Buxgalter PRO l ГораБух
5.85K subscribers
1.38K photos
102 videos
375 files
964 links
Бухгалтерлар учун эксклюзив канал!
Маслаҳатлар, тавфсиялар, амалий кейслар ва уларга осон ечимлар.

BuxgalterPRO.uz - содда тилда қўлланмалар.

Савол-жавоб: @maslahatplus

Реклама: @ad0890

Админ: @tj1890

Автоматизация: @Next_Node_automation
Download Telegram
Фалсафий савол:

Одатда бошқаларнинг биздан ўзиб кетиши қалбда ОЗГИНА бўлса ҳам ғашлик пайдо қилиши мумкин. Хеч бўлмаганда ўзимизни айблаймиз. Энди савол: кимнинг муваффаққияти яъни ўзимиздан ўзиб кетиши бизни фақат ва фақат хурсанд қилади?
2 ойгача хизмат сафарида суточные қанча?

Иш хақи бўйича ишлайдиган бухгалтерлар билиб олингки, кўпчилик «0,35 БҲМ» деб ўйлайди. Лекин бу — минимал миқдор.

Агар ходим 2 ойдан кам муддатга хизмат сафарига юборилса, суточные миқдори жамоа ёки меҳнат шартномасида белгиланади. Лекин у 0,35 БҲМдан кам бўлмаслиги керак.

🔍Масалан, шартномада 0,5 БҲМ белгиланган бўлса:
0,5 БҲМ × 10 кун = 5 БҲМ

🔍Агар меъёр умуман белгиланмаган бўлса:
0,35 БҲМ × 10 кун = 3,5 БҲМ

🔍 Шахсий изланиб кўриш учун манба: ВМҚ 424 — 02.08.2022 й.

@buxgalterpro_uz # кунлик, суточные, хизмат сафари
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Дидоксдан ЭСФ чиқара олмаётган бўлсангиз, айтишларича бу уларга боғлиқ боғлиқ эмас (Роуминг оператори (my.soliq.uz) билан боғлиқ) ва тез орада созланиши хақида айтишмоқда ...
Хорижий маркетплейслар учун янги солиқ қоидалари бухгалтер ва аутсорс хизматига талаб ошишини билдиради!

Сабаби 12 декабрдан бошлаб Ўзбекистонга товарларни сотадиган хар бир хорижий маркетплейслар солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтиши ва ҚҚС тўлашлари керак бўлади. Янги қоида айнан аҳолига (B2C) товар сотадиган хорижий онлайн-платформаларга тегишли.

@buxgalterpro_uz
Устав фондини камайтириб, бинони таъсисчига қайтаришда солиқ солиш

«Макро» МЧЖ таъсисчиси Алиевга 2 млрд сўмлик бино қайтариб берилганда, 2 млрд сўмнинг ҳаммаси автоматик равишда корхона даромадига ўтмайди. Лекин хозирда солиқ органларидаги бази хизматчилар 2 млрддан солиқ тўлаш керак дейишади. Сабаби уларга шуниси қулай, хеч қандай ортиқча хужжатлаштиришларсиз, шунчаки ЭСФ даги қийматдан.

«Макро» МЧЖ учун (Фойда солиғи)
Бинони бериш — реализация ҳисобланади. Корхонанинг жами даромадига фақат бинони чиқариб юборишдан олинган ФОЙДА киритилади (СК 297-моддаси):
Солиқ солинадиган фойда = 2 млрд сўм - Бинонинг қолдиқ (солиқ) қиймати + Дооценка (01.01.2021 ҳолатига)

Фойда чиқса: Фақат шу фарқ суммаси 15% фойда солиғига тортилади.

Муҳим: Алиев ўзаро алоқадор шахс бўлгани учун бинонинг бозор нархи 2 млрд сўмдан паст кўрсатилмаган бўлиши керак (СК 248-моддаси).

@buxgalterpro_uz
Сотув нархи 100 000 сўм. Маҳсулотнинг таннархи сотув нархининг 80% ини, қадоқлаш харажати эса таннархнинг 8% ини ташкил этади. Қадоқлаш нархи 300%га ошди. Таннархнинг сотув нархидаги улуши ўзгармасдан қолиши учун сотув нархини неча фоизга ошириш керак?
Anonymous Quiz
17%
20
17%
22
54%
24
13%
18
Buxgalter PRO l ГораБух
Сотув нархи 100 000 сўм. Маҳсулотнинг таннархи сотув нархининг 80% ини, қадоқлаш харажати эса таннархнинг 8% ини ташкил этади. Қадоқлаш нархи 300%га ошди. Таннархнинг сотув нархидаги улуши ўзгармасдан қолиши учун сотув нархини неча фоизга ошириш керак?
Ҳисоблаш

Сотув нархи: 100 000 сўм
Таннарх: 100 000 × 80% = 80 000 сўм
Қадоқлаш харажати: 80 000 × 8% = 6 400 сўм

Қадоқлаш харажати 300% га ошса, яъни 4 баравар бўлади: 6 400 × 4 = 25 600 сўм

Энди таннархнинг сотув нархидаги улуши яна 80% бўлиб қолиши керак. Янги сотув нархини X десак:
X × 80% = 80 000 + 19 200

Нега 19 200? Чунки қадоқлаш харажати 6 400 сўмдан 25 600 сўмга ошди, яъни қўшимча 19 200 сўм харажат пайдо бўлди.

X × 0,8 = 99 200
X = 99 200 ÷ 0,8 = 124 000 сўм

Сотув нархи 100 000 сўмдан 124 000 сўмга ошди:
(124 000 − 100 000) ÷ 100 000 × 100% = 24%


Кимдадур - "қадоқлаш харажатини ошириб бало борми, қийинлаштириб" деганлар борми? 😆
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Buxgalter PRO l ГораБух
Хорижий маркетплейслар учун янги солиқ қоидалари бухгалтер ва аутсорс хизматига талаб ошишини билдиради! Сабаби 12 декабрдан бошлаб Ўзбекистонга товарларни сотадиган хар бир хорижий маркетплейслар солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтиши ва ҚҚС тўлашлари керак…
Маркетплейслар орқали товар сотувчи чет эл компанияларнинг бўлажак бухгалтерларига!

10.09.2026 йилдаги ЎРҚ-1173-сонли Қонун 2026 йил 12 декабрдан кучга киради.

🆕 Асосий қоидалар:
Солиқ тўловчи: Чет эл компанияси маркетплейс орқали Ўзбекистондаги жисмоний шахсга товар сотса, реализация жойи Ўзбекистон ҳисобланади (СК 278-модда).

Солиқ агенти: Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи воситачи ёки маҳаллий маркетплейс оператори солиқ агенти бўлади (СК 278-модда).

Ҳисобга туриш: Чет эл юридик шахси ёки воситачи савдо бошлангач 30 кун ичида солиқ органида ҳисобга туриши шарт (СК 279-модда).

Солиқ базаси ва ҳисобот: Солиқ базаси товар сотиш нархидан келиб чиқиб аниқланади (СК 280-модда). Ҳисобот шахсий кабинет орқали электрон шаклда топширилади (СК 281-модда).

@buxgalterpro_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Солиқ сайтидан платежка қўйгандан кейин банк ўша куни билан у платежкани қабул ҳам қилиш керак, акс холда:
1) Солиқни 2 марта ечади;
2) Жарима ҳам ҳисоблаши мумкин.

Асосий маслаҳат: Платежкани банк куни тугашидан вақтлироқ қўйиб қўйиш ва банкга телефон қилиб, қабул ҳам қилдириш керак.


Мисолдаги А расмда солиқ 2 марта ечилган.

@buxgalterpro_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугун анча қайноқ кун бўлади 👋

https://buxgalterpro.uz/calendar.html
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1С 3,0 да акт сверка олиш. Агар кўп шартномалар билан ишланган бўлса "Дополнительно" бўлимига кириб, "Разбыть по договорам" га галочка қўйиш керак (расмда кўрсатилган).


Сақлаш ва юбориш учун печать бўлимига кирилади.

❗️ Муаммо: Агар 1С РДП клиентда бўлса, одатда акт сверка олиб бўлмайди. Сабаби гохида ИТишник 1С РДП клиентда прямой 1С га кириб кетадиган қилиб беради. Бундай холатда Win+R, mstsc, янги ойнадан юзер ва компютер ИП адресини кириб айнан шу РДП клиент компютерига кириш керак. У ерда акт сверка сақланган папкага кириб, акт сверкани копия қилиб ўз компютерингизга вставить қилсангиз бўлади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати (Хунармад хам қўшилган)

https://buxgalterpro.uz/mc/p/oobqsh.html
КорпКарта чекини аванс отчетдан киритаётганда НДС отчетда кўринадиган номер қаерида бўлиши


🔂 Бизнинг практика: 1С да аванс отчет тўлдиришда шу номер ва датасини ўзини киритиб, контрагентни ёзмаслик. Бундан нима фойда? Одноразовый контрагентларни 1С да создать килиш олдини олиш.

@buxgalterpro_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM