Buxgalter PRO l ГораБух
5.85K subscribers
1.38K photos
102 videos
375 files
964 links
Бухгалтерлар учун эксклюзив канал!
Маслаҳатлар, тавфсиялар, амалий кейслар ва уларга осон ечимлар.

BuxgalterPRO.uz - содда тилда қўлланмалар.

Савол-жавоб: @maslahatplus

Реклама: @ad0890

Админ: @tj1890

Автоматизация: @Next_Node_automation
Download Telegram
Обнал_деб_таҳмин_қилинган_ёки_ҚҚСни_ҳисобга_олиш_хуқуқини_сувистеъмол.xlsx
599.2 KB
Обнал деб таҳмин қилинган ёки ҚҚСни ҳисобга олиш хуқуқини сувистеъмол қилган фирмалар


1С дан 01.01.2026-02.09.2026 га анализ-субконто (ИНН билан) олиб, экселда ВПР билан текшириб кўрасизлар.

Менга солиқдаги камералка бўлимини айтган гапи:
Олдин ЭСФ яшил бўлиб қабул қилинган лекин бу спискадаги фирма бўлса ҳам ҚҚСни ҳисобдан чиқариб ташлаш керак.

Прократурага ҳам чақиришлари мумкин.
Buxgalter PRO l ГораБух
Обнал_деб_таҳмин_қилинган_ёки_ҚҚСни_ҳисобга_олиш_хуқуқини_сувистеъмол.xlsx
Бу рўйхат бўйича статистика:

Jizzax v. 171
Xorazm v. 185
Navoiy v. 250
Surxondaryo v. 270
Sirdaryo v. 287
Samarqand v. 303
Qashqadaryo v. 432
Buxoro v. 467
Qoraqalpog'iston Resp. 630
Namangan v. 730
Farg‘ona v. 808
Andijon v. 970
Toshkent v. 1024
Toshkent sh. 1429
Корхона квартира сотади ва сизга танишингизни олиб келганлигиз учун 15 млн сўм мукофот берди. Солиқ оқибатларини изоҳларда ёзиб қолдиринг.

Туғри жавоб соат 14:00 да.
Маслаҳат

Хозирда дидоксда ТТН юбориб бўлмаяпти, буни скрин ёки видео килиб сақлаб қўйсаларингиз ТТН сиз чиқарган товар йўлдалигида муаммо бўлса, шуни кўрсатиб оз бўлсада бахона қилсаларингиз бўлади☺️. Аслида эса ТТН сиз товар чиқариш мумкин эмас.
Buxgalter PRO l ГораБух
Корхона квартира сотади ва сизга танишингизни олиб келганлигиз учун 15 млн сўм мукофот берди. Солиқ оқибатларини изоҳларда ёзиб қолдиринг. Туғри жавоб соат 14:00 да.
Корхона учун:
Бу жуда эҳтиёт бўлиш керак бўлган нарса. Нозик жойи Маркетинг ва нарх сиёсати тўғри ёзилган бўлиши керак. Ҳаммаси тўғри расмийлаштирилган бўлса, бу маркетинг харажатлари сифатида 9410 счетга олиб борилади ва чегириладиган харажат ҳисобланади. Реферал маркетинг дастури ёки оммавий оферта кўринишида ёки алоҳида шартнома сифатида ҳам имзоланиши керак. Демак корхонага 2 та хужжат керак 1) Реферал дастури ёзилган маркетинг ва нарҳ белгилаш сиёсати 2) Жисмоний шахслар билан ишлаш учун оммавий оферта ёки шартнома. Харажат қиламан деб директорни жиянига қилиб юрманглар тағин, 15-12=3% га арзимайди 😎.

Сиз учун:
Бу даромад тури на ойлик иш хақига тушади, на моддий наф тарзидаги даромадга тушади. Ягона вариант бошқа даромад. Солиқ ставкаси 12% ва корхона сиздан солиқни ушлаб қолиб бериши керак. Бошқа даромадга ижтимоий солиқ ҳисобланмайди. Агар солиқни ушлаб қолмасдан ташлаб берганда ҳам сиз декларацияда у даромадни кўрсатишга мажбур эмассиз, сабаби у корхонани мажбурияти бўлган. Солиқ бўйича муаммо чиқса ҳам сизга чиқмайди.

Ўзи сумма қанча эди? 15 млн сўм ташлаб берганини ҳисобга олсак, тескари ҳисоб билан 17 045 500 сўм реферал даромад ҳисобланган бўлади.

Фойдали материаллар:
* Фойда солиғи ҳисоблаб чиқаришда харажатлар
* Чегирилмайдиган харажатлар ҳақида батафсил

Изоҳларда актив қатнашганларга раҳмат: @shukurullo_asadov9, @nodirjon_6177, @abduzhalilovic
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Бу вирус!!! Овоз бераман деб яҳшилик қилиш нияти келиб қолмасин тағин 😊

Унга овоз бераётган жараёнингизда телеграм аккаутингизга бузиб киришади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Davlat ekologik ekspertizasi markazi ёки бошқача номи ЭкоЭкспертиза

https://eco-service.uz/

ЗВОС / ЗЕП хужжатларини олишга ариза юбориш, оммавий офертани олиш, инвойс олиш учун мулжалланган давлат хизмати сайти. ЕЦП ключ билан кирса бўлади.
Солиқ доим кўрпани ўзига тортадими?

Тадбиркор фойдасига бирор ПФ чиқиб, солиқ кодексига хали ўзгартириш киритилмаган бўлса:
Солиқ кодексига ўзгартириш киритилмаган ҳали дейишади.


Солиқ органи фойдасига бирор ПФ чиқиб, солиқ кодексига хали ўзгартириш киритилмаган бўлса:
Янги ПФ-100 чиққан дейишади.


Кейс: Импорт қилувчилар мажбурий ҚҚС ўтиши бўйича янгилик ҳали кодексга киритилмаган, лекин солиқ уни "янги ПФ-100 чиққан" дейишмоқда🤬.
☕️ 01.09.2026 дан меҳмонхона ва общепитлар учун пиво, тамаки, сув ва салқин ичимликларни маркировка кодини қайта сканерлаш ва чекда кўрсатиш бекор қилиниб, улар харид қилингандаёқ автоматик ҳисобдан чиқариладиган бўлди.

Манба: УП-175 от 27.08.2026 г.

@buxgalterpro_uz
Сизлар хам текшириб курингларчи "солик кодекси 2026" деб кидириб. Сизларда хам сайтимизни google да 2-чи уринда топиб беряптими? ёки факат менга шундай курсатяптими😆? Мен норма сайтини ортда қолдирганимизга ишонмайроқ турибман🧐.
Директор ўзгарганда солиқ кабинетидан директорни ўзгартириш

1) https://my.soliq.uz/
2) Фирма номи устига босинг;
3) "Учетные данные" га босинг;
4) пастроққа тушиб, "Изменить данные"ни босинг.
5) Директор ўзгариши хақидаги решение/протоколни илова қилиб, янги директорни киритинг.

*киритилган номерга солиқдан телефон қилишади, қайси номерни киритиш ўзингиз биласиз.


Муҳим эслатма! МуМехнат га киришда муаммо бўлиб қолиши мумкин, янги директордан кириш керак бўлади. Унгача киришда муаммо бўлмаслиги учун, директорни ўзгартиришдан олдин МуМехнатга доступни ГлБух га хам доступ бериб қўйишни тавсия қиламан.
Ўрта ва йирик бизнесга 2027–2028 йилларда ўз ҳисобидан хусусий аудит ўтказиб, солиқ аудит текширувидан қутилиш ҳуқуқини пайдо бўлади деган хабарни эшитган бўлгансиз керак.

Хой СИЗ, Ҳа, ҳа сизга айтяпман: таниш аудиторлик фирмага айтиб, солиқ аудитидан қочиб қоламан деб ўйлаётган бўлсангиз - тушингизни сувга айтинг. Уни муҳим жойи бор:
"аудиторлик хулосасида камчиликлар аниқланмаган ҳолатлар бундан мустасно"

Аудитор "курмаган" нарсани солиқ ҳам кўрмайди дегани эмас.

Муҳим инфо: Аудитор "курмаган" нарсани солиқ органи аниқласа, солиқни уша аудитор фирма тўлайди.

@buxgalterpro_uz
Buxgalter PRO l ГораБух
Ўрта ва йирик бизнесга 2027–2028 йилларда ўз ҳисобидан хусусий аудит ўтказиб, солиқ аудит текширувидан қутилиш ҳуқуқини пайдо бўлади деган хабарни эшитган бўлгансиз керак. Хой СИЗ, Ҳа, ҳа сизга айтяпман: таниш аудиторлик фирмага айтиб, солиқ аудитидан қочиб…
Бу нарса адолатли аудитор ташкилотлари учун жуда яхши кадрлар кераклигини билдиради. Янги қўшимча иш ўрни, юқори маош. Аудиторлар биласизларки, одатда главБух бўлишган бўлади. Солиқ кўрмайдиган нарсани, улар кўзини юмиб ҳам топа олади. Улар солиқчи текширувчилардан камчилик топиш бўйича анча малакалироқ бўлишади.

Солиқ аудитида топилмайдиган ёки улар кам аҳамият берадиган нарсаларни, аудиторлар топади.

Сизларнинг фикрингиз қандай?


❗️ Реклама: Сизларга адолатли аудитор ташкилоти керак бўлса, ўзимиз ишлаб кўрганимизни тавсия қиламан: International Business Audit Consulting - @ibacuz . Рахбарини шахсан танийман, ўта кучли мутахассис.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу саволга ўзим нотўғри жавоб бердим. Сизлар ҳам уриниб кўрингларчи.

Алиев ва Валиев биргаликда 40 га 60 улуш билан таъсисчи бўлиб «Инвест» МЧЖ фирмасни очишди. Инвест МЧЖ эса «Булка-нон» МЧЖ фирмасининг 100% таъсисчиси. «Булка-нон» МЧЖ 100 млн сўм дивиденд ҳисоблади ва солиқни ушлаб қолиб «Инвест» МЧЖга 95 млн ташлаб берди. Алиев ва Валиев энди шу 95 млн ўзларига дивиденд қилиб ечишмоқчи. Алиев ва Валиев учун солиқ оқибатлари қандай бўлади?
Buxgalter PRO l ГораБух
Тўғри жавоб: йўқ. Зачетга олсангиз бўлади.

Шахсий изланиб кўришингиз учун манба келтираман СК266:1 модда 9-қисм. Изланиб кўриб, фикрингизга изоҳда ёзиб кетсангиз хурсанд бўламиз. Бошқалар учун ҳам фойдали бўлади.

Гурухда биринчи бўлиб @farrux8867 энг тўғри ва тўлиқ жавобни бердилар, каттакон раҳмат.

P/S: Эсимдан чиқаёзди, фойда солиғидаги оқибат сизларни чалғитиши мумкин. Шунинг учун ҲА деган жавоб бергандурсиз. Фойда солиқ бўйича бу чегирилмайдиган харажат бўлади.
Buxgalter PRO l ГораБух
Бу саволга ўзим нотўғри жавоб бердим. Сизлар ҳам уриниб кўрингларчи. Алиев ва Валиев биргаликда 40 га 60 улуш билан таъсисчи бўлиб «Инвест» МЧЖ фирмасни очишди. Инвест МЧЖ эса «Булка-нон» МЧЖ фирмасининг 100% таъсисчиси. «Булка-нон» МЧЖ 100 млн сўм дивиденд…
Бунга тўғри жавоб: Алиев ва Валиев учун қайта солиқ тўланмайди.

🎓 Изоҳ:
«Инвест» МЧЖ бу ерда «Булка-нон» МЧЖдан олган 95 млн сўм дивидендларни ўз таъсисчиларига (Алиев ва Валиевга) тақсимлаётганда, Налоговый кодекснинг 345-моддаси 3-қисмига кўра, солиқ базасини олдин олинган дивидендлар суммасига камайтиради. Натижада «Инвест» МЧЖ Алиев (40%) ва Валиев (60%)га дивиденд тўлаётганда солиқ ушлаб қолмайди. Сабаби, агар Алиев ва Валиев ҳам солиққа тортилганида бир даромадга 2 марта солиқ тўланиб қолган бўлар эди.


СК345/3: Дивидендлар олувчи солиқ тўловчининг даромадларидан ушлаб қолинадиган солиқ суммасини аниқлашда солиқ базаси ҳар бир олувчига нисбатан солиқ агенти томонидан шу олувчига тўғри келадиган солиқ солинадиган дивидендлар жами суммасининг улуши сифатида аниқланади. Дивидендларнинг солиқ солиниши лозим бўлган бундай жами суммаси юридик шахс томонидан барча олувчиларнинг фойдасига тақсимланиши лозим бўлган, ушбу юридик шахс томонидан жорий ҳисобот (солиқ) даврида ва ўтган ҳисоботда (солиқ даврларида) олинган дивидендларни дивидендларни олувчилар фойдасига тақсимлаш санасидаги дивидендлар умумий суммасига камайтирилган дивидендларнинг умумий суммаси сифатида аниқланади. Бунда тақсимланадиган дивидендларнинг умумий суммасини ушбу юридик шахс томонидан олинган дивидендлар суммасига камайтириш, башарти ушбу олинган дивидендлар суммаси аввал ушбу юридик шахснинг дивидендлар тарзида олинган даромадларига нисбатан солиқ базасини аниқлашда ҳисобга олинмаган бўлса, амалга оширилади.

Бу СК345-3 қисм — «Инвест» МЧЖ «Булка-нон»дан олган 95 млнни Алиев ва Валиевга тақсимлаётганда солиқ базасини камайтириш ҳуқуқини беради.

🔂Энг тўғри ва тўлиқ жавоб @Nurullo_TAXPERT томонидан берилди. Каналимиз номидан катта раҳмат.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Фалсафий савол:

Одатда бошқаларнинг биздан ўзиб кетиши қалбда ОЗГИНА бўлса ҳам ғашлик пайдо қилиши мумкин. Хеч бўлмаганда ўзимизни айблаймиз. Энди савол: кимнинг муваффаққияти яъни ўзимиздан ўзиб кетиши бизни фақат ва фақат хурсанд қилади?