Buxgalter PRO l ГораБух
5.85K subscribers
1.38K photos
103 videos
374 files
964 links
Бухгалтерлар учун эксклюзив канал!
Маслаҳатлар, тавфсиялар, амалий кейслар ва уларга осон ечимлар.

BuxgalterPRO.uz - содда тилда қўлланмалар.

Савол-жавоб: @maslahatplus

Реклама: @ad0890

Админ: @tj1890

Автоматизация: @Next_Node_automation
Download Telegram
Forwarded from buxgalterPRO.uz сайти тариф нархлари ва янгликлари
Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун ижара тўловининг энг кам ставкалари

🖥 Янги кўринишда

https://buxgalterpro.uz/tools/eng_kam_ijara_stavkalari_2026.html
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Экспортчи ва халқаро юклар ташувчи корхоналар учун муҳим янгиликлар:

✔ Рухсатномаларни чегарада олиш: 2026 йил 1 июндан хорижий рухсатномаларни (разрешение) божхона постларида чиқиш йўналишида олиш мумкин бўлади;
✔ Даромад коэффициенти: Танқис рухсатномаларни олишда корхонанинг 2025 йилги даромад кўрсаткичлари (1,0 ёки 0,7 коэффициент) асосий мезон бўлади.
✔ Электрон алмашинув: Хитой, Туркманистон ва Тожикистон билан "e-Permit" тизими орқали электрон рухсатномалар алмашинуви йўлга қўйилади.

@buxgalterpro_uz Манба: ВМҚ 114 l 25.03.2026
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум хурматли канал аъзолари!

Солиқ бўйича дастлабки бошловчилар buxgalterPRO.uz сайтига кичик курс ишлаб чиқмоқчи эдик. Бу курснинг 1-этапи бухгалтер бўлиб ишлайдиган лекин солиқ бўйича билимларни ўрганишда нимадан бошлашни билмай турганлар учун бўлади.

Солиқ моҳияти содда мисоллар, тест ва вазифалар билан бойитилади.

Сизлардан илтимосимиз:
1) Курс материалларини қандай тасаввур қиласизлар;
2) Тасаввур қилинг, сиз бу 1-этапни тугатдингиз. Жуда кўп нарсаларни ўрганиб олганиздан жудям хурсандсиз. Бу олган билимларингиз нимадан иборат бўлар эди?
3) Бошқаларга тавсия қилишда қандай жихатлари сизга ёққан бўлар эди?

✔ Ёрдам берганлар учун олдиндан раҳмат.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Buxgalter PRO l ГораБух
Ассалому алайкум хурматли канал аъзолари! Солиқ бўйича дастлабки бошловчилар buxgalterPRO.uz сайтига кичик курс ишлаб чиқмоқчи эдик. Бу курснинг 1-этапи бухгалтер бўлиб ишлайдиган лекин солиқ бўйича билимларни ўрганишда нимадан бошлашни билмай турганлар…
Билдирилган эътибор учун каттакон раҳмат. Яна бир илтимос 1-дарсни қўлдан келганча тайёрлаган эдик.

Солиқ бўйича худди биринчи марта ўқияпман деб тасаввур қилиб, 1-дарс билан танишиб чиқиб, фикрларингизни билдирсангизлар.

Солиқ солиш асослари 1-этап. 1-дарс


❗️ Дарс фақат компютер/ноутбукларда очилади.

➖➖➖➖➖➖
Солиқ дарслари хозирча 3 та этапдан ташкил топади ва хар бири 14 та дарсдан иборат бўлади. 1-этапдаги 14 та дарс солиқ бўйича умуман янги бошламоқчи бўлганлар учун.

Жудаям содда тилда ва мисоллар билан, тестлар билан бўлади. 1-этап охирида агар қизиқувчилар кўп бўлса алоҳида пуллик офлайн имтихон хам олиниши мумкин. Юқори бал олганларга сертификат берилади.

🌟 Хамма саволларга жавоб, юқори балл олганлар коментга расмини юборсангиз хурсанд бўламиз.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Солиқ солиш асослари 1-этап. 2-дарс
Дарс мавзуси: Солиқ, йиғим, божлар ва уларнинг фарқи. Солиқ принциплари. Хуқуқий бронжилет.

✈️ Олдинги дарс: Солиқ солиш асослари 1-этап. 1-дарс
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Дидоксда кўп қаторли счет-фактуралар, шартномаларни қўлда тўлдирадиганлар борми?
Anonymous Poll
73%
Ха, менда У
27%
Йук
rustdesk.exe
23.1 MB
✈️ rustdesk

Эни деск ва АэроАдмин лицензияси тугаб, лицензия сўрайдиган папкасини ўчирганда қулфланиб қолганда алтернатив ечим.

@buxgalterpro_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Buxgalter PRO l ГораБух
Дидоксда кўп қаторли счет-фактуралар, шартномаларни қўлда тўлдирадиганлар борми?
⚡ ЯНГИ ДАСТУР

Шартномаларни тўлдиришда экселдан шунчаки жадвални копия қилиб, керакли жойга жойлаштирса шартноманинг жадвалини автомат тўлдириб берадиган дастур қилинди. Хозирда тестинг қилинмоқда. Натижалар 90% га яхши. Демо видео ташланади шу хафта охиригача.

Нархи:
🔍1 йиллик фойдаланиш лицензияси 99 минг сўм (Агар бугун олдиндан тўлов қилинса 30% чегирма);
🔍 https://buxgalterpro.uz/ сайтида PRO180 ва PRO365 статус юзерлари учун эса БЕПУЛ.

🔔 Эртадан янги нархлар амалга киради. PRO статусига эга бўлиш нархлари

🗓 31.03.2026 гача:
🔍 PRO30 ➖ 30 кун - 29 000 сўм;
🔍 PRO90 ➖ 90 кун - 79 000 сўм;
🔍 PRO180 ➖ 180 кун - 129 000 сўм;
🔍 PRO180 ➖ 365 кун - 189 000 сўм;
➖➖➖➖➖➖➖

🗓 01.04.2026 дан:
🔍 PRO30 ➖ 30 кун - 49 000 сўм;
🔍 PRO90 ➖ 90 кун - 99 000 сўм;
🔍 PRO180 ➖ 180 кун - 159 000 сўм;
🔍 PRO365 ➖ 365 кун - 219 000 сўм;

Бундан ташқари солиқ дарслари тайёрланишни бошланди ва каналга ташланмоқда. Бундан хабарларингиз бор. Дастлабки 5 дарс хамма учун бепул. 6-9 чи дарслар барча PRO юзерларга ва 10-12 дарслар эса PRO180 ва PRO365 статус юзерлари учун БЕПУЛ бўлади.
🎁 Эски нархларда бугун харид қилсангиз 30 ёки 45 кун қўшимча бонус сифатида қўшиб берилади.

https://t.me/pro_tarifs/17



✅Агарда сизда дастур ишламаса ёки ишлаши ёқмаса пулингиз 100% қайтарилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
DEMO

Шартномаларни тўлдиришда экселдан шунчаки жадвални копия қилиб, керакли жойга жойлаштирса шартноманинг жадвалини автомат тўлдириб берадиган дастур.

Нархи:
🔍1 йиллик фойдаланиш лицензияси 99 минг сўм (Агар бугун тўлов қилинса 30% чегирма);
🔍 https://buxgalterpro.uz/ сайтида PRO180 ва PRO365 статус юзерлари учун эса БЕПУЛ.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
▫️📨 1 апрель, Чоршанба:

✈️ 1-корхона статистика ҳисоботи (топширадиган фирмалар учун);

Бухгалтер тақвими апрель 2026
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Статистик ҳисоботларни 3 йилда 1 маротаба топшириш хақида!

🔍2025 йил якуни бўйича ҳисобот давридан бошлаб:
✈️ Ходимлар сони йиллик ўртача 5 кишидан кам бўлган;
✈️ ва (ёки) йиллик тушуми БҲМнинг 2000 баробаригача бўлган микрофирма ва кичик корхоналар учун:

🔍 Йиллик статистика ҳисоботини топшириш мажбуриятини бекор қилинади;
🔍 Ҳар 3 йилда 1 маротаба статистик ҳисобот топширилади (бундан давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналар, дастурларга киритилган ва акциз солиғи тўловчи субъектлар мустасно);

Статистик маълумотлар солиқ қўмитасининг ахборот тизимидан олиш ҳисобига шакллантирилади;

p/s: БҲМ 2000 баробари х 412000 = 824 млн сўм.

🖥 Манба: ПФ-27 l 01.03.2025 7 (а) @buxgalterPRO_uz

➖➖➖➖➖➖➖➖
❗️ Лекин статистика органларидаги менга бир нечта фирмалар бўйича телефон қилган статистика ходимларининг бундан хабари йўқ. "Эхтиёт шартдан топшириб қўяверинг, жарима чиқиб қолмасин" деган маънода гапиришяпти 🤦‍♂️. ПФ-27 га ишониб, отчет топширмай жаримага қолмасак бўлди ишқилиб.

Менинг ҳам маслаҳатим: эхтиёт шартдан топшириб қўяверинг. Жарима қўйиб, кейин уни ПФ-27 орқали отмен қилдиришга кетадиган асаб-нервларга арзимайди. Бу фармон хали тўлиқ интеграция қилинмаган шекели статистика ҳисобот реейстрларини шакллантиришга.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Янги жойга рассчетной бухгалтер булиб борганда тезда билиб олиш керак булган инфо лардан бири:

🔍 Уруш қатнашчилари, байналминал жангчилар, Чернобил аварияси қатнашчилари, қарамоғида 16 ёшга тўлмаган 3 ва ундан ортиқ боласи борлар ҳамда ижтимоий хавфли касалликка чалинган ходимларни аниқлаб, рўйхатини тузинг. Чунки, уларга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси иш стажидан қатъий назар иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида тўланади.

🔍 Ташкилотда меҳнат қилаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш ҳақи фондидан ижтимоий солиқ бўйича имтиёзли ставкаларни қўллашингиз мумкин.

🔍 I ва II гуруҳ ногиронлари учун ҳафтасига 36 соатдан ошмайдиган қисқартирилган иш вақти (иш ҳақи камайтирилмаган ҳолда) белгиланади, шунингдек, кўп болали ота-оналар ва имтиёзли тоифаларга йиллик таътил улар учун қулай вақтда берилиши шарт.

@buxgalterpro_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Buxgalter PRO l ГораБух
Янги жойга рассчетной бухгалтер булиб борганда тезда билиб олиш керак булган инфо лардан бири: 🔍 Уруш қатнашчилари, байналминал жангчилар, Чернобил аварияси қатнашчилари, қарамоғида 16 ёшга тўлмаган 3 ва ундан ортиқ боласи борлар ҳамда ижтимоий хавфли касалликка…
✈️ Бунга яна бир қўшимча.

Агар ходим йил давомида янги ишхонага кирса, эски иш жойидан янги иш жойига шу календарь йилида иш ҳақи ва бошқа даромадлари учун солиқ имтиёзлари қўлланган ёки қўлланмагани ҳақида маълумотнома тақдим қилиши керак. Ушбу маълумотнома олинмаса, 4.22 ли имтиёзни ушбу йил учун қўллаш мумкин эмас.


🤩 Нодиржон Саидов
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли ҳамкасблар!

Каналимиздаги тажрибаси 7 йилдан ошган профессионал бухгалтерларнинг билими — жамиятимизнинг катта активидир. Сизларнинг биргина тўғри маслаҳатингиз туфайли бошқалар ишни хатосиз ва тартибли йўлга қўйиб олишади.

Экспертларимизга илтимос:
Ойига атиги 6 та саволга вақт ажратиб жавоб берсангиз ҳам, хали янги бухгалтерлар учун катта ёрдам бўлади. Сиз туфайли вазиятга оптимал ечимни олишади.

Савол берувчиларга тавсия ва талаблар:

🔍 Вазиятни тўлиқ тушунтиринг: Савол беришда эринмасдан ҳолатни (солиқ режими, операция мазмуни ва ҳ.з.) батафсил баён қилинг. Вазият қанчалик аниқ ёритилса, жавоб ҳам шунчалик тўғри бўлади;
🔍Иложи борича:Саволни реал вазиятдан беришга харакат қилинг;
🔍Ҳурмат сақланг: Савол беришда мутахассисларнинг даражаси ва тажрибасини инобатга олинг, интернетда осон топса бўладиган жуда оддий саволларни берманг;
🔍Фактчекинг: Берилган жавобни ўзингиз ҳам мустақил текшириб кўринг. Жавоб берувчи ҳам инсон, хато қилиши мумкин.
🔍Миннатдорчилик: Берилган жавоб ва ажратилган вақт учун миннатдорчилик билдиришни унутманг.

🔂 Янгилик:
Гуруҳимиздаги тажрибали мутахассисларнинг мақомини (статусини) алоҳида белгилаб қўямиз. Бу уларнинг билим даражасини ва гуруҳдаги ўрнини кўрсатиб туради.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Гурухда жавоб берувчиларга тадбиқ этилиши режалаштирилган қисқартирмалар:

1. LEV (Даража / Малака)
TOP — Топ эксперт (энг юқори малака)
EXP — Эксперт (катта тажриба)
PRO — Профессионал (кучли мутахассис)
MST — Мастер / Устоз (ўқитувчилик қила оладиган)
ADV — Advanced (илғор)

2. SEC (Соҳа / Сфера)
TAX — Солиқ ва солиқ оптималлаштириш
PRD — Ишлаб чиқариш (Производство)
CON — Қурилиш (Construction)
SRV — Хизмат кўрсатиш (Services)
TRD — Савдо (Trade / Ритейл)
MED — Тиббиёт (Медицина)
AGR — Қишлоқ хўжалиги (Agro)
LOG — Логистика ва транспорт
ITP — IT парки резидентлари билан ишлаш
IFR — Халқаро стандартлар (IFRS/МСФО)

3. POS (Лавозим / Роль)
CHF — Бош бухгалтер (Chief Accountant)
BUX — Бухгалтер
DIR — Молиявий директор (CFO)
AUD — Аудитор
CNS — Консультант / Маслаҳатчи
TAX — Солиқ мутахассиси
ANL — Аналитик / Таҳлилчи
OUT — Аутсорсер (бир нечта фирма эгаси)

4. EXP (Тажриба / Стаж)
05Y, 08Y, 10Y, 15Y, 20Y, 25Y, 30Y

🟢 Мисол: EXP|TAX|CHF|10Y - солиққа ихтисослашган, 10 йиллик тажрибага эга эксперт даражасидаги бош бухгалтер.


🔍 Илтимос, ўз фикр ва таклифларингизни ёзсангизлар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Buxgalter PRO l ГораБух
Гурухда жавоб берувчиларга тадбиқ этилиши режалаштирилган қисқартирмалар: 1. LEV (Даража / Малака) TOP — Топ эксперт (энг юқори малака) EXP — Эксперт (катта тажриба) PRO — Профессионал (кучли мутахассис) MST — Мастер / Устоз (ўқитувчилик қила оладиган) ADV…
Кўпчиликни талаб ва таклифларига кўра бироз соддалаштирилди. Унга кўра 3 тагача йўналиш ва иш тажрибаси йили қолдирилди.

1. Фаолият соҳалари (Секторлар):

TRD — Trade — Савдо (Улгуржи ва чакана савдо, дистрибьюторлик)
PRD — Production — Ишлаб чиқариш (Завод, фабрика, цех ва қайта ишлаш)
SRV — Service — Хизмат кўрсатиш (Консалтинг, маиший ва профессионал хизматлар)
CON — Construction — Қурилиш (Лойиҳалаш, қуриш ва таъмирлаш)
F&B — Food & Beverage — Умумовқатланиш (Ресторан, кафе ва тайёр озиқ-овқат)
ITP — IT-Park — Ахборот технологиялари (Дастурлаш ва рақамли хизматлар)
LOG — Logistics — Транспорт ва логистика (Юк ташиш ва омборхона хизматлари)
EXP — Export/Import — ТИФ (Ташқи иқтисодий фаолият ва божхона)
MED — Medicine — Тиббиёт ва дорихона (Клиникалар ва фармацевтика)
EDU — Education — Таълим (Мактаб, боғча ва ўқув марказлари)
AUD — Audit — Аудит ва Назорат (Ички ва ташқи аудит, текширув)
TAX — Tax — Солиқлар ва маслаҳат (Солиқ ҳисоби ва солиқ ҳуқуқи)

2. Иш стажи (Тажриба даражаси):

03Y — 1-3 years — 1-3 йил (Бошланғич тажриба)
05Y — 3-5 years — 3-5 йил (Ўрта даражадаги тажриба)
10Y — 5-10 years — 5-10 йил (Юқори тажриба)
15+ — 10-15+ years — 10-15 йилдан ортиқ (Эксперт даражаси)

🤦‍♂️ Мураккаб қилиб нима кераги бор?
🔍 Компетенция фильтри: Саволга берилган жавоб назарий билимми ёки кўп йиллик амалий тажриба натижасими — дарров аён бўлади;
🔍 Жавобнинг "вазни": 15+ йиллик стажга эга экспертнинг қисқа жавоби 3 йиллик ходимнинг узун тахминларидан кўра ишончлироқ қабул қилинади;
🔍 Хатолик хавфини камайтириш: Сиз айнан ўз соҳангиз (масалан, TAX ёки AUD) бўйича мутахассисдан жавоб олаётганингизга амин бўласиз;
🔍 Экспертлик сегментацияси: Бир вақтнинг ўзида ҳам ишлаб чиқариш (PRD), ҳам экспортни (EXP) биладиган ноёб мутахассисларни тезкор аниқлаш имкони;
🔍 Масъулият ҳисси: Статусини очиқ кўрсатган мутахассис ўз даражасига мос, асосланган ва сифатли жавоб беришга интилади;
🔍 Профессионал иерархия: Гуруҳда ким маслаҳатчи ва ким ўрганувчи эканлиги аниқ чегараланади, бу эса маслаҳатларнинг аниқлигини оширади;
↗️ Қисқартирмаларни 95% кундалик хаётимизда учрайдиган сўзлардан тузилган. Эслаб қолишга хожат ҳам деярли йўқ. Ўқийсиз тушунасиз.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM