Samsung Galaxy смартфонларида маълумотларни тўлиқ ўчиргандан кейин ("заводской сброс") кўп холларда Калькулятор, Диктофон, Браузер каби программалар ўчиб кетади.
Кўпчилик айнан шу программаларни топишга қийналишади. Ёки айрим холларда смартфон фақат WI-FI орқали кўчиришни таклиф қилиши мумкин.
Йўқотилган программаларни Samsung Galaxy Store дан регистрациясиз ёки Play Market дан калит сўз билан (масалан Samsung calculator) топиб ўрнатишингиз мумкин.

Смартфон аккумулятори статистикаси.
3300 мАч аккумулятор хажмига эга бўлган смартфоннинг хар хил режимларда батарея сарфланиши тахминий статистикаси. (Samsung Galaxy A7 2018 мисолида)
- Интернетда ишлаш вақти (3G) : 12 соатгача
- Интернетда ишлаш вақти (LTE, 4G) : 14 соатгача
- Интернетда ишлаш вақти (Wi-Fi) : 14 соатгача
- Видео ўқиш вақти : 17 соатгача
- Аудио (mp3) ўқиш вақти : 48 соатгача
- Аудио (mp3) ўқиш вақти ( экран хар доим ўчиқ холатда): 74 соатгача
- Гаплашиш вақти (3G, WCDMA) : 19 соатгача
Юқоридаги статистика Сизнинг смартфонингиздан фарқланиши мумкин. Сабаби мобил операторлар антеналари узоқ-яқинлиги, экран технологияси ва ёрқинлиги (яркость) ва бошқа параметрларнинг хам ахамияти бор.

👍2
Мобил операторларда 4G (LTE) тармоғида бонус ва акциялар мавжуд.
Фақат шарти:
"Бонусдан фақатгина 4G (LTE) тармоғида фойдаланиш мумкин; агар СИМ-карта 3G (WCDMA) ёки 2G (GSM) тармоқларига уланса, Интернет хизматлари абонентнинг тариф режасига мувофиқ нархланади. Интернет учун қўшимча харажатларнинг олдини олиш мақсадида, қурилма созламаларида параметрларни "Фақат 4G" тарзида ўрнатишни қаттиқ тавсия қиламиз."
"Фақат 4G" режимини ушбу программа (4G LTE Switcher) орқали амалга ошириш мумкин.
*Изох "Фақат 4G" режимида қўнғироқлар қилиб бўлмайди. Фақат интернет ишлайди. Бонусни ишлатиб бўлгандан кейин яна олдинги тармоғни (LTE/WCDMA) танлашингиз зарур.

Android да рут хуқуқи (ROOT права) нима учун керак бўлиши мумкин.
РУТ бу - қисқача айтганда система файллари ва папкаларига ўзгартириш киритиш хуқуқини олиш.
Нима учун керак:
- Смартфонингиз хотирасида бўш жой кам. Лекин Сизга керак бўлмаган, ишлаб чиқарувчи томонидан ўрнатилган жуда кўплаб программаларни ўчириш имконияти берилмаган. Шу холатда рут хуқуқи Сизга шундай имкониятни беради.
- Тўлиқ системани (логин ва пароллари билан) ва алохида программа ва ўйинларни тўлиқ ишлаб турган холида захира нусхасини (резервная копия) олиш
- Операцион тизимни тезлаштириш ва батарея кўпроққа етиш муддатини яхшилаш (фақат тажрибаси борлар учун)
- Ўйинларга қўшимча жон ва ресурслар олиш, рекламалардан холос бўлиш, қўнғироқларни ёзиб олиш, ўчириб юборилган маълумотларни тиклаш, смарфонга ўзбек ёки рус тили қўшиш, WI-FI паролларини бузиш ва бошқалар.
РУТ нинг салбий томони:
- Операцион тизим янги версияларини автомат тарзда янгилай олмайсиз.
- Смартфонингизга берилган Кафолати (Гарантия) хуқуқидан махрум бўласиз.
- Системага нотўғри ўзгартириш киритиш, смартфонингиз ишламай қолишига сабаб бўлиши мумкин (Фақат прошивка билан, муаммони хал қилса бўлади).

👍7
Samsung Galaxy смартфонларида учраб турадиган муаммо. Экранга блокировка (парол, ПИН ва х.к ) ўрнатилган лекин телефон парол сўрамасдан блокдан ечилиб кетади.
Сабаби смартфон Созламаларида (Настройка) "Экран блокировка" => "Smart Lock" функцияси ёқилиб қолган бўлади. Шу пунктни ўчириб қўйиш ("Выключено") муаммони хал қилиши мумкин.

Android тизим навигациясида Жестлар (имо-ишоралар) ишлатилиши.
Смартфон Созламаларида (Настройка) юқори қисмида "Излаш" (Поиск) пунктида "Imo" (Жесты) калит сўзи билан керакли функцияни топиб олиш мумкин.
Имо-ишоралар клавиатура, браузер, галерея ва бошқа программаларда хам ишлатилади ва вақтингизни тежашга хизмат қилади.
Samsung Galaxy смартфонларида қўшимча ушбу программани ўрнатиш зарур.

Медиа файллар (фото, видео, Mp3) смартфон хотирасида бор, лекин галереяда чиқмайди.
Муаммонинг 2 та асосий сабаби:
1. Яширин .nomedia файли алохида папка ёки хотира ичида пайдо бўлиб қолган бўлади. (Қўнғироқларни ёзиб оладиган диктофон прораммаси туфайли). .nomedia файлни файл менеджер орқали ўчириб смартфонни ўчириб ёқиш муаммони хал қилади.
2. Смартфон созламаларида (настройка) "Хранилище мультимедиа" программаси ўчириб қўйилган бўлади. Программани ёқиб, смартфонни ўчириб ёқиш муаммони хал қилади.

LG смартфонлари Корея моделларида кўпчилик тармоқ (Сеть) режимларини (2G, 3G, 4G) танлашга қийналишади.
Бу режимларни танлаш алоқа ва интернет сифати, аккумуляторни тежаш ва бошқа холатларда керак бўлиши мумкин.
Телефонда 5457#*смартфон модели#. Масалан расмда кўрсатилган смартфон модели F490L, терилиши керак бўлган қисми фақат сонлар, яъни 5457#*490#. (Баъзида 5457 ўрнига *#546368# терилади.)
Код терилгандан кейин автоматик равишда сервис менюси очилади ва "Network Mode" (баъзида Rate Mode) пунктидан керакли режимни танлашингиз мумкин. (GSM-2G, WCDMA-3G, LTE-4G).

Эслатма! Кўпчилик смартфонга бармоқ изи (отпечатка) ёки Юз билан очиш (распознавание лица) блокини ўрнатиб асосий паролга эътибор беришмайди.
Муаммо смартфонни ўчириб ёққандан (перезагрузка) кейин, фақат бир марта асосий парол блокни очишга зарур бўлади.
Яъни бармоқ изи (отпечатка) ёки Юз билан очиш (распознавание лица) смартфон ўчиб ёнгандан кейин Сизга ёрдам бермайди (Баъзи прошивкаларда бу муаммо хал қилинган).
Шунинг учун асосий паролни эсдан чиқарманг!

👍1