Telegram 7.8 версиясига янгиланди (Гуруҳли видео чақирувлар, жонлантирилган фонлар ва бошқалар)
• Гуруҳли видео чақирувлар
— Видеоконференциялар ҳар қандай гуруҳнинг барча овозли чатларида мавжуд.
— 30 та иштирокчига экранингиз ёки камерангиз видеосини улашиш имконияти (яқин орада ушбу чеклов оширилади).
— Чекланмаган миқдордаги иштирокчилар билан овозли чатларда видеосиз мулоқот.
— Овозли чатлардаги мулоқот вақтида шовқинни камайтиришни ўчириб қўйиш имконияти.
— Гуруҳли видео чақирувлар тўлиқ барча платформалар (Android, iOS, Windows) ва қурилмаларда (планшет, ноутбук) қўллаб-қувватланади.
• Жонлантирилган фонлар
— Чатлар учун жонлантирилган фонлар – биринчи марта мессенжерда! Градиент алгоритмик тарзда яратилади ва ҳар бир хабар юборганингизда чиройли тарзда жонланади.
— Ноёб ранглар комбинациялари ва ҳар қандай ўнлаб нақшларни танлаш билан ўз анимацион фонингизни яратиш имконияти.
— Дўстларингиз билан анимацион фонингизни баҳам кўриш имконияти.
• Кириш маълумотларини мунтазам текшириш
— Созламалардаги янги баннерлар ёрдамида Telegram мунтазам равишда боғланган телефон рақамингизнинг долзарблигини ва икки босқичли текширув (авторизация) паролингизни эслаб қолгангизни текшириб туради.
— Энди, ҳар икки босқичли текширув созламаларини ўзгартирганингизда Telegram дан билдиришнома оласиз.
Батафсил маълумот ушбу мақолаларда:
— https://telegram.org/blog/group-video-calls/uz
— https://telegram.org/blog/animated-backgrounds/uz
Иловани юклаб олиш: Google Play, APK расмий сайтдан (http://telegram.org/dl/android/apk) ёки тасдиқланган каналдан (http://t.me/TAndroidAPK).
#Telegram #Телеграм

Android 11 тизимида DATA ва OBB папкасидаги файлларни қандай бошқариш мумкин?
Google компанияси Android 11 тизимига катта ўзгаришлардан ташқари бир нечта чекловлар ҳам киритди. Ўйинлар ишқибозлари учун энг ноқулай чеклов бу — Android/obb ва Android/data папкаларига файлларни ёзиш билан боғлиқ.
Смартфон хотирасидаги қайси папкаларда фойдаланувчи файллари жойлашган?
Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, ушбу чеклов хавфсизлик чораси сифатида киритилган. Лекин, энди, кеш файлларни талаб қиладиган ўйинларни тизимда ўрнатилган файл менежери билан қўлда ўрната олмайсиз.
Муаммонинг ечимлари:
— смартфонингизни USB орқали компютерга улаб, DATA ва OBB папкаларидаги файлларни бошқариш мумкин
— Google Play Маркетдан қўшимча файл менежери ўрнатиб, DATA ва OBB папкаларидаги файлларни бошқариш мумкин (масалан Explorer, Solid Explorer File Manager, X-plore File Manager, Total Commander каби файл менежери иловалари)
#маълумот

Бизнинг назаримизда қизиқарли иловалар:
1. Телефонимни ким олди? Ким менинг телефонимга тегди? (Кто брал мой телефон? Кто трогал мой телефон?)
Мобил телефон эгаси тўғрисида етарлича махфий маълумотларни сақлайди, шунинг учун уни қаровсиз қолдирмаган маъқул. Агар смартфонингизни ишончсиз жойда қолдирган бўлсангиз, ундан ким фойдаланганлигини билиб олишингиз мумкин.
Бунинг учун Google Play Маркетда мавжуд бўлган "Кто брал мой телефон? Кто трогал мой телефон?" (қисқартмаси WTMP) бепул иловасини юклаб олишингиз мумкин.
Илова қурилмангизни қулфдан чиқарган ёки буни бажаришга ҳаракат қилган фойдаланувчини фон режимида (Иловаларнинг фон режимида ишлаши нима?) суратга олади. Агар қурилма кимдир томонидан қулфдан чиқарилган бўлса, дастур, фойдаланувчи сурати билан бирга у ишга туширган иловалар рўйхатини ҳам тузади. Ҳисоботларни илова ичида кўриш ёки Google Диск билан синхронлаштириш мумкин. (Экран қулфи паролини унутган бўлсангиз, смартфонни қандай очиш мумкин?)
Илова ишлаши учун администратор ҳуқуқи талаб қилинади (ўрнатилиш жараёнида ўзи сўрайди). Бу қурилмани қулфдан чиқариш паролини киритишда нотўғри уринишларни кузатиб бориш учун керак бўлади.
Иловани юклаб олиш: https://play.google.com/store/apps/details?id=com.wtmp.svdsoftware
2. "Tap, Tap" иловаси - қурилмангиз орқа панелига икки марта тегиниб, олдиндан ўрнатилган амалларни бажариш.
"Tap, Tap" номли ушбу илова смартфонингиз орқа панелига икки марта тегиниш имо-ишорасини таний олади, Android 7.0 ва ундан юқори операцион тизимли қурилмаларда ишлайди.
Илованинг ўзи орқа панелга икки марта тегиниш билан, Google Assistent овозли ёрдамчиси, Камера ёки бошқа ҳар қандай иловани ишга тушириши, орқага, иш столига ёки охирги ишга туширилган иловаларга қайтиши, фонарикни ёқиши, билдиришномалар ва тезкор созламалар панелини очиши, овоз баландлиги ва мусиқа ижросини бошқариш каби вазифаларни бажариш имконини беради.
Смартфон экранини қувват тугмасисиз (Power) ёқиш ва ўчириш усуллари
Шунингдек, вазифаларни автоматлаштириш иловаларидан бири Tasker ёрдамида "Tap, Tap" имкониятларини янада кенгайтириш мумкин.
Масалан, Tasker ишлаб чиқарувчиси ўзининг демо видеосида, смартфонни горизонтал ҳолатда ушлаб, орқа панелига икки марта тегиниш орқали Youtube ни қандай қилиб ишга туширишингиз мумкинлигини кўрсатган. Вертикал ҳолатда икки марта тегиниш ишораси браузерни ишга туширади ва браузерда икки марта тегиниш жорий веб-саҳифани компютерда очади. Ва бу ҳали ҳаммаси эмас: экран ўчирилганида, ушбу ишора мусиқани тинглашни бошлаш ва тўхтатиб туришга имконини беради.
Иловани юклаб олиш: https://github.com/KieronQuinn/TapTap/releases/download/0.10.1_beta/TapTap-0.10.1-Beta.apk
Каналимизда 100 дан ортиқ турли хил иловалар ҳақида маълумот мавжуд. Ўзингизга кераклисини топиш учун #APK хештегини танланг.
#APK

👍2🔥1
TikTok ўз жонига қасд қилишни тарғиб қилувчи етакчи платформа бўлди
Россиянинг ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларнинг профессионал фойдаланувчилари ассоциацияси мутахассислари тадқиқот ўтказди ва TikTok’да ўсмирлар ўртасида ўз жонига қасд қилишни тарғиб қилувчи “кўк кит” мавзусига тегишли 1,7 мингга яқин видеони топди. Шундан сўнг уюшма Россиянинг алоқа, ахборот технологиялари ва коммуникация воситалари бўйича федерал назорат идораси — Роскомнадзорга ушбу маълумот билан хат юборди, деб хабар бермоқда “Известия”.
Таъкидланишича, бу кўрсаткич барча асосий платформалар орасида энг юқори кўрсаткич бўлган.
Ассоциация TikTok “ўлим гуруҳлари” билан боғлиқ хэштеглар билан контентни тарқатишда мутлақ етакчига айланганидан хавотир билдирган ва Роскомнадзордан “ўз жонига қасд қилиш тенденцияларига қарши қониқарсиз иш олиб борилиши муносабати билан хорижий ижтимоий тармоқларга қарши чора кўришни” сўраган.
Тадқиқот шу йилнинг март ойи охиридан июнь ойи бошигача ўтказилган. Мутахассислар, шунингдек, Facebook, Instagram ва “ВКонтакте”да жойлаштирилган таркибни ҳам таҳлил қилган.
Хабарга кўра, Роскомнадзор мурожаат қабул қилинганини тасдиқлаган ва аллақачон уни ўрганишни бошлаган. TikTok матбуот хизмати ўз ўрнида хизматнинг “мутлақ устуворлиги” — хавфсизлик эканини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида TikTok ижтимоий тармоғи ўз жонига қасд қилиш ёки ўзига зарар етказиш билан боғлиқ контентни олиб ташлашини маълум қилганди.
#янгилик #ижтимоийтармоқлар

Skype ва TikTok ижтимоий тармоқларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсига доир маълумотларга қонун талабларига зид равишда ишлов берилаётгани учун «Microsoft» корпорацияси ва «Byte Dance Technology Co. Ltd» компаниясига кўрсатмалар берилди
Ваколатли давлат органлари томонидан 2021 йил июнь ойида ўтказилган мониторинг натижасида «Microsoft» корпорациясининг «Skype», «Byte Dance Technology Co. Ltd» компаниясининг «TikTok» ижтимоий тармоқларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсига доир маълумотларига «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонуннинг 27/1-моддаси талабларига риоя этмаётган ҳолда ишлов берилаётгани аниқланди.
ЎЗКОМНАЗОРАТ
#янгилик

Бизнинг хизматлар: Таъмирталаб, кераксиз ёки фойдаланилган смартфон ва планшетларни сотиб олиш
Хабарингиз бор, @gsmgurus_FAQ канали юритувчилари смартфонларга сервис хизматлари кўрсатиш (таъмирлаш, дастурий таъминот) соҳасида фаолият юритишади.
Замонавий смартфонларнинг эҳтиёт қисмлари арзон эмас ва ишдан чиққан қурилмани таъмирлаш янгисини сотиб олиш билан тенг нархга тушиши мумкин.
Агар сиз таъмирталаб, кераксиз ёки ишлатилган смартфонингизни фойдали сотмоқчи бўлсангиз, биз ёрдам берамиз!
— Смартфонларни қандай мақсадда сотиб оламиз?
Ҳамманинг ҳам янги смартфонни сотиб олишга ёки бузилган қурилмасига керакли эҳтиёт қисмни қиммат нархда ўрнатишга имконияти бўлмаслиги мумкин.
Шу сабаб, таъмирлашни имкони бўлган сотиб олинган смартфонлар малакали мутахассислар томонидан қайта тикланиб, арзонроқ нархда кафолати билан сотилади ёки эҳтиёт қисмлар учун ишлатилади.
— Биз қандай телефонларни (смартфон ва планшет) сотиб оламиз?
Ишлаб чиқарилганига 5 йилдан кўп бўлмаган ва қутиси (коробка) мавжуд бўлган оригинал Samsung, Xiaomi (Poco/Redmi), iPhone, Vivo, Huawei, Realme, OPPO, LG.
— Смартфонингизни қайси нархда сотиб оламиз?
Нарх бевосита смартфоннинг ҳолати, русуми, чиқарилган йили, таъмирлангани ва ишлайдиган эҳтиёт қисмларининг сонига боғлиқ.
Албатта, бузилган телефон ишлайдиганига қараганда арзонроқ бўлади. Шу билан бирга, сотилган нарх сизга бир вақтлар сарфлаган пулингизнинг камида бир қисмини қайтариш имкониятини беради.
— Смартфонни тахминий баҳолаш масъул ходимимизнинг Telegram профилига (@mirzakhmeedov_23) хабар жўнатиш ёки телефон рақамига (+998995332919) қўнғироқ қилиш орқали амалга оширилади ва бу 5 дақиқагача вақтни олади.
— Смартфонни аниқ баҳолаш ва келишилган суммани нақд пул кўринишида олиш, бизнинг хизмат кўрсатиш марказимизда амалга оширилади ва бу 10-15 дақиқагача вақтни олади. Бизнинг манзил: Тошкент шаҳри, Fleshka (Малика) савдо мажмуаси.
— Нархи 250 минг сўмдан юқори бўлган смартфонларни сотиб олиш учун ходимимиз сиз айтган манзилга бориши ҳам мумкин.
— Шунингдек, Тошкент шаҳри ҳудудида яшовчилар учун "Яндекс.Такси" ва бошқа вилоятдагилар учун FARGO етказиб бериш хизматлари орқали, сотмоқчи бўлган смартфонларини бизга жўнатишлари мумкин. Келишилган суммани, смартфонни қабул қилганимиздан сўнг, эгасининг пластик карта рақамига жўнатамиз.
#сотиболишхизматлари

Telegram, WhatsApp, Instagram ва бошқа мессенжерлардан ўчирилган хабарларни қандай ўқиш мумкин?
Бунинг учун мессенжерларнинг норасмий версияларидан фойдаланишга ҳожат йўқ, лекин қўшимча иловаларнинг ёрдами керак бўлади.
Telegram, WhatsApp, Instagram ва бошқа замонавий мессенжерлар хабарларни нафақат жўнатувчи томонида, балки қабул қилувчи қурилмасидан ҳам ўчириш имконини беради.
Бу одам хабарни тасодифан жўнатган ёки уни юборганидан кейин юбориш тўғрисида фикрини ўзгартирган бўлса, ёрдам берадиган фойдали хусусиятдир. Лекин суҳбатдошнинг ўчирилган хабарларини ўчирилгандан кейин ҳам ўқиш (бошқача айтганда, тиклаш) имконини берувчи иловалар мавжуд. Бу мессенжерларнинг шубҳали норасмий версиялари эмас, балки билдиришномаларни (уведомления) йиғиб борувчи — логгер иловалари.
Бундай иловалар қурилмага келаётган барча билдиришномалар тарихини сақлаб қолади. Агар суҳбатдош хабар жўнатиб, уни ўчириб ташласа, у ҳолда ушбу ўчирилган хабар матни билан билдиришнома шу каби иловаларнинг архивида қолади.
⚠️ Ушбу мақолада кўрсатилган барча иловалар, фақат ўрнатилгандан сўнг келадиган билдиришномаларни сақлашни бошлайди. Илгари юборилган ўчирилган хабарларни "қайта тиклаш" имконияти йўқ.
Ўчирилган хабарларни қандай кўриш мумкин
Android да билдиришномалар тарихини сақлаш учун кўплаб иловалар мавжуд. Масалан, билдиришномаларни илова бўйича гуруҳлаш, фақат танланган дастурларнинг билдиришномаларини сақлаш имконияти ва пулли функцияларининг йўқлиги сабаб, NotiSave иловасини тавсия беришимиз мумкин.
Аммо Google Play Маркетда муқобил иловалар ҳам бор, улардан баъзилари:
— "История уведомлений";
— Notification History Log;
— Notification History;
— Notification History Log.
⚠️ Муҳим: баъзи Android прошивкалари (хусусан, Xiaomi дан MIUI) батарея қувватини тежаш учун фон режимида ишлайдиган иловаларини мажбуран тўхтатиши мумкин. Агар бу логгер иловаси билан боғлиқ бўлса, у билдиришномаларни сақлай олмайди. Шунинг учун, смартфонда қувватни тежаш режими созламаларида, билдиришномаларни сақлаш учун танланган иловани истиснолар рўйхатига қўшишингиз керак (каналимизда бу ҳақида маълумот бор).
#маълумот #APK

Қонун талабларига зид равишда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов бераётган ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш чекланди
Ўзбекистон Республикаси «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонунининг 27/1-моддаси талабларига зид равишда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов берилаётгани учун айрим ижтимоий тармоқлар 2021 йил 2 июлдан «Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестри»га киритилди ва Интернет тармоғида мазкур ресурсдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш ўрнатилган тартибда, аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар чекланди.
ЎЗКОМНАЗОРАТ
Ўзбекистонда ТикТок ва Твиттерга киришда узилишлар кузатилмоқда.

2021 йил 2 июлдан айрим ижтимоий тармоқлардан (TikTok, Twitter, ВКонтакте) фойдаланиш мамлакатимиз ҳудудида чеклангандан сўнг, бошқа интернет хизматларга (сайт, электрон почта, мессенжер ва ҳ.к.з) киришда қийинчиликларни сезмадингизми?
Anonymous Poll
50%
Йўқ, сезилмади
25%
Ҳа, сезилди (Шарҳларда хизмат номини ёзиб қолдиринг)
26%
Билмадим
Смартфон экранининг қуёшда кўриниши ёки Нит ўлчов бирлиги нимани англатади?
Смартфонларнинг техник тавсифида умуман тушунарсиз бирликларда ўлчанадиган хусусиятларига кўзингиз тушганми? Масалан, экраннинг ёрқинлиги 500 нит кўпми ёки кам?
Экран ёрқинлиги хусусиятлари нитда нимани англатади?
Нит — смартфон экранининг ёрқинлигини тавсифловчи ўлчов бирлиги. Нит қиймати қанчалик баланд бўлса, ёрқинлик шунча юқори бўлади. Лекин тасвир сифатига таъсир қилиши мумкин бўлган бошқа кўрсаткичлар ҳам мавжуд. Буларга экран тури ва бошқа баъзи параметрлар киради. Нима учун смартфон экранининг ёрқинлиги ўз-ўзидан ўзгариб туради?
Замонавий бюджет смартфонларда ёрқинлик кўрсаткичи 400 дан 700 нитгача бўлади. Бу юқори сифатли тасвирни таъминлаши мумкин бўлган нормал қиймат. Қимматроқ русумдаги смартфонларда ёрқинлик 1000 нитга етади (баъзида ошиши ҳам мумкин).
Аммо Нит даражасидан ташқари, бошқа кўрсаткичлар тасвирга таъсир қилади:
— Экран тури. IPS экранларида нит қиймати унинг ёрқинлигини тўлиқ акс эттиради. AMOLED экранларида фойдаланувчи нимани кўраётганлиги жуда муҳим. Бундай смартфонларда қора пикселлар энергия истеъмол қилмайди. Яъни кўп қора пикселлардан ташкил топган тасвир, оққа нисбатан ёрқин кўринмайди. IPS ёки AMOLED қайси дисплей тури смартфонлар учун яхшироқ?
— Антиблик хусусияти. Экраннинг қуёш нурлари остида қанчалик ёрқин бўлишини билиш учун антиблик хусусияти текширишингиз керак. Бунинг учун экранни ўчиринг ва у оқ фонни акс эттирадиган қилиб жойлаштиринг. Экран қанчалик қорароқ бўлса, хусусият шунчалик яхши бўлади.
— Контраст нисбати. Одатда бу ишлаб чиқарувчининг ўзи томонидан кўрсатилади. Қиймат қанчалик баланд бўлса, контраст шунчалик юқори бўлади. AMOLED экранли смартфонлар энг яхши кўрсаткичларга эга.
Нит қиймати экраннинг ёрқинлигига таъсир қилади, лекин унга экраннинг тури кўпроқ таъсир қилади. AMOLED юқори контрасти ва экран ҳар қандай эгилишда ёрқинроқ тасвири билан ажралиб туради.
Смартфон экранининг ёрқинлиги нит қийматини билиш учун ушбу сайтдан фойдаланишингиз мумкин: www.nanoreview.net/ru/phone-compare
Савол: Смартфонингиздан қуёшда фойдаланганда экранидаги тасвир муаммосиз кўринадими? (шарҳларда русумини ҳам кўрсатишни унутманг)

Samsung DeX нима? Ундан смартфонингизни компютерга айлантириш учун фойдаланинг
Смартфонингиздан иш ва кўнгил очиш учун фойдаланасизми? Баъзан кичик экран ўлчамлари вазифаларингизни бажаришга тўсқинлик қиладими? Унда Samsung DeX ёрдамга келади - ушбу режим смартфон ёки планшетни ноутбукга айлантиришга имкон беради.
Samsung DeX қандай ишлайди?
Samsung DeX (Desktop Experience) иловаси иш ва кўнгил очиш учун қулай муҳит яратишга ёрдам беради. Смартфон ёки планшетни монитор ёки телевизорга улагандан сўнг, мобил қурилмангизга ўрнатилган иловалардан катта экранда фойдаланишингиз мумкин. Бу, масалан, узун матнлар ёзиш, график дастурлардан фойдаланиш, филм томоша қилиш ёки ўйин ўйнашни анча осонлаштиради.
Турли хил иловалардан фойдаланиш ва улар ўртасида ўтиш клавиатура ва сичқончани улаш имконияти туфайли янада қулайроқ бўлади. Шунингдек, смартфонингиз экранини сенсорли панел (touchpad) сифатида фойдаланишингиз мумкин.
Хоҳласангиз, катта экранда ишлаётганда, смартфонингиздан ҳам фойдаланишингиз мумкин. Масалан, Samsung DeX ёрдамида видеоконференцияларда иштирок этишингиз ёки телевизорингизда филм кўришингиз ва шу билан бирга смартфонингизда SMS ёзишингиз ёки веб-сайтларга киришингиз мумкин. Бу ҳақиқатан ҳам бир вақтнинг ўзида бир нечта вазифаларни бажаришга имкон берадиган жуда қулай ечимдир.
Samsung DeX ни қўллаб-қувватлайдиган смартфонлар
Samsung DeX хизмати Samsung Galaxy S (S8 дан бошлаб), Note (Note8 дан бошлаб), Fold, Flip смартфонлари ва Tab S (S4 дан бошлаб) планшетларида мавжуд.
Samsung DeX дан фойдаланиш учун, Samsung HDMI адаптери, кабелидан фойдаланиб ёки Wi-Fi орқали смартфонингизни танланган қурилмага (монитор, телевизор, проектор) улашингиз керак.
Савол: Samsung смартфонингиз ушбу функцияни қўллаб-қувватлашидан хабарингиз бормиди ва ундан фойдаланасизми?
Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Wi-Fi Direct нима ва уни Android да қандай ишлатиш керак?

Xiaomi смартфонларида "иккинчи жой" ва "иловаларни клонлаш" функцияларини қайтариш
Xiaomi смартфонларининг эгалари Android 11 версиясига асосланган MIUI учун янгилашни ўрнатганларидан сўнг, тизимда баъзи имкониятлар йўқолиб қолганини пайқаб қолишди. Хусусан, фойдаланувчилар "иккинчи жой" (второе пространство) ва "иловаларни клонлаш" (клонирование приложений) функциялари йўқлигидан шикоят қилишмоқда.
Аслида ушбу функциялар янгиланган тизимда тўлиқ ўчирилмаган, балки шунчаки яширинган (сабаби номаълум). Қуйида уларни қандай топиш мумкинлигини билиб оламиз.
• Google Play Маркетдан Activity Launcher иловасини юклаб олинг, очинг ва барча керакли рухсатларни беринг.
• Илованинг юқори қидирув қисмида керакли функция калит сўзини ёзинг. Масалан, "ikkinchi" (второе) ёки "klonlash" (клонирование) сўзини ёзинг ва натижадан биринчисини танланг (скриншотда кўрсатилган).
Шунингдек ушбу функциялар ёрлиқларини иш столингизда яратишингиз мумкин. Бунинг учун бармоғингизни элемент устида бир оз ушлаб туринг ва "Ёрлиқ яратиш" (Создать ярлык) бандини танланг.
Баъзи бир смартфонларда (Redmi 9) MIUI янгиланишидан сўнг, экранни иккига бўлиш функцияси ҳам йўқолиб қолгани ҳақида айтишган эди. Афсуски, ушбу имкониятни қайтариш усули ҳозирча номаълум.
Савол: Юқоридаги кўрсатилган функциялар MIUI янгиланишидан сўнг смартфонингизда йўқолиб қолмадими?

👍3
Қалқиб чиқувчи чатлар — Android 11 да билдиришномаларни кўрсатишнинг янги имконияти
Кўпчилик, эҳтимол Булутчали хабар / Сузувчи ойна / Қалқиб чиқувчи чат / Қалқиб чиқувчи билдиришнома (всплывающие уведомления) каби тушунчаларни эшитган ва буни аллақачон синаб кўришган ҳам бўлиши мумкин.
Баъзилар эса уни тасодифан ёқиб, сўнг қандай ўчиришни билишмаётгани ҳақида хабарлар ҳам гуруҳимизда учраб туради.
Қалқиб чиқувчи чат нима?
Google компанияси ушбу имкониятни Android 11 тизимидан бошлаб қўллай бошлади ва унга қуйидагича тариф берган:
"Қалқиб чиқувчи чат фойдаланувчиларга билдиришномаларни кўришни ва чатларда қатнашишни осонлаштиради.
Қалқиб чиқувчи чат билдиришномалар тизимига киритилган. Улар иловаларнинг устида булутчали хабар сифатида сузади ва керак бўлганда очилиб-ёпилиши мумкин.
Қурилма қулфланганда ёки AOD (Always On Display) функциясидан фойдаланилганда, булутчалар оддий билдиришномалар кўринишида пайдо бўлади."
Қалқиб чиқувчи билдиришнома имкониятини барча иловалар ҳам қўллаб-қувватламайди. Ҳозирда Telegram, Google "Хабарлар" (Сообщения) ва Телефон, Facebook Messenger каби иловаларда ушбу имконият мавжуд.
Тизимда қалқиб чиқувчи билдиришномаларни фаоллаштириш учун:
- Созламалар ➔ Иловалар ва билдиришномалар ➔ Билдиришномалар ➔ Булутчалар ➔ Рухсат бериш тугмачасини фаоллаштиринг.
- Настройки ➔ Приложения и уведомления ➔ Уведомления ➔ Всплывающие чаты ➔ Разрешить всплывающие чаты.
Юқорида кўрсатилган созламалар бўлимидан алоҳида иловалар учун ҳам қалқиб чиқувчи билдиришномаларни фаоллаштириш мумкин.
Шунингдек, фақат керакли контактлардан келган хабарлар қалқиб чиқувчи билдиришнома шаклида кўринишини учун, юқори панелдан, айнан шу контактдан келган хабар четидаги махсус тугмани босинг (скриншотда кўрсатилган).

Китоб ўқиб хорижий тилларни ўрганиш иловалари
Хорижий китобларни асл нусхада ўқинг.
Хорижий тилни ўрганиш билан қизиқарли ўқишни бирлаштириш учун, ушбу иловаларнинг ноёб имкониятларидан фойдаланинг.
📚 Ҳар қандай тилни, ўша тилдаги адабиётни ўқиш орқали яхшироқ ўрганиш мумкин.
🤔 Лекин чет эл адабиётларини ўқиётганда, асосий муаммо матндаги нотаниш бўлган сўзлар ёки матн қисмлари.
• Smart Book - Параллельный перевод книг (https://play.google.com/store/apps/details?id=com.kursx.smartbook)
💁♂️ Илова ҳар қандай хатбоши (абзац) таржимасини бир марта босиш орқали кўриш имкониятини беради. Параллел матнни ўқиш ва таржима қилиш осон. Таржима қилиш учун матннинг исталган қисмини танлаб, ўзингизга мос таржима хизмати билан таржима қилишингиз мумкин. Reverso Context сўз ишлатилган мисол жумлаларини кўришга имкон беради.
🧠 Илова Google, Microsoft Translator, Yandex, Reverso Context, Oxford Dictionaries, LingvaNex, Just Translated, Nlp Translation таржимонларини қўллаб-қувватлайди. Google ва Yandex таржимонларини танланганда ўзбек тили мавжуд.
🗣 Илова ҳар қандай сўз ёки хатбошини овоз билан ўқиш имконига эга. Сўзларни зерикарли ёдламасдан сўз бойлигингизни осонгина тўлдиришингиз мумкин.
📒Ҳар қандай нотаниш сўзни такрорлаш учун луғатга қўшишингиз ёки бошқа иловаларга экспорт қилишингиз мумкин.
📖 Илованинг ўзида ҳар доим тўлдириб бориладиган ички кутубхона ва турли хил тил тилларда китоблар мавжуд.
Шунга ўхшаш бошқа иловалар:
• Vortozo Reader (https://play.google.com/store/apps/details?id=com.avponomarev.android.vortozo)
• Параллельные книги, топики, детские сказки, free (https://play.google.com/store/apps/details?id=com.adamantmobile.ienglish)
Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Бизнинг назаримизда энг яхши хорижий тилларни ўрганиш иловалари

Google Play
Bilingual Books: Parallel Read - Apps on Google Play
Dual language ebook reader: parallel translation, learn languages by reading
Смартфон ёрдамида бажариладиган қайси рақамли хизматлар Ўзбекистонда етишмайди?
Бугунги кунда смартфонимиз нафақат алоқа воситаси ёки кўнгил очиш қурилмаси сифатида, балки кундалик ҳаётимизда учрайдиган турли хил хизматларнинг рақамли версияларидан фойдаланиш учун ҳам кўмакчи бўла олишини кўпчилигимиз биламиз.
Юртимизда мажуд интерактив давлат хизматлари, банк ва такси чақириш каби рақамли хизматлар, технологиялар шиддат билан ривожланаётган даврда етарли деб ўйлайсизми?
Дунёнинг бошқа мамлакатларида мавжуд бўлган ва ўзингиз билган, синаган ёки эшитган қайси рақамли хизматларни юртимизда ҳам яратилишини хоҳлардингиз?
Рўйхатни ўзим бошлаб бераман, давом эттиришни ўқувчиларимиздан сўраб қоламан.
• Рақамли идентификация. Давлат ташкилоти томонидан яратилган мобил иловада шифрланган шаклда сақланадиган ҳар қандай ҳужжатлар (паспорт, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва ҳ.к.з. лар).
Афзалликлари: ҳужжатларнинг қоғоз шаклидагисини олиб юришга ҳожат қолмайди, шахсга доир маълумотлар тарқалиши олди олинади ва вақт тежалади.
• Смартфонга бириктирилган банк картасидан банкомат орқали нақд пул ечиш.
Банк картангизни иловага бириктириб, смартфоннинг ўзидан карта сифатида фойдаланиш имконияти ҳақида каналда маълумот бергандик. Агарда NFC технологиясини қўллаб-қувватлайдиган банкоматлар банклар томонидан ўрнатилса, картангиз ўзингизда бўлмаса ҳам нақд пул ечиш имконияти пайдо бўлади. Карта ўрнига смартфон орқали қандай тўлаш мумкин?
• Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун ва бошқа маъмурий жарималар устидан онлайн шикоят йўллаш иловаси.
Одатта жарима нотўғри қўлланганлигини ёки айбсиз эканлигингизни тасдиқлаш учун, ваколатли органларга шахсан мурожаат қилишингиз, керакли ходимни топиб, қоғоз шаклида ариза тўлдиришингиз керак бўлади. Ушбу вазифаларни рақамлаштириб, мобил илова кўринишида хизмат кўрсатиш фуқароларнинг вақтини тежабгина қолмай, давлат органларига нисбатан ишончини ҳам мустаҳкамлайди.
Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Смартфоннинг кундалик ҳаётда фойдаланиш мумкин бўлган қўшимча имкониятлари
#маълумот #мулоҳаза

«Road24.uz - jarimalar» йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун жарималарни онлайн текшириш
«Road24.uz - jarimalar» - йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун жарималарни онлайн текшириш ва тўлаш учун илова. Илова сизни қоғозбозликдан озод қилади ва банк филиалига бормасдан чегирма билан тўлашга ёрдам беради.
- Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмат бош бошқармаси базасидан жарималар ҳақида расмий маълумот
- Давлат рақам белгиси + тех.паспорт серияси ва ПИНФЛ (паспорт) орқали жарималарни текшириш
- Бир нечта транспорт восита жаримасини текшириш (таксопарк ва тижорат авто ташкилотлар учун қулай)
- Жарималар фото ва видео жойини кўриш (инспектор тўхтатиб протокол тузгани бундан мустасно)
- Uzcard ва Humo картаси билан жарималарни тўлаш
- Жарима тўлови ҳақида чек сақлаш (ЙҲХ ҳодимларига кўрсатиш учун)
- Янги жарималар ҳақида push-ҳабар олиш
- 30% жарима чегирмаси тугаши ҳақида 7 ва 2-кун олдин хабар олиш
- Авто транспортни суғурта ва техник кўрик ҳолатини текшириш (суғурта ва ЙҲХББ базасидан тез кунда)
- Мажбурий ва ихтиёрий суғурта сотиб олиш (E-Polis) ва суғурта нархларини таққослаш (тез кунда)
- Тонировкага онлайн рухсатнома сотиб олиш (тез кунда)
- Автотранспорт VIN рақами орқали ЙТХ га учраган\учрамаганлигини текшириш
Иловани юклаб олиш: https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.kashapp.road24jarimalar

Смартфон экранидаги HDR10 технологияси — бу нима ва қанчалик муҳим?
HDR10 – бу смартфон экранида янада ранг-баранг тасвирни олишнинг бир усули ёки максимал реалликка асосланган тасвир. Бошқача қилиб айтганда, HDR10 технологияси сизга тасвирни ишлаб чиқарувчи (масалан кинокомпания) қандай ўйлаган бўлса, шу тарзда аниқ кўриш имконини беради.
Технологиядан фойдаланиш учун қурилма тасвирнинг кенгайтирилган динамик диапазони билан ишлаши керак. Бу асосан OLED матрицаларида мумкин, чунки тим қора рангни фақат уларда олиш мумкин. Смартфон экранининг максимал ёрқинлиги камида 1000 нит, ранг кўрсаткичи эса камида 10 бит бўлиши керак. (Смартфон экранининг қуёшда кўриниши ёки Нит ўлчов бирлиги нимани англатади?)
HDR10 қандай ишлайди
Агар, масалан, ёруғлик фонида бўлган одамнинг расмини олсангиз, унда оддий экранда жуда ёритилган тасвир пайдо бўлади ва барча тафсилотлар йўқолади. HDR10 технологиясига эга қурилма эса аниқ ва батафсил тасвирни беради.
Янгиланган HDR10+ технологияси Dynamic Tone Mapping хусусиятини қўллаб-қувватлаши билан HDR10 дан фарқланади. Бу смартфон экранининг ёрқинлиги, видеодаги саҳнанинг ёритилишига қараб ўзгариши мумкинлигини англатади. Масалан, агар филмда қоронғулик устунлик қилса ва фақат баъзи лаҳзалардагина ёруғлик пайдо бўлса, технология саҳнага олдиндан мослашади.
HDR10 ва HDR10+ технологиялари дастлаб Samsung флагманларида (Galaxy S10+ дан бошлаб) учраган бўлса, ҳозирда Huawei, Xiaomi, OPPO, OnePlus, Realme ва Vivo смартфонларида ҳам мавжуд.
Аммо кўплаб смартфонларда HDR фақат номига қўллаб-қувватланади, айниқса, IPS экранларда.
Гап шундаки, HDR контентини тўғри кўрсатиш учун экран камида 1000 ва ундан юқори нит ёрқинликни қўллаб-қувватлаши керак. Лекин, масалан, HDR экранли Poco X3 Pro смартфонига қарасак, унинг максимал ёрқинлиги 600 нитга ҳам етмаслигини кўрамиз, бу эса талаб қилинадиган минимал даражанинг деярли ярмига тенг.
Яъни баъзи смартфонларнинг хусусиятларидаги HDR10 қисқартмаси маркетинг ҳийласидан бошқа нарса эмас.
Агар филмлар ва фотосуратларни томоша қилишдан максимал даражада баҳраманд бўлишни истасангиз, AMOLED экранли ва ҳақиқий HDR10+ технологиясини қўллаб-қувватлайдиган смартфонларга эътибор қаратинг.
Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Смартфон камерасида HDR режими нима вазифани бажаради?
• Смартфон экранининг янгиланиш частотаси (60, 90, 120 Гц ) - бу нимани англатади?
• Смартфон ишлаб чиқарувчиларнинг маркетинг ҳийлалари

👍2
Товуш созламалари ўз-ўзидан ўзгариши (камайиб ёки кўпайиб кетиши) муаммоси қайси смартфонларда кўпроқ кузатилган?
Шарҳларда, смартфон русуми, товуш карнайда ёки наушникда ўзгарадими ва агарда билсангиз муаммонинг ечими ҳақидаги маълумотларни ёзиб қолдиринг.
Сўровнома муаммонинг кўлами ва ечимини ўрганиш учун яратилди.
#сўровнома

Google смартфонлар ўртасида маълумотларни нусхалаш учун иловани ишга туширди
Google компанияси Android ва iOS тизимларидан маълумотларни тезда нусхалаш учун махсус илова чиқарди.
Ушбу имконият илгари тизимнинг ўзида мавжуд эди — илова янги Android смартфонини созлашда автоматик тарзда ишга туширилган ва эски қурилмадан маълумотларни булут хизмати ёки кабел орқали узатишни таклиф қилган. Энди у алоҳида илова сифатида пайдо бўлди.
Ушбу нусхалаш воситанинг алоҳида илова кўринишида чиқарилиши унинг имкониятларини кенгайтиришнинг бошланиши бўлиши мумкин. Буни 9to5Google портали томонидан амалга оширилган декомпиляция тасдиқлади. Илова кодини ўрганиш жараёнида, тез орада WhatsApp чатларини iOS дан Android га ўтказиш функциясининг пайдо бўлиши аниқланди.
Иловани Google Play Маркетдан ушбу ҳавола (https://play.google.com/store/apps/details?id=com.google.android.apps.restore) орқали ўрнатишингиз ёки янгилашингиз мумкин.
• Барча маълумотларни эски смартфондан янгисига қандай ўтказиш мумкин?
#янгилик #APK

Zenly нинг тўсатдан машҳурлиги. Ушбу илова дўстларингиз жойлашувини кузатиб бориш (ва ўзингизники билан бўлишиш) имконини беради
Дўстлар жойлашувини кузатишга мўлжалланган Zenly француз ижтимоий тармоғи тўсатдан Россиянинг энг машҳур иловаларидан бирига айланди.
Ушбу тармоқ 2014 йилда пайдо бўлган бўлса ҳам, аммо шу вақт ичида ўртача муваффақиятга эришди ва яқинда App Store ва Play Маркетнинг энг юқори поғонасига кўтарилиб, юклаб олишлар сони бўйича ҳатто TikTok ва Telegram ни ҳам ортда қолдирди.
Zenly ижтимоий тармоқ каби ишлайди: сиз дўстларингизни қўшасиз ва уларнинг жойлашуви ва қаерда ҳаракатланаётганларини реал вақтда кўришингиз мумкин ва бунга жавобан улар сизнинг жойлашувингизни доимо кўришади.
Кузатув оралиғида чекловлар йўқ, турли хил минтақалардан ҳам дўстлар қўшишингиз мумкин. Жойлашувингиз ҳақидаги маълумотларни тўлиқ ёпа олмайсиз, манзилингиз аниқлигини фақат бир километрга камайтириш имконияти мавжуд.
Иловани ёпишингиз ёки GPS ва Wi-Fi ни ўчириб қўйишингиз мумкин, шунда ҳеч ким сизни Zenly тармоғида кузатолмайди, лекин сиз ҳам дўстларингиз қаердалигини кўрмайсиз.
Харитада кузатмоқчи бўлган одамни кўриш учун уни дўст сифатида қўшишнинг ўзи етарли эмас, иккинчи томон ҳам сўровни маъқуллаши ва жавоб сифатида сизни қўшиши керак.
Шунингдек Zenly қўшимча функцияларга эга. Масалан, харитада сиз бўлган жойлар белгиланади, дўстларингиз билан ёзишишингиз, янги дўстлар қўшиш орқали рейтингни оширишингиз, дўстларингизнинг смартфонларидаги батарея қувватини кузатишингиз ва улар нима билан машғуллигини (ўқиш, иш, дам олиш ва ҳоказо) кўришингиз, харитада эмодзи қолдиришингиз мумкин.
Ҳозирда иловада ички харидлар ёки рекламалар йўқ.
Иловани юклаб олиш:
https://play.google.com/store/apps/details?id=app.zenly.locator
• Энг машҳур ижтимоий тармоқлар ҳақида маълумот