GSM GURUS F.A.Q
2K subscribers
279 photos
1 video
10 files
777 links
Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш

Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/+BdBfBxlF9ahkM2Ji

Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot
Download Telegram
​Дастyрий таъминотларда Beta, Lite, Full ва Mod версиялари нимаси билан фарқланади?

Умумий олганда барча қурилмалар учун дастурий таъминот яратишнинг ҳар хил босқичлари мавжуд. Кўпчилигимиз смартфонимизга ёки компьютерга иловалар кўчирганда юқорида кўрсатилган атамаларга дуч келамиз.

Beta версия (синов) - маҳсулотнинг бозорга, оммавий истеъмолчига якуний чиқарилишидан олдин, хатоларни аниқлаш ва уларни текшириш жараёнида бартараф қилиш учун маҳсулотнинг деярли тайёр версиясидан интенсив фойдаланиш.

Beta версиядан фойдаланиш жараёнига келажакдаги тайёр махсулот фойдаланувчилари орасидан кўнгиллилар жалб қилинади.
Бундай кўнгиллилар (уларни бета-синовчи деб ҳам аташади) кўпинча янги маҳсулотга қизиқиш билан қарашади . Қизиқишдан ташқари, маҳсулотни ривожланиш жараёнига таъсир қилиш ва ўз хохишларига мос тайёр дастурий таъминот олиш истагидир.

Бундан ташқари, бета-синовни очишда маҳсулотни бозорда илгари суриш стратегиясининг бир қисми сифатида фойдаланиш мумкин (масалан, бета-версияларни бепул тарқатиш истеъмолчиларнинг эътиборини маҳсулотнинг қимматбаҳо версиясига жалб қилиш имконини беради), шунингдек, келажакдаги фойдаланувчиларнинг кенг доирасидан бу ҳақда олдиндан шарҳларни олиш учун.

Бета-версия маҳсулотнинг сўнгги версияси эмас, шунинг учун ишлаб чиқарувчи қурилмани бузадиган ёки маълумотларнинг йўқолишига олиб келадиган хатоларнинг тўлиқ йўқлигига кафолат бермайди. Одатда бундай кафолатни ишлаб чиқувчилар ҳатто маҳсулотнинг якуний версиялари учун ҳам беришмайди. Масалан Telegram иловасининг бета версияларида "Избранное" бўлимининг йўқолиб қолиши ёки тизимнинг кутилмаган хатоликлари ва бошқалар.

Дастурий таъминотдан ташқари, сўнгги пайтларда бета-версия концепцияси кўпинча сайтларга ёки уларнинг алоҳида бўлимлари ёки функцияларига нисбатан қўлланилмоқда. Бундай ҳолда, аксарият ҳолларда бета-синов очиқ ва сайтнинг ишлаши давомида яхшиланишлар амалга оширилади. Масалан Ягона интерактив давлат хизматлари портали (https://my.gov.uz/uz) ҳам маълум вақт бета синов тариқасида ишлаган.

Бета-синов очиқ ва ва ёпиқ бўлиши мумкин, бунда дастур фақат ишлаб чиқувчилар ёки фойдаланувчилар томонидан таклиф бўйича синовдан ўтказилади.

Смартфонларда тез-тез тизим янгилаш ишқибозларига ёки пуллик илова ва ўйинлардан текин фойдаланишга қизиқувчиларига айнан бета синов жараёнларига қатнашишларини тавсия қиламан.
Тизим (прошивка) янги версияларини кўпинча Xiaomi, Google, Apple компаниялари бета синов орқали текширишади.
Google Play созламаларида ҳам бета синовда қатнашиш имконияти топишингиз мумкин.
#маълумот
​Дастyрий таъминотларда Beta, Lite, Full ва Mod версиялари нимаси билан фарқланади 2?

Иловаларнинг Full, Lite, Mod версиялари ўртасидаги фарқ нимада?

Кундан-кунга, деярли кўпчилигимиз фойдаланадиган иловалар (айниқса ижтимоий тармоқ иловалари) версиялари янгиланган сари имкониятлари ошиб, ҳажми ҳам кенгайиб бормоқда.
Айтайлик интернет тезлиги суст бўлган худудда истиқомат қилсангиз, смартфонингиз техник параметрлари "оғир" иловаларни ўрнатишга мўлжалланмаган бўлса ёки илованинг асосий имкониятларидан фойдаланмоқчи бўлсангиз унда сизга айнан LITE (енгиллаштирилган) версиялар керак бўлади.

Сиз Google Play да илова ёки ўйинларнинг Lite версияларини илова номига Lite сўзини қўшиб, излашингиз мумкин. Масалан: Twitter Lite, imo Lite, Skype Lite ва ҳоказолар.
Каналимизда Lite версиялар ҳақида олдин ҳам ёзган эдик:
https://t.me/gsmgurus_FAQ/49, https://t.me/gsmgurus_FAQ/41

Full версия бу - иловаларнинг оддий ёки норасмий манбалардан кўчириб олинган сотиб олиш ҳимояси олиш ташланган версиялари ҳисобланади. Масалан Google Play (расмий манба) дан Facebook иловасини юклаб олсангиз ёки норасмий манбадан (ҳар хил сайтлар, группа ва форумлардан) пуллик илованинг "текин" версияни ўрнатсангиз бу ҳам Full ҳисобланади.

Lite ва оддий (Full) версия ўртасидаги фарқ Facebook иловаси мисолида:

Оддий версиянинг ўлчами Lite иловаларига қараганда анча катта. Масалан, "Facebook" нинг оддий версияси 55-60 МБ ни ташкил қилади, унинг Lite версияси эса атиги 1,5 МБ. Қўшимча (кераксиз) функциялар олиб ташлангани ҳисобига илова анча тез ҳам ишлайди.
Lite версиясининг ҳажми анча паст бўлгани сабабли, уни юклаб олиш тезлиги анча тезроқ ва енгил дастур бўлгани учун батарея қувватини кам сарфлайди.
Facebook Lite Интернетга уланиши суст бўлган жойларда ишлайдиган қилиб яратилган. Бу аслида 2G тармоқларида жуда яхши ишлайди. Шунинг учун у интернетни жуда кам сарфлайди.

Яна бир афзаллик оддий Facebook иловасидан фарқли ўлароқ, Facebook Lite сизни мессенжерни алоҳида юклаб олишга мажбур қилмайди. Дўстларингиз билан суҳбатлашиш учун сиз унинг ички мессенжеридан фойдаланишингиз мумкин.

Mod версия бу - иловаларнинг норасмий версиялари. Асосан ўйинларда қўшимча "жон" ёки "тангалар" олиш учун яратилади.
Иловаларда эса рекламаларни ўчириш, қўшимча тилларни қўшиш, ҳар хил ҳисоботларни жўнатишни ўчириш, пуллик имкониятларини бепул қилиш, графикасига ўзгартириш киритиш, маълум бир моделларга ўрнатиш чекловларини олиб ташлаш ва яна бир қўшимча имкониятлар учун қўлланилади.
Каналимизда SHAREit (https://t.me/gsmgurus_FAQ/21), KMPlayer (https://t.me/gsmgurus_FAQ/40), Telegraph (https://t.me/gsmgurus_FAQ/396) каби иловаларнинг Mod версиялари мавжуд.
#маълумот
Смартфонингиз тизимида қайси тилдан фойдаланасиз?
Anonymous Poll
41%
Oʻzbek tili
49%
Русский язык
9%
English language
1%
Бошқа тил
​Бизнинг назаримизда энг яхши хорижий тилларни ўрганиш иловалари.

- Мой Словарь: полиглот (фақат керакли сўзларни ўрганинг). Чет тилини тез ўрганиш ва сўз бойлигини тўлдириш.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.swotwords.lite

- Полиглот Lite. Илова "Полиглот. Инглиз тилини 16 соат ичида ўрганинг."" телекўрсатуви асосида инглиз тилини ўргатишга мўлжалланган.
Илова бир неча дарсларни ўз ичига олади.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.axidep.poliglot

- MyWords Lite. Инглиз, Немис, Француз, Хитой ва бошқа тилларнинг сўзларини самарали эслаб қолиш иловаси.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.thezzumer.mywords.demo#

- WordMemo: инглиз тилида ўқиш. Илова китобларни ўқиш ва тинглаш, сўзларнинг таржималарини кўриш, нотаниш сўзларни, уларнинг маънолари ва контекстларини сақлаб қолиш ва уларни янада ёдлаш имконини беради.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.perceptnet.wordmemo.android

- AnyMemo. Карточкалардаги маълумотларни ёдлаш иловаси ва махсус такрорлаш тизими.
https://play.google.com/store/apps/details?id=org.liberty.android.fantastischmemo

- AnkiDroid. Сўзлар, иборалар ва бошқа маълумотларни ёдлаш учун карточкалар.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.ichi2.anki&feature=search_result

- Lingo Quiz Lite. Бу собит луғатлар чегараларини бузмоқчи бўлган, аммо сўз ва таржималарни қўлда тўлдиришни истамаган фойдаланувчилар учун мўлжалланган flashcards ёрдамида чет тилларини ўргатиш дастуридир.
https://play.google.com/store/apps/details?id=mnm.lite.lingoquiz

- Top Reader. Сўзларни таржима қилган ҳолда хорижий китобларни ўқиш иловаси.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.dogma7.topreader

#APK
*Каналдаги маълумотларнинг аксарияти шахсий тажрибамга асосланиб ёзилган ва кўчирма қилинмаган. Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
​Android учун машҳур антивируслар хавфли айғоқчилар бўлиб чиқди.

Android учун ҳақиқий вируслар, комьютерларда ўрнатилган Windows тизимидагига ўхшаб машҳур эмас. Лекин аксарият Android фойдаланувчилари, мунтазам равишда антивирус иловаларидан фойдаланиб туришади.
Кўпчилигимиз улар нафақат вирусларни қидириб ва ўчириб ташлаш билан шуғулланади, балки бошқа зарарли дастурлардан ҳам тизимни ҳимоялашига ишонамиз. Лекин антивирус иловаларининг ўзини хавфсизлигини текшириб кўриш, ҳеч кимнинг хаёлига келмайди. Маълум бўлишича, антивирус иловаларининг ўзлари, жосуслик мақсадида тизимда кузатув олиб боришлари мумкин.

VPNPro жамоаси тадқиқотчилари Android учун 15 антивирус иловаларини синовдан ўтказишди ва улардан олтитаси фойдаланувчидан ўз ишига алоқаси бўлмаган имтиёзлар сўрашини аниқлашди. Одатда, у камера, микрофон, қўнғироқлар, СМС хабарлар ва ички хотирага кириш эди. Aнтивируслар ушбу имтиёзларни фойдаланувчиларни кузатиш учун ишлатганлигига қарамай, ушбу рухсатномалар уларнинг фаолиятига таъсир қилмайди, яъни улар махфий маълумотларни тўплаш учун ишлатилиши мумкин.

Смартфонингиздан ўчириб ташлаш керак бўлган антивируслар:
- Security Master – 500 миллион марта юклаб олинган;
- Antivirus Free 2019 – 10 миллион марта юклаб олинган;
- Virus Cleaner 2019 – 50 миллион марта юклаб олинган;
- Virus Cleaner, Antivirus, Cleaner (Max Security) - 50 миллион марта юклаб олинган;
- Super Phone Cleaner: Virus Cleaner, Phone Cleaner-50 миллион марта юклаб олинган;
- Clean Master – 1 миллиард марта юклаб олинган.

Эҳтимол сиз ушбу антивируслардан ҳеч қачон фойдаланмаган ёки ҳатто уларнинг мавжудлиги ҳақида эшитмаган бўлишингиз мумкин. Бироқ, юклаб олиш сони бўйича кўриб турганингиздек, улар жуда машҳур, чунки улар жами 1.6 миллиарддан ортиқ фойдаланувчи томонидан юклаб олинган. Яхшиямки, Google компанияси VPNPro мутахассислари билан фикри бир жойдан чиқди ва бу антивирусларни Google Play дан олиб ташлади ва уларни хавфли деб топди (Clean Master дан ташқари). Яна бир нарса шундаки, Google компанияси хавфли иловаларнинг яна тарқалишининг олдини олишга муваффақ бўлса ҳам, кўплаб фойдаланувчилар ҳали ҳам ўзларини хавф остига қўйишмоқда.

Умуман Android тизимига антивирус иловаси керакми? саволига каналимизда олдин ҳам жавоб ёзиб ўтгандик. "Эслаб қолинг Android тизимида Антивирус программаси Google томонидан тақдим этилган ва у хар доим ишлаб туради (Қўшимча программалар ўрнатишга хожат йўқ). "
#маълумот
​QR-коди бу нима ва ундан қандай фойдаланиш керак?

QR-коди (қисқартма инглизчадан "тезкор жавоб" деб таржима қилинади) - бу маълумотларни шифрлаш усулларидан бири. Бу кичик квадратлардан иборат квадратга ўхшайди (оқ фонда сирли қора квадратчалар). Сиз ҳар қандай расм ёки матнни QR кодига ўгиришингиз мумкин, масалан, интернет саҳифанинг номи ёки чекдаги тўлов маълумотлари. Бунинг учун махсус иловалардан фойдаланинг QR-код генераторлари (масалан QR Droid Code Scanner).

Бугунги кунда QR кодлари кўпчилик учун аллақачон оддий нарсага айланган, лекин кўпчилик аслида у ҳақида тушунчага эга бўлмаса керак. Масалан тез-тез QR-код, QR тўлов, QR сканер каби атамаларни смартфонимиздаги SHAREit, Click, Payme ва бошқа иловаларда ёки реклама афишаси, товарлар этикеткаларида, коммунал тўловлар квитанцияларида, сайтлар саҳифаларида ҳам учратамиз.

QR-кодига маълумотларни ўқитиш учун смартфон ёки планшетдан фойдаланиш мумкин. QR кодини сканерлаш учун иловани танланг ва унга камерани йўналтиринг. Бир неча сониядан сўнг, кодда яширилган маълумотлар экранда пайдо бўлади. Шундай қилиб, QR коди вақтни тежашга имкон беради ва маълумотни узатишда бирон бир хато юзага келиши эҳтимолини йўқ қилади. Ҳатто кичкина бола ҳам QR кодини сканерлаши мумкин.

QR коди орқали қандай ва қаерда тўлаш керак?

Ўзбекистонда асосан савдо марказларида, банкларда, давлат хизматлари марказларида QR кодларидан фойдаланиш тобора оммалашиб бормоқда. Келажакда ушбу тўлов ва маълумот олиш тури жамоат транспорти, коммунал тўловлар ва бошқа сохаларда ҳам ўз ривожини топади.

QR коди билан тўлов нақд пулсиз тўлов усули бўлганлиги сабабли, харидор смартфон ёки планшетда тегишли иловага банк картасини бириктириб қўйиши керак. Бундай иловалар бўлиши мумкин: Click, Payme, Milliy ёки банкларнинг махсус иловалари. Тўлов картасининг ўзи талаб қилинмайди. Тўлов фақат смартфон ёрдамида амалга оширилади ва бутун операция бир дақиқадан камроқ вақтни олади.

Шундай қилиб, мутахассисларнинг таъкидлашича, харидор манзилни, пул миқдорини нотўғри киритиш эҳтимолини йўқ қилади, чунки бу маълумотларнинг барчаси аллақачон QR кодга киритилган. Шунингдек, улар карта маълумотларини бегоналарга топширишлари шарт емас, шунинг учун бу тўловлар мутлақо хавфсиздир.

Назарий жиҳатдан ҳар қандай маҳсулот ёки хизмат QR код ёрдамида тўланиши мумкин. Коднинг ўзи товарлар, квитанциялар ва шу каби нарсалар билан стикерга жойлаштирилиши мумкин.
#маълумот
​Telegram учун фойдали ботлар:

@slovarikbot - Инглиз тилини ўрганаётган ҳар бир киши учун жуда ажойиб ва ​​фойдали бот. Кўпинча, чет тилини ўрганаётганда, у ёки бу сўзнинг талаффузи ёки контексти ўқувчига қийинчилик туғдиради. Айнан шу муаммони ҳал қилиш учун Словарик боти яратилган.
Сиз сўз киритасиз. Бот ўзининг талаффузи билан аудио топади ва юборади. Кейин яхшироқ ёдлаб олиш учун контекст менюсида сиз учун энг қизиқарли мультфилмлардан бирини танланг. Бунга жавобан бот сиз қидираётган сўз пайдо бўлган ушбу мултфилмнинг парчаси бўлган видеони юборади. Бундан ташқари, сиз янги сўз киритишингиз ёки контекст менюсида ўрганиш учун таклиф қилинган сўзларни сўрашингиз мумкин. Буни синаб кўринг!

@AndyRobot - Энди инглиз тилини ўрганиш ва амалиётга ёрдам беради. Сиз суҳбат қилишингиз, машқ қилишингиз, грамматикани ўрганишингиз ва ўйин ўйнашингиз мумкин!

@Uloadit_bot - Бот ҳавола (ссылка) орқали Telegram га файлларни юклаш, Telegram файлларини қайта номлаш ва яна бир неча имкониятларга эга. Интернет трафик Telegram учун берилган фойдаланувчиларга керак бўлиши мумкин.

@SmartphoneDBot - Бот телефонларнинг техник хусусиятларини топишга ёрдам беради. Фақат inline режимида ишлайди.

@vgifbot - Бот Telegram, Instagram тармоқларидаги видеоларни GIF га ўзгартиради. Бот айлантирилган фрагментнинг бошланиш ва тугаш вақтини белгилаб, видеони қирқиш имкониятини беради.

#Telegram #Бот #Телеграм
2018 йилнинг 1 декабрь санаси Ўзбекистонда интернет тезлиги, 10 баробарга оширилган кун!

2019 йилнинг 1 декабрь Ўзбекистонда интернет тезлиги, 10 баробарга оширилганига роппа-роса бир йил тўлган кун!

"Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича Speedtest Global Index рейтингида 7 ўрин пастлади"

Ирландиянинг Ookla компаниясига тегишли Speedtest.net интернет-сервис 2019 йилнинг октябрь ойи якунларига тааллуқли маълумотларни эълон қилди. Унда жаҳондаги давлатларда мобил ва симли интернет тезлиги таққослаб чиқилган.

Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича 141 давлат ичида 136-ўринда қайд этилган — Интернетдан ўртача юклаб олиш тезлиги 9,48 Мб/сония, юклаш тезлиги эса 5,73 Мб/сония. Бу борада кўрсаткич сентябрь ойига нисбатан 7 ўринга пастлаган.

Симли интернет борасида Ўзбекистон 176 давлат орасида 119-ўринга жойлаштирилган — Интернетдан ўртача юклаб олиш тезлиги 18,90 Мб/сония, юклаш тезлиги эса 19,27 Мб/сония.

МДҲ ва Болтиқбўйи давлатлари ичида мобил интернет тезлиги бўйича Литва — 19, Эстония — 26, Молдова — 41, Латвия — 56, Арманистон — 57, Озарбойжон — 60, Гуржистон — 66, Украина — 88, Россия — 91, Қозоғистон — 99, Қирғизистон — 106, Беларусь — 118, Тожикистон — 132-ўринда жойлаштирилган.
#янгилик
​Смартфонда алохида иловаларни қулфлаш (парол ўрнатиш) иловалари.

Баъзан шахсий маълумотларни ўз ичига олиши мумкин бўлган, айрим иловаларни қулфлаб қўйиш зарурияти бўлади.
Масалан, Смс, Галерея, Диктофон, Заметки, Facebook, Instagram ва бошқа иловаларнинг ўзида маълумотларни яшириш имконияти берилмаган, лекин банк иловалари (Click, Payme)ва мессенджерларда (Telegram, WhatsApp) ушбу имконият мавжуд.

Huawei ва Xiaomi смартфонларида иловаларни қулфлаш имконияти мавжуд. Бугун биз тавсия қиладиган иловалар кўпроқ Samsung ёки бошқа смартфон эгалари учун фойдали бўлиши мумкин.

- Google Play дўкони айнан шу турдаги иловалар билан тўлиб-тошган. "Блокировка приложений" (App Lock) қидирув сўрови ўнлаб натижалар беради. Лекин энг яхшиси қайси?

- CM Locker шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш иловаси бизнинг фикримизча, ушбу турдага иловаларнинг энг яхшиси.
CМ Locker ёрдамида сиз телефонингиз экранини, иловаларини, расмларини ва контактларини блокировка қилишингиз мумкин! "Ўғирлашга қарши" функцияси сизга йўқолган телефонни топишга ва махфий маълумотларни бузувчиларни ушлашга ёрдам беради. "Селфи взломщика" функцияси нотўғри парол, ПИН ёки график калитни киритган ҳар қандай одамнинг расмини олади.

Юклаб Олиш: CM Locker (https://play.google.com/store/apps/details?id=com.cmcm.locker)

- Aгар сиз паролдан кўра ишончли ҳимояни истасангиз, унда сиз учун биометрик сенсорлар билан ишлайдиган илова мос келади. Масалан, бармоқ излари сканери билан. Бунинг учун айнан App lock иловасини тавсия қиламиз.
У орқали сиз смартфонингизда мавжуд бўлган бармоқ изи (отпечатка) сканери ёрдамида алохида иловаларни қулфлаш имкониятига эга бўласиз .
Юклаб олиш: App lock (https://play.google.com/store/apps/details?id=fingerprint.applock)

Google Play фойдаланувчилари ижобий шархлар қолдирган яна бир неча қулфлаш иловали:
- FingerSecurity (https://play.google.com/store/apps/details?id=com.rickclephas.fingersecurity)
- Lockdown (https://play.google.com/store/apps/details?id=appplus.mobi.lockdownpro)
- шлюз(AppLock) (https://play.google.com/store/apps/details?id=com.domobile.applock)
#APK #маълумот
Смартфонингизда қулфлаш (парол ўрнатиш) имкониятидан фойдаланасизми?
Anonymous Poll
68%
Ҳа
20%
Йўқ
10%
Фақат айрим иловалар учун
2%
Бу сир
​Wi-Fi нима ва ундай қандай фойдаланилади?

Кўпчилигимиз уйимизда симсиз интернетга уланиш учун Wi-Fi қурилмасини ўрнатиш зарурлигини биламиз, лекин аксарият фойдаланувчилар Wi-Fi тармоғини фақатгина интернетга уланиш технологияси деб нотўғри тушунишади.

Wi-Fi — симсиз асосда, радиосигналлар ёрдамида тармоққа боғланиш технологияси. Яьни, Wi-Fi ахборотни бир қурилмадан бошқасига кабел ва симларсиз ўтказиш усули.

Android смартфон фойдаланувчиларига таниш бўлган SHAREit иловаси ҳам айнан Wi-Fi тармоғини яратиш орқали маълумотларни бошқа қурилмага жўнатади ва қабул қилади.

Энди бевосита технология қандай ишлашини ўрганамиз. Wi-Fi тармоғи уланиш нуқтаси ва унга уланувчи қурилмалардан иборат бўлади. Уланиш нуқтаси битта бўлса, қурилмалар исталганча кўп бўлиши мумкин. Фақат бир нарсани унутманг қурилмалар кўпайгани сайин, Интернет тезлиги тушаверади.
Уланиш нуқтаси бу махсус қурилма кўринишида (Роутер) ёки смартфоннинг ўзи ҳам бўлиши мумкин. Уланиш нуқтаси қамров доираси ҳам чегараланган бўлади. Масалан очиқ худудда 50-60 метргача, тўсиқлар бўлган худудда 20-30 метр атрофида. Нуқтадан узоқлашган сари тармоқ тезлиги ҳам пасайиб боради.

Wi-Fi орқали интернетга уланиш усуллари:
- Смартфондаги интернетни бошқа қурилмаларга тарқатиш орқали. Бунинг учун Созламаларда "Мобил hotspot" имкониятидан фойдаланишингиз мумкин. Эътибор беринг смартфон "Кўчма Wi-Fi уланиш нуқтаси" ҳисобланади, яъни исталган жойда интернетни бошқа қурилмаларга тарқатишингиз мумкин.
- Ишхона ёки уйда интернет провайдер хизматидан фойдаланиб Wi-Fi га уланиш.
1. Сизнинг худудингизда қайси интернет провайдери хизмат кўрсатишини аниқланг (масалан Uzonline провайдери республиканинг кўп худудини қамраб олган).
2. Қайси технология орқали интернетга уланишни билиб олинг, ADSL ёки оптик толали (ADSL нисбатан эски технология ва телефон линияси орқали уланади).
3. Провайдерга интернет улашга ариза берганда, Wi-Fi қурилмаси (Роутер) ўрнатмоқчи эканлигингизни билдиринг.
4. Провайдер тавсия қилган Wi-Fi қурилмасини (Роутер) харид қилиб, созлаш жараёнида мутахассисдан Wi-Fi тармоғига қийинроқ пароль (11111111 эмас) ўрнатиб беришни сўранг ва шахсий қурилмангиздан уланиб кўринг.
#маълумот
​Смартфонингизга уланган Wi-Fi тармоғининг паролини қандай билиш мумкин?

Нима учун бу керак бўлиши мумкин?
Масалан, сиз узоқ вақт давомида қандайдир Wi-Fi дан фойдалангансиз. Унга уланганда биринчи марта паролни киритгансиз ва кейинги уланиш паролсиз автоматик бўлади. Ушбу паролни табиий равишда унутдингиз ва энди сизга тўсатдан керак бўлиб қолди.
Эҳтимол, дўстларингиз ушбу тармоққа уланишларини хоҳлайсиз. Улар буни қандай қилишади? Xiaomi смартфонларида (Android 7.1 дан бошлаб), бошқа смартфонларда (Android 9 дан бошлаб) сиз буни озгина ҳийла билан амалга оширишингиз мумкин.

Созламалар - >Wi-Fi га ўтинг ва уланган тармоқ устига босинг. QR коди пайдо бўлади.
Агарда Сиз паролингизни бировга кўрсатмоқчи бўлмасангиз, бошқа смартфонда QR сканери орқали ушбу QR кодни сканерланг ва Wi-Fi тармоғига улаб беринг.

Wi-Fi паролини билиш учун:
Ушбу ойнанинг (QR коди) экран тасвирини олинг (скриншот) ва сканер иловасини очинг. Агарда Сизда сканер иловаси бўлмаса, Google Play дан шу турдаги иловалардан бирини ўрнатинг. (масалан QR Droid Code Scanner)

QR коди скриншотини сканерлаганда Парол пунктидаги ******** (юлдузчалар) устига босинг ва паролингизни билиб олинг.
QR коди скриншотини бевосита Галерея иловасидан сканер иловасига ҳам жўнатиш мумкин.
#маълумот
👍1
​IPS ёки AMOLED қайси дисплей тури смартфонлар учун яхшироқ?

Ушбу мавзудаги бахслар ҳали ҳанузгача смартфон фойдаланувчилари ўртасида ўз жавобини топмаган.
Афсуски мутлақ ғолибни аниқлаш ҳозирча мушкул. Чунки ҳам AMOLED, ҳам IPS ўзларининг афзалликлари, камчиликлари ва хусусиятларига эга.
Бугунги кунда Samsung компанияси смартфонларининг аксариятида AMOLED туридаги экранлар ўрнатилган. Super ва Dynamic AMOLED ҳам AMOLED технологияси асосида яратилган бўлиб, кўпроқ маркетинг мақсадида, ушбу қўшимчалар қўшилган.

Қуйида AMOLED ва IPS экранли смартфонни танлашда сиз билишингиз керак бўлган асосий маълумотларни келтириб ўтамиз:

- Қувват сарфи. AMOLED дисплейнинг ҳар бир пиксели ўзини ёритгани сабабли, AMOLED дисплейлар одатда тежамкор бўлади, бу эса смартфоннинг батарея қувватига сезиларли таъсир қилади. Шу билан бирга, AMOLED дисплейининг энергия сарфи даражаси қора рангдан фойдаланганда анча тежалади, буни айниқса қора темалар ёки "тунги режим" да яққол сезиш мумкин. IPS ҳар доим бир хил қувватни истеъмол қилади.
- Рангни кўрсатиш. AMOLED дисплей IPS га қараганда кенгроқ ранг гаммасини кўрсатишга қодир. Super IPS матрицаси билан таққослаганда, AMOLED дисплейнинг рангли гаммаси 32% катта. Баъзи бир фойдаланувчилар учун бундай ранг схемаси реал кўринмаслиги мумкин, аммо шунинг учун бу устунлик шартли ҳисобланади.
- Жавоб вақти. Дизайни туфайли AMOLED дисплей тасвирнинг ўзгаришига жуда тез жавоб бера олади. Унинг жавоб вақти тахминан 0.01 мс, IPS экрани 1 мс ёки ундан кўпроқ вақт ичида жавоб беради.
- Кўриш бурчаклари. AMOLED дисплей ҳар қандай кўриш бурчагида тенг даражада яхши кўринади. AMOLED вертикал ва горизонтал равишда 180 даража бўлган тўлиқ кўриш бурчакларига эга. IPS да бу хусусият бироз камтарроқ, унинг кўриш бурчаги 178 даражага етади.
- Экран қалинлиги. LED ёритгичи қатлами йўқлиги сабабли AMOLED экран IPS га қараганда сезиларли даражада ингичка.
- Контраст. AMOLED дисплейи юқори контрастни таъминлайди.
- Қора ранг. AMOLED дисплейнинг қора пикселлари умуман ҳеч қандай ёруғлик чиқармайди, бу сизга ҳақиқатан ҳам қора рангни олиш имконини беради ва IPS даги каби қуюқ кулранг эмас.
- Нархи. AMOLED - бу замонавийроқ технология, шунинг учун уни ишлаб чиқариш қиймати IPS га қараганда анча юқори.
- Ишончлилик. AMOLED дисплейининг ўзига хос хусусиятларидан бири, у шикастланишга нисбатан анча сезгир. Бундай экранга озроқ зарар етказилиши, уни бутунлай ўчириб қўйиши ҳам мумкин.

Ушбу мавзуга оид яна қўшимча маълумотларни каналимизда кузатиб боринг.
#маълумот #Amoled #IPS
👍2
​Нима учун AMOLED экранларда соялар пайдо бўлади ва буни қандай олдини олиш мумкин?

Вақт ўтиши билан OLED, AMOLED ва ҳатто Super AMOLED экранларида "соялар" пайдо бўлишни бошлаши мумкин. Агар экранда бир хил пикселлар узоқ вақт давомида ёритилса, улар пасайганда бу яққол кўринишни бошлайди. Одатда виртуал навигация тугмачалари, юқори сатр белгилари ва соат излари сезилади. Асосан, магазин витриналарида ёқиқ ҳолатда намойиш этилган смартфонларнинг дисплейида ушбу муаммо кўпроқ учрайди. Улар деярли кун бўйи ёқилади, ҳафталар ёки ойлар давомида стендларда туради ва ҳар доим матрицада қоладиган бир хил демо рекламани кўрсатади.

Ушбу муаммонинг сабаби нима?

Муаммонинг моҳияти OLED технологиясининг асосий хусусияти. Матрица уч хил рангдаги светодиодлардан (кўк, қизил ва яшил) иборат бўлиб, ҳар хил турдаги диодлар ўз хизмат муддатига эга. Кўк субпикселлар камроқ ёрқин, шунинг учун ранглар мувозанатини сақлаш учун уларга қизил ва яшил субпикселларга қараганда кўпроқ ток йўналтирилади. Шу сабабли, кўк диодларнинг хизмат қилиш муддати пасаяди, вақт ўтиши билан улар хиралашади ва экраннинг ранги қизил ва яшил рангга ўтади.

"Соя" кўк ёки оқ ранг жуда кўп ишлатиладиган жойларда пайдо бўлади. Қора ранг пиксел ёритгичини фаоллаштирмайди, шунинг учун хиралашишга олиб келмайди. Хиралашган пикселлар қорамтир бўлиб, экранда кўринади. Тасвир қанчалик ёруғ бўлса, улар шунчалик яхши кўринади.

Ечими борми?

Ишлаб чиқарувчилар ушбу муаммони етарлича ечимини топа олишмаган. Лекин Samsung компанияси ўз смартфонлари учун, махсус компьютер дастури орқали ушбу муаммони қисман ҳал қилди. Яъни махсус сервис марказлари орқали смартфонингиз экранида падо бўлган "сояни" маълум даражада йўқотишингиз мумкин.

Қандай қилиб "соя" пайдо бўлишинг олдини олиш мумкин?

- Муаамо кўпроқ ёрқин экранда тез содир бўлади, шунинг учун зарурият бўлмаганда ёрқинлик слайдерини максимал даражада қолдирманг.
- Смартфонингизни узоқ вақт давомида статик (бир хил турадиган) тасвир билан қолдирманг.
- Иловалар ва клавиатураларда қора темадан фойдаланинг ёки тизимда "тунги режим" ни фаоллаштиринг.
- Агар сизнинг смартфонингизда темалар ўрнатиш имконияти бўлса, вақти-вақти билан уларни ўзгартиринг.
- Баъзан фон расми (обои) ва асосий экрандаги иконкалар ўрнини ўзгартиринг.

*OLED ва AMOLED дисплейлари аслида битта технология базасида яратилган бўлиб, бир-бирига жуда ўхшаш. AMOLED Samsung компанияси маҳсулоти бўлиб, OLED дисплейининг такомиллашган тури ҳисобланади.
#маълумот #Amoled #OLED
👍2
​Google 2019 йилда Android учун энг яхши илова ва ўйинларлар рўйхатини эълон қилди.

Ғолиблар Google муҳаррирлари томонидан танланди, бироқ фойдаланувчилар томонидан овоз бериш номинацияси ҳам бор эди.

Асосий натижалар:
- Энг яхши илова - Ablo: янги одамлар билан суҳбатлашинг ва дунёни ўрганинг.

Турли маданиятларга тегишли, ҳақиқий одамлар билан мазмунли алоқаларни ўрнатишга имкон берадиган илова. Ўрнатилган таржимон орқали, ўзингизнинг она тилингизда гаплашишга имкон беради, шунингдек видео қўнғироқ хизмати ҳам мавжуд. Бундан ташқари, овозни матнга ўгириш функцияси эга ўрнатилган таржимон ҳам ўрнатилган.

- Энг яхши ўйин - Call of Duty®: mobil

Call of Duty расмий релизи, телефонлар учун махсус мўлжалланган. Афсонавий карталарда сиз турли хил режимларда ўйнашингиз мумкин. Ўйин дўстларингиз билан суҳбатлашиш ва ўйнашга имкон берадиган ижтимоий хусусиятларни ўз ичига олади.

- Энг яхши илова (фойдаланувчилар танлови) - Glitch Video Effects видео муҳаррири.

Видеони бадиий усулда қайта ишлаш имконини беради. Иловада сиз мусиқани жойлаштиришингиз, рамкалашдан фойдаланишингиз ва ишингизни дўстларингизга юборишингиз мумкин. Retro ва VHS режимлари, 3D филтрлар, vaporwave эффектлари ва бошқалар мавжуд.

Қолган энг яхши иловалар билан, қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин. Имкон даражасида, ҳар бил илова ҳақида, кейинги хабарларимизда маълумот беришга ҳаракат қиламиз.
#APK #янгилик