Buxgalter PRO l ГораБух
5.85K subscribers
1.38K photos
103 videos
374 files
965 links
Бухгалтерлар учун эксклюзив канал!
Маслаҳатлар, тавфсиялар, амалий кейслар ва уларга осон ечимлар.

BuxgalterPRO.uz - содда тилда қўлланмалар.

Савол-жавоб: @maslahatplus

Реклама: @ad0890

Админ: @tj1890

Автоматизация: @Next_Node_automation
Download Telegram
Интервью: Репортёр ва БухгалтерПРО (Тугалланмаган қурилиш бўйича саволлар)

Репортёр (йўлда тўхтатиб) ☺️: кечирасиз сизга қурилиш бўйича 5-6 та саволим бор эди.
БухгалтерПРО: мунча кўп? 4 та қилиб беринг. Фақат тезроқ.

Репортёр: Тугалланмаган қурилиш объектларига нега оширилган мол-мулк солиғи қўлланилади?
БухгалтерПРО: Ух, саволни зўрику. Ҳуллас бу аслида механизм. Унинг асосий мақсади — қурилиш ишларининг асоссиз чўзилишига йўл қўймаслик. Норматив муддатларда ишни якунлашга рағбат ва иқтисодий интизомни кучайтириш.

Репортёр: Қачон объект тугалланмаган деб ҳисобланади?
БухгалтерПРО: Агар лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган муддатдан ошиб кетса ёки ҳеч қандай муддат кўрсатилмаган бўлса — қурилиш рухсатномаси олинган ойдан бошлаб 24 ой ичида иш якунланмаса, объект тугалланмаган деб топилади.

Репортёр: Бундай ҳолатда қандай ставка қўлланилади?
БухгалтерПРО: Оддий ставка икки бараварга оширилади ва 3 % этиб белгиланади.

Репортёр: Жавобингизни асослай оласизми? ёки бу тажрибаданми?
БухгалтерПРО: 😊 Солиқ кодексининг 411 ва 416-моддаларида аниқ кўрсатилган.

Репортёр: Амалда бу нимага олиб келиши мумкин (5-савол🤨)?
БухгалтерПРО: Иш вақтида тугалланмаса, лойиҳа учун харажатлар ортиб бориши, солиқ юки кўпайиши ва инвестор учун қўшимча молиявий рисклар пайдо бўлади.

Репортёр: 6-саволим, узр телеграмда сизни қандай топсам бўлади?
БухгалтерПРО: @buxgalterPRO_uz деб қидиринг чиқади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Биринчи марта жаримага тушган бухгалтер дарди:

Бухгалтер дугонасига: Октбярда бир фирмамнинг айланма солиғини топшириш эсимдан чиқибди😱. Директорга хат келган. Жарима тўлаш хақида. Биринчи марта жаримани кечиришларини эшитгандим. Бу қандай бўлар эди?

Дугонасида тажриба кўп экан🤓:
Жарима чиққан санасидан 30 кун ичида ҳисобот юбориб қўйсанг бўлди. Ўзи йўқ бўлиб кетади. Ўзи йўқ бўлиб кетиши мана бундек бўлади (расмга қаранг).

@buxgalterpro_uz
Курслардаги нарх ва сифат қанчалик бир бирига мос?

Хозирги кундаги энг кўп курсларда ишлатиладиган ИЛМОҚЛИ сўзлар:
♾ Бухгалтерия сиз ўйлаганчалик қийин эмас.
♾ Уйда ўтириб 1000-1500 доллар топса бўладиган иш;
♾ 3 ой бизнинг курсимизда ўқинг, 2 ойда пули чиқиб, фойдага кирасиз;
♾ Дарслар ЖУДАЯМ содда ва атиги 3 ойда...;
♾ Сизда олий диплом бўлиши шарт эмас ва хк.

Курс нархлари эса 3 млн дан 8 млн гача +

Қачонгача бундай қуруқ вадаларни бериб, алдай олишаркин? Бухгалтер дегани 3 ой курсда ўқиб чиққан эмас, балки бухгалтернинг характери ҳам керак. Бу характерни ҳам 3 ойда ўргата олишадими? Ким ха деса, катта адашибди. Илмоқли гаплар билан хар бир одамда бўладиган очкузлик, енгилликни яҳши кўриш, бир нарсага тез эришиш ҳиссиётларидан фойдаланиб, пулини олиб ётишибди.

Менинг жахлимни чиқарадиган яна бир нарса, хеч бўлмаса 5-7 йил тажрибаси бўлмай туриб бухгалтерияни содда тилда ўргатаман деган чала устозлардир. Бугунча пулини олдинг, у бу нарсани ўргатдингиз ҳам дейлик. Уларни ишга киришичи? Хоп кирса 30 тадан 4-5 таси улар айтгандек ишга кириб кетар. Лекин қолганларичи? Уларни айби ишонувчанлигидами? Қолганлар ҳам сизларнинг ёлғон рекламаларингизга учиб, 3-8 млн сўм тўлаган. Тўлаганда ҳам қарз олиб тўлаганлар ҳам бор.

Яна бир нарса, кўп йиллик тажрибаси бор одам рекламада чиқиб гапиради. Унга ишониб боришса, унинг ўзи эмас, бошқа одам ўтади. Пулини тўлаб қўйганларнинг эса бошқа йўли йўқ. Ёки юзни қаттиқ қилиб, ёлғончилигини айтиб, пулини қайтариб олади ёки кўпчилик ўқияптику деб ўқишни бошлайди.


Хали бухгалтерияни бошламаганлар ва ёлғон рекламалардан орзуланган учун РЕАЛ ҳолатни очаман:
⚠️ Хеч ким сизни тезроқ курсни битириб чиқишингизни кутиб, кўзи учиб тургани йўқ;
⚠️ Иш тез топилмайди, базида 3-6 ойгача кетади ёки умуман сизни олишмаслиги ҳам мумкин (курсни қизилга битирган бўлсангиз ҳам);
⚠️ 3-8 ой текинга ишлаб бўлса ҳам, хужжатда стаж ва реал иш шароитида тажриба олмаган бўлсангиз ишга кириш эхтимолингиз жуда жуда кам;
⚠️ курсда айтилган 1500-2500 доллар ойликга етиб боришга анча вақт керак, қаттиқ меҳнат керак. У меҳнат қийинчиликни ҳали тасаввур ҳам қилмагансиз;

Хоп, ўқимайликми унда? деганларга:
🔂Агар сиз ишда бўладиган камситишлар, қийинчиликларга тайёр бўлсангиз;
🔂3-6 ой 1,5 -3 млн сўм ойликга ишлай оламан десангиз;
🔂мақтанчоқ, катта гап бўлмасангиз, иш пайтида телефонга тикилиб ўтиришдан ўзингизни тийиб тура олсангиз;
🔂Мулоқотда очиқ, саволни чиройли ва вақтини топиб бера олсангиз;
🔂Сабрли, мехнаткашлик, бир нарсага эришиш учун узоқ кута оладиган сифатларингиз бўлса;
🔂тинимсиз ўз устингизда ишлашга (хафтада камида 10 соат ўрганиш) тайёр бўлсангиз:

🔜 Марҳамат, сизни 1500-2000 доллар эмас, ундан ҳам кўпроқ ойлик кутиб турибди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўхшатиш савол: Агар директор балансда турганда 8330 счетда туради деб олсак, бухгалтер қайси счетда бўлиши мумкин?

Жавобингиз вариантдан бошқача бўлса изоҳда ёзишингиз мумкин :)
Anonymous Poll
19%
0100
36%
5110
20%
6700
25%
8500
2025_йил_1_декабрдаги_ПҚ_365_сон_қарори_@buxgalerPRO_uz.pdf
6.4 MB
Қурилиш материалларини ишлаб чиқариш корхоналар диққатига

✈️ ПҚ-365 l 01.12.2025й.

🌟 Бу тартиб корхоналарга кредит олишда фоиз харажатларини енгиллаштириш орқали уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

⚡ Энг керак бўлган ва ўқиб чиқишингиз зарур бўлгани 1-иловаси.

# ПП365, ПП 365, ПҚ365
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ПҚ-365 l 01.12.2025й. нинг 1-иловаси 2-бандини қанчалик тушундингиз?

Майли сизда кредит бўлмаса ҳам, ўзингизни қонунларга тушуниш қобилиятингизни текшириб кўринг.
Anonymous Poll
24%
100% тушундим
76%
Ўқиб, умуман тушунмадим
ПҚ-365 l 01.12.2025й. нинг 1-иловаси
Buxgalter PRO l ГораБух
2025_йил_1_декабрдаги_ПҚ_365_сон_қарори_@buxgalerPRO_uz.pdf
1-илованинг 2-қисмни ўқиб тушунишга қийналган бўлсангиз, сиз ягона одам эмассиз. Мен бу бандни қўйидагича тушундим (сўм олинган кредит мисолида тушунтираман):

Корхона олган кредитларининг фоиз харажатларини давлат томонидан қоплаб берилади агар:

⚡ Кредит (ёки Лизинг) фақат қурилиш материалларини ишлаб чиқариш учун олинган бўлса;
⚡ Олинганда ҳам 01.11.2025 гача олинган бўлса;
⚡ 20 млрд сўмгача бўлган қисмига тегишли фоизлар (масалан 100 млрд олинган бўлса, шундан фақат 20 млрд сўмига тегишли) қисмига;
⚡ Ҳисобот ойи якунигача муддати ўтган қарздорлиги бўлмаса (яъни кредит бўйича қарзларни вақтида тўлаб юрса)

Қўйидаги миқдорларда тўлаб берилади:
18% (асосий ставка 14% + 4) дан юқори қисми бироқ 28% (асосий ставка 14% х 2) дан ошмаган миқдорига қоплаб берилади.

Масалан корхона йиллик 26% дан қурилиш материалларини ишлаб чиқариш учун 100 млрд сўм кредит олган. У бўйича қарзларни вақтида ёки хар ой охиригача тўлаб боради.

Агар корхона ўзи тўлаганида қанча фоиз тўлар эди?
Корхонанинг ойлик фоиз харажатлари = (100 млрд х 26%)/12 ой = 2,17 млрд сўм.

Давлат қанчасини қоплаб беради?
Давлат 8 % (26-18) ини қоплаб беради. (20 млрд х 8%)/12 ой = 133,33 млн сўм.

Давлат ёрдам берганидан сўнг эса:
2,17 млрд эмас балки 2,04 млрд сўм кредит учун фоиз харажатларини тўлайди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1 декабрдан бошлаб «Asl belgisi»нинг янгиланган «Шахсий кабинети»га xtrace.aslbelgisi.uz манзили орқали кирилади.
Офис биносида экилган 30 млн сўмлик дарахтларга амортизация нормаси (солиқда):
Anonymous Quiz
15%
5
11%
15
7%
20
3%
40
63%
Дарахтлар амортизация қилинмайди
🔥 CHERY ARRIZO 8 HYBRID — бизнес-класс седани

✅ 1400+ км юриш захираси
✅ 3.9 л / 100 км ёқилғи сарфи
✅ 19 дақиқада 80% гача тезкор қувватлаш
✅ D-сегментга хос комфорт ва премиаллик

📞 Маълумот учун: +998555008055
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
https://tekshiruv.soliq.uz/ru/check-order

Сайёр солиқ текшируви ҳақиқийлигини текшириш
https://my.soliq.uz/partner/

Сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити тўғрисида маълумотлар
govcontrol.uz

Камерал текширувларчи?

“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг (25.05.2000 йилдаги 69-II-сон Қонун) 39-моддасида шундай дейилган: тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган барча текширувлари Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олиниши шарт, бундан камерал солиқ текширувлари мустасно.
Шу асосда камерал текширувларни govcontrol.uz сайтида рўйхатдан ўтказишлари шарт эмас.
Авваллари банкларда олиш ва сотиш курси орасидаги фарқ 40-60 сўм бўлар эди. Хозир НБУда бу фарқ 119 сўмни ташкил қилмоқда.

Унинг устига бир банкдан олинган долларни бошқасига олиб боришса НОЗЛАНИШИ жахлингни чиқаради.
Ўртача иш хақини ҳисоблай олишингизни текширинг

Вазият: Ходим февралдан ишга кирган. Декабрда бошланадиган 29 календарь кунлик ўқишга отпуска учун пул суммасини ҳисоблаш керак. Умумий шу пайтгача 100,4 млн сум даромад олган. Февраль : 10/24 - 8,6 млн, март 18/23 - 6,1 млн, апрель 5/26 - 4,6 млн, май 21/26 - 7,7 млн, июнь 20/23 - 9,4 млн, июль 27/27 - 9,3 млн, август 26/26 - 15,8 млн, сентябрь 13/25 - 7,7 млн, октябрь 26/26 - 29 млн, ноябрь 25/25 - 2,2 млн сўм ишлаган ва даромад олган.

Савол: Тўланиши керак бўлган кунлар 24 кун бўлса, отпуска суммаси қанча бўлади?