GSM GURUS F.A.Q
2K subscribers
279 photos
1 video
10 files
777 links
Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш

Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/+BdBfBxlF9ahkM2Ji

Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot
Download Telegram
Бугунги кунда смартфонларда мобил интернет сифати, овозли алоқадан хам муҳимроқ деб ўйлайсизми?
Anonymous Poll
85%
Ҳа
15%
Йўқ
Қайси мобил оператор интернет хизмати бошқаларига нисбатан сифатлироқ деб ўйлайсиз?
Anonymous Poll
26%
Beeline
14%
Ucell
11%
UMS
27%
UzMobile
1%
Perfectum
19%
Деярли барчаси бир хил ёмон
1%
Деярли барчаси бир хил яхши
Бизнинг назаримизда энг яхши Браузерлар (Web browser)

Браузер (Инглизча: Web browser дан) — қидириш, веб-сайтларни кўриб чиқиш (асосан WWWдан), улар билан ишлаш, киритиш ва бир саҳифадан иккинчисига ўтиш учун мўлжалланган программа таъминоти.
https://uz.wikipedia.org/wiki/Brauzer

• Google Chrome - Бу қулай, тезкор ва хавфсиз браузер. У махсус Android учун яратилган. Chrome да сиз ўзингизга мослаштирилган янгиликларга, севимли сайтларингизга тезкор киришингиз, таркибни юклаб олишингиз, шунингдек, ўрнатилган Google Қидирув ва Google Таржимонга киришингиз мумкин.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.android.chrome

• Opera - ўрнатилган реклама блокировкаси ва трафикни тежаш режимига эга Android қурилмангиз учун тез ва хавфсиз браузер.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.opera.browser

• Samsung Internet - Samsung дан веб-саҳифаларни ва сайтларни кўриб чиқиш учун Интернет-браузер.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.sec.android.app.sbrowser&hl=en-US

• Яндекс.Браузер - Yandex компанияси томонидан тақдим этилган хавфсиз, тезкор ва овозли қидирув имкониятига эга браузер.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.yandex.browser

• Microsoft Edge - Бу тезкор ва хавфсиз веб-браузер бўлиб, у Android телефонингиздан Windows 10 қурилмангизга доимий навигацияни таъминлайди.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.microsoft.emmx

• Vivaldi - Android учун Vivaldi Beta браузери ноёб хусусиятларга эга, шунингдек пароллар, эслатмалар ва бошқаларни синхронлаштиришни ўз ичига олади.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.vivaldi.browser
#APK
👍2
Гимнастика для глаз - Зрение+ (Кўзлар учун гимнастика)
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.eyeexamtest.eyecareplus&hl=ru

Кўз соғлиғига оид энг яхши илова.

Таъриф:
Кўзни яхшилаш ва муаммоларни олдини олиш учун кундалик визуал терапия машғулотлари шаклида кўзлар ва кўз машқлари учун мослаштирилган гимнастика қўлланмаси. Кўзни бепул текшириш сизнинг кўриш муаммоларингизни аниқлашга ёрдам беради ва кўриш қобилиятини назорат қилади. Кўз саломатлиги ва визуал касалликлар тўғрисида маълумот "Зрение+" га энг яхши машқларни танлашга имкон беради.

- кўриш қобилиятини текшириш учун 12 та тестдан фойдаланинг
- кўриш қобилиятини яхшилаш ва 50 дан ортиқ (!) кўз машқлари билан боғлиқ муаммоларни олдини олиш
- Кўриш ҳақида кўпроқ маълумот олинг ва агар шубҳангиз бўлса, Интернетда шифокорга савол беринг.
#APK
GSM GURUS F.A.Q
IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш учун нималарни билиш зарур https://www.tashkent.uz/uz/news/imei-kodlarini-rjhatdan-tkazish-uchun-nimalarni-bilish-zarur
Чет элдан буюртма қилинган телефонни қандай рўйхатдан ўтказиш лозим?

Агар жисмоний шахс телефонни хорижий давлатдан буюртма қилиб келтирса, телефон эгаси мустақил равишда уни рўйхатдан ўтказади ва тўлов киритади. Бунинг учун алоқа почта бўлими ёки Uzimei офисига шахсан бориши талаб этилади. Ўзи билан телефон, паспорт ва почта идентификаторининг штрих коди ва календарь штемпели бўлган конверт тақдим этилган ҳолда амалга оширилади. Анкетани кўриб чиқиш ва рўйхатдан ўтказиш уч иш соатида амалга оширилади, қўшимча 1 соат  тўлов учун ҳисоб чиқиш, яна бир соат IMEI коднинг “оқ” рўйхатга киритилиши ва рўйхатга олиш якунига етганлиги ҳақида хабарнома учун керак бўлади.
👎2
GSM GURUS F.A.Q
IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш учун нималарни билиш зарур https://www.tashkent.uz/uz/news/imei-kodlarini-rjhatdan-tkazish-uchun-nimalarni-bilish-zarur
Рўйхатга олиш харажати қандай?

1 декабрдан IMEI кодларини рўйхатга олиш пуллик бўлади. Импортёр ҳар бир қурилма учун 25 минг сўм, маҳаллий ишлаб чиқарувчи 20 минг сўм тўлайди. Мустақил равишда рўйхатдан ўтказувчи жисмоний шахс ҳам 20 минг сўм тўлайди, бироқ ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаса, божхона қийматидан 100 фоиз тўлов киритиши шарт бўлади. Импортёр ва ишлаб чиқарувчилар фақатгина ҳужжатларни тўлиқ тақдим этса, қурилмаларни рўйхатдан ўтказа олади.
​​Афсона: Машҳур бренд смартфонини сотиб олганда, қуруқ реклама учун хам ортиқча пул тўлайсиз.

Хақиқат: Ҳар қандай махсулотнинг қийматига бир нечта омиллар таъсир қилади. Бу ишлаган одамларнинг сони ва касбий махорати, эхтиёт қисмларнинг юқори нархи, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ёки оптималлаштириш, қурилма сифат даражасини текшириш ва стандартларга мослаштириш, савдо нуқталарига етказиб бериш, сотувчилар учун мотивация, реклама бюджети, сотишдан кейинги хизмат ва бошқалар. Буларнинг барчаси пулни талаб қилади, натижада маҳсулот таннархига таъсир қилади.

Aгар сиз таққосланадиган хусусиятларга эга бўлган смартфон учун рақобатчилар сўраганига қараганда бир оз камроқ (бир неча фоиз) пул тўласангиз, унда сиз бренд нархи учун тўланадиган маблағни тежашингиз мумкин.
Aгар фарқ ўнлаб фоизларда фарқ қилса, ишлаб чиқарувчи ёки сотувчи муҳимроқ нарсага тежаган бўлиши мумкин. Масалан сервис хизмати ёки ишлатилган эхтиёт қисмларининг тежалиши ва бошқалар. Эҳтимол, арзон аналог бир ярим баравар кам ишлайди ёки унинг ичида заряд олаётганда кучланиш узилишларига жавоб берадиган муҳим элементлар йўқ ёки у заиф WI-FI модулига эга, ёки нуқсонли хотира ўрнатилган. Буларнинг барчаси махсулотнинг қанчалик арзонлигига боғлиқ.
#ҳақиқат #афсона
DVGet - Юклаб олиш менежери

Имкониятлар:
- ҳаволаларни (ссылка) браузер ва вақтинчалик хотирадан (буфер обмена) ушлаб олиш;
- файлларни бир нечта қисмларга бўлиб тез юклаш;
- бир вақтнинг ўзида бир нечта файлларни параллел равишда юклаб олиш;
- иловани ўчириб ёки қайта ишга туширгандан сўнг файлларни юклашни давом эттириш;
- иш столидаги виджет ва барча ойналарнинг тепасида очилган юкламалар рўйхати бўлган ойна;
- хабарлар панелида илова белгисини кўрсатиш ва юклаб олиш жараёнини бажариш;
- WI-FI ни ёқиш / ўчириш / тўхтатишда автоматик ишга тушириш;
- телефон ёқилганда иловани автоматик ишга тушириш;
- ҳар хил турдаги файлларни турли папкаларга сақлаш;
- файлларни ўз вақтида юклашни режалаштириш;
- юклаб олиш охиридаги овоз ва вибрация билдиришномалари;
- илова интерфейсини созлаш (темалар).

Google Play даги DVGet ва ADM ўртасидаги фарқ)
DVGet - фақат рус тилидаги форумларда тарқатилган, унда реклама бўлмайди, аслида бу ADM учун бета-версия.
ADM - Google Play орқали тарқатишнинг халқаро версияси, унда реклама мавжуд, уни ўчириб қўйиш учун сотиб олиш зарур.
#APK
Каналимизда берилаётган маълумотларнинг қайси шакли Сизга манзур бўлмоқда?
Anonymous Poll
8%
Ҳақиқат ва афсона (#ҳақиқат #афсона)
3%
Иловалар оламидаги янгиликлар (#иловаянгилик)
13%
Алохида смартфон моделлари ҳақидаги мақолалар (#Xiaomi #Samsung)
15%
Муаммоларнинг ечими сифатидаги маслахатлар (#маслахат)
3%
Умумий смартфонларга оид шахсий мулохазалар (#мулохаза)
5%
Умумий смартфонларга оид янгиликлар (#янгилик)
5%
Ботимиз орқали канал ўқувчиларидан энг кўп берилган саволларга жавоблар (#саволжавоб)
PowerTube | Кўплаб сайтлардан видеоларни юклаб олинг.

PowerTube - Севимли видео ва мусиқангизни кўплаб сайтлар рўйхатидан юклаб олишга ёрдам беради. 1000 дан ортиқ сайтлар, масалан YouTube, ivi.ru, 1tv, twitch.tv, Яндекс Музыка ва бошқалар.

Aсосий хусусиятлар рўйхати:
- YouTube дан видеоларни ҳар қандай форматда 360p-4к 60FPS да юклаб олиш
- YouTube дан мусиқани юклаб олиш имконияти
- VK (ВКонтакте) дан видео юклаб олиш имконияти
- Яндекс Музыка дан албомлар ва трекларни юклаб олиш
- YouTube плейлистларини юклаб олиш
- Видео ва овозни автоматик равишда бирлаштириш (1080p+овоз YouTube )
- Деярли ҳар қандай сайтдан видеоларни юклаб олиш
- HLS плейлистларини юклаб олиш
- YouTube дан MP3 ни юклаб олиш(созламаларга киритилган)
- Кўп йўналишли юклаб олиш
- Бир вақтнинг ўзида бир нечта қисмларга бўлиб тез юклаш
- Юклаб олиш учун папкани танлаш имконияти
- Android 4.1 дан янги 9.0 гача тизимларни қўллаб-қувватлаш
#APK
Смартфонда NFC нима учун керак?

Дўконлардаги контактсиз тўлов - бу NFC дан фойдаланишнинг энг машҳур усули. Aммо, аслида, ушбу технологияни қўллаб-қувватлайдиган смартфон кўпроғига қодир.

Файлларни узатиш
Aгар сиз, масалан, яқин атрофдаги дўстингизнинг телефонига фотосуратни жўнатишингиз керак бўлса, у ҳолда алохида илова ёки мессенджердан фойдаланиш шарт эмас. NFC модулли замонавий Android смартфонлар Android Beam деб номланган қулай функцияга эга (баъзи смартфонларда ушбу имконият бошқача номланиши хам мумкин).

Иккала смартфонда ҳам NFC ва Android Beam ни ёқишингиз керак. Шундан сўнг, расмни галереяда очинг ва битта қурилмани бошқасига яқин олиб келинг (орқасини-орқасига). Файлни юбориш учун дарҳол экранда кўрсатма пайдо бўлади. Маълумот узатиш Bluetooth ёки Wi-F орқали амалга оширилади.
Худди шу тарзда, сиз очиқ веб-саҳифа манзилини, манзиллар китобидаги контактни, YouTube дан видеога ҳаволани ва бошқаларни улашишингиз мумкин.

Жамоат транспорти чипталарини тўлдириш
Кўпгина давлатлар жамоат транспортлари RFID ёрлиқлари билан чипталарга ўтдилар, сиз NFC га уланган телефон ёрдамида чипталарни ёзиб олишингиз мумкин. Ўзбекистонда ушбу тизим энди жорий қилиниши кутилмоқда ва хозирча Тошкент метрополитенининг айрим бекатларида HUMO пул тўлов карталари орқалигина амалга ошириш йўлга қўйилган.

Созламаларни тезда ўзгартиринг
Бунинг учун NFC ёрлиқлари (метки) керак бўлади. Улар жуда арзон ва сиз уларни Интернетда буюртма қилишингиз мумкин.
Мисол учун автомобилингизда NFC ёрлиқни ўрнатиб, уни махсус иловалар (масалан Trigger) ёрдамида дастурлашингиз мумкин. Айтайлик автомобилга ўтиришингиз билан, Навигатор иловасини ёқиш, "громкая связь" режимига ўтиш ва ҳоказолар.

Wi-Fi паролини меҳмонлар билан баҳам кўринг
"Wi-Fi паролини ким билади ?!" - бу уйингизга мехмонлар келганидиги энг машҳур савол. Aгар сиз хавфсизликни қадрласангиз, у ҳолда бош ҳарфлар, кичик ҳарфлар, рақамлар, махсус белгилар билан паролни айтиб бериш қийин бўлиши мумкин. Бунинг ўрнига, коридорнинг бирон бир жойида тармоқ созламалари ёзилган NFC ёрлиқ ёпиштирилиши мумкин. Меҳмонларга смартфонларини NFC ёрлиққа яқинлаштириб тармоққа уланишлари мумкин бўлади.

Симсиз карнай ва наушникларни уланг
Bluetooth мукаммал технология бўлиб, у сизга юқори сифатли овозни симсиз узатиш имконини беради. Aммо карнай ёки минигарнитурани телефонга улаш жараёни ҳамма орзу қилган келажакка ўхшамайди. Қидирувни ёқинг, кутинг ва топилган қурилмаларнинг қайси бири эканлигини тахмин қилинг, бир нечта ПИН-кодларни териб кўринг. Aгар омадингиз келмаса, бир-икки марта уланиш хатосини олинг.

NFC билан, ҳамма нарса анча содда: биз акустикани уланиш режимига ўтказамиз (одатда бу қувват тугмасини ёки Bluetooth ни узоқ босиш орқали амалга оширилади) ва смартфонни яқинлаштирамиз. У дарҳол янги қурилмани улашни таклиф қилади - ва ҳаммаси тайёр.
Смартфон процессор турини қандай аниқлаш мумкин?

Смартфонингиздаги процессор турини аниқлаш кўпинча APK илова ва ўйинларни Google Play дан ташқари манбалардан кўчирганингизда керак бўлади. Учратган бўлсангиз керак битта илованинг хар хил турлари мавжуд (ARM, ARM64 ёки x86).

Смартфондаги процессор турини билишнинг энг осон йўлидан бири Google Play дан қурилманинг техник характеристикаларни аниқлаб берадиган иловалардан бирини кўчириб олиш.

Масалан: Device Info HW (кўк матн устига босилса, ушбу иловани кўчириб олиш манзили очилади).
Процессор, LCD, сенсорли экран, камералар, датчиклар, хотира, флеш, аудио, NFC, заряд қурилмаси, Wi-Fi ва батарея ҳақида тўлиқ маълумотларни беради.

Илованинг "ЦП" бўлими "Тип" ва "ABI" пунктида смартфонингиздаги процессор тури кўрсатилган.
Илованинг қўшимча имкониятларидан яна бири смартфон экрани ва сенсорини текшириш имконияти.
Агарда Сизга Device Info HW иловасининг имкониятлари етарли бўлмаса қўшимча AIDA64 иловасини юклаб олишни маслахат бераман.
#APK
​​Гуруҳимизда кўп учрайдиган саволлардан бири Telegram норасмий версиялари ҳақида, айниқса Graph Messenger (эски номи Telegraph).
Каналимизда бир неча марта ёзганимдек, Telegram расмий версиясидан фойдаланишни маслахат бераман. Агарда расмий версия имкониятлари Сизга етарли бўлмаса Graph Messenger рекламасиз версиясини кўчириб олишни тавсия қиламан.

У деярли Mobogram мессенджерининг барча функцияларни ўз ичига олади ва бундан ташқари:
- гуруҳдаги фаол аъзолар панели;
- узун хабарларни йиғиш;
- янгиликлар тасмаси (барча каналлардан битта канал);
- гуруҳда фақат хизмат хабарларини кўрсатиш имконияти(аъзо бўлган, гуруҳни тарк этган);
- учинчи томон шрифтларини импорт қилиш имконияти;
- Plus Messenger ва MoboPlus мавзуларини (тема) қўллаб-қувватлаш;
- илова иконкасини ўзгартириш имконияти (рўйхатдан танлаш);
- махсус ҳаволаларни қўшиш имконияти билан ён менюни таҳрирлаш;
- бир нечта аккаунтларни қулай алмаштириш;
- битта қурилмада 50 тагача аккаунт яратиш имконияти;
- барча созламаларни, шу жумладан стандарт созламаларни захиралаш;
- экраннинг ўзига хос ёрқинлиги филтри;
- ўзбек тилини (лотин ёзуви) ҳам қўллаб қувватлайди;
ва бошқалар.

Каналдаги версия (APK) Google Play дагисидан фарқи: рекламалардан халос, Ghost (arvoh) режими ишлайди, Google Сервисларини талаб қилмайди, илова тез ишлаши учун барча кераксиз хизмат ва кодлар олиб ташланган.
#Telegram #Телеграм #APK
👍1