Buxgalter PRO l ГораБух
5.85K subscribers
1.38K photos
103 videos
374 files
966 links
Бухгалтерлар учун эксклюзив канал!
Маслаҳатлар, тавфсиялар, амалий кейслар ва уларга осон ечимлар.

BuxgalterPRO.uz - содда тилда қўлланмалар.

Савол-жавоб: @maslahatplus

Реклама: @ad0890

Админ: @tj1890

Автоматизация: @Next_Node_automation
Download Telegram
Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари учун моддий ёрдам (картошка пули) бўйича кичик қўлланма

Ушбу материалда:
1. Моддий ёрдам нима ва у нима учун берилади;
2. Қандай шаклларда берилиши мумкин;
3. Солиқ оқибатлари (ЖШДС, ИС, ҚҚС, Фойда);
4. Проводкалар, хужжатлаштириш
5) Хужжат намуналари (буйруқ, низом)ни юклаб олиш.

Ўқиб чиқиш учун линк

Агар қуйидаги саволга тўғри жавоб бера олсангиз, демак бу мавзуда яхши билимга эгасиз.

2025 йилда ходим қуйидагиларни олди:
🔍Қишлоқ хўжалик маҳсулоти сотиб олиш учун маблағлар бериш 2,3 млн сўм
🔍Ходимга меҳнатда майиб бўлганлиги - 1 млн сўм
🔍Фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан - 1,2 млн сўм

👇 ЖШДС ва Ижтимоий солиқ (ИС) суммасини ҳисоблаб, изоҳда ёзинг.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🆓 0 бухгалтердан - бухгалтергача

Бухгалтерия йўналишини битирган ёки бухгалтерия курси бўйича ўқиб, иш ўрганмоқчи бўлган йигитларга 3 ойлик устоз-шогирд тизими асосида иш ўргатилади.

3 ой ичида қуйидагиларни ўрганасиз:
✔Бирламчи хужжатлар билан ишлаш;
✔Дидокс, банк клиент, ишчиларга карта очиш;
✔Корпоратив карта бўйича отчетлар қилиш;
✔Иш хақи ҳисоботлари;
✔ҚҚС ҳисоботи текшириш, хатоларни топиш;
✔Кирувчи фактураларни товарлар кесимида анализ қилиб, тўғри счетларга олиб бориш;
✔Барча ишларда 1Сга доступ берилади ва 3 ой ичида кўрсатилган ишлар бўйича ишлайдиган ёрдамчи бухгалтер бўлиб қоласиз;
✔Бундан ташқари бухгалтер одоб-аҳлоқи, ўзини тутиши, қайси ишларни бухгалтер қилиши керак, қайсиларини эса қилиш вазифасига кирмаслигини билиб оласиз;
✔Айтаман десак, гаплар кўп, келиб кўриб биласиз қолган нарсаларни.

📌 Нархи: қанча?
Бепул. Лекин ишга масъулиятли бўлиш, 9.00 да келиб 18.00 да кетиш, Чин дилдан ўрганишга иштиёқ бўлиши, иш пайтида хаёл суриб ўтирмаслик ва ўзаро хурмат талаб этилади.

🔍 Жойлар сони: фақат 1 дона. Сухбат асосида олинади. Сергели, Хонабод д25. Мурожаат учун: @tj1890

p/s: 3 ой ўтгач ишга олиб қолинмайди. Лекин иш топишда, кейинчалик ишларида доимий ёрдам берилади, бепул маслаҳат олиб туришингиз мумкин бўлади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
PAYNET XOLIS @buxgalterPRO_uz.pdf
7.6 MB
✔ Основные условия Xolis;
✔ Как открыть самозанятость и ИП через Xolis?
✔ Прием оплаты по QR-коду;
✔ Выставление счета на оплату;
✔ Прием наличных средств;
✔ Вывод денежных средств;
✔ Оплата с business-кошелька;
✔ Электронные счета-фактуры

Файл получен от: Анжелики Ким, ведущего специалиста и преподавателя по МСФО в Узбекистане.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорлар учун янги имтиёз!

​2026 йил 1 январдан бошлаб бизнес учун муҳим енгиллик кучга киради:
​
✅Имтиёз: Айланмадан олинадиган солиқдан илк бор фойда солиғига ўтган тадбиркорлар солиқ тўлашга ўтган йилдан кейинги бир солиқ даври мобайнида 1 йил давомида фойда солиғидан озод қилинади.

🔥 Яъни бу имтиёз бўйича солиқ тўлаш 2027 йилдан бошланади деса ҳам бўлади.

🔴​Диққат қилинг:
🔴​Имтиёз дивиденд ва фоиз даромадларига тааллуқли эмас.
🔴​Қайта ташкил этилган (реорганизация) корхоналарга татбиқ этилмайди.

Асос: ЎРҚ-1108 l 25.12.2025й. @buxgalterpro_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
my.mehnat.uz сайтида директор ключини ходимга бермаслик ва кадрни ўзига алоҳида аккаунт очиб бериш созламалари.

@buxgalterPRO_uz
🔔 01.01.2026 йил, бугундан бошлаб:

Қишлоқ ҳўжалиги корхоналари
ЎЗИ ЕТИШТИРГАН қишлоқ хўжалиги маҳсулотини сотишга ҚҚС 0 ставка жорий этилган.

*Ғалла ва пахтадан ташқари
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2026 йил 1 январдан бошлаб сайёр солиқ текширувини ўтказишда:

- мобил видеокамерадан фойдаланиш мажбурий ҳисобланади;

-мобил видеокамерадан фойдаланмасдан ўтказилган текширувлар ноқонуний ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони.
🔔 01.01.2026 йил, бугундан бошлаб:

Айланмадан олинадиган солиқ тўловидан илк марта ҚҚС тўловига ўтган тадбиркорлик субъектларига қуйидаги рағбатлантириш чоралари қўлланилиши белгиланган:


💎 солиқ тўлашга ўтган йилдан кейинги бир солиқ даври мобайнида солиғини тўлашдан озод қилиш;
💎 бир йил давомида қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида солиқ органларида ҳисобга қўйиш тартибини бузганлик учун молиявий жарима қўлламаслик;
💎 6 ой давомида бухгалтерия хизматлари харажатларининг ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3,5 бараваридан ошмаган қисмини тўлаётган солиқ тўловлари ҳисобидан чегириб ташлаш.

✈️Асос: ЎРҚ-1108 l 25.12.2025й.

@buxgalterPRO_uz тег: ҚҚС айланма имтиёз озод
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаммага ассалому алайкум. Аллоҳ ҳаммамизга 2026 йилни баракали ва муваффаққиятли қилсин.

🔍Эслатма: ЭСФ ларни қараб туриш эсдан чиқмасин. Қизил ЭСФ лардаги ҚҚС ҳисобига кўпроқ солиқ чиқса асабийлашиб юрмаслик учун, ёрдамчи бухгалтерларингизга алоҳида топшириқ беринг. Кунлик келган ЭСФ ларни барчасини кўриб, назорат қилиб туришсин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Пул кўчирувчилар диққатига!!!

Хар бир шартномани синчковлик билан ўрганиб, керак бўлса ҚҚСни хисобга олиш ва уни тўлаш механизмини шартномага киритишни талаб қилинглар, эртага ҚҚС хисобга ўтмаса аросатда қолиб юрманглар, юристингиздан хар томонлама маслахат олиб сўнг кўчиринглар, давай давай ўтмайди энди, компания зарар кўриш эхтимоли жуда баланд.

✈️ Автор: @buxgalterfrilanser
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Йил бошида кўпчилик бухгалтерларни қийнайдиган муаммо ижара бўйича минимал қийматлар

Сиз учун деярли барча ҳудудларда турар ва нотурар жойларни ижара бериш бўйича қийматларни бир жойга жамлаб қўйдик

Бундан ташқари каналда солиқ имтиёзлари, бухгалтерлар учун қўлланмалар жойлаб борилади.

Ҳозироқ @Nurullo_Bobomuradov каналига обуна бўлинг ва барча муҳим маълумотларни қўлга киритинг
2025 йил декабрь ойи учун январь ойида юборилган ҚИЗИЛ ЭСФ лар ҚҚС ҳисоботида тўлиқ ҳисобга олинмоқда. Эътиборни январь ойида келган ЭСФ ларга қаратамиз 😇.

@buxgalterPRO_uz - шу бўйича савол берганларга жўнатиб қўйиш эсдан чиқмасин. Эшитгандан кўра, кўргани яҳши.

❗️ Расмдаги ЭСФ 2026 йил 2-январда келган
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Яҳши бухгалтер бўлмоқчи бўлганлар албатта буларни РУ-УЗ форматда ва уларнинг қисқартирмаларини албатта билиши зарур

🔘Закон — Қонун
🔘Приказ — Буйруқ
🔘Положение — Низом
🔘ПП (Постановление Президента) — ПҚ (Президент қарори)
🔘УП (Указ Президента) — ПФ Президент Фармони
🔘ЗРУ (Закон Республики Узбекистан) — ЎРҚ (Ўзбекистон Республикасининг Қонуни)
🔘НСБУ (Национальные стандарты бухгалтерского учета) — БҲМС (Бухгалтерия ҳисоботи миллий стандартлари)
🔘МСФО (международный стандарт финансовой отчетности) — МҲХС (Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари)

@buxgalterPRO_uz - ёрдамчи бухгалтерларга ва яхши бухгалтер бўлмоқчи бўлганларга жўнатиб қўямиз.

✈️ Қўшимчалар бўлса изоҳда ёзинг, қўшиб қўямиз.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тил ўрганишга мотивация 😊

Шу талабларга жавоб берадиган ва агарда иш қидираётган бўлишса ёзинглар @tj1890 га. Ойлик 2000 $ (ошириш ўзизни кўрсатишингизга боғлиқ). ИШГА ОЛИНДИ.
2026 йил учун патент суммалари қаердан олса бўлади?

Солиқ кодексида ЯТТ лар учун умуман патент сўзи ишлатилмаган, лекин амалиётда ишлатиб келинар эди. Солик кодексида бу "Қатъий белгиланган миқдорлардаги солиқ (383-м.)" кўринишида келтирилган эди. Хозирда бу модда умуман чиқариб ташланди.

🔍 2026 йилдан эса айнан шу қатъий белгиланган миқдорлардаги солиқ ставкаси ўрнига 1% айланма солиқ ставкаси жорий этилди. Бу солиқ кодексида 467-моддада "Якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар - 1 %" кўринишида келтирилган.

Лех.Уз даги ўзбекча вариантдаги солиқ кодексига бу ўзгартириш киритилган. Рус тили варианти эса эски холатда турибди.

@buxgalterPRO_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
01.01.2026 дан корхоналар, ЯТТлар муМехнатУз да рўйхатдан ўтказишлари шарт:

✈️ Барча турдаги меҳнат таътилларни;
✈️ Барча турдаги ГПХ шартномаларни.

Асос: ВМҚ 796 l 17.12.2025й. - @buxgalterPRO_uz

✅ Кадрларга, аутсорсларга иш ва ойлик кўпаядиган бўлди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤦‍♂️ 1 млрд сўмлик лимит аслида 1 млрд эмаслиги хақида ёки Сиз уже НДСда бўлишингиз мумкин!

Кўпчилик тадбиркорлар 2025 йил ўртасида янги фирма очиб, 2025 йилда 950 млн сўмда оборотни тўхтатиб "1 млрд сўмдан ошмади, энди айланмада қолсам бўлади" деб ўйлашади. Аслида эса солиқ кодексида (462-модда) жуда муҳим қоида бор.

Қоида қандай ишлайди?
Агар сиз корхонангизни йилнинг ўртасида очган бўлсангиз, сизга бериладиган лимит ҳам йил охиригача қолган кунларга қараб камаяди.
Формула: 1 млрд сўм ÷ 365 кун × Сиз ишлаган кунлар сони

Мисол билан кўрамиз:
Сиз корхонангизни 1 ноябрдан очдингиз. Йил тугашига 61 кун қолди. Бу ҳолатда сизнинг лимитингиз: 1 млрд : 365 х 61кун =167 млн сўм.

Хулоса: Агар сиз 2 ой ичида бор-йўғи 167 млн сўмлик савдо қилсангиз ҳам, лимитдан ошган ҳисобланасиз ва кейинги йилдан ҚҚС ҳамда Фойда солиғи тўлашга ўтасиз. 950 млн сўмни эса гапирмаса ҳам бўлади.

🖥 Солиқ кодексидаги матни:
СК462: Агар янги ташкил этилган юридик шахсда ёки янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорда товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромад суммаси рўйхатдан ўтилган санадан то календарь йил тугагунига қадар, 365 га бўлинган ва рўйхатдан ўтилган санадан то календарь йил тугагунига қадар бўлган кунлар сонига кўпайтирилганда бир миллиард сўмга тенг суммадан ошса, у ҳолда бундай шахслар рўйхатдан ўтилган йилдан кейинги йилдан эътиборан қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлашга ўтади.

@buxgalterPRO_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM