GSM GURUS F.A.Q
2K subscribers
279 photos
1 video
10 files
777 links
Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш

Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/+BdBfBxlF9ahkM2Ji

Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot
Download Telegram
Aфсона: Камерада қанча мегапиксел бўлса, расмлар шунчалик яхши бўлади.

Ҳақиқат: Мегапикселлар сони фақат фотосурат пикселлар сонига таъсир қилади, лекин унинг сифатига эмас. Aслида, тасвир сифати пиксел ўлчамига, диафрагма, стабилизация функциялари ва тасвирни қайта ишлаш дастурлари алгоритмларига боғлиқ.

Масалан, Samsung Galaxy S9 смартфонида12 мегапикселли камера мавжуд, аммо у замонавий смартфонларнинг энг яхшиларидан бири ҳисобланади. Шу билан бирга, бозорда 20 ёки ундан кўп мегапикселли матрицали кўплаб моделлар мавжуд - аммо ҳеч ким уларни ажойиб тасвир сифати учун мақтамайди.

Бугунги кунда аксарият смартфонларда ўрнатилаётган 2 ва ундан ортиқ асосий камералар "қуруқ" реклама эмас. Хар бир ишлаб чиқарувчи қўшимча камера қандай мақсадда ишлатишни ўзи белгилайди. Масалан яқинлаштириш ёки стабилизация учун. (Galaxy Note 10 ва Huawei P30 Pro ушбу турдаги камералар ўрнатилган смартфонларнинг энг "зўрлари").
#ҳақиқат #афсона
👍2
​​Дунёдаги энг яхши мессенджер Telegram янги имкониятлар билан бизни янада хайратда қолдирмоқда.

Кутиб олинг янги 5.11 версиясини кўчириб олиб, янада қулай имкониятларга эга бўлинг:

- Кечиктирилган хабарлар.
• Хабарни белгиланган вақтда юбориш учун "Юбориш" тугмасини босиб ушлаб туринг ва "Кечиктирилган хабар" ни танланг.
• "Севимлилар" (Избранное) суҳбатида ўзингиз учун эслатма.
• Белгиланган хабар юборилганлиги тўғрисида билдиришнома.
- Махсус булутли мавзулар.
• Иловада мавжуд ранглар асосида ноёб рангларни танлаб, ташқи кўринишини созланг.
• Ҳар қандай ранг ва фонга қараб ўзингизнинг мавзуларингизни яратинг.
• Ўзингизнинг мавзуларингизни бошқа фойдаланувчилар билан ҳаволадан фойдаланиб баҳам кўринг.
• Мавзуни ўзгартириш уни ўрнатган ҳар бир киши учун унинг янгиланишига олиб келади.
- Янги махфийлик созламалари ва бошқалар.
• Телефонингизни рақамингизни контактига қўшганда, сизни Telegram да ким топишини танланг.
• Баъзи эмодзиларнинг анимацияси. Бунинг учун қуйидаги кулгичлардан бирини юборинг: 😁, 😧, 😡, 💩, 😢, 😮, 😐, унда матн бўлмаслиги керак.
#Telegram #Телеграм
​​Смартфонингиз экрани химояси учун Сиз нима танлайсиз: пленка, шиша ёки хеч нарса.

Замонавий смартфонлар экрани Gorilla Glass химоя технологияси билан жихозланганлигига қарамай, қаттиқ зарба барибир ўз ишини қилмасдан қўймайди.

Gorilla Glass технологияси йилдан йилга янгилаб борилади ва бугунги кунда 6-авлод смартфон шишасини қирилиш ва зарбалардан химоя қила олади (1 метр баландликдан 15 мартагача тушиб кетиш).

Кўпчилик смартфонларда экран қурилма нархининг ярмидан кўпини ташкил қилади.
Масалан Samsung Galaxy J1 Ace смартфонида шиша шикастланса (экран эмас) алмаштириш тахминан 70 минг, экран копия 120 минг, экран оригинал 300 минг сўм.

Химоя пленкаси чўнтак ва сумкада смартфон метал предметлар билан бирга бўлганда экранни қирилишдан сақлаши мумкин.

Химоя шишаси бугунги кунда энг кўп урф бўлган ва кўпчилик экран синиб қолишидан асрайди деб ишонадиган химоя воситаси. Шишанинг жуда кўп сифатли ва сифатсиз турлари мавжуд. Қалинлиги, Gorilla Glass технологияси ва олеофобик қоплама бор йўқлиги билан фарқланади.
Бу турдаги химоя хам оддий пленка каби экранни қирилишлардан сақлайди. Лекин смартфон тушиб кетганда кўп холларда бирор чети билан тушади ва бу холларда химоя шишаси экранни синишидан сақлаб қолишда деярли ёрдам бермайди.
Химоя шишаси сифатсизини "қиммат" смартфонга ўрнатиб сенсорни ишлатишда ва синиб қолганда ечиб олишда қийналиб юрган фойдаланувчилар жуда кўп.
Масалан Samsung Galaxy A50 смартфонига ўрнатилган химоя шишаси сенсор таъсирчанлиги ва бармоқ изи (отпечатка) ишлашига салбий таъсир қилади. Муаммонинг ечими агарда шишадан воз кечмасангиз, созламалар орқали экран сезгирлигини ошириш ва битта бармоқни бир неча марта рўйхатдан ўтқазиш.
Эътибор берсангиз Samsung Galaxy S10 русумидаги смартфонларда сифатли химоя пленкаси (шиша эмас) компания томонидан ўрнатилган.

Шахсий смартфонларимда хеч қачон химоя шишаси ўрнатмаганман. Охирги 6 ойда фойдаланаётган смартфоним бир неча марта қўлдан тушиб кетган ва хеч қандай шикастланиш бўламаган.

Нима деб ўйлайсиз химоя пленка ва шишалардан наф борми ва қайси холларда айнан Сизга ушбу химоя тури ёрдам берган.
Фикр ва мулохазаларни "комментарии" шаклида ёзиб қолдиринг.
#мулохаза
👍3
​​Олеофобик экран қопламаси нима

Олдинги хабаримизда олеофобик қоплама ҳақида ёзган эдик. Бу қоплама тури аксарият смартфонлар экранида учрайди ва химоя шишаси танлаганизда хам ушбу жихатига эътибор беринг.

Олеофобик қоплама нанометр қалинлигига эга энг нозик пленка. Фойдаланувчилар орасида олеофоб қатлами экранни майда қирилишлар ва шикастланишдан ҳимоя қилишга ёрдам беради деган фикр бор. Бу ундай эмас - ифлосланишдан ҳимоя қатлами экранга зарар етказишнинг олдини олишга қодир эмас ва аксинча, механик таъсирлардан қўрқади. Нанометр қатламининг асосий мақсади экрандаги бармоқ излари сонини камайтириш, шунингдек экранни тозалашни соддалаштиришдир.

Олеофоб қопламининг мавжудлигини қандай аниқлаш мумкин?
Синов учун дисплейга бир томчи сувни пипетка билан томизиш кифоя. Шундан сўнг, сиз қурилмани бироз эгишингиз керак, шунда томчилар экран бўйлаб тарқалади.
Aгар томчи из қолдирмасдан силжийдиган бўлса, унда олеофобик плёнка мавжуд ва у ҳўл из қолдирса, у ҳолда сизнинг гаджетингизда бундай қоплама бўлмайди.
Диққат! Синов пайтида сувнинг қурилмадаги тирқишларга киришига йўл қўйманг

Вақт ўтиши билан олеофоб қоплама ўз хусусиятларини йўқотишни бошлайди. Унинг ишлаш муддати смартфондан фойдаланиш интенсивлиги ва ишлаш шароитларига боғлиқ.

Ҳимоя қатлами нимадан қўрқади?
Олеофоб қопламанинг энг даҳшатли душмани бу ишқаланишдир. Қаттиқ нарсалар билан алоқа қилиш тезда қопламанинг яхлитлигини бузади. Таркибида спирт бўлган суюқликлар ҳам ушбу ҳимояга салбий таъсир қилади.
#маслахат
🔥2👍1
​​Телефон ва смартфонларнинг SAR (нурланиш) даражаси ёки хавфсиз телефонни қандай танлаш керак.

Уяли телефон нурланишининг инсон саломатлигига таъсири ҳақида мунозаралар узоқ вақтдан бери давом этмоқда. Бу масала бўйича олимлар икки гуруҳга бўлинди: баъзилари нурланиш соғлиқ учун зарарли, бошқалари эса бунинг аксини исботлайдилар.

Зарарли ёки зарарсиз бўлишидан қатъи назар, Радиацияни ҳимоя қилиш федерал хизмати (BfS) 2002 йилдан бери мобил телефонлар ва смартфонларнинг радиация даражасини доимий равишда ўрганиб келмоқда.

Хар бир смартфон ҳақида маълумотни https://devicespecifications.com/ru веб-сайтида топиш мумкин (Удельный коэффициент поглощения (SAR) бўлимига қаранг).
Европада рухсат этилган нурланиш қиймати 2 Вт/кг ни ташкил қилади, AҚШда Федерал алоқа агентлиги (FCC) SAR 1,6 Вт/кг дан ошмайдиган қурилмаларни фақат сертификатлайди.

Statista аналитик компанияси инсон танасига зарарли таъсир жиҳатидан энг хавфли смартфонларнинг янги рейтингини эълон қилди. Тадқиқот натижаларини расмда кўришингиз мумкин.

Биринчи расмда энг юқори нурланишга эга смартфонлар рўйхати. (Xiaomi MI A1 да энг юқори нурланиш)
Иккинчи расмда энг кам нурланишга эга хавфсиз смартфонлар рўйхати. (Samsung Galaxy Note 8 да энг кам нурланиш)
Смартфонингиз USB порти яхши ишламаганда нима қилиш керак.

Кўпчиликда учрайдиган муаммо смартфон USB порти орқали яхши қувватланмайди (заряд) ёки компьютерга уланмайди. Айтайлик USB кабел охиригача ўрнатилмайди ёки ушлаб турсангиз ишлайди, қўйиб юборсангиз яна ишламай қолади.

Бунинг асосий сабабларидан бири чанг худудда ишлаганда ёки вақт ўтиши билан смартфонингиз USB порти чанг билан тўлиб қолади ва кабел контактлари жойига ўрнашмайди.

Ечими биринчи ўринда USB портни "пинцет" ёки шунга ўхшаш мослама билан эхтиёт бўлиб кир ва сочлардан тозалаб кўринг. USB порт "оёқчаларини" шикастламанг.

Иккинчи усули тиш щётка билан USB портни тозалаб кўринг, қўшимча спирт ёки спирт аралашмали суюқликни щёткага озроқ миқдорда хўллаб портни тозалаб кўринг.

Юқоридаги усуллар Сизга ёрдам бермаслиги мумкин, агар USB портга сув (суюқлик, ёш болалар сўлаги ва бошк.) теккан бўлса ёки "оёқчалар" шикастланган бўлса.

USB портни текшириш усулларидан бири:
Смартфонингизни зарядкага (компьютерга эмас) улаган холда созламалардан (настройки) "Сведения об аккумуляторе" пунктини топинг.
"Состояние аккумулятора" - Зарядка (АС) ёзилган бўлса (расмга қаранг) Сизда муаммо йўқ, агарда Зарядка (USB) ёзуви бўлса Сизда USB порт билан муаммо бор ва батареянгиз секин зарядланади. Ечими USB портни алмаштириш.
#маслахат
​​Apple iPhone ва компания ҳақида шахсий фикрим.

Каналимиз йўналиши асосан Android смартфонлар билан боғлиқ бўлса хам, Apple компаниясини эслаб ўтмаслик адолатсизлик бўлади деб ўйладим.

Кечагина 10.09.2019 Apple компанияси 3 та янги смартфони – iPhone 11, iPhone 11 Pro ва iPhone 11 Pro Max ни тақдим қилди. Америкадаги нархлар энг арзони $699, $999 ва $1099 ташкил қилади ва табиийки биздаги нархлар анча баланд бўлади.

Каналимизда бир неча бор таъкидлаганимиздек смартфон танлашда асосий жихатларидан бири расмий сервис марказларининг борлиги. Афсуски Ўзбекистонда Apple компанияси расмий сотув марказлари ва сервис хизматлари йўқ.

Лекин шунга қарамай "қиммат" iPhone ва iPad қурилмалари фойдаланувчи ва "фанатлари" ўзимизда оз эмас. Хўп қайси жихати билан Apple махсулотлари кишиларни ўзига жалб қилади?
- "Энг зўри". Айрим фойдаланувчилар смартфон танлаганда "Энг зўри" ни танлашга ўрганиб қолган. Лекин смартфон имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш ва хаттоки оддий почта очиб логин ва паролини эслаб қолиш масаланинг иккинчи томони
- Яхши йўлга қўйилган реклама. Apple маркетологлари аъло даражада ишлашини энг машхур "юлдузлар" ва кинофильмларда "тасодифан" кадрга тушиб қолган iPhone дан билишингиз мумкин.
- Хақиқатдан велосипедни қайта ихтиро қилган компания. Рус тилида "Всё новое-давно забытое старое" мақоли бор. Яъни Apple компанияси бошқалар яратган, лекин машхур қила олмаган технологияларни "қайтадан" кашф қилиб энг зўр даражасигача олиб келди. Масалан "бармоқ изи (отпечатка)" технологияси.
- Барқарор дастурий таъминот. Android тизимининг энг катта муаммоларидан бири, тизим ва программалар барча Android қурилмаларда муаммосиз ишламайди.
iPhone ёки iPad қурилмалари бармоғ билан саноқли ва дастурий таъминотни деярли барча қурилмаларда текшириш имконини беради.
Android қурилмаларда эса программа ёки ўйин асосан энг машхур модел смартфонларида текширилади ва қолган қурилмаларда ишлаш жараёнида тузатиб борилади.

Лекин охирги йилларда айниқса компания ихтирочиси Стив Джобс вафотидан сўнг Apple смартфонлар бозорида ўз мавқеини йўқотишни бошлади.
Бунга менимча сабаб ҳақиқатан инновацион технологиялар бошқа компаниялар томонидан кашф қилинаётганлиги ва Хитой смарфтон ишлаб чиқарувчиларининг "уйғониши" бўлди. (Huawei, Lenovo, Xiomi, OPPO)

Одамларда "Нега кўп тўлашим керак, агарда фарқи бўлмаса" (Зачем платить больше, если нет разницы) ўйлови пайдо бўлишни бошлади.

Биз учун оддий бўлган харакатлар программа ва киноларни компьютердан ёки ShareIT ўзимизга кўчириб олиш. Кўпчилик программа ва ўйинлардан сотиб олмасдан фойдаланиш Android смартфонларнинг iPhone дан кўплаб фойдаланувчиларни "тортиб" олишига сабабчи бўлди.
Ўрта ахволдаги Америкалик шахс Apple махсулотларига йилида ўртача 800 доллар сарфлайди. Бундан ташқари хар бир программа, ўйин, мусиқа ва филмлар хам Apple томонидан фойдаланувчиларга "яхши" нархларда сотилади.
Шунинг учун хам Apple компаниясига бизнинг минтақамиз қизиқ эмас ва яқин йилларда расмий сотув дўконлари ва сервис хизматларини бизда очилмаса керак.

Сиз нима деб ўйлайсиз. Apple махсулотлари (iPhone) Сиз учун нимаси билан қизиқ ва ушбу махсулотлардан фойдаланганмисиз?
Фикр ва мулохазаларни "комментарии" шаклида ёзиб қолдиринг.
#мулохаза
👍6
​​Aфсона: Вазифалар менеджеридаги (Диспетчер задач) ишлаб турган дастурларни хар доим ёпиб туриш смартфоннинг ишлаш тезлигини оширади.

Ҳақиқат: Узоқ йиллар давомида очилган дастурларни ёпиб қўйиш аккумулятор қувватини сақлаб қолишга ва тизимни тез ишлашини таъминлаб беришга ёрдам беради, деган фикрлар юради. Тўғриси бу фикр Windows Mobile тизими учун тўғри бўлгандир, лекин Android тизими учун нотўғри.

Баъзилар эса Task Killer - дастурларни автоматик тарзда беркитувчи хизматдан фойдаланишади. Aслида бу "ёрдамчи" хизмат нафақат "вақт ўғирлайди", балки мутлақо фойдасиз ҳамдир: ёпиқ дастурлар смартфонлар тезлигига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Гап шундаки, Android да "ёпиқ" дастурлар смартфон зарядини истеъмол қилмайди ва уларни қайтадан тезроқ ишга тушириш учун телефон хотирасида қолади.

Масалан Сиз кун давомида бир неча марта "Контактлар" дастуридан фойдаланасиз ва тизим хар доим тез-тез фойдаланиладиган дастурларни оператив хотирада ушлаб туради. Энди ушбу дастурни Вазифалар менеджеридан ўчириб яна қайта кириб кўринг ва аксинча дастурдан чиқиб кетиб, оддий яна қайта кириб кўринг. 0 дан очилган дастур секин очилади, хам қайта юкланиши учун смартфон ресурсини яна сарфлайди.

Одамни хайрон қолдирадиган холат 4-6 Гб оператив хотираси мавжуд смартфонлар эгалари имкон борича хотиранинг ярмини "бўш" ушлаб туришга харакат қилишади. Оддий қилиб айтганда оператив хотира бўшатишда Сизнинг "ёрдамингиз" тизимга умуман керак эмас, керакли вазиятда тизим ўзига жой бўшатиб олиш учун етарлича ақлли.

Хозирда деярли барча ишлаб чиқарувчилар вазифалар менеджери дастурини ўз смартфонларига мослаб чиқаришган. Лекин ушбу дастурлар хам барқарор эмас айниқса Xiaomi ва Huawei смартфонларидаги вазифалар менеджери Telegram дастурини ёпиб қўйиш "касали" мавжуд.

Шахсан ўзим Facebook ва Facebook Messenger ни зарур бўлмаган вақтда ёпиб туриш учун смартфонимда ишлаб чиқарувчи томонидан ўрнатилган вазифалар менеджеридан фойдаланаман.

Сиз хам ушбу менеджерлардан фойдаланасизми ва қандай холатларда ёрдам беради деб ўйлайсиз?
Фикр ва мулохазаларни "комментарии" шаклида ёзиб қолдиринг.
👍1
Менга шахсий хабар орқали каналимиз ўқувчиларининг айримлари саволларга жавоб топишга ва канални фойдали маълумотлар билан тўлдиришга ёрдам бера олишларини ёзишган эди.

Бугун Samsung Galaxy янги моделларидаги (S9 Plus мисолида) кўзга ташланмайдиган, лекин анча фойдали бўлган имкониятлари айтиб ўтаман. Каналимиз ўқувчилари бошқа модел смартфонларда (Huawei, Xiaomi ва бошқ.) ушбу имкониятлар бор-йўқлигини ва қандай ишлатишни комментарий шаклида ёзиб қолдиришлари мумкин.

- "Dolby Atmos" аудио эффектлар танлаш. Айрим смартфонларда фақат наушник ёки Bluetooth колонкалар улаганда ишлайди. Филм, мусиқа ва умумий овозларга эффектлар қўшиб энг сифатли холатга келтиришга ёрдам беради.
- "Кўк ранг филтри". Кўз чарчашни олдини олиш, айниқса тунда ушбу имкониятдан фойдаланиб кўринг. Керакли вақтда масалан 21:00 дан кейин автоматик ёқилишини режалаштириш хам мумкин.
- "Тунги режим". Қора ранг ва темалар ишқибозлари учун энг мақбул режим. Бу имкониятни хам режалаштириш мумкин. Кўз чарчашни олдини олишдан ташқари, экран пикселлари куйиб қолиши олдини олиш ва батарея қувватини анча муддатга тежаб хам бера олади. Айнан Samsung смартфонларидаги Super Amoled экрани қора рангда батарея қувватини сарфламайди.
- "Always On Display" имконияти. Смартфонингиз ишлатилмаётганда экранда соат ва билдиришномаларни кўрсатиш. Эслаб билсангиз СМС ёки жавоб берилмаган қўнғироқлар бўлганда смартфон тепа қисмида махсус датчик хар хил рангда билдиришномалар кўрсатар эди. "Always On Display" ушбу датчик вазифасини бажаради. Соат, батарея қуввати ва тинглаб турган мусиқа хақида билдиришномалар кўрсатилади. Қора рангдан фойдаланилганлиги сабабли батарея қуввати деярли сарфланмайди.

* Юқоридаги функцияларин "Ҳолат сатри" дан (Строка состояния) ёқиб ўчириш имконияти мавжуд. Хар бир функция белгиси устига бармоғингизни озроқ ушлаб турсангиз қўшимча меню хам очилади.

- "Game Launcher". Ўйин ишқибозларига Samsung дан махсус дастур. Хамма ўйинларни менюдан яшириш, фақат ушбу программадан кўриладиган қилиш, смартфон овозини ўчирмасдан фақат ўйиннинг ўзида овоссиз қилиш ва ўйин ўйнаш вақтида энг яхши унумдорликка эришиш имкониятлари мавжуд.

- Параметрлар "Қўшимча функциялар" =>>"Ҳаракатлар ва ишоралар" менюсида:
1. "Уйғотиш учун кўтаринг имконияти". Масалан столда турган экрани ўчиқ аппаратни ёқиш учун смартфонни қўлингизга олсангиз кифоя, ёқиш кнопкасини босиш шарт эмас.
2. "Смарт туриш". Экранга қараб турганизда уни ёқилган ҳолда сақлаш. Ушбу созлама ёқилмаганда экранингиз агар бирор бир харакат бажармасангиз 30 сонияда ўчиб қоларди.
3. "Смарт сигнал". Ўтказиб юборилган қўнғироқлар ва хабарлардан кейин смартфонни қўлингизга олганизда, у вибрация беради.
4. "Овозни осон ўчириш". Кирувчи қўнғироқлар овозини қўлингизни экран устида ушлаб туриш ёки смартфон экранини тескари ўгириш орқали ўчириб қўйиш.
5. "Бармоқ сенсори ишоралари". Бармоқ изи (отпечатка) сенсори ёрдамида "билдиришнома панели" ва "ҳолат сатри" ни очинг ва ёпинг.
#Samsung #Galaxy
👍1
Смартфонларни тайёрлаш ва текширувлардан ўтиш жараёни Samsung компанияси заводи мисолида.
https://mover.uz/watch/1sOQyXE
👍1
​​Юқоридаги хабаримизга қўшимча Samsung Galaxy янги моделларидаги (S9 Plus мисолида) кўзга ташланмайдиган, лекин анча фойдали бўлган имкониятларини айтиб ўтаман (Бошқа смартфонлар учун хам тез орада каналда ёзамиз).

Смартфоннинг тез ва барқарор ишлаши таъминлаб берадиган махсус дастурлар жамланмасини "Қурилма таъмирланиши" (Обслуживания устройства) менюсидан топиш мумкин.
Энг аввало ушбу меню тепа қисмида кўрсатиб бориладиган маслахатларни ўқиб туринг. Масалан "Телефонингизни ўз шаклида сақлаш учун кунлик оптималлаштириш жадвалини ўрнатинг."

Энг асосий созламалар тепа ўнг қисми учта кнопка (меню) танлагандан сўнг очилади.
1. "Автоматик оптималлаштириш". Агарда ушбу хизматни фаоллаштирсангиз, куннинг маълум бир вақтида ишлатилмаётган программалар ёпилиб, кераксиз файллар ўчирилади. Ушбу хизмат шахсий файлларга таъсир қилмайди ва смартфон ишлатилмаётган вақтда амалага оширилади.
2. "Автоматик қайта юклаш". Каналимизда бир неча марта ёзганмиз, смартфонни кун давомида бир марта "Ўчириб ёқиш" (Перезагрузка) тизимни оптимал холатда сақлашга ёрдам беради. Ушбу хизмат шу жараённи автоматлаштиради.
3. "Илова муаммолари журнали". Айнан шу менюдан смартфонингиздаги муаммоли иловаларни аниқлаш мумкин.

- Батарея пунктида. Статистикада қайси иловалар қувватни қанча ишлатишига эътибор беринг. Энг асосий созламалар тепа ўнг қисми учта кнопка (меню) танлагандан сўнг очилади. Керакли созламалар одатда ёқилган бўлади. "Параметрларни оптималлаштириш" (Оптимизация настроек) ва "Кабел орқали тез зарядлаш" (Быстрая зардяка) пунктларига алохида эътибор беринг.
- Хотира пунктида хам тепа ўнг қисми учта кнопка (меню) танлаб, "Хотира таҳлили" ва "Хотира параметрлари" имкониятларини ўрганиб чиқинг.
#Samsung #Galaxy
👍3
@YordamGSMGURUSBot ботимиз орқали канал ўқувчиларидан 1 кунда 10 дан 50 тагача саволлар келиб тушади. Бот статистикасига кўра 2643 та кириш хабарлари келган.

Менга келган саволлар хаммаси битта ойнада кўринади (Расмда кўрсатилган)
Яъни саволлар кўпайиб кетганда, хисобдан адашиб кетаман. Кимга жавоб бера олмаган бўлсам яна бир муддатдан сўнг, саволни қайтариб ёзишингиз мумкин.

Канал юритиш қизиқишимиз (хобби). Асосий фаолият туримиз хам смартфонлар билан боғлиқ бўлгани учун ушбу канал орқали билмаган маълумотларни изланиб ўзимиз хам ўрганамиз.

Тушунганингиз ва каналимизда қолганингиз учун Рахмат.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (778-сон, 17.09.2019 й.) билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

✅ Қарорга мувофиқ, мобил қурилмалар:

👉 2019 йил 1 ноябргача – уларни автоматик тарзда мобил алоқа операторлари тармоқларига улаш (активлаштириш) орқали бепул асосда;

👉 2019 йил 1 ноябрдан – жисмоний шахслар, импорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг мобил қурилмаларни халқаро ўзига хос идентификация кодлари бўйича рўйхатга олиш тизимига мурожаат қилиши орқали бепул, 2019 йил 1 декабрдан эса пулли асосда рўйхатга олинади.

Низомга кўра, мобил қурилмаларни рўйхатга олиш Тизим оператори ёки Тизим рўйхатга олувчисига мурожаат бўйича амалга оширилади.

Аввал рўйхатга олинган мобил қурилмалар қайта рўйхатга олинмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​Samsung Galaxy янги моделларидаги (S9 Plus мисолида) кўзга ташланмайдиган, лекин анча фойдали бўлган имкониятлар. (Давоми)

Тизимда ёки алохида ўрнатилган программалар қўшимча созламаларга (настройки) эга эканлигига баъзилар эътибор беришмайди.
Параметрлар (Настройки) =>Иловалар менюсида тизимда ўрнатилган программаларнинг қўшимча созламаларини топишингиз мумкин.

Масалан:
"Галерея" программасининг созламаларига кириб хар бир фотосуратда олинган сана ва жойлашувини кўрсатиш функциясини ёқиб қўйиш, расм ва видеолардаги юз, вақт ва жойлашув асосида ҳикояларни автоматик равишда яратиш, 15 кун давомида ўчирилган фото ва видеоларни сақлаб туриш саватини (Корзина) фаоллаштириш имкониятларидан фойдаланишингиз мумкин.

"Камера" программасининг созламаларига кириб расм олинаётганда бирор кимнинг кўзи юмилиб қолса ёки камера линзаси ифлосланган бўлса бу ҳақида хабар бериш, хар бир расмдан аввал нима содир бўлгани хақида қисқа клип ёзиб олиш, суратларнинг хотирада жойлашуви, расмга олиш усуллари (овоз кнопкалари орқали, овозли командалар орқали, экранга тегиш орқали, селфи учун камерага кафтингизни кўрсатиш орқали), камерани тез ишга тушириш учун "Қувват" кнопкасини тезда икки марта босиш орқали имкониятларидан фойдаланишигиз мумкин.

Бошқа иловалар "Файлларим", "Контактлар", "Хабарлар" созламаларини хам ўрганиб чиқинг ва смартфонингиз имкониятларидан тўлиқ фойдаланинг.
Ушбу созламаларни хар бил илованинг қўшимча менюсидан (тепа ўнг томон уч нуқта) хам танлашингиз мумкин.
#Samsung #Galaxy
👍1
​​Каналда янгилик!

Юқоридаги сўровнома натижаларини ҳисобга олган холда канал гуруҳини(чат) яратдик.

Канал ўқувчилари гуруҳга киришлари учун ўнг томон пастда "Обсудить" ёзувини танлашлари кифоя.

Ушбу гуруҳ @gsmgurus_FAQ канали мавзусига алоқадор мавзуларда мулоқот қилиш ва саволларга жавоб топиш учун яратилди.
Реклама, сўкиниш, ҳақоратлаш, смартфонлар мавзусига алоқадор бўлмаган мавзуларда мулоқот қилиш тақиқланади ва қоидаларни бузганлар гуруҳ ва каналдан чиқарилади.

Каналимиз мақсади: ҳар биримизнинг қўлимизда мавжуд бўлган смартфон имкониятларидан тўлиқ ва унумли фойдаланишга ёрдамлашиш.
Ўйлаймизки гурух аъзолари хам ўрганган билимлари ва тажрибаларини бошқалар билан бўлишишади.
Канални хар доимгидек ўзим тўлдириб бораман, гурух аъзолари фаоллигига қараб гурух Администратори ёки бошқа бонуслар тақдим қилиб борилади.

Гуруҳ ҳаволаси (ссылка): https://t.me/joinchat/BOJCYVHrXlMzdHVqAd1FwQ

Режамизда канал ва гурух доирасида махсус совринли конкурслар ўтказиш ниятимиз бор.

#chat #guruh