GSM GURUS F.A.Q
1.99K subscribers
279 photos
1 video
10 files
777 links
Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш

Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/+BdBfBxlF9ahkM2Ji

Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot
Download Telegram
​Honor ва Huawei: бу битта компаниями? Қандай фарқ бор?

Huawei энг йирик Хитой алоқа компанияларидан бири ва энг йирик смартфон ишлаб чиқарувчилардан биридир. Ушбу компания Ўзбекистон мобил алоқа компанияларининг аксариятида ўз қурилмаларини ўрнатган. Шунингдек 5G технологияси, "хавфсиз шаҳар", "ақлли шаҳар" каби лойихаларни амалга оширишда ҳамкор компания сифатида танланган.

Кўпинча компаниянинг баъзи смартфонлари Huawei Honor деб номланади, аммо бу бутунлай тўғри эмас. Нима учун? Honor - бу 2013 йилда пайдо бўлган Huawei компаниясининг алоҳида маркаси, шунинг учун биринчи бренд остидаги смартфонлар Huawei деб номланиши керак, иккинчиси эса, масалан Honor 10 каби.

Нима учун компанияга қўшимча бренд керак? Буни Honor директори жаноб Джордж Чжао изоҳлайди: у фарқ асосан қурилмаларни реклама қилиш ва тарқатиш билан боғлиқлигини айтади. Бундан ташқари, Honor смартфонлари ёш фойдаланувчилар аудиторияси учун мўлжалланган бўлиб, бунинг натижасида Huawei домий харидорлар доирасини кенгайтиришга муваффақ бўлди. Honor замонавий алоқа усуллари, жумладан ижтимоий тармоқлар орқали тарғиб қилинмоқда, аммо смартфонлар асосан онлайн-дўконлар орқали сотилмоқда. Сабаб? Бу харажатларни камайтиришга, шунингдек, қурилмаларнинг нархини камайтиришга имкон беради.

Дастурий таъминот ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқлигини тушуниш муҳимдир. Бундан ташқари, кўпинча баъзи моделлар бир-бирига жуда ўхшаш. Масалан, Honor 8 Lite ва Huawei P8 Lite 2017.

Қайси бири яхшироқ - Honor ёки Huawei, дейсизми? Савол нотўғри қўйилган, чунки олдимизда битта компания маҳсулоти, гарчи у турли брендлар томонидан тақдим этилган бўлса-да.
Танлов бутунлай харидорга боғлиқ.
#маълумот
Каналда берилаётган маълумотларнинг мавзусини ўқувчиларимизнинг энг кўп бераётган саволларига таянган ҳолда танлашга ҳаракат қиляпмиз.

Лекин, бизнинг назаримизда жуда оддий ва осон кўринган саволлар камроқ берилгани учун улар ҳақида каналда маълумот камроқ ёзилади.

Бугун ўқувчиларимиз билим даражасини аниқлаш ва соддароқ мавзуларда ҳам маълумотлар беришимиз керакми ёки йўқлигини билиш мақсадида, кичик сўровнома ўтказамиз.

Қуйида келтирилган маълумотлардаги имкониятларни билармидингиз ёки йўқ, фақат шу саволга жавоб берсангиз кифоя.
#сўровнома
Телефон созламаларидан Сизга керакли пунктини топиш учун, юқоридаги "қидирув" қисмига калит сўзни ёзсангиз керакли натижани олишингизни биласизми?

Масалан батарея белгисида фоизи доимий кўриниб туриши калит сўзи "фоиз" ("процент" тизим рус тилида бўлса).
Anonymous Poll
78%
Ҳа
22%
Йўқ
- Матн терганда ёзилаётган сўзларнинг бошқа сўзларга автоматик ўзгариб қолишини, клавиатура иловаси созламаларидан "Автотузатиш" (Автоисправление, T9) пунктини ўчириб қўйиш билан ҳал қилиш мумкинлигини биласизми?
Anonymous Poll
85%
Ҳа
15%
Йўқ
Тизим тили "O'zbek tili" танланганда, ўзбек тилига таржима қилинмаган иловалар инглиз тилида кўрсатилади (баъзи иловалардан ташқари).

Иловаларни рус тилига ўгириш учун тизим тили "Русский" танлаш кераклигини биласизми?
Anonymous Poll
85%
Ҳа
15%
Йўқ
Смартфоннинг ҳолат сатридаги (cтрока состояния) ҳар бир билдиришноманинг (уведомления) устига бармоғингизни озроқ ушлаб турсангиз қўшимча меню очилишини биласизми?
Anonymous Poll
78%
Ҳа
22%
Йўқ
Деярли ҳар бил илованинг қўшимча меню ва созламаларига ойнанинг тепа қисмидаги уч нуқта, учта чизиқ ёки созламалар белгиси орқали кириш мумкинлигини биласизми?
Anonymous Poll
86%
Ҳа
14%
Йўқ
Telegram да овозли хабарни тезлаштириб ўқиш имкониятини ўчириб қўйиш, чат ойнасининг тепа қисмидаги "2X" белгисини танлаш орқали амалга оширилишини биласизми?
Anonymous Poll
79%
Ҳа
21%
Йўқ
Ёшингиз нечида?

Қайси ёшдаги аудитория учун кўпроқ мавзулар танлашимиз кераклигини билиш биз учун муҳим.
Anonymous Poll
26%
19 ёшгача
57%
20 - 29
13%
30 - 39
4%
40-49
1%
50 ёшдан катта
​Android тизимида ўчирилган файллар савати (корзина) борми?

Компьютерда Windows операцион тизими фойдаланувчилари, ўчирилган файллар (расм, видео, мусиқа ва бошқалар) хотирадан тўлиқ ўчмасдан "Корзина" га тушишини яхши билишади. Шу сабаб кўпчилик смартфонлардаги Android тизимида ҳам "Корзина" бор бўлса керак деб ўйлашади.

Афсуски Android тизимида компьютердаги сингари "Корзина" функцияси йўқ ва ўчирилган файллар хотирадан тўлиқ ўчирилади. (Ўчирилган расмларни тиклаш иловаси каналимизда мавжуд).

Samsung Galaxy смартфонлари тизим Android 9 (Pie)га янгиланиши билан "Галерея" иловаси созламаларида "Корзина" функциясини ёқиш имконияти қўшилди.

Huawei смартфонлари "Галерея" иловасида "Корзина" функцияси илгаридан мавжуд ва ҳар доим ёқилган ҳолатда бўлади. "Яқинда ўчирилган" (Недавно удаленные) номли папка "Корзина" вазифасини бажаради.

Xiaomi смартфонлари "Галерея" иловасида "Корзина" функцияси мавжуд, лекин Mi хисоби (аккаунт) яратишга боғлаб қўйилган ва ўчирилган файллар смартфон хотирасида эмас, балким компания серверларида сақланади.

Умумий смартфонлардаги "Корзина" функцияси фақат "Галерея" иловаси доирасида амал қилади. Яъни расм, видео файллар фақат "Галерея" иловасидан ўчирилган бўлса, "Корзина" га тушади ва маълум муддат (одатта 30 кун) сақланиб, кейин автоматик ўчирилади.
Галерея иловасидан бошқа иловалар орқали ўчирилган фото ва видеолар "Корзина" га тушмайди. Масалан файл менеджери, файлларни тозалаш иловалари, компьютер орқали ўчирилган расм ва видеолар смартфон хотирасидан тўлиқ ўчирилади.

Галерея иловасида "Корзина" функцияси бўлмаган смартфон эгалари учун Google Фото иловасини ўрнатишни маслаҳат берамиз, чунки ушбу иловада "Корзина" функцияси мавжуд. (Қўшимча имконияталари ҳақида кейинги хабарларимизда тўлиқроқ маълумот берамиз.)

Фақат фото ва видео файллар эмас, балким ҳар хил турдаги файллар (масалан Word, Excel) учун корзина функцияси керак бўлса Корзина Dumpster иловасини тавсия қиламиз.
#маълумот
Сизда бугун (19.01.2020), UzMobile алоқа оператори интернет хизматида* муаммолар кузатилдими?

*Маълум бир интернет саҳифа ва хизматлардан фойдаланишнинг имкони бўлмади. Бошқа алоқа операторлари интернет хизматида эса бу муаммо кузатилмади.
Final Results
36%
Ҳа
18%
Йўқ
46%
Мен бошқа алоқа оператори абонентиман
​Смартфонга қарамликни енгишга ёрдам берадиган иловалар.

Бир қатор Android смартфонларда қурилмадан фойдаланиш бўйича статистикани тўплайдиган ва сиз нимага энг кўп вақт сарфлаётганингизни тушунишга ёрдам берувчи "Рақамли баланс" (Цифровой баланс) функцияси ўрнатилган.

Бугунги хабаримизда ушбу имкониятни, бундай фойдали воситага эга бўлмаган барча смартфонлар ўрнатиш мумкин бўлган иловалар ҳақида маълумот берамиз. Ушбу турдаги иловалар 2019-йилнинг энг яхши иловалар рўйхатида ҳам бор.

Digitox: сизнинг рақамли одатларингизни тушунишга ва танланган иловалар учун фойдаланиш чекловларини яратишга ёрдам беради. (https://play.google.com/store/apps/details?id=phosphorus.app.usage.screen.time)

Асосий хусусиятлари:
• Рақамли одатларингизни кунлик кўриш;
• Турли хил иловалардан қанчалик тез-тез фойдаланасиз;
• Иловалардан куннинг қайси вақтида фойдаланасиз;
• Телефонингизни ҳар куни қанча ишлатасиз;
• Асосан қайси тоифадаги иловалардан фойдаланасиз;
• Бугун, кеча ва охирги 7 кун учун рақамли фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботлар;
• Иловадан ҳар куни фойдаланиш, ортиқча фойдаланиш ҳақида эслатма;
• Тармоқ статистикасининг умумий кўриниши;
• Фойдаланиш осон, батарея қувватини кам сарфлайди.

ActionDash: Instagram га қанча вақт сарфлаётганингизни билмоқчимисиз? Сизга нечта WhatsApp билдиришномалари келади? Қурилма ишлаши вақти тафсилотлари? ActionDash сизга ушбу барча маълумотларни ва яна қўшимча имкониятларни таклиф этади. (https://play.google.com/store/apps/details?id=com.actiondash.playstore)

Асосий хусусиятлари:
• Focus (диққатни жамлаш) режими сизни безовта қиладиган иловаларни блокировка қилишга имкон беради;
• Иловадан фойдаланиш учун кунлик чегараларни белгиланг;
• Чексиз фойдаланиш тарихи;
• Турли хил темалар, шу жумладан ва қора AMOLED;
• Кундалик фойдаланиш хабарномаси;
• Қурилманинг очилиши ва сессия давомийлигининг батафсил статистикаси;
• Эрталаб соат учда "куннинг бошланишини" белгиланг (кеч ухлайдиганлар учун қулай).
#APK
Агарда сизнинг смартфонингизда ушбу иловалардан бирортаси ўрнатилган бўлса, имкон борича тезроқ уларни ўчирганингиз маъқул.
Bitdefender Google Play да 17 та янги реклама иловаларини аниқлади.

Фойдаланувчи қурилмасига ўрнатилгандан сўнг, ушбу иловалар ўзларининг мавжудлигини яшириб, доимий равишда агрессив рекламаларни кўрсатишни бошлайди. Гарчи улар вирус бўлмаса ҳам, улар қўллаётган усул Google Play га кириш ва Google нинг тасдиқлаш тизимини алдаб ўтиши зарарли иловаларга хос.

Баъзи зарарли иловалар фойдаланувчи маълумотларига ҳужум қилиш ва ўғирлаш учун мўлжалланган. Бошқалари (Bitdefender айнан шу кабиларини топган) тизимда рекламаларни кўрсатади. Аниқланган 17 та иловаларнинг барчаси Google Play дан 550 минг мартадан ортиқ юклаб олинган бўлиб, бу уларни жуда кенг тарқалганлигини билдиради.

Ўз-ўзидан, улар фойдаланувчи учун хавф туғдирмайди, лекин сизга қурилмадан қулай фойдаланишингизга имкон бермайди. Масалан тизимда қайта-қайта кўрсатилган реклама натижасида батарея қуввати кўп сарфланиб, интернет трафик ҳам камайиб бораверади.

Ўрнатилишидан тўрт соат ўтгач, илова реклама баннерларини ўзбошимчалик билан, ҳатто бошқа иловаларни ишга туширишда ҳам кўрсата бошлайди. Бир неча кундан сўнг улар одатда иконкаларини иловалар панелида яширишади, бу уларни ўчиришни қийинлаштиради - айниқса тажрибасиз фойдаланувчилар учун.

Google аллақачон Google Play дан рўйхатдаги иловаларни ўчириб ташлаган, аммо Bitdefender ҳар бир фойдаланувчи ўз қурилмасига ўрнатилган иловалар билан солиштириш ва зарур чораларни кўриши учун, тўлиқ рўйхатини тақдим қилган.

• Car Racing 2019 - Racing 3D Game.
• 4K Wallpaper (Background 4K Full HD) - Ames Co.Ltd.
• Backgrounds 4K HD - wixi.
• QR Code Reader & Barcode Scanner Pro - Ames Co.Ltd.
• File Manager Pro - Ames Co. Ltd.
• VMOWO City: vmowo Speed ​​Racing 3D.
• Redads Barcode Scanner.
• Screen Stream Mirroring - Amanote.
• QR Code – Scan & Read a Barcode - Mob Net.
• Period Tracker – Cycle Ovulation Women’s - Ames Co. Ltd.
• QR & Barcode Scan Reader - amazi.
• 4K wallpapers, HD Backgrounds - amazi.
• Transfer Data Smart - Amanote.
• Explorer File Manager - amazi.
• Today Weather Radar - Amanote.
• Mobnet.io: Big Fish Frenzy - Mob Net.
• Clock LED - Maint.

Ушбу мавзуда ёзилган маъқоламдаги маълумотлар ҳам, шу турдаги рекламалардан ҳимояланишга ёрдам беради.
https://telegra.ph/Android-tizimida-virus-va-reklamalardan-himoyalanish-06-05
#реклама
👍1
Wi-Fi батарея қувватини кўп сарфлаганда нима қилиш керак ёки иловалар жойлашув манзилингизни қандай аниқлайди?

Созламалар ➔ Созламалар учун қидирув (қидирув панели) ➔ "qidirish" ("поиск" тизим рус тилида бўлса) сўзини киритинг ➔ Wi-Fi тармоғи текширилмоқда ➔ ўчиринг.
Шу билан бирга "Bluetooth қидириш"ни ўчиринг. (Одатда бу иккали созлама ҳам ёқилган.)

Изоҳ: Ушбу созламалар, Сиз Wi-Fi тармоғидан фойдаланмасангиз ҳам айрим илова ва хизматларга жойлашув манзилингизни аниқлаш учун "исталган вақтда" Wi-Fi ва Bluetooth ни ёқишга имкон беради.

Жойлашув манзилингизни қўшимча аниқлаш, GPS навигация ва хариталардан фойдаланганда ёрдам бериши мумкин. Бошқа ҳолатларда эса, турган манзилингизга қараб ҳар хил хизмат ва рекламалар кўрсатиш учун ҳам қўлланилади.
#маълумот
​Норасмий (кастом) прошивка нима ва унинг хусусиятлари.

Каналимизда кўп марталаб норасмий прошивкалар (тизим) ҳақида эслаб ўтганмиз, лекин ушбу турдаги прошивкалар ҳақида маълумот бермаган эканмиз.
Бугун норасмий прошивка нима, унинг афзаллик ва камчиликлари ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Смартфон ишлаб чиқарувчиси томонидан қурилмага ўрнатилган тизим "расмий ёки сток прошивка" деб номланади.

Бир ёки бир нечта фойдаланувчилар томонидан ўзгартиришлар киритилган тизим "норасмий ёки кастом прошивка деб номланади. Маълумот учун: Xiaomi компаниясининг биринчи маҳсулоти ҳам Android смартфонлар учун норасмий прошивкалар бўлган.

Норасмий прошивка нима учун керак?
Қисқача жавоби:
Тизим ташқи кўринишини ўзгартириш ва имкониятларини кенгайтириш, смартфонни ўзингизга мослаштириш, ишлаб чиқарувчи томонидан тизим янгиланиши тўхтатиб қўйилганда мустақил янгилаш ва ҳоказолар.

Норасмий прошивка афзалликлари:
- Аввало, бу расмий прошивкада мавжуд бўлмаган қўшимча имкониятлар. Масалан:

• Маълум бир давлат учун чиқарилган смартфонларни Global тизимига ўгириш ва қўшимча тиллар қўшиш;
• Смартфонни ўчириб ёққандан сўнг асосий паролни сўрамасдан, бармоқ изи (отпечатка) ёки Юз билан очиш (распознавание лица) ёрдамида экран блокини очиш;
• Google Camera (GCam) иловаси ишлаши учун керак бўладиган файлларнинг мавжудлиги, "вспышка" батарея қуввати кам бўлганда ҳам ишлаши;
• Қўнғироқларда овозни ёзиб олиш имконияти (Samsung Galaxy смартфонлари учун);
• Интернет тезлиги ва трафик сарфини ҳолат сатрида кўрсатилиши (Samsung Galaxy смартфонлари учун);
• Қўшимча овоз эквалайзерлари ёки кучайтиргичлар (Stereo Dual speaker);
• Смартфон ишлаб чиқарувчиси томонидан ўрнатилган ва хотирани банд қилиб турган "кераксиз" иловаларнинг бўлмаслиги. (Bixby, Play Музыка ва Фильмы);
• Баъзи ҳолатларда тизимнинг нисбатан тезроқ ишлаши ва батарея қуввати кўпроққа етиши;
• Root ҳуқуқининг мавжудлиги.

Норасмий прошивка камчиликлари:
• Тизим (Android) янги версияларини автомат тарзда янгилай олмайсиз;
• Смартфонингизга берилган 1 йиллик кафолат (Гарантия) ҳуқуқидан махрум бўласиз;
• Прошивкани тажрибаси бўлмаган киши нотўғри ўрнатганда, смартфонингиз ишламай қолишига сабаб бўлиши мумкин (мутахассис ёрдамида муаммони хал қилса бўлади);
• Синалмаган норасмий прошивка турли хил хатоликлар билан ишлаши мумкин.
#маълумот
👍1
Android учун Telegram 5.14 версиясига янгиланди.

Нима янгиликлар:
-Сўровномаларнинг учта янги тури: оммавий, кўп жавобли ва викториналар.
• Оммавий сўровлар: ким қайси вариант учун овоз берганини, ҳамма кўриши мумкин.
• Бир нечта жавобли сўровлар: битта жавоб вариантининг ўрнига сиз бир нечтасини танлашингиз мумкин.
• Викториналар: ушбу сўровларда сиз тўғри вариантни белгилашингиз мумкин.
• Учала сўровномани ҳам бирлаштириш мумкин.

Шунингдек:
- Файлни серверга юклаш ва юклаб олиш жараёни тўғрисида аниқ маълумотни акс эттирадиган кўрсаткич.
#Telegram #Телеграм
Интернетга уланиш тезлиги 10 Мбит/с бўлса, 2 Гб ҳажмдаги филмни юклаб олиш учун қанча вақт сарфланади?

Telegram янги версиясидаги "Викториналар: ушбу сўровларда сиз тўғри вариантни белгилашингиз мумкин" имкониятини текшириш сўровномаси.
Anonymous Quiz
31%
16 минут, 56 секунд
24%
20 минут, 35 секунд
13%
23 минут, 28 секунд
11%
27 минут, 58 секунд
8%
30 минут, 11 секунд
13%
34 минут, 45 секунд