутахасислар (Сизлардан Аллоҳ рози бўлсин) сизлардан илтимос, шу конструкторга кириб, белгиласангиз ўзи ўзи автомат равишга статус ясаб беради. Шу статусни @tj1890 га ёки шу гурухда ёзиб юборинглар.
Нима фойдаси бор?
🔍 Компетенция фильтри: Саволга берилган жавоб назарий билимми ёки кўп йиллик амалий тажриба натижасими — дарров аён бўлади;
🔍 Жавобнинг "вазни": 15+ йиллик стажга эга экспертнинг қисқа жавоби 3 йиллик ходимнинг узун тахминларидан кўра ишончлироқ қабул қилинади;
🔍 Хатолик хавфини камайтириш: Сиз айнан ўз соҳангиз (масалан, TAX ёки AUD) бўйича мутахассисдан жавоб олаётганингизга амин бўласиз;
🔍 Экспертлик сегментацияси: Бир вақтнинг ўзида ҳам ишлаб чиқариш (PRD), ҳам экспортни (EXP) биладиган ноёб мутахассисларни тезкор аниқлаш имкони;
🔍 Масъулият ҳисси: Статусини очиқ кўрсатган мутахассис ўз даражасига мос, асосланган ва сифатли жавоб беришга интилади;
🔍 Профессионал иерархия: Гуруҳда ким маслаҳатчи ва ким ўрганувчи эканлиги аниқ чегараланади, бу эса маслаҳатларнинг аниқлигини оширади.
🤗 Гурухда саволлага жавоб берадиган мутахасислар (Сизлардан Аллоҳ рози бўлсин) сизлардан илтимос, шу конструкторга кириб, белгиласангиз ўзи ўзи автомат равишга статус ясаб беради. Шу статусни @tj1890 га ёки шу гурухда ёзиб юборинглар.
Нима фойдаси бор?
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Газ, Свет нархи 1 июн 2026 дан 10% ошади. Агар хозир эски нархда 3 ой учун олдиндан тўлов қилса, буни нарх жихатдан фойдаси бўладими?
Anonymous Quiz
46%
Ха
45%
Йуқ
9%
ўйлаб курмаган эканман 🧐
МЧЖ, ХК ёки ОК?
Бизнес расман банкрот бўлди, корхонада пул йўқ, 100 млн сўм қарз ва 10 млн сўм устав фонди қолди. Бу вазиятда учта субъект қарз берувчилар (кредиторлар) олдида қуйидагича жавоб беради:
🔍 МЧЖ: Кредиторларга фақат устав фондидаги 10 млн сўм тўланади ва фирма ёпилади; қолган 90 млн сўм куйиб кетади. Таъсисчи ўз шахсий мулки билан жавоб бермайди.
🔍 Хусусий корхона: Фирманинг 10 млн сўми олинади, етмаган 90 млн сўм қарз эса корхона мулкдорининг шахсий мол-мулкига (уй, машина ва ҳ.к.) қаратилади.
🔍 Оилавий корхона: Фирманинг 10 млн сўми олинади, қолган 90 млн сўмни тўлаш эса ушбу бизнесда иштирок этган барча таъсисчи оила аъзоларининг шахсий мол-мулкига қаратилади.
🖥 Хулоса: Бирор МЧЖ билан ҳамкорлик қилаётганда (уларга маҳсулот ёки хизматни насияга бераётганда) жуда эҳтиёт бўлинг ва унинг устав фонди ҳамда активлари ҳажмига албатта аҳамият қаратинг!