Buxgalter PRO l ГораБух
5.85K subscribers
1.38K photos
103 videos
374 files
964 links
Бухгалтерлар учун эксклюзив канал!
Маслаҳатлар, тавфсиялар, амалий кейслар ва уларга осон ечимлар.

BuxgalterPRO.uz - содда тилда қўлланмалар.

Савол-жавоб: @maslahatplus

Реклама: @ad0890

Админ: @tj1890

Автоматизация: @Next_Node_automation
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
✅ Янги бошловчилар учун солиқ солиш курси (янги дарс+)

🟢 3-этапли курснинг 1-этапи бўйича янги 3-дарсни эълон қиламиз.

Агар сиз 2026 йилда солиқларни мустақил ўрганишни мақсад қилган бўлсангиз, солиқ кодексини очиб, "ОСОН" лигидан қайтариб ёпиб қўйган бўлсангиз - бу курс айнан сизлар учун. Курс материали янги ўрганувчиларнинг Мегабайтига қараб ёзилган😁. Дарслар buxgalterpro.uz платформасига жойлаштириб борилмоқда.

1-дарс. Давлат, жамият ва ундаги солиқларнинг аҳамияти
2-дарс. Солиқ, йиғим, божлар ва уларнинг фарқи. Солиқ принциплари.
3-дарс. Солиқ тўловчи хуқуқ ва мажбуриятлари 🆕

@buxgalterpro_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🎉 Харбий хизматчилар/аскарлар

Янги ПҚ-134: Бухгалтерлар учун муҳим жойлари:


✔Имтиёзли кредитлар ва 15% лик ўсиш талаби
Тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган собиқ аскарларга 5 млрд сўмгача кредитлар бўйича фоиз компенсацияси берилади. Бухгалтер учун энг муҳим жиҳати — компенсациянинг учинчи йилида имтиёзни сақлаб қолиш учун йиллик тушум аввалги йилга нисбатан камида 15 фоизга ошган бўлиши шарт.

✔Ходимларни ўқитиш харажатларини қоплаш
Хусусий секторда фаолият юритаётган ҳарбий хизматни ўтаган ёшларнинг касб-ҳунарга ўқиш харажатлари ваучер асосида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади. Бу корхона учун ходимлар малакасини бепул ошириш имкониятини англатади.

✔Таълим кредити ва соатбай иш ҳақи
Таълим кредити: Хизмат даврида олий таълимга тўлов-контракт асосида кирганларга биринчи ўқув йили учун Таълим кредитини молиялаштириш жамғармасидан маблағ ажратилади.
Соатбай ҳақи: 2026 йил 1 майдан бошлаб аскарларга дарс ўтувчи педагогларга меҳнат ҳақи соатбай асосида ҳисобланади.

Манба: ПҚ314 l 07.04.2026 @buxgalterPRO_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ПҚ130 l 07.04.2026 l @buxgalterPRO_uz.pdf
970.3 KB
Озиқ-овқат, Фермер хўжалиги соҳасида ишлайдиган бухгалтерлар диққатига

07.04.2026 да сизлар учун ПҚ130 қабул қилинди. Муҳим жойини келтирамиз:
1. Гўшт маҳсулотлари импорти учун транспорт субсидияси. 2026 йил 1 апрелдан 1 августгача бўлган даврда мол ва қўй гўштини ҳаво транспорти орқали импорт қилувчи тадбиркорлик субъектларига харажатларнинг бир қисми қоплаб берилади

2. Наслдор қорамол импорти учун компенсация. 2026 йил 1 апрелдан 31 декабргача хориждан ҳаво транспорти орқали олиб келинган наслдор қорамоллар учун субсидия ажратилади.

🔵 Специфик талаблар бор, тўлиқ ўқиб чиқишни тавсия қиламиз. Хужжат илова қилинди.

@buxgalterPRO_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нимагадур менда Э-ИМЗО олдин ишлаб турган ключларимни ҳам паролини нотуғри, ключга зарар етган деяпти.
🔍 Солиқ низоси даврида тўловни тўхтатиб туриш мумкин

Агар текширув натижасида ҳисобланган солиқлардан норози бўлиб, юқори турувчи солиқ органи ёки судга шикоят қилсангиз:
🔍Ижро тўхтатилади: Шикоят кўриб чиқилаётган даврда қўшимча солиқ ва жарималарни ундириш вақтинча тўхтатиб турилади.
🔍Асос: Солиқ кодексининг 231-моддаси.
🔍Муддат: Юқори орган қарори чиққунча ёки суд қарори қонуний кучга киргунга қадар.

@buxgalterPRO_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕌 Тошкент шаҳридаги ЭНГ ЙИРИК масжидлардан бири бўлиши кутилаётган Янгиҳаёт туманидаги "Қуддус-Шариф" масжиди қурилишига ўз ҳиссангизни қўшинг

5614682213758966
Алиматов Абдувахоб Капитал банк

5614682216728164
Аминов Ихтиёр Капитал банк

8600490476890272
Умаров Исломбек Капитал банк

Мурожаат учун 
+998975503232 Шарофиддин

@quddussharifuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
IT PARK резидентлари учун профессионал бухгалтерия ва маслаҳат бериш хизматлари

🔍Хизмат кўрсатади: DD Accounting
✅ Мутахассис - 14 йиллик тажрибага эга бош бухгалтер.

Бизнинг ихтисослигимиз IT Park резидентлари учун:
✔Тўлиқ бухгалтерия, солиқ ҳисобини юритиб бериш;
✔IT Park резидентлигини олиш бўйича пуллик маслаҳат/амалиё ёрдам бериш;
✔IT Park резидентлари қўллайдиган барча турдаги имтиёзлар/преференцияларни қўллаш бўйича маслаҳат/амалиё ёрдам бериш;
✔Бу соҳа бўйича бухгалтерия, солиқ ҳисобининг нозик ва аҳамият бериш керак бўлган жойлари юзасидан маслаҳат/амалиё ёрдам бериш.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
▫️📨 15 Апрель:

✈️ Айланма;
✈️ ЖШДС+Ижтимоий;
✈️ ИНПС;
✈️ Солиқ агент - ЯТТ, ЎЎБҚШ учун;
✈️ Тўлиқроқ https://buxgalterpro.uz/tools/1/kalendar.html

@buxgalterpro_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 апрелдаги ПҚ-136-сонли қарори билан электрон тижорат соҳасида муҳим янгилик — "Бонд омбори" тизими жорий этилмоқда.

"Бонд омбори" нима дегани?
Бу — хориждан олиб келинган товарларни вақтинча сақлаш учун мўлжалланган махсус эркин омбор тури. Эндиликда резидентлар ва норезидентлар товарларни ушбу омборларга жойлаштириб, махсус платформалар орқали жисмоний шахсларга чакана сотишлари мумкин бўлади.

Божхона тўловларидаги енгилликлар
Бонд омборидан сотиладиган товарлар учун алоҳида божхона ставкалари белгиланди:
✔ 5% лик ягона божхона тўлови: Смартфон, ноутбук, планшет, чангютгич, миксер ва электр чойнак каби маиший техникалар учун.
✔ 3% бож ва ҚҚС: Кийим-кечак, пойабзал, қулоқчин, соат ва видеоўйин консоллари каби товарлар учун.
✔ ҚҚСдан озод қилиш: Ушбу рўйхатдаги товарларни жисмоний шахсларга реализация қилиш айланмаси ҚҚСдан озод этилади.

Эксперимент тартиби
Муддати: Ҳуқуқий эксперимент 2026 йил 1 июлдан 2028 йил 1 июлгача давом этади.
Назорат: Товарлар божхона расмийлаштирувидан жўнатмалар декларацияси асосида ўтказилади ва уларга божсиз олиб кириш нормалари татбиқ этилмайди.
Тақиқ: Халқаро бренд остидаги товарларни бонд омборига жойлаштириш ва у ердан сотиш тақиқланади.

Дори воситаларининг онлайн савдоси
Тез орада дорихоналарда онлайн буюртмаларни тарқатиш пунктлари ташкил этилади ва дориларни махсус термоконтейнерларда курьер орқали етказиб бериш тизими йўлга қўйилади.

Бу тизимнинг мақсади — иқтисодиётда "хуфиёна" айланмани камайтириш ва аҳолига замонавий логистика орқали товарларни арзонроқ етказиб беришдир.

@buxgalterpro_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
" YTCAPIWS дастури билан алоқа йўқ "

Е-ИМЗО бор бўлса ҳам шундай хатолар кўпчиликда чиқибди. Расмдагидек қилиб, ёқиб қўйсангиз бу муаммо чиқмайди (Постга идея муаллифи 🔂@otabekergashev15).

Шу кунларда жуда харакат қилиб ётишибди, бир нарсаларни ихтиро қилиб улар ҳам...

@buxgalterpro_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
20-апрель 2026 бухгалтер календарь

https://buxgalterpro.uz/tools/1/kalendar.html
ПФ-63 l 17.04.2026 га асосан бухгалтерлар учун энг муҳим 6 та янгилик:

1) "Ягона давлат назорати" янги босқичда: 2026 йил 1 июлдан тизимнинг янги имкониятларга эга тизим ва мобил иловаси ишга туширилади. Шу мобил иловада ҳоким, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, профилактика ва солиқ инспекторлари ҳақида маълумот олиш ва уларга мурожаат қилиш учун чат тизимини яратилади.

2) "Ягона давлат назорати" тизимини бизнес-омбудсман ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан доимий мониторинг қилиб борилади.

3) Айни бир тадбиркорлик субъекти билан бир йил давомида 2 ва ундан ортиқ маротаба асоссиз мулоқотга киришган давлат хизматчисига қуйидаги чоралар қўлланади.

4) 2026 йил 1 августдан бошлаб текширувчилар учун "Ягона давлат назорати" ахборот тизимининг мобил иловасидан фойдаланишлари мажбурий этиб белгиланади.

5) 2026 йил 1 августдан текширувчига govcontrol.uz га текширувни қайд этиш учун доступ бериш бекор бўлади, қайдларни "Ягона давлат назорати" ахборот тизимига "Бизнес ҳимоя" QR-коди орқали киритилади.

6) Маъмурий ҳуқуқбузарликларни аниқлаш бу текширув ҳисобланмайдиган мулоқот сифатида эътироф этилади.

@buxgalterpro_uz - ПФ-63 l 17.04.2026 изоҳда ПДФ версияси жойланади.
ГТД бўйича товар Рубль валютада келган. Рубль валютасини кодини тўғри топинг
Anonymous Quiz
53%
643
17%
843
19%
140
11%
978
Бозор қиймати: Солиқ хавфидан қандай ҳимояланиш мумкин?

Агар битим нархи ушбу нархдан паст ёки юқори бўлса, солиқ органлари солиқ базасига тузатиш киритиш ҳуқуқига эга (СК248).

Бозор қийматини аниқлашда:
🔍Шахсий прайс-варақлар ва нарх маълумотлари;
🔍ОАВ ва очиқ манбалардаги маълумотлар;
🔍Биржа хабарлари ва котировкалари;
🔍Божхона статистикаси (ташқи савдо учун);
🔍Ваколатли органлар томонидан белгиланган нормативлар.

Муҳим қоида: Агар турли манбаларда нархлар ҳар хил кўрсатилган бўлса, солиқ солиш мақсадида уларнинг ўртача қиймати инобатга олинади.

✈️Тавсия: Назорат қилинадиган битимлар: Нарх белгилаш ва солиқ хавфи
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Статистика базаси ванихоят солиқ базаси билан интеграция қилинган кўринади.

Агрумент: Хозиргина статистикадан телефон қилишди. 4-КБ саволнома суммаси ва 1-чорак фойда солиқ суммаси фарқ қиляпти деб.
23-апрель 2026. Пайшанба:

Фойда солиқ апрел ойига аванс тўлови (даромади 20 млрд+)

✈️ https://buxgalterpro.uz/tools/1/kalendar.html
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM