Buxgalter PRO l ГораБух
5.86K subscribers
1.39K photos
105 videos
375 files
975 links
Бухгалтерлар учун эксклюзив канал!
Маслаҳатлар, тавфсиялар, амалий кейслар ва уларга осон ечимлар.

BuxgalterPRO.uz - содда тилда қўлланмалар.

Савол-жавоб: @maslahatplus

Реклама: @ad0890

Админ: @tj1890

Автоматизация: @Next_Node_automation
Download Telegram
@gorabuxgalterov

Мы никогда не свернем с пути реформ и с 1 января 2023 года снизим ставку налога на добавленную стоимость до 12 процентов!»

01.01.2023 дан ҚҚС ставкаси 12 % га туширилади.

⭐️ Шавкат Мирзиёев.
Гохида корхоналарда "Айланма маблағларини тўлдириш учун" деб Х/Р га пул тушиш холатлари кузатилади.
Бунга солиқ қандай қарашини биласизми?
Anonymous Poll
34%
Менда шундай холат бор ва биламан
28%
Менда шундай холат бор лекин билмайман
38%
Бўлиши мумкин. Нима қилиш керак?
Buxgalter PRO l ГораБух
Гохида корхоналарда "Айланма маблағларини тўлдириш учун" деб Х/Р га пул тушиш холатлари кузатилади.
Бунга солиқ қандай қарашини биласизми?
@gorabuxgalterov

🛎 Жавоб:
Корхона айланма маблағларини тўлдириш учун киритилган пул маблағлари корхонага қайтариб бермаслик шарти билан берилган молиявий ёрдам деб қаралади. Бу фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда текинга олинган мулк сифатида жами даромад таркибига киритилади (СК 297-м. 3-қ. 10-б., 299-м. 1-қ).

Агар директор ёки таъсисчи қарз берсачи?
Корхонанинг банк ҳисоб рақамига пул маблағларини кирим қилишда тўлов мақсадларини тўғри кўрсатиш керак. Корхонага қарз бериш мақсадида ҳисоб рақамга пуллар «айланма маблағларни тўлдириш учун» деб киритилмайди, ☝🏾балки шартнома номери ва санаси кўрсатилган ҳолда шу шартномага асосан қарз маблағлари эканлиги кўрсатилади.

✉️ Кўшимча инфо: Корхона ҳисоб рақамига кирим қирилганида даромад деб қараймайдиган пул маблағлари СК 304-моддасида белгиланган.
Бухгалтерияда "2700-Ёрдамчи хўжаликлар" счети мавжуд. Солиқ кодексида шу счет тан олиниши ва солиқ солиниш тартиби берилганини биласизми?
Anonymous Poll
20%
Ха биламан
12%
Бўлиши мумкин эмас
68%
Бўлиши мумкин. Қаерида кўрсатилган?
Ассалому алекум қадрдон ўқувчиларимиз!
Биз билан бирга эканлигингиздан бағоятда хурсандмиз. Шу хурсандчиликда сизлардан каналимизнинг ўсишида ўз ҳиссангизни қўшишингизни яна бир бор илтимос қиламиз.

Қуйидаги постни иложи борича таниш бухгалтерларга, бухгалтерия курсида ўқувчиларга ва қизиқувчиларга юборсангиз сизлардан жудаям миннатдор бўламиз!

👨🏻‍💻 Хурмат билан @GoraBuxgalterov администрацияси
@GoraBuxgalterov

🎁 Маълумотларни нафақат кераклисини балки чиройли кўринишда ўқишни истаганлар учун!
🏆 Хозирги кундаги тартиб-қоидалардан биринчи ва тезкор хабардор бўлишни истаганлар учун!
📚 Қидириб топа олмаган методичка ва қўлланмалар;
📂 Бош бухгалтер ва аудиторлар томонидан актуал маслахатлар ва яна сиз қидираётган 100+

@GoraBuxgalterov - маълумотларнинг фақат керакли бриллиантини олинг!

Бизга қўшилинг, Биз сизни кутяпмиз!
Buxgalter PRO l ГораБух
Бухгалтерияда "2700-Ёрдамчи хўжаликлар" счети мавжуд. Солиқ кодексида шу счет тан олиниши ва солиқ солиниш тартиби берилганини биласизми?
@gorabuxgalterov

🔘 Ёрдамчи хўжаликлар 2700 = хизмат кўрсатувчи хўжаликлар

Солиқ солиш мақсадида хизмат кўрсатувчи хўжаликларга қандай объектлар киритилиши 📃 СК 302-моддасида белгиланган.

Ёрдамчи хўжаликлар томонидан амалга оширилган харажатларни ўрганиб чиқишингиз керак. Ёрдамчи хўжаликлар фаолияти билан боғлиқ харажатлар фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириладиган харажатлар деб тан олинади. Чегириб ташланадиган харажатларнинг даромадлардан ортиб кетиши хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан кўрилган зарар деб эътироф этилади (СК 302-м. 4, 5-қ.). Унга солиқ солинмайди.

Шунга кўра, ёрдамчи хўжаликлар томонидан амалга оширилган шу хўжаликлар фаолияти билан боғлиқ бўлмаган харажатлар солиқ базасини аниқлашда чегирилмайди.
Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун жарима (01.01.2022 дан)

♨️ 01.01.2022 даги янги тартибга биноан солиқ тўловчи бўлган юридик шахснинг мансабдор шахси ёки солиқ тўловчи бўлган жисмоний шахс маъмурий жавобгарликка тортилади:

🟥 якка тартибдаги тадбиркорга – БҲМнинг 3 баравари миқдорида;

🟥 юридик шахснинг раҳбарига – БҲМнинг 10 баравари миқдорида.


За несвоевременное представление налоговой отчетности

с 01.01.2022г. За должностное лицо налогоплательщика – юрлица или налогоплательщик – физлицо привлекается к административной ответственности:

🟥 на индивидуального предпринимателя – в размере 3 БРВ;

🟥 на руководителя юрлица – в размере 10 БРВ.

@GoraBuxgalterov
Какие изменения вносятся в формы ЭСФ после 3 месяца
image_2022-08-27_10-21-59.png
257 KB
Какие изменения вносятся в формы ЭСФ после 3 месяца

▫️ на печат
Корхонанинг солиқ давридаги товарларни реализациядан даромади 400 млн, жами даромади эса 500 млн бўлди.
Ушбу даврда корхона ишчилари учун театр ва концертларга чипталарни 5 млн сўмга сотиб олди.
Чипта учун чегириладиган харажатлар ______ сум.
Anonymous Poll
18%
2 000 000 сум
8%
2 500 000 сум
7%
3 000 000 сум
67%
5 000 000 сум
Buxgalter PRO l ГораБух
Корхонанинг солиқ давридаги товарларни реализациядан даромади 400 млн, жами даромади эса 500 млн бўлди.
Ушбу даврда корхона ишчилари учун театр ва концертларга чипталарни 5 млн сўмга сотиб олди.
Чипта учун чегириладиган харажатлар ______ сум.
Жавоб = 2 000 000 сум (400 млн х 0,5%)

Ходимларига ва уларнинг яқин қариндошларига маданий-оммавий ва концерт-томоша тадбирларида иштирок этиш учун чипталар харид қилиш бўйича харажатларни фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда товарлар, хизматларни реализация қилишдан олинган даромадларнинг ☝🏾0,5% идан ортиқ бўлмаган миқдорда чегириб ташлашингиз мумкин. Ушбу суммадан ошадиган харажатлар чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади

📃Асос: СК 317-м. 3-б.
(26.07.2022 дан амал қилади)
Кўнгил боғ, кўзлар булутдир. Булут йиғласа боғлар яшнагай.

Дунё тузоқдир, дони ҳою-хавасдир.

МАВЛОНО РУМИЙ ЎГИТЛАРИдан
Банк 30.09.2021 соат 18.00 да ёпилган. Мижози соат 18.20 пул ўтказган ва у 18.45 да келиб тушган. Лекин пул 4.10.2021 да банк кўчирмасида кўринган.

Проводка қайси куни берилади?
Anonymous Quiz
22%
30.09.2021й.
72%
04.10.2021й.
1%
01.09.2021й.
5%
Тўғриси билмадим
Если_предприятие_занимается_розничной_продажей_товаров.pdf
371.4 KB
➖➖➖➖➖➖➖
РОЗНИЧНАЯ ТОРГОВЛЯ
➖➖➖➖➖➖➖

📃 Какими НПА регулируется розничная торговля
📝 Как отразить выручку от розничной продажи товаров
🧮 Как отразить списание себестоимости при розничной реализации товаров
📜 Как отразить расходы по реализации товаров в розницу
🔄 проводки в розничной торговле

@BoshBuxgalterMaktabi - бухгалтерияни бош бухгалтерлардан ўрганинг!
Бепул олинган материал бўйича «кирувчи» ҚҚС ҳисоби

ҚҚС тўловчиси бўлган ташкилот бошқа ташкилотдан қиймати 690 минг сўм, шу жумладан ҚҚС 90 минг сўм бўлган материални бепул олди.

Совға берувчи томонидан тақдим қилинган ҳисобварақ-фактура билан тақдим этилган ҚҚС ҳисобга олинмайди ва материаллар ҳисобда 690 минг сўмга қабул қилинади.

Бухгалтерия ҳисобида бепул олинган метариаллар қуйидагича акс эттирилади:
Дт 1000 - 690 000 сум
Кт 8530 - 690 000 сум

ҚҚС ҳисоботида ДСҚ қарорига 1-илова, АВ руй. Рақами 3221, 24.02.2020 й сиз томонингиздан тасдиқланган совға берувчининг ҳисобварақ-фактураси маълумотларини (етказиб бериш қийматини ҚҚСсиз ва ҚҚС суммасини) Харидлар Реестри 8 ва 9-устунларида ҳисобга олинмайдиган сифатида кўрсатинг.
Forwarded from ББМ: Бош бухгалтер мактаби- BBM: Bosh buxgalter maktabi -
Дастлабки ўрганувчиларга актив ва пассив счетларни осон тушуниб олиш ёрдам берувчи соддалаштирилган счетлар режаси

@BoshBuxgalterMaktabi да 3-босқичли бухгалтерия курсини ўқинг ва -1 дан Ёрдамчи бухгалтер - Бухгалтер - Бош бухгалтер даражаларини босиб ўтиб ниятингизга тезроқ етинг!