GSM GURUS F.A.Q
2K subscribers
279 photos
1 video
10 files
777 links
Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш

Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/+BdBfBxlF9ahkM2Ji

Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot
Download Telegram
6. Google қидирув хар доим "қўл остида".

Aгар мулоқот пайтида сиз Google дан баъзи маълумотларни билиб олишингиз ёки суҳбатдошингизга юборишингиз керак бўлса, айтайлик, режалаштирилган учрашувнинг манзилини айтиш керак бўлса, энди буларнинг барчаси Gboard клавиатурада мавжуд!

Бунинг учун:
- Google қидирув белгиси тугмачасини босинг
- Матн майдонига керакли сўровни киритинг ва қидириш тугмасини босинг
- Исталган натижани танланг ва суҳбатдошга юборинг

Сиз натижани ҳавола (веб-саҳифа, Wikipedia ёки Google хариталари) ёки фотосурат сифатида юборишингиз мумкин.

Шундай қилиб, Gboard клавиатураси нафақат матн билан ишлашни соддалаштириши, балки мулоқот қилишда кўп вақтни тежашга қодир!
#Gboard
Бизнинг назаримизда керакли ва фойдали программалар:

- Запись звонков Cube ACR. Қўнғироқларни ёзиб олиш учун қулай иловалардан бири. Асосий хусусиятларидан бири VoIP иловалар (Skype, Viber, WhatsApp, Facebook) қўнғироқларини хам ёзиб олиш имконияти мавжуд.

- Smart Tools. Иловада эгилиш бурчаги, узунлик, объектгача масофа, баландлик ва кенглик ўлчаш учун асбоблар, шовқин даражасини ўлчаш мосламаси, GPS-компас, металл детектор мавжуд.


- Handcent Next SMS ёки GO SMS иловалари. Смартфонингиздаги СМС иловаси имкониятлари Сизга мос келмаса айнан ушбу иловаларни тавсия қиламан. Иккала илова хам бир хил вазифани бажаради, фақат хохишингизга қараб кераклисини ўрнатиб олинг. Имкониятлари жуда кўп хабарлардан нусха олиш, яшириб қўйиш, темалар ўрнатиш ва бошқалар. Корея смартфонлари эгаларига: SMS 70 та символдан кейин MMS га автомат айланиб қолиши муаммосини хам ушбу иловалар орқали хал қилса бўлади.


Канал ўқувчиларидан тавсия қилинган иловалар:

- Google fit. Саломатлик учун ажойиб дастур. Унда online мураббий, уйқуни ёзиб олиш, қадам санаш ва.ҳк аргументлар мавжуд (Um1dj0n #abiturent_2019-20).

- RAR архиватор. Интернетдан кўчириб олинаётган кўпчилик китоб ва документлар айнан RAR и ZIP форматида сиқилган бўлади. Ушбу илова шу форматдаги файлларни очиб беришга хизмат қилади. (SHERMAN SHER !!!).
#APK
7. Gboard клавиатурасида "вақтинчалик хотира" (буфер обмена).

Gboard да сиз бир вақтнинг ўзида бир нечта матнни нусхалашингиз (копия) ва жойлаштиришингиз мумкин.

Смартфонларда ҳужжатлар билан ишлашда энг катта муаммолардан бири бу бир нечта матн парчаларини нусхалаш ва жойлаштиришнинг мумкин эмаслигидир. Сиз бу муаммони бошқа дастурларни ўрнатиш орқали ҳал қилишингиз мумкин, аммо бу функция клавиатурада бўлгани анча қулайроқ.

Gboard "вақтинчалик хотира" имкониятидан фойдаланиш учун клавиатуранинг юқори қисмидаги G белгисини босинг. Кейин қўшимча воситаларни очиш учун уч нуқта тугмасидан фойдаланинг. "Вақтинчалик хотира" бўлимида сиз охирги сақланган парчаларни кўрасиз.

Улардан исталганини бир марта босиш орқали матнингизга қўшишингиз мумкин. Aгар элементни бармоғингиз билан ушлаб турсангиз, қўшимча буйруқлар пайдо бўлади, улар ёрдамида танланган парчани ўчириб ташлашингиз ёки аксинча уни доимий фойдаланиш учун буферга ўрнатишингиз мумкин.
#Gboard
👍1
Смартфонларда батарея қувватининг кўп сарфланишига сабабчи эски Сим карта хам бўлиши мумкин.

Қурилма айниқса тунда, фойдаланилмайдиган холатда хам қувватни кўп сарфласа (10 дан 100% гача), Сизда эски турдаги Сим карталар қуйидаги ёзувлар билан:
Coscom (Ucell)
Unitel (Beeline)
МТС (UMS)
Ёки 4G (LTE) хизматини ёқиш учун алмаштириш зарур бўлган

ўрнатилган бўлса тунда "Парвоз режимини" (Режим полета) ёқиб текшириб кўринг. Агар ушбу режимда батарея қуввати 1-5% сарфланса, Сизга янги Сим карта ёрдам бериши мумкин.

Яна бир неча қуйидаги холатларда янги сим карта Сизга ёрдам беради:
Смарфонингизда интернет, 4G хизматлари ишламаса, VoLTE технологияси (қўнғироқларни LTE тармоғида орқали узатиш) фаоллаштиришда ва х.к.з.
#маслахат
Смартфонларда батарея қувватининг кўп сарфланишига яна бир сабаби шикастланган медиа файллар.

Медиа файллар бу - фотосурат, расм, мусиқа, видеофайл ёки овозли хабарлар кўринишида бўлиши мумкин.

Бу файлларнинг шикастланишига сабаб - интернетдан ёки бошқа қурилмадан охиригача кўчирилмаганлиги, номида хар хил символларнинг ($,#?) ва иероглифларнинг мавжудлиги, қалбаки ва умри тугаган SD картада ёзилганлиги ва сўзлашган қўнғироқларни автоматик ёзилганда нотўғри ёзилиши ва бошқалар.

Бу турдаги файлларни излаб топишни охирги кўчирилган файлларни текширишдан бошланг, зарур бўлмаган медиа файлларни ўчириб кўринг ва охирги вариант керакли маълумотлардан SD карта ёки компьютерга нусха олиб маълумотларни тўлиқ ўчириб (заводской сброс) кўринг.
#маслахат
8.Gboard клавиатурасининг қўшимча имкониятлари.

- Матнни "қўл узмасдан ёзиш" имкониятидан фойдаланинг. Яъни керакли сўз хосил бўлмагунча кетма-кетликда харфлардан бармоғингизни қўйиб юборманг. Харф тугмачаларини аниқ танлашингиз шарт эмас, шунчаки керакли харф томонга ишора қилиш кифоя. Озроқ мослашиш жараёнида қийналишингиз мумкин, кейин эса оддий матн теришдан 5 марта тезроқ матн тера оласиз.

- "Овоз билан ёзиш". Ушбу имконият клавиатуранинг тепа қисмида "Микрофон" тугмачасини танлаш билан фаоллаштирилади.
"Микрофон" тугмачасини босинг ва "Гапиринг" сўзлари пайдо бўлгандан сўнг матнни айтинг. Хозирча матн ўзбек тили лотин ёзувида хатоларсиз ёзилади, кирилл алифбосида муаммо бор.

- "Эркин ҳаракатланувчи режим". Унинг ёрдами билан катта смартфонларга матн киритиш анча қулай бўлади.
Бу имкониятидан фойдаланиш учун клавиатуранинг юқори қисмидаги G белгисини босинг. Кейин қўшимча воситаларни очиш учун уч нуқта тугмасидан фойдаланинг. "Эркин ҳаракатланувчи режим" ни танланг.
#Gboard
GSM GURUS F.A.Q
8.Gboard клавиатурасининг қўшимча имкониятлари. - Матнни "қўл узмасдан ёзиш" имкониятидан фойдаланинг. Яъни керакли сўз хосил бўлмагунча кетма-кетликда харфлардан бармоғингизни қўйиб юборманг. Харф тугмачаларини аниқ танлашингиз шарт эмас, шунчаки керакли…
Gboard клавиатураси хақида кетма-кет ёзилган хабарларимизнинг охиргиси, лекин илова хар доим янгиланади ва қўшимча янгиликлар хақида каналда ёзиб борамиз.

https://t.me/gsmgurus_FAQ/247 сўровномада кўпчилик овоз берган "Plus Messenger" хақида маълумотларни тез орада каналимизда ёритишни бошлаймиз.
Ҳақиқат ёки афсона.

Каналимизда қўшимча мавзу танлашга қарор қилдик. Сабаби халқимиз орасида миш-мишлар смартфонлар хақида хам жуда кўп.

Танишим ёки танишимни "Хакер" таниши айтди, смартфонлар орқа қопқоғи ва батареяси ўртасида "прослушка" (яширин эшитиш мосламаси) бор экан. Ёки бармоқ изи (отпечатка) мосламаси тагида яширин камера бормиш деган миш-мишларга ростдан хам ишонадиганлар бор экан.

Шу сохада фаолият кўрсатганимиз учун, кўпчилик смартфонларни хизмат юзасидан очиб кўрамиз ва айрим холларда мижозларнинг "талаблари" хақиқатга яқин эмас.

Маълумотлар #ҳақиқат #афсона хештеглари орқали бериб борилади.
Афсона: Америка (АҚШ) ёки бошқа ривожланган давлатлардан харид қилинган смартфон бизнинг минтақага (Осиё) мўлжалланган смартфондан сифатлироқ.

Хақиқат: Бугунги кунда деярли барча смартфонлар Хитойда ишлаб чиқарилишини кўпчилигимиз биламиз. Бу жараён автоматлаштирилган роботлар орқали амалга оширилади ва инсон иштироки максимум камайтирилган.
Биз учратган холат бир хил моделдаги смартфонда хар хил ишлаб чиқарувчи томонидан ўрнатилган экран, камера ёки ички хотира (emmc) бўлиши барча минтақа смарфтонларида учрайди.
Шахсий фикрим смартфон дастурий қисмини хисобга олмаса, техник характеристика ва чидамлилиги барча давлатлар учун бир хил деб ўйлайман (фақат бир хил моделдаги смарфтонлар).

Афсона: Процессорда ядро қанча кўп бўлса, смартфон шунча тез ишлайди.

Хақиқат: Ядроларнинг катта ҳажмда бўлиши юқори ишлаб чиқаришни белгилаб бермайди. Тизим билан ишлаши оптималлаштирилмаган кўп ядроли процессор мутлақо фойдасиз. Бугунги кунда қимматбахо смартфонлардаги энг яхши процессорлар ўз ресурсларининг ярмидан ҳам фойдаланмайдилар.
#Ҳақиқат #афсона
Афсона: Смартфонда неоригинал қувватлаш мосламасидан фойдаланиш мумкинми ёки йўқ?

Хақиқат: Мумкин, фақат ишончли ишлаб чиқарувчи махсулотини (масалан Anker) харид қилсангиз. Эътибор беринг замонавий сматрфонларда қувватлаш мосламаси "Чиқиш кучланиши - 5.0V / 2.0A" бўлиши мақсадга муофиқ.

Мослама танлашда қийналсангиз ёки текшириб кўриш учун сотувчи ёки устада текшириш воситаси хам мавжуд бўлиши мумкин (Расмда кўрсатилган).
#ҳақиқат #афсона
Афсона: Батарея ҳажми қанчалик катта бўлса, смартфон шунча узоқроқ ишлайди.

Ҳақиқат: ҳар доим ҳам эмас. Буларнинг барчаси қурилманинг аппарат платформасига ва тизимнинг ўзи оптималлаштирилинганлигига боғлиқ.

Масалан, экран қанчалик кичик бўлса, батарея қуввати камроқ сарфланади, аммо пикселлар сонини ошириш қанчалик кўп бўлса, процессорга юк шунча кўп бўлади ва кўпроқ энергия сарфланади.

Кўп нарса экран технологияси, процессорнинг кучига, шунингдек уни ишлаб чиқарадиган техник жараёнга боғлиқ.

Расмда солиштирилган Xiaomi Redmi Note 7 ва Samsung Galaxy A50 смартфонлари аккумулятор хажми бир хил 4000 мА.ч, лекин A50 деярли 1 соат кўпроқ ишлаган.
Бунинг сабаби Samsung Galaxy A50 экрани Super AMOLED технологияси асосида яратилган ва бу технологияда аккумулятор қувватини тежаш мукаммалаштирилган. (Тунги режимда "ночной режим" (қора рангда) қувват 40% гача кўпроқ тежалади.)

Смартфонлар батареясининг ишлаш муддати ушбу сайтдан билишингиз мумкин.
#ҳақиқат #афсона
​​Эътиборли ўқувчиларимиз учун савол?

Расмда Марк Цукерберг Facebook, Instagram, WhatsApp ижтимоий тармоқларининг раҳбари ва унинг иш столи кўрсатилган.
Интернетда ва дунёда энг катта таъсирга эга одам. Ундан ташқари дунёдаги энг бой кишилар рўйхатида 5-ўринни эгаллаган

Ушбу инсоннинг иш столидаги ноутбукда қандай ноодатий холатни кўряпсиз?