Маҳсулотларни (озиқ-овқат, дори-дармон) уйга етказиб берувчи интернет хизматларидан ўзингиз, бировнинг ёрдамисиз фойдалана оласизми?
Изоҳ: хизматдан рўйхатдан ўтиш, мобил тўлов тизимларидан тўловни амалга ошириш жараёнлари ҳам назарда тутилган.

Anonymous Poll
49%
Ҳа, албатта
9%
Йўқ, қийналаман
9%
Зарур бўлганда ўрганиб оламан
22%
Мен яшаётган худудда бу каби хизматлар мавжуд эмас
6%
Ушбу хизматлардан фойдаланишда менда зарурият йўқ
4%
Шу каби хизматлар ҳам мавжудми?
Смартфонда виджет нима ва у нима учун керак?
Смартфон экранидаги виджет ёрдамчи элемент бўлиб, сенсорли қурилмани бошқариш ва ундан фойдаланишни янада қулайроқ қилиш имконини беради.
Турли хил функцияларга эга виджетлар мавжуд, масалан:
янгиликлар;
календарь;
соат;
об- ҳаво;
тирбандликлар;
экранни ўчириш;
FM радио;
қайдлар (заметки);
Виджетлар ички ёки бошқа иловалар билан ўрнатилиши мумкинлигини унутманг. Масалан, навигаторни ўрнатаётганда сиз виджетни топишингиз мумкин. Бунга мисол Yandex.Navigator.
Виджетларнинг ўзи иш столига ўрнатилмаган бўлади ва фойдаланувчи нимани ўрнатишни ўзи ҳал қилиш ҳуқуқига эга.
Ўрнатилган виджетларни кўриш учун иш столидаги бўш жойни босинг ва бир-икки секунд ушлаб туринг.
"Виджетлар" бўлими мавжуд бўлган меню пайдо бўлиши керак.
Виджетни ўрнатиш учун бармоғингиз билан устига босинг ва ушлаб туринг ва иш столига тортинг.
Сиз қайси виджетлардан фойдаланасиз? Бу ҳақида "Открыть комментарии" кнопкси орқали изоҳларизни ёзиб қолдиринг.
#маълумот

Смартфондаги "Безовта қилинмасин" (Не беспокоить) режими нима ва у нима учун керак?
"Безовта қилинмасин" (Не беспокоить) режими смартфонларнинг қулай ва фойдали хусусияти бўлса ҳам, кўпчилик ундан фойдаланмайди.
Унинг вазифаси ишдан ташқари вақтда ёки керакли вазиятда қўнғироқлар ва билдиришномалар сонини камайтиришдан иборат.
Бундан ташқари, кўплаб смартфонлар ўтказиб юборилган хабарларни билдириш светодиод индикаторига эга ва туннинг ярмида ёрқин милтилловчи индикатор дам олишингизга ҳам халақит беради.
Оддий овозсиз режим (беззвучный) ва "Безовта қилинмасин" режими ўртасидаги фарқ нима?
Ушбу режимларнинг ҳар бирида бирон бир билдиришнома (у қўнғироқ ёки янги хабар бўлсин) овозсиз келишига қарамай, ушбу функциялар бир-биридан жуда фарқ қилади.
"Безовта қилинмасин" режимида смартфон қўнғироқлар ва билдиришномаларни филтрлаб, сизга фақат уларнинг энг муҳимлари тўғрисида хабар беради (масалан, агар маълум бир абонент кетма-кет бир неча марта қўнғироқ қилишга ҳаракат қилса ёки сизга яқин одам қўнғироқ қилса).
Бундан ташқари, овозсиз режимидан фарқли ўлароқ, бу ерда сиз мультимедиа иловаларининг овозини ёқишингиз мумкин (YouTube, мусиқа, ўйинлар).
Ва охирги, аммо аҳамиятлиси шундаки, ушбу режимларнинг фарқи, илова билдиришномаларини илова белгиларида ҳам ва билдиришномалар сатрида ҳам яшириш имконияти! Яъни, "Безовта қилинмасин" режимида смартфон сизга янги ҳодисалар ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаслигига ишонч ҳосил қилишингиз мумкин. Ва смартфон ушбу режимдан чиқарилиши биланоқ барча билдиришномалар дарҳол пайдо бўлади.
Шундай қилиб, "Безовта қилинмасин" режими телефон сизни аҳамиятсиз ва шошилинч билдиришномалар билан камроқ чалғитишга имкон берадиган функция. Овозсиз режими фақат смартфондаги барча товушларни ўчиради (бу баъзан фойдали ва ўринли).
Будильник "Безовта қилинмасин" режимида ишлайдими?
Одатда, будильник ушбу режим ёқилган ёки ўчирилганлигидан қатъий назар ишлайди. Бундан ташқари, аксарият смартфонлар сизга "Безовта қилинмасин" режимида ҳам ишга тушиши керак бўлган ҳодисалар ва билдиришномалар турини танлашга имкон беради.
"Безовта қилинмасин" режимини қандай ёқаман?
Телефоннинг маркасидан қатъи назар, ушбу режимни ёқишнинг энг осон усули бу "Ҳолат сатри" дан (Строка состояния) тегишли белгидан фойдаланиш.
Режим худди шу тарзда ўчади (функция биринчи марта босилганда фаоллашади, иккинчи биринчи босилганда ўчади).
Смартфон "Безовта қилинмасин" режимида бўлганда, тегишли белги ҳолат сатрида кўрсатилади.
Нега смартфонда "Безовта қилинмасин" режими вақти-вақти билан автоматик равишда ёқилиши мумкин.
Ушбу функцияни турли хил шароитларга (ҳафтанинг куни, куннинг вақти ёки ҳатто календардаги ҳодислар) қараб жадвалда ёқиш мумкин бўлганлиги сабабли, "Безовта қилинмасин" режими созламаларидан муаммони излаш керак.
Шахсан ўзим ушбу режимни эътиборни кучайтириш лозим бўлган ҳолатларда (масалан автомобиль бошқарганда) фаоллаштиришни маслаҳат бераман. Ҳа айтганча бу вазифани автоматлаштириш ҳам мумкин, яъни автомобилга ўтиришингиз билан функция ўзи фаоллашади. Бу ҳақида ҳам каналимизда маълумот берамиз.
#маълумот
Каналга обуна бўлиш: @gsmgurus_FAQ

Фуқаролар учун интернет тармоғи ва телефон алоқаси ўчирилмайди – Газета.uz
https://www.gazeta.uz/uz/2020/03/23/internet-mobile/

Газета.uz
Фуқаролар учун интернет тармоғи ва телефон алоқаси ўчирилмайди
Ҳукумат қарорига кўра икки ой мобайнида интернет ва телефон алоқаси учун тўловларни амалга оширмаган фуқаролар учун ушбу хизматлар ўчирилмайди.
Forwarded from davletovuz
Ucell абонентлари диққатига!
Ҳурматли абонентлар! Сизга шуни маълум қиламизки, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан телефон алоқаси ва Интернет тармоғига уланиш хизматларини (симли алоқа тармоқларида) ўчириб қўйиш тақиқланган.
Мобил радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари, шу жумладан COSCOM МЧЖ (Ucell савдо белгиси) томонидан тақдим этилаётган хизматлар ушбу қарор доирасига кирмайди ва тўловсиз хизматларни тақдим этмайди.
Шу билан бирга, Ucell Компанияси таълим ва тиббиёт соҳасида кўплаб сайтларнинг саҳифасига бепул кириш имкониятини очганлигини эслатиб ўтамиз. Қисқа фавқулодда ёрдам хизматларига қўнғироқлар ҳам бепул. Бундан ташқари, рақобатдош нархларда бир қатор янги тарифлар ва хизматлар жорий этилди.
Батафсил маълумотлар: https://ucell.uz/ru/subscribers
Ucell компанияси матбуот хизмати

Ҳурматли абонентлар!
⠀
Айни дамда тақдим этилган хизматлар учун қарздорлик юзага келган тақдирда, телефон алоқаси ва Интернетга уланишни узиб қўймаслик тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 23 мартдаги 176- сонли қарорининг банди Интернет тармоғида муҳокама қилинмоқда.
⠀
Мазкур банднинг мобил алоқа хизматларини кўрсатишда қўлланилиши ушбу қарорда ўз аксини топмаган.

Telegram
Beeline Uzbekistan
Уважаемые абоненты!
⠀
В сети обсуждается пункт Постановления Кабинета Министров Республики Узбекистан №176 от 23.03.2020 года «О дополнительных мерах по предотвращению распространения коронавирусной инфекции» о неотключении доступа к телефонной связи и к…

Смартфонда билдиришномаларни қандай бошқариш керак?
Билдиришномалар (Уведомления) смартфоннинг муҳим хусусияти бўлиб, унинг фойдалилигига қарамасдан, баъзилари диққатингизни жамлаш ва сергаклик қобилиятингизга халақит беради.
Бир кунда, фойдаланувчилар экранни тўлдирадиган ва баъзан одамларни асабийлаштирадиган ўнлаб ёки ҳатто юзлаб турли хил билдиришномаларини олишлари мумкин. Билдиришномалар матн, овоз, вибрация, белги ва фоточақноқ ( вспышка) ёрдамида билдирилади.
Билдиришномаларни бошқаришнинг уч хил йўлини келтириб ўтаман:
1. Билдиришномалар сатрида қабул қилинган билдиришномани босинг ва кичик меню пайдо бўлгунга қадар бармоғингизни тахминан бир секунд ушлаб туринг.
Пайдо бўлган менюдан "Билдиришномаларга рухсат" белгисини ўчириб қўйиш орқали ушбу илова кўрсатадиган барча билдиришномалар кўрсатилишига рухсат берилмайди.
"Бошқа Созламалар" менюсида эса ҳар бир билдиришномани алоҳида созлаш имконияти мавжуд. Масалан "Безовта қилинмасин" режимида ҳам ушбу иловадан билдиришномаларни олиш, экран блокировка режимида кўрсатилиши, овози чиқмасдан фақат вибрация орқали билдириш, илова иконкасидаги белгиларнинг кўриниши ва ҳоказаолар.
2. Созламалар ➔ Барча иловалар менюсидан керакли иловани топиб устига босинг ва билдиришномалар бўлимидан керакли созламаларни амалга оширинг.
3. Созламалар ➔ Билдиришномалар менюси барча смартфонларда ҳам бўлмаслиги мумкин, лекин энг қулай ва кўпроқ созламаларни айнан шу жойдан амалга ошириш мумкин. Масалан барча иловалар иконкасидага белгиларни танлаш ёки ўчириб қўйиш, билдириш усуллари, билдиришномалар қабул қилинганда экраннинг активлашиши, индикатор орқали билдирилиши ва ҳоказолар.

Мамлакатда карантин даврида мобил қурилмаларни IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш
Ҳурматли абонентлар, 2020 йил 23 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги» 176-сон қарорига мувофиқ, «Кулранг рўйхат” бўлган мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини блокировка қилиш муддати 2020 йил 1 июнгача узайтирилди.
Тизим оператори карантин, шахсий еҳтиёткорлик ва гигиенага риоя қилишингизни маслаҳат беради! Мамлакатимизда еълон қилинган карантин маъмурий қоидаларини еътиборсиз қолдирманг! Бу сизнинг манфаатингиз учун!
Карантин даврида мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини онлайн рўйхатдан ўтказиш мумкин:
1. 1170 қисқа рақамига SMS юбориб: https://uzimei.uz/#reg-by-sms;
2. USSD сўров орқали: https://uzimei.uz/#reg-by-ussd;
3. Тизим оператори веб-сайтида: https://uzimei.uz/#register;
4. ЯИДХП веб-сайтида: www.my.gov.uz.
* Изоҳ, расмий каналдаги имло хатолари сақлаб қолинди.

Батареяни кўп сарфлайдиган 2020 йилдаги энг ёмон 5 та Android илова.
Каналимиз орқали бир неча марта таъкидлаб ўтганимиздек, смартфон батареяси сиғимининг катталиги унинг кўпроқ муддат ишлаб беришини кафолатламайди.
Нима учун смартфон батареяси тезда тугайди? деб номланган хабаримизда "Ўрнатилган иловаларнинг сони ва сифати" ҳам сабабчи сифати кўрсатилган эди.
Бугунги хабаримизда биз, фон режимида (яъни илова асосий ойнасини очмасангиз ҳам доимий ишлаб турадиган) зарядни "шавқатсиз" ишлатадиган, баъзида батарея фоизларини кўз ўнгимизда сарфлайдиган иловалар ҳақида маълумот берамиз.
Techengage мутахассислари ушбу иловаларни, 2020 йилдаги ТОП-5 энг ёмон иловалар деб номлашди.
Snapchat.
Snapchat иловаси - бу энг шафқатсиз ва батарея кушандаларидан бири. Билдиришномалар (уведомления) хизмати доимо смартфонни уйқу режимидан уйғотади ва шу билан батареяни доимий равишда сарфлайди. Snapchat шунингдек, реал вақтда фойдаланувчи жойини тақдим қилиш учун жойлашувни аниқлаш хизматларидан кенг фойдаланади. Илованинг асосий вазифаси - видеокамерадан фойдаланиш, суратга олиш, суҳбат лентасини фаол кўриш кабиларнинг барчаси бизнинг кўз ўнгимизда зарядни йўқ қилади. Билдиришнома ва жойлашувни аниқлаш функцияларини ўчириб қўйиш вазиятни бироз яхшилаши мумкин, аммо Snapchat дан фойдаланганда батарея қувватини сақлаб қолиш мушкул масала.
Netflix.
Netflix батарея қувватини тез сарфлайдиган асосий иловалардан биридир. У ҳақиқатан ҳам батарея қувватини телефонингиздан "сўриб олади". Netflix шунингдек тез-тез билдиришномалар юборади ва бу батареяни тугашининг яна бир сабаби.
Севимли филмларингизни ва телевизион кўрсатувларни компютер ёки смарт телевизордан томоша қилиш яхшироқдир - смартфонингизни сақланг.
* Изоҳ, Netflix - бу дунёнинг исталган нуқтасидан энг юқори даражадаги филмлар ва телешоуларни томоша қилиш учун онлайн кўнгилочар платформа. Бизнинг юртимизда кўпроқ Mediabay, ITV, Allplay, Beeline TV каби иловалардан фойдаланилади.
Смартфонингиздаги YouTube - энг кўп батарея истеъмол қилувчи иловалардан бири.
YouTube деярли барча смартфонларда ўрнатилган. Кўпчилигимиз видео томоша қилиш учун кўп вақт сарфлаймиз. Аммо, бу онлайн видео иловалари батарея қувватининг кўп қисмини истеъмол қилади. Шунинг учун қатъий назорат керак. Иловадаги "Танаффус қилишни эслатиб тур" (Напомнить мне сделать перерыв) функциясидан фойдаланиб, YouTube ни томоша қилиш вақтини чеклашингиз мумкин - бу озгина чалғишга ва батареяни тежашга ёрдам беради.
Facebook мобил иловаси.
Ижтимоий тармоқлар учун энг катта иловалардан бири Facebook, батарея қувватининг асосий ва фаол истеъмолчиси. У доимо фон режимида ишлайди, янгиланишларни, контактларни синхронлаштиради, билдиришнома хизматини ишга туширади ва турли хил фон жараёнларидан фойдаланади. Агар сиз ушбу ижтимоий тармоқдан фойдалансангиз, тизимда ўрнатилган фон режимида ишлаш ва билдиришномаларни кўрсатиш имкониятларини ушбу илова учун ўчириб қўйиб, батарея сарфланишини кескин камайтиришингиз мумкин.
* Изоҳ, Facebook дан у қадар фаол фойдаланмасангиз, браузер орқали www.facebook.com сайтидан ёки илованинг Lite версиясидан фойдаланишни маслаҳат берамиз.
Facebook Messenger.
Telegram, Viber, WhatsApp - ушбу хабар алмашиш иловаларининг ҳеч бири Facebook Messenger каби батареяни кўп сарфламайди. У доимо фон режимида , контактларни синхронлаштиради ва вақти-вақти билан билдиришномаларни юборади. Бундан ташқари, аввалгидек Facebook асосий иловасидан хабар юборишни чеклашгандан сўнг, ушбу иловани алоҳида ўрнатиш керак. Аммо илованинг тўлиқ версияси ўрнига Messenger Lite ўрнатишни тавсия қиламиз. Сабаби ушбу версия бюджетли смартфонлар учун - у смартфон процессорини камроқ юклайди ва одатда батарея сарфи нуқтаи назаридан жуда тежамкор бўлади.
Албатта, бу рўйхатда бутун дунё фойдаланадиган иловалар кўрсатилган, лекин бошқа илова ва ўйинларда ҳам батарея "кушандалари" учраб туради. Улар ҳақида ҳам каналимизда маълумот беришга ҳаракат қиламиз.

GSM GURUS F.A.Q
Photo
Бирор-бир интернет сайтга маълуот олиш учун биринчи марта кирдингиз ва юқорида расмда кўрсатилган ойна чиқиб, фойдаланишни давом эттиришингиз учун, "Блокировать" ёки "Разрешить" кнопкаларидан бирини танловини берди.
Сиз нимани танлайсиз?
Сиз нимани танлайсиз?
Anonymous Poll
57%
Блокировать
28%
Разрешить
8%
Смартфондаги орқага (назад) кнопкасини
3%
Сайтни ёпиш (Х) кнопкасини
4%
Менда бунақа нарса ҳеч чиқмаган
👍1
Push билдиришномалари нима?
Смартфоннинг ҳолат қаторидаги(cтрока состояния) ҳар хил янгилик ёки реклама билдиришномаларини кўриб, бу қаердан пайдо бўлиб қолди? деб қизиққан бўлсангиз керак.
Бугун каналимизда мисол сифатида келтирилган расмга эътибор беринг, одатта доимий фойдаланиб келган интернет сайтларимизда бу каби билдиришномалар жўнатиш ойнаси пайдо бўлмайди. Сабаби "Рухсат бериш" ёки "Блоклаш" кнопкасини танлаб бўлганмиз.
Сизга нотаниш бўлган сайтга бир мартага маълумот олиш учун кирдингиз ва пайдо бўлган ойнада "Рухсат бериш" (Разрешить) кнопкасини танладингиз. Бу билан сиз, шу сайтга кирмаган ёки умуман браузер иловангиз очилмаган ҳолида ҳам push билдиришномалар (асосан реклама) қабул қилишга ва домий обунага розилик бердингиз.
Push билдиришномалари нима?
Push билдиришномалар (push-уведомления) интернет сайт ўз ўқувчиларига компьютер ва мобил қурилмаларда юборадиган қисқа хабарлардир. Бундай хабарномалар фойдаланувчини ўзи ташриф буюрган сайтга қайтаради.
Мобил қурилмаларда браузер ёпилганда ҳам Push билдиришномалар юборилади
Фойдаланувчи мустақил равишда push билдиришномалар рўйхатига обуна бўлади.
Фойдаланувчи интернет сайтга кириши билан браузерда обуна бўлиш ойнаси автоматик равишда пайдо бўлади. Фойдаланувчи ойнада ўзи хоҳлаган вариантни танлайди: билдиришномаларни кўрсатишга рухсат бериш ёки блоклаш. Агар у "Рухсат бериш" тугмачасини танласа, у сайтдаги билдиришномаларни юбориш учун обуначига айланади.
Push билдиришномалари фойдаланувчи учун фойдалими?
Push билдиришномаларини доимий фойдаланиладиган ва асосан фойдали маълумотларни жўнатиб турадиган сайтлар учун қўллаш мумкин. Масалан янгиликлар, чегирмалар ва ҳоказолар.
Бошқа ҳолатларда "Блоклаш" тугмасини танлашни маслаҳат берамиз. Рухсат берилган сайтларни кўриш ва ўчириш ҳақида каналимиздаги ушбу маълумот орқали танишишингиз мумкин: https://t.me/gsmgurus_FAQ/314
#маълумот #маслаҳат

Ucell билан #Уйда_Ўтирамиз
Ucell абонентларга ҳар қандай вазиятда ҳам алоқада қолишлари учун қўшимча қулайликлар яратишда давом этмоқда.
27 мартдан 31 мартгача Prepaid тариф режаси абонентлари #Уйда_Ўтирамиз хизматларига бепул уланиши имкониятига эга бўлишади.
Уланиш учун нима керак? Фақат балансингиз мусбат бўлиши кифоя.
*464# USSD-буйруғини териш орқали хизматга уланиш мумкин. Хизматини фаоллаштирилганда нималарга эга бўласиз?
Сизга уланган кундан бошлаб 30 кун давомида қуйидаги хизматлар бепул тақдим этилади:
Тармоқ ичида чиқувчи қўнғироқлар учун 1000 дақиқа
Ўзбекистон бўйлаб 1000 та СМС.
100 мегабайт Интернет.
Хизматга 27 мартдан 31 мартгача, баланс мусбат бўлганда бир марта уланиш мумкин.
Бундан ташқари, кечадан бошлаб Ucell абонентлари учун «Special» ва «Active» линияларидаги дақиқалар миқдори ва интернет-трафикларининг мисли кўрилмаган тарзда ўсиши таъминланди.
Тарифга қараб ўсиш 2 Гб дан 4 Гб гача бўлади
Батафсил:
http://ucell.uz/uz/subscribers/services2/special_offers2/stay_home_service

Forwarded from Ucell
#UydaQoling, Ucell esa yaqinlaringiz bilan aloqada qolishingiz uchun yanada ko’proq qulayliklar yaratadi!
28-martdan yoshi 55 dan boshlangan abonentlar uchun biz imtiyozli “Minnatdormiz!” tarifiga o’tish imkoniyatini ochmoqdamiz.
Mazkur tarifda abonent to‘lovi yo‘q hamda O‘zbekiston bo‘yicha qo‘ng‘iroqlar uchun bepul daqiqalar taqdim etiladi.
Ayni paytda “Minnatdormiz!” tarifiga abonentlarni qo‘llab-quvvatlash markaziga (8123) qo‘ng‘iroq qilib, ulanish mumkin.
Batafsil: www.ucell.uz/btq
---------
#СидитеДома, а #Ucell создаст ещё больше удобств, чтобы вы оставались на связи с родными!
С 28 марта для абонентов в возрасте от 55 лет мы открываем доступ к льготному тарифному плану «С благодарностью!».
На этом тарифе отсутствует абонентская плата и предоставляются бесплатные минуты для звонков по Узбекистану. В данный момент на тариф «С благодарностью!» можно перейти, позвонив в службу поддержки абонентов Ucell (8123).
Подробнее: www.ucell.uz/btp

Mobil telefoningiz hisobida mablag'ingiz tugadimi?
Xavotirga o'rin yo'q! Hisobingizda pulingiz tugasa ham, aloqada qoling!
Endi "Mobil avans" xizmati qo'shimcha to'lovsiz. Tizim keyingi hisob to'ldirilishida faqatgina avans pulini yechadi, undan bir so'm ham ortiqcha yechmaydi!
Batafsil: www.ucell.uz/u66
----
Закончились средства на счету мобильного телефона?
Не беда! Всегда оставайтесь на связи, даже если счёт на нуле!
Теперь услуга «Мобильный аванс» без дополнительных оплат за сервис. Система снимет только сумму аванса при следующем пополнении баланса, ни сума больше!
Подробнее: www.ucell.uz/u65

Telegram, WhatsApp, Viber: қайси мобил мессенжер энг кам трафик сарфлайди?
Дунё бўйлаб миллионлаб одамлар турли хил мессенжерлардан, файллар алмашиш, маълумот қидириш ва хизматлар учун фойдаланадилар. Ҳаммада ҳам, Wi-Fi дан фойдаланиб, ҳар доим ҳам иловаларга доимий уланиш имконияти мавжуд бўлмаслиги мумкин. Шу сабабли, Интернетга кириш имкониятидан маҳрум бўлмаслик учун Интернет трафикингизни имкон қадар тежашингиз керак.
Савол туғилади:мессенжерлар қанча трафик сарфлайди, айниқса кўпчилигимиз маъқуллаган Telegram?
Италия оператори SosTariffe энг машҳур мессенжерлар орасида трафикни сарфлаш статистикасини ўрганиб чиқиб, қайси бири энг кам мобил мегабайтни ишлатишини аниқлади.
Таққослашда еттита мессенжер - WhatsApp, Telegram, Hangouts, Line, Viber, Facebook Messenger ва Skype иштирок этди.
Мутахассислар LTE тармоқларидан фойдаланган ҳолда бир соат давомида тест синовларини ўтказишди. Натижаларни расмда ўзингиз кўринг: Telegram энг кам трафик сарфлайди, Skype ва Facebook Messenger эса энг кўп трафик сарфлаган деб тан олинган.
Синов учта фойдаланиш режимида амалга оширилди:
- Кичик: 20 та юборилган ва 20 та қабул қилинган хабарлар, 5 та юборилган ва 2 та қабул қилинган расмлар.
- Ўрта: 40 та юборилган ва 40 та қабул қилинган хабарлар, 10 та қабул қилинган ва 5 та юборилган расмлар.
- Юқори: 100 та юборилган ва 100 та қабул қилинган хабарлар, 50 та қабул қилинган ва 20 та юборилган фотосуратлар.
Қуйидаги жадвалдан кўриниб турибдики, Telegram WhatsApp дан олдинда. Telegram мессенжери 1 соат фойдаланиш учун 0,42 МБ дан 3,75 МБ гача бўлган мобил трафикнинг энг кам сарфлаши билан ажралиб турибди, бу Facebook мессенжерига қараганда 35-40% га кам.
Бошқа иловалар соатига 0,65 дан 6,23 МБ гача бўлган WhatsApp дан кўра кўпроқ трафик сарфлашган.
Hangouts ва Line хизматлари WhatsApp га нисбатан 6-18% кўпроқ трафик сарфлашган. Энг фаол режимда бўлишига қарамай, Line 5.85 МБ ва WhatsApp 6.23 МБ сарф қилган.
Viber, Facebook Messenger ва Skype интернет трафикнинг энг талабчанига айланди. Шундай қилиб, Viber 1,56 МБ дан 15,25 МБ гача, Facebook ва Skype эса соатига 2,05 МБ дан 22,22 МБ гача керак бўлди.
Telegram мессенжери батарея сарфига ҳам алоҳида маълумот бериб ўтамиз, лекин олдиндан айтиш мумкинки, тўғри созланган иловада (билдиришномалар, автоматик файллар юкланиши) муаммолар кузатилмаган.
Юқоридаги натижалар албатта Telegram расмий иловаси ҳақида, мод версияларда (Plus, Telegraph, Vidogram) бошқа натижа бўлиши мумкин.

Нима учун телефонни қайта ишга тушириш (перезагрузка) умумий муаммоларни ҳал қилади?
Смартфонда муаммолар юзага келганда, мутахассислар сиздан биринчи бўлиб: "Аппаратни ўчириб ёқдизми?" деб сўрашади. Чунки, бу кўп муаммоларни ҳал қилишнинг биринчи қадамидир ёки ҳеч бўлмаганда телефонингизни барқарор ишлашига сабаб бўлади. Лекин нима учун?
Қайта ишга тушириш (перезагрузка) бу - ишлаб турган барча иловаларни автоматик равишда ёпиш ва жараёнларни тўхтатиш. Келинг, "вақти-вақти билан смартфонингизни қайта ишга туширишингиз керакми?", деган саволга жавоб излаб кўрайлик.
Смартфон бу - бошқарув тизими билан жиҳозланган ақлли телефон. Ҳар қандай фон режимида (яъни илова асосий ойнасини очмасангиз ҳам доимий ишлаб турадиган) ишлаб турган иловалар қурилма тезкор хотирасида (оператив) доимий сақланмайди. Агар вазият талаб қилса, янги ишга туширилаётган иловалар учун жой автоматик равишда бўшатилади.
Лекин, ҳар доим ҳам айрим иловалар бутунлай ёпилмасдан тезкор хотирада қолиши ва янги иловалар учун камроқ хотирани қолдириши мумкин. Бу ҳолатда операцион тизим янги иловалар учун тезкор хотирада жой бўшатишга киришади ва бу бир оз вақтни талаб қилади. Ушбу жараён маълум муддат смартфоннинг секин ишлашига сабабчи бўлади.
Қайта ишга тушириш (перезагрузка) ёрдам берадими?
Аслида, ҳаммаси жуда оддий: телефонингизни ўчириб ёқганингизда (перезагрузка), тезкор хотирадаги барча нарсалар тозаланади. Илгари ишга туширилган иловаларнинг барча қисмлари тозаланади ва барча очиқ турган иловалар ёпилади.
Интернетдаги айрим манбалар перезагрузка смартфон учун фойдасиз ёки зарарли ҳам деб фикр билдиришган, Лекин ҳозирги смартфонларнинг деярли ҳаммасида ишлаб чиқарувчи томонидан ўрнатилган "режали автоматик ўчириб ёқиш" имконияти ўрнатилган. Тизимни, ишлаб чиқарувчидан кўра ким яхшироқ билиши мумкин?
Шахсан ўзим, смартфонимда ҳеч қандай муаммолар кузатилмаса ҳам, бир ҳафтада бир ўчириб ёқаман. Фақат эсда тутинг, агарда экран блокида қўл изи (отпечатка) , юз билан очиш (распознавание лица) каби блок турлари ўрнатилган бўлса, смартфон ўчиб ёнгандан сўнг асосий паролни тасдиқлашизни талаб қилади (қўшимча маълумот: https://t.me/gsmgurus_FAQ/139).
Гуруҳимизда (https://t.me/joinchat/BOJCYVHrXlMzdHVqAd1FwQ) берилаётган саволларнинг аксариятининг ечими ҳам смартфонни оддий ўчириб ёқиш.

Смартфонингизни ўчириб ёқиб (перезагрузка) турасизми?
Anonymous Poll
39%
Ҳа, тез-тез
11%
Йўқ, эътибор ҳам бермайман
48%
Фақат муаммолар кузатилганда
0%
Йўқ, асосий паролим эсимдан чиққан
1%
Буни қандай қилади?
Дунёдаги энг яхши мессенджер Telegram янги имкониятлар билан бизни янада хайратда қолдирмоқда.
Кутиб олинг, янги 6.0.0 версиясини кўчириб олиб, янада қулай имкониятларга эга бўлинг. Ушбу янгиланиш ҳақида каналимизда ҳам ёзган эдик.
Папкалар ва бошқа янгиликлар
• Агар чатлар кўп бўлса, уларни папкаларга гуруҳлашингиз мумкин.
• Сиз ўз папкангизни созлашингиз ёки стандарт тавсиялардан фойдаланишингиз мумкин.
• Ҳар бир папкада сиз чексиз миқдордаги чатларни қадаб (pinned) қўйишингиз мумкин.
• Папкалар орасида алмашиш учун экраннинг ён томонига суринг.
• Барча чатлар рўйхатидан чатни яшириш учун Архивдан фойдаланинг. Билдиришномалар ўчирилган чатларда янги хабарлар пайдо бўлганда ҳам, унда қолади.
• Канал администраторлари ўзларининг каналларининг машҳурлиги ва обуначилар фаоллиги тўғрисидаги батафсил статистикани кўришлари мумкин (босқичма-бочқич қўшилади).
• Омадингизни синаб кўриш ва тасодифий ҳосил бўлган рақамни олиш учун ҳар қандай чатга 🎲 юборинг.
• 🦠, 🤒, 😷, 🤕, 🤧, 🤢, 🧼 и 🚑 анимацион эмоциялар қўшилди.
#Telegram #Телеграм #иловаянгилик

Telegram иловасининг бу янгиланиши, ўз каналини ҳақиқий одамлар учун юритадиганлар ва меҳнат қилаётганларга катта совға ва янгилик бўлди.
Сохта аъзоларни йиғиш ва шуни ҳисобидан реклама орқали бир-икки сўм маблағ топаётганларга эса яна бир зарба деб ҳисобласак бўлади.
Юқорида кўрсатилган расмларда, ушбу канал (https://t.me/gsmgurus_FAQ) статистикаси. Бу орқали канал юритувчиси, ўқувчиларнинг тизимда ўрнатилган асосий тили ва қайси вақтларда актив бўлишлари ҳақидаги маълумот берилган.
Маълумотлар, канални юритишда администратор учун жуда муҳим.