Buxgalter PRO l ГораБух
5.87K subscribers
1.39K photos
105 videos
375 files
972 links
Бухгалтерлар учун эксклюзив канал!
Маслаҳатлар, тавфсиялар, амалий кейслар ва уларга осон ечимлар.

BuxgalterPRO.uz - содда тилда қўлланмалар.

Савол-жавоб: @maslahatplus

Реклама: @ad0890

Админ: @tj1890

Автоматизация: @Next_Node_automation
Download Telegram
Кўнгил боғ, кўзлар булутдир. Булут йиғласа боғлар яшнагай.

Дунё тузоқдир, дони ҳою-хавасдир.

МАВЛОНО РУМИЙ ЎГИТЛАРИдан
Банк 30.09.2021 соат 18.00 да ёпилган. Мижози соат 18.20 пул ўтказган ва у 18.45 да келиб тушган. Лекин пул 4.10.2021 да банк кўчирмасида кўринган.

Проводка қайси куни берилади?
Anonymous Quiz
22%
30.09.2021й.
72%
04.10.2021й.
1%
01.09.2021й.
5%
Тўғриси билмадим
Если_предприятие_занимается_розничной_продажей_товаров.pdf
371.4 KB
➖➖➖➖➖➖➖
РОЗНИЧНАЯ ТОРГОВЛЯ
➖➖➖➖➖➖➖

📃 Какими НПА регулируется розничная торговля
📝 Как отразить выручку от розничной продажи товаров
🧮 Как отразить списание себестоимости при розничной реализации товаров
📜 Как отразить расходы по реализации товаров в розницу
🔄 проводки в розничной торговле

@BoshBuxgalterMaktabi - бухгалтерияни бош бухгалтерлардан ўрганинг!
Бепул олинган материал бўйича «кирувчи» ҚҚС ҳисоби

ҚҚС тўловчиси бўлган ташкилот бошқа ташкилотдан қиймати 690 минг сўм, шу жумладан ҚҚС 90 минг сўм бўлган материални бепул олди.

Совға берувчи томонидан тақдим қилинган ҳисобварақ-фактура билан тақдим этилган ҚҚС ҳисобга олинмайди ва материаллар ҳисобда 690 минг сўмга қабул қилинади.

Бухгалтерия ҳисобида бепул олинган метариаллар қуйидагича акс эттирилади:
Дт 1000 - 690 000 сум
Кт 8530 - 690 000 сум

ҚҚС ҳисоботида ДСҚ қарорига 1-илова, АВ руй. Рақами 3221, 24.02.2020 й сиз томонингиздан тасдиқланган совға берувчининг ҳисобварақ-фактураси маълумотларини (етказиб бериш қийматини ҚҚСсиз ва ҚҚС суммасини) Харидлар Реестри 8 ва 9-устунларида ҳисобга олинмайдиган сифатида кўрсатинг.
Forwarded from ББМ: Бош бухгалтер мактаби- BBM: Bosh buxgalter maktabi -
Дастлабки ўрганувчиларга актив ва пассив счетларни осон тушуниб олиш ёрдам берувчи соддалаштирилган счетлар режаси

@BoshBuxgalterMaktabi да 3-босқичли бухгалтерия курсини ўқинг ва -1 дан Ёрдамчи бухгалтер - Бухгалтер - Бош бухгалтер даражаларини босиб ўтиб ниятингизга тезроқ етинг!
​​Экспорт қилувчи корхоналар ҚҚСни қандай ҳисобга олади?

Товарларни экспорт қилиш мақсадида ишлатилган сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича кирувчи ҚҚСни ҳисобга олиш тартиби экспортчи интизомли солиқ тўловчилар тоифасига кириш-кирмаслигига боғлиқ.

Интизомли солиқ тўловчилар 2021 йил 1 октябрдан бошлаб экспорт қилинадиган товарлар учун ишлатилган, ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) қўшилган қиймат солиғи суммасини солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварағига чет эл валютаси тушуми келиб тушишидан қатъи назар ҳисобга олиш ҳақли 24.08.2021 й. 5231-сонли ПҚ 1-б..

💁‍♂️ Интизомли деб қуйидаги солиқ тўловчилар ҳисобланадилар:

▪️ўтган йил учун валюта тушумларининг ўз вақтида келиб тушишини таъминлаганлар;
▫️экспорт контрактлари учун муддати ўтган дебиторлик қарздорлигига эга бўлмаганлар.

Агарки экспорт валюта тушуми экспортчининг банкдаги рақамига экспортчининг божхона режимида товарларни чиқариш кунидан бошлаб 180 календар куни мобайнида тўлиқ ёки қисман ўз вақтида келиб тушмаса, ҚҚСнинг ҳисобга киритилган суммаси ёки унинг келиб тушмаган тушум суммасига мос қисми ҳисобдан чиқариб ташланади.

🙅‍♂️ Интизомлилар тоифасига кирмайдиган экспортчи солиқ тўловчилар кирувчи ҚҚСни уларнинг Ўзбекистондаги банкдаги ҳисобларига келиб тушган валюта тушумидан улуш сифатида ҳисобга оладилар СК 266-м. 1-қ. 5-б.
Ғайратинг қанотингдир.

Инсонларни китоб каби англанг. Муқовасига қараб алданманг, ичини ўқиб чиққачгина моҳиятини биларсиз...

МАВЛОНО РУМИЙ ЎГИТЛАРИдан
КАК_ОПРЕДЕЛИТЬ_ПРОИЗВОДСТВЕННУЮ_СЕБЕСТОИМОСТЬ.pdf
602.7 KB
КАК ОПРЕДЕЛИТЬ ПРОИЗВОДСТВЕННУЮ СЕБЕСТОИМОСТЬ:

– методы определения себестоимости:
простой метод;
нормативный метод;
позаказный метод;
попередельный метод;
– себестоимость совместно производимой продукции:
метод натуральных показателей;
– себестоимость на основе стоимости реализации в точке разделения:
метод чистой стоимости реализации;
метод постоянной доли валовой прибыли;
– себестоимость при побочном продукте:
метод учета фактической реализации побочной продукции;
метод учета фактического производства побочной продукции;
– учет продукции по учетным ценам.
Маҳсулот бозор қийматидан паст нархга сотилганида ҚҚС

вазият:
Корхонамизга чет давлатдан хом ашё импорт қилинган. Ундан маҳсулот ишлаб чиқарилади. Тайёр маҳсулотлар импорт қилинган хом ашёнинг божхона қийматидан паст нархда сотилган. Шу сабабли фарқига бир томонлама ЭҲФ расмийлаштирилган.

Савол:
Тайёр
маҳсулот импорт қилинган хом ашёнинг божхона қийматидан паст нархга сотилганида расмийлаштирилган бир томонлама ЭҲФ 1С дастурида қандай ҳисобга олинади?

Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган (импорт қилинган) товарларни реализация қилиш чоғида ҚҚС бўйича солиқ базаси ушбу товарларни олиб кириш (импорт қилиш) чоғида бюджетга ҳақиқатда тўланган солиқ ҳисоблаб чиқарилган қийматдан паст бўлиши мумкин эмас (СК 248-м. 5-қ.). Бу норма айнан импорт қилиниб кейин сотиладиган товарларга тегишли.

Сизнинг корхонангиз хом ашё импорт қилиб, ундан тайёр маҳсулот ишлаб чиқарган. Тайёр маҳсулот таннархи хом ашё ва материаллар, иш ҳақи, бошқа харажатлардан ташкил топади. Таннарх ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарорига иловадаги Низомга асосан шаклланади.

Сизнинг вазиятингизда СК 248-моддаси 5-қисмидаги норма қўлланилмайди. Балки маҳсулот таннархидан арзон сотилганлиги сабабли реализация қилиш нархини ушбу тайёр маҳсулотнинг бозор қиймати билан солиштиришингиз лозим. Чунки реализация қилиш нархи бозор қийматидан паст бўлса, солиқ органлари солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли. Солиқ тўловчи бундай қарор юзасидан битимнинг нархи бозор қийматига мувофиқлигини ва солиқ тўлашдан бўйин товлашга қаратилмаганлигининг асосларини тақдим этиш йўли билан низолашишга ҳақли (СК 248-м. 4-қ.).

Агар ҚҚС қўшимча ҳисобланса, корхона уни ўз ҳисобидан тўлаб бериши керак бўлади. Бундай ҚҚС суммалари бошқа операцион харажатларга олиб борилади:

Дт 9430 «Бошқа операцион харажатлар»

Кт 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)».

Бухгалтерия ҳисобидаги жараёнлар 1С дастурида қандай амалиётлар билан акс эттирилишини эса сизга дастурий таъминотдан фойдаланиш ҳуқуқини сотган корхонадан сўрашингизни маслаҳат берамиз.

манба бухгалтерУз
​​🤲 Кўпчиликка қўлингиздан келганча ёрдам берадиган инсонмисиз?
👏 Сиздан танишларингиз маслахат сўраб туришадими?
👍 Уйингизда бўла туриб бўш вақтингизда, кўчада кетаётганда ёки шунчаки сухбатлашиш пайтида ишлаб даромад олиш имконияти бўлса бу сизга қизиқми?

💼 Унда биз билан Хамкорлик-шартномасини тузинг ва шунчаки тавсия бериб хам ўзингизга хам тавсия олувчига фойда келтиринг.

Бу қандай бўлади:
1) Биз сиз билан ишбай тўланадиган шартнома тузамиз
2) Сизга хамкорлик махсус ид-коди берилади
3) Курсларимиз хақида ва ўқитиш қандай бориши хақида сизга маълумот берамиз.
4) Сиз бизнинг бухгалтерия курсларимизни реклама қилишда ёрдам берасиз.
5) Агар телеграмм каналларда реклама бермоқчи бўлсангиз реклама постини тайёрлаб берамиз. Агар визитка чиқармоқчи бўлсангиз печатга тайёр холатини берамиз.
6) Тавсия берган инсон бизга сиз орқали (махсус ид-кодингиз) келганини айтса хар бир ўқувчи учун сизга 40 000 сўм ойлик тўлаймиз.

⚖️ Буни тавсия қилган инсонга қандай фойдаси бор?

Сиз фақатгина ўзингиз даромад қилмайсиз ва балки бундан ташқари тавсия қилган инсонингизга бонус-чегирма олишига ёрдам берасиз. Бу бонус-чегирмани эса у фақат сиздангани олиши мумкин холос. Яъни масалан ўқувчи ўзи бизни топиб келса 500 000 сўм, Сизнинг ид-кодингингиз орқали келса эса 450 000 сўм (10 % чегирма).

💰Ойлигимни қандай оламан?

Ҳисоб-китоб хар 15 кун ичида амалга оширилади. Ойлигингиз накд пул ёки пластик картангизга тушуриб берилади.

Бизлар кимларни кўпроқ кутмоқдамиз?
▫️ Студентлар
▫️ Бухгалтерлар
▫️ ижтимоий тармоқда ўз канали, сахифаси бор инсонлар
▫️ ва албатта ҳаммадан кўпроқ СИЗни

Хамкорлик бўйича @BoshBuxgalterBot га мурожаат қилинг.
Одамлар суратини безатса, сен сийратингни беза. Одамлар бошқалар айбидан сўз очса, сен ўз қусурингни ўйла.

МАВЛОНО РУМИЙ
Корхона автомашина сотган. Реализация қилиш бўйича айланмани амалга ошириш санасини топинг:
Anonymous Quiz
28%
10.09.2022 да товарлар юклаб жунатилди
62%
14.09.2022 да ЭСФ юборилди
10%
15.09.2022
Хотирам яхши деб ўйлайсизми? Агар жавоб м.. ёки ҲА бўлса айнан "ҳомиладорлик таътили" атамасини қаерда кўрган бўлишингиз мумкин?
Anonymous Poll
4%
Солиқ кодексида бўлиши мумкин
68%
Мехнат кодексида
9%
Иш хақи ҳисоблаш бўйича БҲМС да
4%
Ажойиб саволкуу...
15%
Бундай атама йўқ
Buxgalter PRO l ГораБух
Корхона автомашина сотган. Реализация қилиш бўйича айланмани амалга ошириш санасини топинг:
🗓 Реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган сана – Солиқ кодексининг 239-моддасига мувофиқ, реализация қилиш бўйича айланма деб тан олинган операция солиқ тўловчи томонидан ҳисобот (солиқ) даври учун солиқ солинадиган базани ҳисоблашда ҳисобга олиниши керак бўлган сана.

📖 Солиқ кодексининг 242-моддасига мувофиқ, маҳсулот етказиб берувчи томонидан ҳисобварақ-фактура тақдим этилган сана ёки товарлар жўнатилган (берилган) сана, агар ушбу сана ҳисобварақ-фактура тақдим этилган санадан олдин келса, товарларни реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган санадир.

📃 Шунга кўра, айланма санаси қуйидагилардан энг эрта санадагиси ҳисобланади:
• ЭСФ юборилган куни;
•Товарларни юклаш (топшириш) куни.

👏👏👏 10.09.2022 деб жавоб берганларни табриклаймиз!
Buxgalter PRO l ГораБух
Хотирам яхши деб ўйлайсизми? Агар жавоб м.. ёки ҲА бўлса айнан "ҳомиладорлик таътили" атамасини қаерда кўрган бўлишингиз мумкин?
Саволдаги АЙНАН деган сўзга аҳамият бердингизми?

Жавоб:
Қонун ҳужжатларида айнан "ҳомиладорлик таътили" атамаси йўқ. Ушбу тушунча остида ходимларга тақдим этиладиган ижтимоий таътиллар назарда тутилади.

Балки сиз янглишган бўлишингиз мумкин:
🍏 МК 233-модда. Ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари
🍎 МК 234-модда. Бола икки ва уч ёшга тўлгунга қадар парваришлаш учун бериладиган таътиллар

P.S: Ҳа айтганча Иш хақи ҳисоблаш бўйича БҲМС умуман мавжуд эмас 🤣
2022 йил 1 ноябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олинади. Бунда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида мазкур тизимда рўйхатга олинмаган текширувларни ўтказиш ноқонуний ҳисобланади.

С 1 ноября 2022 года все проверки будут регистрироваться в информационной системе «Единый государственный контроль». Незарегистрированные – будут считаться незаконными.
​​Ситуация:
Между предприятием, вузом РУз и студентом заключен трехсторонний договор. В соответствии с договором предприятие оплачивает обучение студента, а студент после окончания вуза будет работать на предприятии. На данный момент студент не является сотрудником предприятия.

Вопрос:
1. Можно ли заключать такой договор на обучение студента, который не является сотрудником предприятия?
2. Как учесть этот расход в бухучете?

Ответ:
1. Предприятие вправе распоряжаться своим имуществом самостоятельно, в том числе направлять денежные средства на оплату обучения студента, не являющегося сотрудником предприятия (ст.8 Закона «О гарантиях свободы предпринимательской деятельности»). В данном случае предприятие готовит сотрудника для себя, поэтому налоговых последствий по НДФЛ нет (п.12 ч.2 ст.369 НК).

2. Предприятию следует отнести оплату обучения студента в вузе на прочие операционные расходы, счет 9430 (п.2.3.27 Положения, прил. к ПКМ №54 от 05.02.1999 г.).

@GoraBuxgalterov
Корхонада ишчиларга ОТПУСКАга чиқишига буйруқ чиқариш шартми?
Anonymous Poll
92%
Ха
6%
Йук
2%
Билмадим
Forwarded from ББМ: Бош бухгалтер мактаби- BBM: Bosh buxgalter maktabi -
image.png
245.7 KB
Проводка беришда қийналасизми? унда 1С ни тўғри созлаб олинг. 1С ни ўзи проводкани сиз учун автомат беради.

Қуйида сизлар билан ўрганаётган КофеМах МЧЖ корхонаси ҳисобидаги товарлар учун счетлар созланмаси келтирилган. Агар 5-дарсда созламаган бўлсангиз хозир созлаб олинг