Buxgalter PRO l ГораБух
5.85K subscribers
1.38K photos
103 videos
374 files
964 links
Бухгалтерлар учун эксклюзив канал!
Маслаҳатлар, тавфсиялар, амалий кейслар ва уларга осон ечимлар.

BuxgalterPRO.uz - содда тилда қўлланмалар.

Савол-жавоб: @maslahatplus

Реклама: @ad0890

Админ: @tj1890

Автоматизация: @Next_Node_automation
Download Telegram
Гурухдаги мутахасисларнинг статуслари бўйича расшифровка

💳 Статус тузувчи конструктор

🤗 Гурухда саволлага жавоб берадиган мутахасислар (Сизлардан Аллоҳ рози бўлсин) сизлардан илтимос, шу конструкторга кириб, белгиласангиз ўзи ўзи автомат равишга статус ясаб беради. Шу статусни @tj1890 га ёки шу гурухда ёзиб юборинглар.

Нима фойдаси бор?
🔍 Компетенция фильтри: Саволга берилган жавоб назарий билимми ёки кўп йиллик амалий тажриба натижасими — дарров аён бўлади;
🔍 Жавобнинг "вазни": 15+ йиллик стажга эга экспертнинг қисқа жавоби 3 йиллик ходимнинг узун тахминларидан кўра ишончлироқ қабул қилинади;
🔍 Хатолик хавфини камайтириш: Сиз айнан ўз соҳангиз (масалан, TAX ёки AUD) бўйича мутахассисдан жавоб олаётганингизга амин бўласиз;
🔍 Экспертлик сегментацияси: Бир вақтнинг ўзида ҳам ишлаб чиқариш (PRD), ҳам экспортни (EXP) биладиган ноёб мутахассисларни тезкор аниқлаш имкони;
🔍 Масъулият ҳисси: Статусини очиқ кўрсатган мутахассис ўз даражасига мос, асосланган ва сифатли жавоб беришга интилади;
🔍 Профессионал иерархия: Гуруҳда ким маслаҳатчи ва ким ўрганувчи эканлиги аниқ чегараланади, бу эса маслаҳатларнинг аниқлигини оширади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Газ, Свет нархи 1 июн 2026 дан 10% ошади. Агар хозир эски нархда 3 ой учун олдиндан тўлов қилса, буни нарх жихатдан фойдаси бўладими?
Anonymous Quiz
46%
Ха
45%
Йуқ
9%
ўйлаб курмаган эканман 🧐
МЧЖ, ХК ёки ОК?

Бизнес расман банкрот бўлди, корхонада пул йўқ, 100 млн сўм қарз ва 10 млн сўм устав фонди қолди. Бу вазиятда учта субъект қарз берувчилар (кредиторлар) олдида қуйидагича жавоб беради:

🔍МЧЖ: Кредиторларга фақат устав фондидаги 10 млн сўм тўланади ва фирма ёпилади; қолган 90 млн сўм куйиб кетади. Таъсисчи ўз шахсий мулки билан жавоб бермайди.
🔍Хусусий корхона: Фирманинг 10 млн сўми олинади, етмаган 90 млн сўм қарз эса корхона мулкдорининг шахсий мол-мулкига (уй, машина ва ҳ.к.) қаратилади.
🔍Оилавий корхона: Фирманинг 10 млн сўми олинади, қолган 90 млн сўмни тўлаш эса ушбу бизнесда иштирок этган барча таъсисчи оила аъзоларининг шахсий мол-мулкига қаратилади.

🖥 Хулоса: Бирор МЧЖ билан ҳамкорлик қилаётганда (уларга маҳсулот ёки хизматни насияга бераётганда) жуда эҳтиёт бўлинг ва унинг устав фонди ҳамда активлари ҳажмига албатта аҳамият қаратинг!

@buxgalterPRO_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1С ва ҚҚС ҳисоботдаги счет-фактураларни солиштириш учун янги-бепул инструмент
https://buxgalterpro.uz/tools/3/sverka.html

✈️ Қандай фойдаланилади?
1) Шаблонни юклаб олинг;
2) 1С ва солиқдан ҚҚС ҳисобот илова файлини маълумотларини шаблонга жойлаштиринг;
3) Сайтга ўтиб, 1С ва солиқ фактураларини жойлаштиринг ва "Солиштириш" кнопкасини босинг;
4) Фарқ чиққан фирмани устига босинг. Фарқ чиққан ЭСФ лар очилади.

🔗 Яқинларга ҳам улашинг, сиздан миннатдор бўлишади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ВМК 266 - 21.05.2026.pdf
832.4 KB
Янги низом

Божхона ҳудудида қайта ишланган тайёр маҳсулотларни эркин муомалага чиқаришда товарларнинг божхона қийматини белгилаш ва улар бўйича божхона тўловларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом

Бухгалтер учун энг муҳим 3 та янгилик:

🔍Янги формула: Махсус рўйхатдаги товарлар учун божхона божи тайёр маҳсулот ставкасидан келиб чиқиб, лекин олиб кирилган хомашёнинг божхона қийматидан ҳисобланади.

🔍Таклиф киритиш ҳуқуқи: Тадбиркорлар хомашё импорти божи тайёр маҳсулотникидан баланд бўлган ҳолатлар бўйича рўйхатга ўзгартириш киритиш учун Саноат кооперацияси агентлиги орқали Комиссияга доимий таклиф кирита оладилар.

🔍Амал қилиш муддати: Ушбу тартиб вақтинчалик — 2027 йил 1 мартга қадар тажриба-синов тариқасида амал қилади.

@buxgalterPRO_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2026 йил 1 июлдан бошлаб кучга кирадиган янгиликлар

🔍Камерал олди таҳлилидан халос бўлиш: Текширувдан олдинги таҳлилда (предпроверочный анализ) тафовутлар аниқланганда, солиқ тўловчининг қайта тақдим этилган солиқ ҳисоботи ёки асословчи ҳужжатларни тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади.

🔍Ўрта хавфли солиқ тўловчилар (30-80 балл) учун имконият: Солиқ хавфи ўрта даражада бўлган тадбиркорларга хавфлар ҳақида билдиришнома юборилади. Агар камчиликлар 1 ой ичида бартараф этилса, солиқ текшируви ўтказилмайди.

🔍Янги бизнес учун бепул хизмат: Янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектларига дастлабки 6 ой давомида солиқ ва молиявий ҳисоботларни жўнатиш хизматини «Soliq-servis» АЖ (ихтиёрий равишда) бепул кўрсатади.

🔍Ижара: Давлат улуши 50% ва ундан юқори бўлган деҳқон бозорлари ва савдо мажмуаларидаги нотурар жойларни ижарага бериш фақат «E-auksion» орқали амалга оширилади.

@buxgalterPRO_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
@Next_Node_automation нинг янги версиясида қўшиладиган янги имкониятлар

Алт-Таб, Копировать, Вставить жуда кўп қилганда клавиатурада қилганда бироз ноқулайлик пайдо қилади. Бу функция эса буни қулай ечимини беради.
1-июндан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиш чегараси 1 миллиард сўмдан 5 миллиард сўмгача оширилиши мумкин.
ПФ-100.pdf
1.1 MB
✅ ПФ-100 Фармон бўйича бошқа каналларда айтилган/айтилмаган жойлари

➖➖ 2026 йил 1 июндан ➖➖

🔍 Умумий овқатланиш, савдо ва хизмат кўрсатиш учун:
✈️ 2026 йил 1 июндан 2030 йил 1 январга қадар шу субъектларига (бундан давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналар ҳамда йирик солиқ тўловчилар мустасно) ҚҚС соддалаштирилган тарзда 6% ҳисоблаш тартибини танлаш ҳуқуқи берилади;
✈️ Туташ ҳудудлар (тротуар, автотураргоҳ, очиқ майдончалар) учун ижара ҳақи кўпинча ер солиғи ставкасининг 2-3 баравари оралиғида белгиланарди (ҳудудга қараб) энди бу фақат 1 бароварида белгиланади 😇.


🔍 Меҳмонхона ва умумий овқатланиш сохаси учун:
✈️ Алкоголь ва тамакини нақд пулга сотишга рухсат берилади;
✈️ Рақамли маркировка кодлари тегишли алкоголь маҳсулотлари сотилганда улар якуний истеъмолга реализация қилинган деб ҳисобланади;

🔍 Фақат умумий овқатланиш сохаси учун:
✈️ айрим тоифадаги ходимларни меҳнат мобил
иловасининг ўзидан ишга олиш, ойлик белгилаш мумкин бўлади (my.mehnat га қийналганлар учун ☺️);
✈️ тушумнинг нақд пулсиз шаклда тушган улушидан қатъи назар, тўланган ҚҚС солиқ суммасининг 40 % ни қайтариб олиш мумкин бўлади;

🔍Барча соха учун умумбелгиланган солиқ режимига ўтиш чегараси 1 млрд сўмдан 12 000 БҲМ (4,944 млрд) га оширилди ва яхши томони БҲМ ўзгарса бу чегара ҳам ошиб боради. Масалан БҲМ энди 10% га оширилса чегара ҳам 5.434 млрдга оширилади;


➖➖ 2027 йил 1 январдан ➖➖
🔍 "Алкоголь маҳсулотларини чакана сотиш ҳуқуқи учун йиғим" ҳамда "Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғим" лар бирлаштирилади;

🔍 1000 м² дан катта мол-мулк ижарасида энг кам ижара ставкалари қўлланмайди (Тошкент шаҳридан ташқари 😎);

🔍 Кичик бизнес бухгалтерия ва солиқ маслаҳатчилари харажатларини 2 баравар кўпайтириб чегиришга рухсат ❗️;


@buxgalterPRO_uz

Соддалаштирилган 6% лик ҚҚС тартиби
(соддароқ тилда)
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Соддалаштирилган 6% лик ҚҚС тартиби (соддароқ тилда)

Кимлар танлай олади?
🔍2026 йил 1 июндан 2030 йил 1 январгача (4,5 йил давомида)
🔍Асосий фаолияти: савдо, умумий овқатланиш (ресторан, кафе) ва хизмат кўрсатиш (Бундан Д50-ЙСТ* лар мустасно)
🔍Ихтиёрий — хоҳлаган корхона ўзи танлайди.

Соддалаштирилган тартибнинг асосий қоидалари
🔍ҚҚС ставкаси 6% — Барча реализация (сотиш) айланмасидан 6% ҚҚС тўлайсиз;
🔍Фойда солиғи 0% — Фойда солиғи тўламайсиз + фойда ҳисоботи топширмайсиз;
🔍 Кирувчи ҚҚС зачети йўқ — Сотиб олган товарлар ва хизматлар учун тўлаган ҚҚСингизни ҳисобга ололмайсиз. Бу тартибга ўтса бори ҳам йўқ бўлади (яъни 4410 даги ҚҚС суммаси ҳисобдан чиқарилади);
🔍 Одатдаги имтиёзлар, преференциялар ва тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариб беришларни унутиш керак бўлади;
🔍 Хавотирланманг! харидорларингизга 6% лик ҚҚС суммангизни зачетга олиш ҳуқуқи берилади.

Қачон ва қандай ўтиш мумкин?
✈️ 2026 йил 1 июндан бошлаб исталган вақтда ўтиш мумкин;
✈️ Ўтиш санаси: Хабарнома юборилган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан кучга киради;
✈️ Солиқ органига электрон хабарнома юбориш керак (ҳозирча аниқ шакли тасдиқланмаган, лекин Солиқ қўмитаси тизимни тайёрламоқда).

@buxgalterPRO_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
my.mehnat да янги функция қўшилибди ёки мен аввал аҳамият бермаган эканман. Нимани кўрса бўлади:
🔣 МуМехнатда бор, лекин НДФЛ отчетда йўқлар;
🔣 МуМехнатда йўқ, лекин НДФЛ отчетда борлар;

Ишчиси кўп фирмалар бухгалтерлари бир текшириб қўйганлариз яҳши.

Масалан менда битта ишчида 2 та ПИНФЛ номер борлиги, 1С да бошқа ПИНФЛ, my.mehnat ва солиқ базасида бошқа ПИНФЛ бўйича учет кетаётганлиги маълум бўлди.

Яна бир инфо: Солиқдаги учет сиз НДФЛ отчетда кўрсатган ПИНФЛ номер бўйича эмас, балки my.mehnat даги ПИНФЛ номер бўйича учет қилар экан.

@buxgalterPRO_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қисқартирма ибора:

✅ Д50-ЙСТ дегани бу — Давлат улуши 50% ва ундан юқори бўлган корхоналар ҳамда йирик солиқ тўловчилар.

Бундан буён каналда "Давлат улуши 50% ва ундан юқори бўлган корхоналар ҳамда йирик солиқ тўловчилар" деб ёзишни ўрнига Д50-ЙСТ* ибораси ишлатилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Didox Contracts Extractor by BuxgalterPRO.uz.exe
6 MB
Дидоксдан договорларни танлаб, юклаб олиш ва договорларни битта папка распаковка қилиб берадиган дастур. Бундан ташқари распаковкадан кейин шартнома №, санаси, ИНН, Контрагент номи ва шартнома жадвалидан бир қаторидан товарни олиб сақлаб берадиган дастур.
Қандай ишлаши
НБУ_банк_заявка+договор_@buxgalterpro_uz.xlsx
325.4 KB
НБУ банк бўйича заявка ва шартномани тўлдириш эксели. Паспорт данныеларни киритасиз, ариза ва шартномани ўзи тўлдириб беради. Пароль: 0890

🔵 "Адрес места работы" ни бошида ўзгартириб қўясизлар.

Кимга керак бўлса бемалол фойдаланинглар. Агар осонроқ йўлини билсангизлар изоҳда ёзиб юборинглар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Соддалаштирилган 6% хақида бироз фикр

1-фикр. Харажатининг катта қисмини бозордан ҚҚСсиз оладиган кичик ошхона, ресторанларга энг яҳши танлов. Кичик сўзидан мурод бу йилига 5 млрдгача хизмат кўрсатадиган дегани.

2-фикр. Агар СҚҚС тўловчидан товар/хизмат олиб яна ўзидан товар/хизмат қўшиб реализация қиладиган бўлса, у холда олувчи харидор шахс катта эхтимол билан йилига 5 млрддан ортиқ реализация қиладиган шахс бўлади. Улар СҚҚС тўловчи тўламаган 6% ни қўшиб, тўлаб беришига тўғри келади.

Бу нарх ошишига олиб келадими? Йўқ. Сабаби агар эски тизим бўйича ишлаганда барибир 12 ни унга тўлаб, ҳисобга олган бўлар ва барибир ўша ҚҚС ни тўлаган бўлар эди. 6410-4410-5510 эмас, шунчаки 6410-5110 бўлади.

Клиент сиздан 6%да бўлганлиги учун ишлашдан бош тортиши ва 12% ликни танлаши мумкинми? Ха, сабаби юқоридаги келтирилган формулани тушунмаган тадбиркор, янги бухгалтерлар ишлайдиган ташкилотларда шундай нотуғри тушунча бўлиши мумкин.

Хоп, нотуғри тушунчани қандай йўқотса бўлади? Юқорида айтилган тадбиркор, янги бухгалтерлар кузатиб борадиган мутаҳассис-блоггер бу формулани аниқ қилиб "сизларга буни зиён жойи йўқ, олдин бундай эди, хозирда бундай бўлди, ..." деб мурожаат қилиб чиқиши керак (иложи борича тезроқ).

@buxgalterPRO_uz

🔍 Агар сизда ҳам қўшимча фикр бўлса, изоҳларда ёзиб қолдиринг.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM