Buxgalter PRO l ГораБух
5.85K subscribers
1.38K photos
102 videos
374 files
964 links
Бухгалтерлар учун эксклюзив канал!
Маслаҳатлар, тавфсиялар, амалий кейслар ва уларга осон ечимлар.

BuxgalterPRO.uz - содда тилда қўлланмалар.

Савол-жавоб: @maslahatplus

Реклама: @ad0890

Админ: @tj1890

Автоматизация: @Next_Node_automation
Download Telegram
Buxgalter PRO l ГораБух
buxgalterpro.uz сайтида муаллифлик постларингизни жойланг ва даромад олинг Янги имконият ишга туширилди. Унда муаллифлик материаллари ёзилиши ва ундан кейинчалик ўқувчилар сотиб олиб ўқиса бундан даромад олишлари мумкин. 🔂 Битта муаллифлик материали (Пост…
Бу бўйича биринчи пуллик материални кутиб олинг.

Тезлаштирилган фундаментал бухгалтерия – ўқув қўлланма (1-қисм)

Муаллиф: Хулкар Шамшиева. DEBIT FINPRO МЧЖ (Аутсорсинг) раҳбари ва бухгалтерия ҳисоби ўқитувчиси.

https://buxgalterpro.uz/mc/q/tezfundbux-1.html

Диққат: Материални сотиб олиш учун балансингизни тўлдишингиз лозим.

📤 Акция
Орангиздан ким 3 киши биринчи бўлиб ўз ҳисобини бугун 12000 сўмга тўлдирса бонус сифатида 3 баробар қилиб берилади. Кейинги пуллик материалларни сотиб олишга яхши имконият.



Материал асосан кимлар учун?
Бухгалтерия курсларига боришдан олдин дастлабки тушунчаларни тез ва содда тилда тушуниб олмоқчи бўлганлар учун ёки курсни тугатиб, билимлари эсдан чиқиб кетмаслиги учун асосий жойларини тез такрорлаб туриш учун.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Buxgalter PRO l ГораБух
Ўқув марказларига маслаҳат Хурматли устозлар, ўқувчиларингиз учун битта база документов и база задач шакллантиринглар. Масалан 2чи ойдан бошлаб кунига вазифа бериш керак. 50 та кирувчи фактура, 50 та чикувчи фактура, 50 та тулов (реал банк клиентда до сохранение).…
Бу бўйича бир яҳши мутахассис акамиз менга алоқага чиқишди. Кеча кичик бизнес-ланч қилдик. Учрашувда биргаликда шундай платформани биргаликда ишлаб чиқишга келишиб олдик.

Қўллаб қувватламоқчи бўлган ўқув марказлар бўлса шахсан ўзимга @tj1890 ёки изоҳларда ёзиб қолдиришлариз мумкин. Платформа Ўзбекистондаги бухгалтерия ҳисоби курсини ўқитадиган ўқув марказларини қамраб олиши ва уларга бу ишларида ёрдам беришга мўлжалланган.
МуМехнат да ҳам бу хақида алоҳида ёзишяпти. Шунинг учун эсдан чиқмасин

01.07.2026 йилдан календарь йилдаги меҳнатга лаёқатсизлик даврининг 6-кунидан бошлаб вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси орқали тўланади.

Ортиқча тўлаб, кейин ойликдан қайтариб юрманглар тағин 😇

Манба: ВМҚ 796 от 17.12.2025й.

@buxgalterPRO_uz
Бугун солиқ маслаҳатчиси, яқинда якунланган солиқ кодекси челленжи муаллифи Отабек Эргашев томонидан ўтказилаётган тадбирда Телеграм канал юритиш мавзусида кичик презентация қилиб беришга таклиф этилганман. Насиб этса кўришиб қолишимиз мумкин.

Айтганча телеграм канал бўйича совринли ўйин тайёрлаб қўйдим. Унда тадбир иштирокчилари қатнашишлари мумкин.

Аллоҳ юзимизни ёруғ қилиб, яҳши ўтказиб олишни насиб этсин.
Микрофирма ва кичик корхоналар учун солиқ ҳисоботлари вақтида топширмаганлик учун жарималар

✅5 иш кунигача кечикишга — ЖАРИМА ЙЎҚ! Лекин бу енгилликни олиш учун охирги 3 ой ҳисоботлар ўз вақтида топширилган бўлиши керак!

2026 дан янги жарима миқдорлари амалда:
🔍Фуқароларга: 1 БҲМ (аввал 3 БҲМ эди);
🔍Мансабдор шахсларга: 3 БҲМ (аввал 10 БҲМ эди).

Бир ойда нечта ҳисобот кечикса ҳам — фақат 1 марта жарима.

Асос: ЎРҚ-1108 l 25.12.2025й.

@buxgalterPRO_uz отчет штраф жарима
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Buxgalter PRO l ГораБух
Брейншторм учун савол Шу вазиятга ойдинлик киритиш учун солиқ кодекси ва қонунлардан изоҳларда асослар келтирамиз. Авантаж каналида пост қилинибди бу буйича. Менимча брейншторм учун яхши савол. @buxgalterPRO_uz
6% лик ҚҚСда экспортга 0% ставками ёки 6 % ми?

Менимча экспортга ҳам 6% тўланади.

Жавобга асос бўлувчи 3 та аргументим:

1-аргумент. ПФ-100 нинг 6а) га кўра:
қўшилган қиймат солиғи ставкаси товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича ❗барча айланмаларга нисбатан 6 фоиз этиб белгиланади;


2-аргумент.
"соддалаштирилган тартиб" ибораси бу одатий ҚҚС қоидалари ёзилган (экспортга тегишли жойлари) қоидалардан фарқ қилишини билдиради. Бу бўйича менимча янги модда қўшилиши хам мумкин.

3-аргумент.
01.01.2025 дан бошлаб экспорт учун ҳам фойда солиқ ставкаси, ҳам айланма солиқ ставкаси одатий ставкага ўзгартирилган. Соддалаштирилган ҚҚС бу хақиқий ҚҚС дан кўра кўпроқ айланма солиққа ўхшашлигини ҳисобга олсак, савол келиб чиқади: нега экспорт учун 15% фойда солиқ тўланадику, соддалаштирилган ҚҚС да бу айланма суммаси солиққа тортилмасдан қолиб кетиши керак? Модомики фойда солиқ ставкаси Соддалаштирилган ҚҚСда 0 экан, ҚҚС 6% тортилиши мантиқлироқ ва аниқроқ .

@buxgalterPRO_uz

Қарши аргументлар бўлса изоҳларда ёзиб қолдиришларингиз мумкин
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Прогноз экспортной ставки при упрощенном НДС
Anonymous Poll
51%
6%
41%
0%
15%
😶
1С да хужжат киритган юзерни билиб туриш агар сизларда ўчиқ бўлса, шу ерда ёқишларингиз мумкин.

1С отображать автора документа
7129258.pdf
3.6 MB
Креатив иқтисодиёт — бу инсоннинг ижоди, ақли ва ғоялари орқали пул ишлаб топишга асосланган соҳа.

Креатив индустрия — ижодиёт ва интеллектуал мулкка асосланган товар, иш ва хизматларни яратиш, ишлаб чиқариш, тарқатиш билан боғлиқ фаолиятлар.

Креатив индустрия парки — бу ижодкорлик, санъат, ИТ ва рақамли контент соҳасида фаолият юритадиган тадбиркорларни бирлаштирувчи ва уларни қўллаб-қувватловчи махсус ташкилий-ҳуқуқий тузилмадир.

Агар соддароқ қилиб тушунтирадиган бўлсак, бу ИТ-паркнинг (IT Park) худди шундай модели бўлиб, фақат у дастурчилардан ташқари дизайнерлар, рассомлар, продюсерлар, архитекторлар, режиссёрлар ва ёзувчилар каби ижодкорлар учун ташкил этилган.
Бу муҳим

ҚҚС солиқ ставкаси 12% дан 6% тушган нархи тушганда сизга келадиган счет фактура суммаси ҳам камайиши керак. Шунга аҳамиятли бўлинглар.

Кирувчи счет фактурада ҚҚСсиз нархи аввалги нархда келиши керак.

Масалан аввал 1 дона товар 1.12 млн сум келган бўлса, 1 млн ҚҚС сиз нархи ва 0.12 млн сум ҚҚС суммаси бўлган. Янги 6% лик ҚҚС дан келганда эса 1.06 млн сўм бўлиши керак. Ундан 1 млн ҚҚС сиз нархи ва 0.06 млн сум ҚҚС суммаси.
IBc — Помощник ibank клиента

Банк клиент билан ишлайдиган бухгалтерлар учун ёрдамчи дастур.


Реквизитларни автомат шунчаки матнни белгилаганда автомат тортиб олади.

Банк клиентга ўтганда тўлдириш эса унданда осон. Шунчаки сичқончани чап тугмасини 2 марта босилади ва кичик менюдан кераклисини танланади. Назначениесини ҳам автомат ёзиб беради.

Нархи: 1 йиллик лицензияси 260 000 сўм. BuxgalterPRO.uz да PRO статусли юзерлари ва Next Node юзерлари 35% чегирма мавжуд.

Вақтингиз тежалади, тезлигингиз ошади, хато қилишингиз камаяди. Олганиздан иншаАллоҳ рози бўласиз. Норози бўлсангиз пулингиз қайтарилади.

🔂 Триал: 14 кунлик бепул фойдаланиб кўришингиз мумкин.

➖➖➖➖➖➖➖➖➖

🏷 Биринчи мурожаат қилиб, тўловни амалга оширган 5 кишига ким бўлишидан қатъий назар 50% чегирма!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM