GSM GURUS F.A.Q
2K subscribers
279 photos
1 video
10 files
777 links
Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш

Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/+BdBfBxlF9ahkM2Ji

Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot
Download Telegram
Samsung Galaxy смартфонларида учраб турадиган муаммо. Экранга блокировка (парол, ПИН ва х.к ) ўрнатилган лекин телефон парол сўрамасдан блокдан ечилиб кетади.

Сабаби смартфон Созламаларида (Настройка) "Экран блокировка" => "Smart Lock" функцияси ёқилиб қолган бўлади. Шу пунктни ўчириб қўйиш ("Выключено") муаммони хал қилиши мумкин.
Android тизим навигациясида Жестлар (имо-ишоралар) ишлатилиши.
Смартфон Созламаларида (Настройка) юқори қисмида "Излаш" (Поиск) пунктида "Imo" (Жесты) калит сўзи билан керакли функцияни топиб олиш мумкин.

Имо-ишоралар клавиатура, браузер, галерея ва бошқа программаларда хам ишлатилади ва вақтингизни тежашга хизмат қилади.

Samsung Galaxy смартфонларида қўшимча ушбу программани ўрнатиш зарур.
👍2
Медиа файллар (фото, видео, Mp3) смартфон хотирасида бор, лекин галереяда чиқмайди.

Муаммонинг 2 та асосий сабаби:
1. Яширин .nomedia файли алохида папка ёки хотира ичида пайдо бўлиб қолган бўлади. (Қўнғироқларни ёзиб оладиган диктофон прораммаси туфайли). .nomedia файлни файл менеджер орқали ўчириб смартфонни ўчириб ёқиш муаммони хал қилади.

2. Смартфон созламаларида (настройка) "Хранилище мультимедиа" программаси ўчириб қўйилган бўлади. Программани ёқиб, смартфонни ўчириб ёқиш муаммони хал қилади.
LG смартфонлари Корея моделларида кўпчилик тармоқ (Сеть) режимларини (2G, 3G, 4G) танлашга қийналишади.

Бу режимларни танлаш алоқа ва интернет сифати, аккумуляторни тежаш ва бошқа холатларда керак бўлиши мумкин.

Телефонда 5457#*смартфон модели#. Масалан расмда кўрсатилган смартфон модели F490L, терилиши керак бўлган қисми фақат сонлар, яъни 5457#*490#. (Баъзида 5457 ўрнига *#546368# терилади.)

Код терилгандан кейин автоматик равишда сервис менюси очилади ва "Network Mode" (баъзида Rate Mode) пунктидан керакли режимни танлашингиз мумкин. (GSM-2G, WCDMA-3G, LTE-4G).
Эслатма! Кўпчилик смартфонга бармоқ изи (отпечатка) ёки Юз билан очиш (распознавание лица) блокини ўрнатиб асосий паролга эътибор беришмайди.

Муаммо смартфонни ўчириб ёққандан (перезагрузка) кейин, фақат бир марта асосий парол блокни очишга зарур бўлади.
Яъни бармоқ изи (отпечатка) ёки Юз билан очиш (распознавание лица) смартфон ўчиб ёнгандан кейин Сизга ёрдам бермайди (Баъзи прошивкаларда бу муаммо хал қилинган).
Шунинг учун асосий паролни эсдан чиқарманг!
👍1
Каналимиз ўқувчисидан савол. "com.google.process.gapps" хатолиги нима сабаб бўлади?

1. "Диспетчер загрузки" программасини ўчириб қўйиш оқибатида. Программани қайтадан ёқиш (Включить) муаммони хал қилади. (Расмга қаранг)

2. "Сервисы Google Play" программаси нотўғри янгиланганда. Программани маълумотларини (данные) ўчириш муаммони хал қилади. (Расмга қаранг)